Nistatin (Nystatinum) Dentafill Plus vaginal suppozitorlari 250000 dona №10 (2 blister x 5 sham)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 11000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Nistatin (Nystatinum) Dentafill Plus vaginal suppozitorlari 250000 dona №10 (2 blister x 5 sham)
1 суппозиториялар таркиби:
фаол модда: нистатин - 500000 ТБ;
ёрдамчи моддалар: тиббиётда қўллаш мақсадида бутилоксианизол, бутилокситолуола, лимон кислотаси, вазелин мойи.
Сариқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиториялар.
Вагинал суппозиториялар.
Замбуруғларга қарши восита.
Нистатин - Streptomyces noursei актиномицет томонидан ишлаб чиқариладиган полиен гуруҳи антибиотикдир. Замбуруғларга қарши самара кўрсатади. Нистатин замбуруғларнинг ҳужайра мембраналаридаги стероллар билан боғланади, натижада мембрана селектив тўсиқ каби фаолият кўрсатаолмайди, бу ҳужайранинг асосий компонентларини йўқолишига олиб келади.
Нистатин Candida ва Aspergillus уруруғининг патоген ачитқи замбуруғларига танлаб таъсир қилади.
Фунгистатик, катта дозаларда эса - фунгицид таъсир кўрсатади.
Препарат бактериялар, актиномицетлар ва вирусларга нисбатан нофаол. Trichomonas vaginalis ва Gardnerella vaginalis (Haemophilus vaginalis) га нисбатан самарасиз.
Препаратга сезгир патоген айниқса Candida туркуми замбуруғлари чақирган генитал ва вагинал кандидозлари, вульвовагинит, вагинал оксоцервицитларни даволаш ва олдини олишда қўлланади.
1 суппозитриядан суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун) вагинал ичига қўлланади. Даволаш курси 10-14 кун. Даволаниш давомийлиги ва такрорий курслар зарурати шифокор томонидан касалликнинг оғирлигига қараб белгиланади.
Юқори сезувчанликнинг маҳаллий реакциялари, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Нистатинга ёки препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўлланилмайди.
Ҳайз кўриш вақтида даволашни тўхтатиш керак эмас. Вагиналнинг замбуруғли касалликларида жинсий шерикни бир вақтда даволаш тавсия қилинади. Даволаниш даврида жинсий алоқадан сақланиш керак.
Юқори сезувчанлик пайдо бўлганида ёки замбуруғнинг резистент шаклларини кўпайиши ҳолларида препаратни қабул қилишни тўхтатиш лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Вагинал суппозиториялар 55,5 мг ва 111,0 мг дан.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
Dentafill Plyus, ООО, Узбекистан.
Nistatin: 250000 BIRLIK/shamlar
Ko`p so`raladigan savollar
Nistatin (Nystatinum) Dentafill Plus vaginal suppozitorlari 250000 dona №10 (2 blister x 5 sham) narxi 4750 so'm - 5 шт.
1 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Nistatin (Nystatinum) Dentafill Plus vaginal suppozitorlari 250000 dona №10 (2 blister x 5 sham) ning to`liq analoglari:
Nistatin (Nystatinum) Dentafill Plus vaginal suppozitorlari 250000 dona №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Nistatin (Nystatinum) Dentafill Plus vaginal suppozitorlari 250000 dona №10 (2 blister x 5 sham) ning asosiy faol moddasi Nistatin hisoblanadi.