Facebook Pixel Code

Nistatin Remedi guruhi tabletkalari 500000 dona №20 (2 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 20000 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Nistatin Remedi guruhi tabletkalari 500000 dona №20 (2 blister x 10 tabletka)

Бир таблетканинг таркиби:

Таъсир этувчи модда: нистатин - 500000 ТБ.

Ёрдамчи моддалар: қанд, картошка крахмали, тальк, магний стеарати ёки кальций стеарати.

Қобиқ таркиби: гидроксипропилметилцеллюлоза, тальк, полисорбат 80, полиэтиленгликоль 4000, канакунжут мойи, хинолин сариғи бўёғи (Е104).

Думалоқ, иккиёқлама қавариқ, яшил тусли оч сариқдан сариқ ранггача бўлган, четлари шикастланмаган ва ташқи кўриниши бир хил таблеткалар. Кўндаланг кесилганда икки қавати кўринади.

Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Замбуруғларга қарши восита. АТХ коди: A07AA02.

Нистатин - Streptomyces noursei актиномицети томонидан ишлаб чиқариладиган полиен гуруҳига мансуб антибиотикдир. Замбуруғларга қарши самара кўрсатади. Нистатин замбуруғларнинг ҳужайра мембраналаридаги стеринлар билан боғланади, натижада мембрана селектив тўсиқ каби фаолият кўрсата олмайди, бу ҳужайранинг асосий компонентларини йўқолишига олиб келади.

Нистатин Candida ва Aspergillus тури патоген ачитқи замбуруғларига танлаб таъсир қилади.

Фунгистатик, катта дозаларда эса - фунгицид таъсир кўрсатади.

Препарат бактериялар, актиномицетлар ва вирусларга нисбатан нофаол. Trichomonas vaginalis ва Gardnerella vaginalis (Haemophilus vaginalis) га нисбатан самарасиз.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида овқат ҳазм қилиш йўлларида ёмон сўрилади (унинг биокираолишлиги 3-5% дан ошмайди). Антибиотикнинг қондаги ва ички аъзоларнинг тўқималардаги терапевтик концентрациясига яқин фунгистатик концентрациясига, уни фақат катта дозаларда юборилгандагина эришилади. Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди ва орқа мия суюқлигига кирмайди.

Ичга қабул қилинган антибиотикнинг асосий массаси ўзгармаган ҳолда аҳлат билан чиқарилади.

Сўрилган препарат организмдан сийдик билан чиқарилади.

Ачитқисимон замбруғлар Candidа тури (Candidа albicans ва бошқалар) чақирган касалликларни, шиллиқ қавати (оғиз, қин ва бошқалар), тери ва ички аъзолари (меъда-ичак йўллари, ўпка, буйрак ва бошқалар) кандидозларини даволашда қўлланади.

Антибиотикларни (айниқса тетрациклин қатори антибиотиклар, левомицетин, неомицин ва бошқалар) узоқ қўлланиши оқибатида келиб чиқадиган замбуруғли асоратларни олдини олишда хам қўлланади.

Ичга, таблеткани чайнамасдан, бутунлигича ютилади. Катталарга 500000 ТБ дозада кунига 3-4 марта ёки 250000 ТБ дозада кунига 6-8 марта буюрилади. Суткалик доза 1500000-3000000 ТБ ни ташкил қилади. Оғир тарқалган кандидозда суткалик дозани 4000000-6000000 ТБ гача

ошириш мумкин. 13 ёшдан катталарга -1000000 дан 1500000 ТБ гача кунига 4 марта қабул қилишга буюрилади. Ўртача даволаш давомийлиги 10-14 кунни ташкил қилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизда аччиқ таъм, диспептик кўринишлар, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ.

Аллергик реакциялар: тана ҳароратининг ошиши, этни увишиши, қичишиш, тери тошмаси, шу жумладан эшакеми, кам - Стивенс-Джонсон синдроми.

Бошқалар: фотосенсибилизация, тахикардия, бронхоспазм, юзни шиши, носпецифик миалгия; замбуруғларнинг резистент шаклларини тарқалиш хавфи бўлиши мумкин, бу препаратни бекор қилишни талаб қилади.

  • препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;
  • жигар фаолиятини бузилиши;
  • панкреатит;
  • меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги;
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
  • 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Клотримазол билан бир вақтда қабул қилинганида клотримазолнинг замбуруғларга қарши фаоллиги пасаяди.

Полиен қатори антибиотиклари билан, масалан, амфотерицин В билан кесишган чидамлилик кузатилади.

Препарат тизимли микозларни даволаш учун қўлланмайди.

Доза ўтказиб юборилганида иложи борича уни тезроқ қабул қилиш керак.

Нистатин қуёш нурларига нисбатан терининг сезувчанлигини ошириши мумкин. Шунинг учун даволаш вақтида тўғри қуёш нурларидан ва сунъий ультрабинафша нурланишидан сақланиш керак.

Юқори сезувчанлик пайдо бўлганда ёки замбуруғларнинг резистент шаклларини кўпайиш ҳолларида препаратни қабул қилишни тўхтатиш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Симптомлари: ножўя самараларнинг кучайиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 500000 ТБ контур-уяли ўрамда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

"REMEDY GROUP" МЧЖ Ўзбек-Буюк Британия ҚК,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100034, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўч., 51. тел/факс: (99871) 248 02 05.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Nistatin: 500000 BIRLIK/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
20
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Nistatin Remedi guruhi tabletkalari 500000 dona №20 (2 blister x 10 tabletka) narxi 10000 so'm - 10 шт.

Nistatin Remedi guruhi tabletkalari 500000 dona №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Nistatin Remedi guruhi tabletkalari 500000 dona №20 (2 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Nistatin hisoblanadi.

Nistatin Remedi guruhi tabletkalari 500000 dona №20 (2 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.