Facebook Pixel Code

Noofen kapsulalari 500 mg №24 (4 blister x 6 kapsula)

dagi narxlar
dan 212800 so'm gacha 267000 so'm
Retsept bo'yicha
130 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Noofen kapsulalari 500 mg №24 (4 blister x 6 kapsula)

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг фенибут (g-амино-β-фенилмой кислотасининг гидрохлориди);

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, кальций стеарати.

Капсуланинг корпуси ва қопқоғининг таркиби: титан диоксиди (Е 171), желатин.

Оқдан бироз сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган кукун сақловчи № 0 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар.

Капсулалар.

Бошқа психостимуляторлар ва ноотроплар. АТХ коди: N06BХ22.

Ноофен бош миянинг нерв ҳужайраларида метаболик жараёнларга ижобий таъсир қилади. Ноофен препаратининг таъсир этувчи моддасини (γ-амино-β-фенилмой кислотасининг гидрохлоридини) γ-аминомой кислотаси (ГАМК) нинг ҳосиласи ёки β-фенилэтиламин хосиласи сифатида қараш мумкин. Ноофен ноотроп фаолликка эга, ГАМК нинг ҳосиласи сифатида эса анксиолитик (транквилизатор) таъсирга эга. Холин- ва адренорецепторларга таъсир қилмайди.

Препарат зўриқиш, безовталик, қўрқувни камайтиради ва уйқуни яхшилайди, шунинг учун у неврозларни даволаш учун ва операциялардан олдин ишлатилади. Ноофен ухлатувчи, наркотик, нейролептик ва паркинсонизмга қарши воситаларнинг таъсирини узайтиради ва кучайтиради. Ноофен тиришишга қарши фаолликка эга эмас. Ноофен нистагмнинг яширин даврини узайтиради ва унинг давомийлиги ва яққоллигини қисқартиради. Препарат астения ва вазовегетатив симптомларни кечишини, шу жумладан бош оғриғи, бошда оғирлик ҳисси, уйқуни бузилиши, жиззакилик, эмоционал лабилликни камайтиради ва ақлий иш қобилиятини оширади. Психологик кўрсаткичлар (диққат, хотира, сенсор-мотор реакцияларнинг тезлиги ва аниқлиги), транквилизаторлардан фарқли равишда, ноофеннинг таъсири остида яхшиланади. Астенияси бўлган ва эмоционал лабил пациентларда даволашнинг биринчи куниданоқ субъектив ўзини хис қилиш яхшиланади, қизиқиш ва ташаббускорлик ошади, кераксиз седация ёки қўзғалувчанликсиз фаолият мотивацияси ошади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўлларидан препарат яхши сўрилади ва организмнинг барча тўқималарига ўтади, гематоэнцефалик тўсиқдан осон ўтади. Бош мия тўқимасига препаратнинг юборилган дозасини тахминан 0,1% ўтади, айни пайтда ёш ва кекса ёшли шахсларда анча кўпроқ даражада ўтади. Жигарда - 80%-95% метаболизмга учрайди, фармакололгик жихатдан фаол бўлмаган метаболитлари ҳосил бўлади. Тахминан 5% буйрак орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Такрор қабул қилинганида кумуляция кузатилмайди.

Астеник ва хавотирлиневротик ҳолатлар: безовталик, қўрқув, хавотирлик; кекса ёшдаги пациентларда уйқуни бузилиши, безовта тунги уйқу.

Жарроҳлик аралашувлари ва оғриқли диагностик текширишлари олдидан юз берувчи хавотирли ҳолатларни олдини олиш

Меньер касаллиги; вестибуляр анализаторининг турли генезли дисфункциялари билан боғлиқ бўлган бош айланиши.

Кинетозларда чайқалишини (харакатланаётган объектда бўлгандакелиб чиқадиган ва бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, вестибуляр бузилишлар билан характерланувчи ҳолат) олдини олиш

Алкоголли абстиненция синдромини комплекс даволашда ёрдамчи дори воситаси сифатида қўлланилади.

Болаларда дудуқланиш, энурез ва тикларни даволашда қўлланилади.

Капсулаларни ичга, овқатдан кейин сув билан бирга қабул қилинади.

Астеник ва хавотирлиневротик ҳолатлар:

Катталарга 250-500 мг дан кунига 3 марта буюрилади.

Катталар учун энг юқори бир марталик дозалари 750 мг, 60 ёшдан ошган шахслар учун 500 мг буюрилади.

Даволаш курси 2-3 ҳафта. Зарурати бўлганида даволаш курсини 4-6 ҳафтагача узайтириш мумкин.

Меньер касаллиги; вестибуляр анализаторининг турли генезли дисфункциялари билан боғлиқ бўлган бош айланиши:

вестибуляр анализаторнинг функциясини инфекцион генезли бузилишида ва Меньер касаллигини зўрайиш даврида: 750 мг дан суткада 3 марта 5-7 кун давомида буюрилади, вестибуляр бузилишларнинг яққоллиги пасайганида 250-500 мг дан суткада 3 марта 5-7 кун давомида, сўнгра 250 мг дан суткада бир марта яна 5 кун давомида буюрилади.

Касалликни нисбатан енгил кечишида 250 мг дан суткада 2 марта 5-7 кун давомида, сўнгра 250 мг дан суткада бир марта 7-10 кун давомида қабул қилиш керак.

вестибуляр анализаторнинг функциясини қон томир патологияси оқибатидаги ёки травматик генезли бузилишлари: 250 мг дан суткада 3 марта 12 кун давомида буюрилади.

Кинетозларда чайқалишини олдини олиш учун:

250-500 мг дан бир марта режалаштирилаётган саёхатдан 1 соат олдин ёки чайқалишининг биринчи симптомлари пайдо бўлганида қабул қилинади. Чайқалишининг оғир кўринишларида (“тўхтатиб бўлмайдиган” қусиш ва бошқалар) препаратнинг самараси кам.

Алкоголли абстиненция синдромини комплекс даволашда ёрдамчи дори воситаси сифатида:

Даволашнинг биринчи кунларида 250-500 мг дан кун давомида 3 марта ва кечаси 750 мг қабул қилинади, кейин одатдаги суткалик дозагача аста-секин пасайтирилади.

Болаларда дудуқланиш, энурез ва тикларни даволаш учун:

8 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга 250 мг дан кунига 3 марта буюрилади. 14 ёшдан ошган болаларга катталар учун тавсия этилган дозалар (250-500 мг дан кунига 3 марта) буюрилади.

8 ёшгача бўлган болаларга препаратнинг бошқа дори шаклларини қўллаш тавсия этилади.

Пациентларнинг махсус гуруҳи

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга Ноофен препаратининг юқори дозалари гепатотоксикликни келтириб чиқариши мумкин. Ушбу гуруҳ пациентларига кичик самарали дозалар буюрилади.

Терапевтик дозалар қабул қилинганда буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга Ноофен препаратининг нохуш таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Дори воситасига кўникиб қолиш ва қарамлик кузатилмайди, “бекор қилиш” синдроми хам йўқ.

Агар препаратни қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни эслашингиз биланоқ қабул қилинг, лекин агар кейинги дозани қабул қилиш вақти келиб қолган бўлса, унда ўтказиб юборинг. Хеч қачон икки баробар дозаларни қабул қиллманг.

Бошқа дори воситалари каби Ноофен ҳам, гарчи улар барча пациентларда намоён бўлмаса-да, ножўя таъсирларни чақириши мумкин.

Ножўя таъсирларнинг MedDRA (Регламентар фаолият терминологиясининг тиббий луғати) таснифи бўйича тез-тезлиги:

Жуда тез-тез (≥1/10);

тез-тез (≥ 1/100 дан <1/10 гача);

тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача);

кам ҳолларда (≥1/10 000 дан <1/1000 гача);

жуда кам ҳолларда (<1/10 000);

номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқлашнинг иложи йўқ).

Нерв тизими томонидан бузилишлар:

номаълум уйқучанлик (даволашнинг бошида), бош оғриғи ва бош айланиши (кунига 2 г дан юқори бўлган дозалар қабул қилинганда кузатилади; доза пасайтирилганда, ножўя таъсирларнинг яққоллиги камаяди).

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

номаълум кўнгил айниши (даволашни бошида).

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилиишлар:

номаълум гепатотоксиклик (узоқ муддат давомида юқори дозаларда қўлланганида).

Тери ва тери ости ёғ тўқималари томонидан бузилишлар:

кам холларда редко аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш) бўлиши мумкин..

Болаларда дори воситасини нотўғри қўлланганда эмоционал беқарорлик ва уйқуни бузилиши кузатилиши мумикнлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд.

Агар Сизда ушбу йўриқномада кўрсатилмаган қандайдир ножўя таъсирлар кузатилса, ёки эслатиб ўтилган ножўя таъсирларидан бири айниқса кучли намоён бўлса, шифокорга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг таъсирини ўзаро потенция қилиш мақсадида, Ноофен препарати ва у билан бирга қўлланадиган дори воситаларнинг дозаларини камайтириб, Ноофенни бошқа психотроп препаратлар билан мажмуада қўллаш мумкин.

Ухлатувчи, нейролептик, тиришишга қарши ва паркинсонизмга қарши дори воситаларнинг таъсирини узайтиради ва кучайтиради.

Меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали касалликлари бўлган пациентларда, препаратнинг таъсирловчи таъсри борлиги туфайли эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бу пациентларга препаратнинг кичик дозалари буюрилади.

Узоқ вақт қўлланганида периферик қон кўрсаткичлари ва жигар фаолиятини назорат қилиш лозим.

Препарат лактоза моногидрати сақлайди. Галактозани кам учрайдиган наслий ўзлаштира олмаслиги, Lapp лактаза танқислиги ёки глюкоза/галактозани мальабсорбцияси бўлган пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Дори воситасини ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўллаш тавсия қилинмайди, чунки етарли миқдорда клиник кузатувлар мавжуд эмас.

Ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотларда препаратнинг мутаген, тератоген ва эмбриатоксик таъсири аниқланмаган.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Марказий нерв тизими томонидан уйқучанлик, бош айланиши ёки бошқа бузилишлар кузатиладиган пациентлар, даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмларга хизмат кўрсатишда эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дори воситаси кам захарли. Дозани ошириб юбориш холлари ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.

Симптомлари: уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш, бош айланиши бўлиши мумкин. Юқори дозаларда (7 г дан ортиқ қабул қилиш) узоқ муддат қўлланганида эозинофилия, артериал гипотензия, буйрак фаолиятини бузилиши, жигарнинг ёғли дистрофияси ривожланиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, тутиб турувчи ва симптоматик даволаш. Специфик антидоти йўқ.

10 капсуладан поливинилхлорид плёнка ва лакланган алюмин фольга контур уяли ўрамда.

2 блистер (20 капсула) дан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

“ОЛАЙНФАРМ” АЖ.

Манзили: Рупницу кўч. 5, Олайне, LV-2114, Латвия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Fenibut: 500 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
24
Og'irligi:
500 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Latviya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Noofen kapsulalari 500 mg №24 (4 blister x 6 kapsula) narxi 53200 so'm - 6 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Noofen kapsulalari 500 mg №24 (4 blister x 6 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Latviya.

Noofen kapsulalari 500 mg №24 (4 blister x 6 kapsula) ning asosiy faol moddasi Fenibut hisoblanadi.