Facebook Pixel Code

Omep kapsulalari 20 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)

dagi narxlar
dan 6500 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Omep kapsulalari 20 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: омепразол 20 мг;

ёрдамчи моддалар: полиметакрил кислотаси, қанд, крахмал.

№2 ўлчамли қаттиқ желатинли капсулалар, қопқоқчаси тиниқ-пушти рангли.

Капсулалар.

Меъда-ичак ярасига қарши воситалар, протон насосининг ингибиторлари. АТХ коди: А02ВС01.

Омепразол секрециянинг якуний босқичи таъсирловчидан қатъий назар ингибиция қилиш учун шароит яратувчи пептик яраларни даволовчи янги йўналишдаги дори воситаларнинг вакилидир. Омепразол капсулалари қобиқ билан қопланган микрогранулалар сақлайди, омепразолнинг аста-секин ажралиб чиқиши 1 соатдан кейин бошланади, 2 соатдан кейин максимумга эришилади, ҳар кунги бир марталик қабулда эса, меъда ширасининг чиқарилишини назорати 24 соат давомида таъминланади. Омепразол меъданинг париетал ҳужайраларининг секретор юзасидаги Н+/К+АТФ-аза фермент тизимини ингибиция қилиб, специфик таъсир қилади, шу билан меъда бўшлиғига водород ионларини якуний ташилишини блоклайди ва шундай қилиб, меъда секрециясини базал ва таъсирловчи чақирган секрециясини самарали блоклайди.

Омепразол ацетилхолин ва гистамин рецепторларига таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Омепразол кислотали муҳитда турғун эмас. Меъдада капсула тез парчаланиб, махсус қобиқ билан қопланган микрогранулаларни ажратиб чиқаради. Микрогранулаларнинг қобиғи ўникки бармоқ ичакка тушганида ишқорий муҳитда тез эрийди. Бу препаратни яхши ва аста-секин сўрилишини таъминлайди.

Препаратнинг биокираолишлиги кекса ёшли одамларда ва жигар фаолиятининг бузилишлари бўлган беморларда ошади, буйрак фаолиятини етишмовчилиги бунга таъсир кўрсатмайди. Сўрилганидан кейин омепразол жигарда деярли тўлиқ метаболизмга учрайди ва организмдан сийдик билан чиқарилади.

Омепразол меъда ширасининг секрециясини ингибиция қилиш лозим бўлган қуйидаги касалликларни даволаш учун танлов препарати ҳисобланади:

  • ўн икки бармоқ ичак яраси;
  • меъданинг хавфсиз яраси;
  • оғир эрозив эзофагит билан бирга кечувчи гастроэзофагеал рефлюкс;
  • Золлингер-Эллисон синдромидаги меъданинг патологик гиперсекрециясида қўлланади.

Капсулалар бутунлигича суюқлик билан бирга қабул қилинади. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасида омепразол кунига 1 марта 20 мг (1 капсула) дан овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилинади. Зарурати бўлганида дозани кунига бир марта 2 капсула (40 мг) гача ошириш мумкин. Ўн икки бармоқ ичак ярасининг даволаш курси камида 4 ҳафта, меъда ярасида 6-8 ҳафта. Омепразолнинг 20 мг дан қисқа (1-2 ҳафталик) даволаш курси гастритни даволайди, гиперацидликни, таъсирланган меъда симптоматикасини бартараф қилади.

Helicobacter pylori инфекциясида қуйидаги схема ишлатилади: 2 ҳафта давомида омепразол кунига 20-40 мг дан, кунига 2 марта 750 мг амоксициллин билан буюрилади.

Золлингер-Эллинсон синдромида бошланғич доза - кунига 1 марта 60 мг, дозани кунига 3 марта 120 мг гача ошириш мумкин. Агар доза кунига 80 мг дан юқори бўлса, унда уни бўлиш ва кунига икки марта, эрталаб ва кечқурун қабул қилиш тавсия қилинади.

Рефлюкс-эзофагитда ва эрозив эзофагитда кунига 20-40 мг дан 4-8 ҳафта давомида қабул қилинади. Кислотанинг аспирациясини олдини олиш учун, профилактика мақсадида омепразол 40 мг дан кечқурун ва операциядан 1-4 соат олдин эрталаб буюрилади.

Жигар етишмовчилиги бўлган беморларга тавсия қилинган доза кунига - 20 мг. Агар препаратнинг навбатдаги дозаси қабул қилинмаган бўлса, даволаш курсини илгари буюрилган дозаларда давом эттириш керак. Зарурати бўлганида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Омепразол яхши ўзлаштирилади. Энг тез-тез учрайдиган ножўя таъсирлари - ич кетиши, бош оғриғи, тери тошмалари. Бу ножўя таъсирлари шундай оғир бўлиши мумкинки, ҳатто даволашни тўхтатиш керак бўлади. Оғир беморларда баъзида марказий нерв тизими (МНТ) га таъсири (қисқа вақтга онгнинг чалкашиши) кузатилган. Артралгия, миалгия, лейкопения, тромбоцитопения, жигар фаолиятининг бузилишлари ва бошқа ножўя таъсирлар жуда кам кузатилган. Агар йўриқномада кўрсатилмаган ножўя таъсирлари пайдо бўлса шифокорга хабар бериш керак.

Шахсий юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик, эмизиш, ёш болалар. Омепразолни қўллашга маълум бўлган бошқа мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ, аммо эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак.

Омепразол жигарда оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайдиган дорилар - фенитоин, варфарин, диазепамни организмдан чиқарилишини кечиктириши мумкин. Омепразол меъданинг хлорид кислотаси секрециясини кучли ва давомли сусайтириши туфайли, сўрилиши учун меъданинг кислотали муҳити муҳим аҳамиятга эга бўлган дори воситалар (масалан, кетоконазол, ампициллин эфир, темир тузлари) ни сўрилишини назарий жиҳатдан пасайтириш мумкин. Клиник текширишларда антацидлар омепразол билан бирга қўлланган.

Омепразол билан даволаниш даврида чекиш ва алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак, чунки меъданинг шиллиқ қаватини таъсирланиши юз беради, препаратнинг сўрилиши бузилади ва даволаш кечикади. Кларитромициннинг қондаги концентрациясини (ўзаро) оширади.

Омепразол билан узоқ муддатли даволанишда, ўсмани ривожланиши мумкинлигини истисно қилиш учун, беморларда кузатув олиб бориш керак. Омепразол билан даволаш бошлаганидан кейин симптоматик яхшиланиш, хавфли ўсма бор бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди, шунинг учун даволашни бошлашдан олдин хавфли ўсма мавжудлигини истисно қилиш белгиланган.

Омепразол меъдани суюқ ва қуюқ овқатдан бўшалишига, ички омил секрециясига, пепсиннинг ишлаб чиқарилиши таъсир қилмайди. Омепразолнинг 14 кунлик қўллашдан кейин соғлом шахсларда меъдада тирик бактерияларнинг сони аҳамиятли ошган.

Даволаш тўхтатилганидан кейин барча ўзгаришлар 3 кун давомида меъёрига келади. Меъданинг кислоталиги пасайганида оғиз орқали юқувчи инфекциялар (сальмонеллёз) билан касалланиш хавфи ошади, чунки меъданинг хлорид кислотаси бу бактерияларнинг, балки вирусларнинг ҳам асосий истеъмолчисидир. Шунинг учун иммун тизимининг патологияси бўлган беморлар учун эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак (иммунодепрессантларни қўллаётган ва бошқалар).

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Омепразолни она сутига ўтиши номаълум. Янги туғилган чақалоқларда жиддий реакциялар ривожланиши мумкинлиги туфайли, онанинг омепразолни қўллаши зарур бўлган ҳолда, эмизишни тўхтатиш керак.

Клиник маълумотларнинг йўқлиги туфайли, препаратни хомиладорликда, эмизиш даврида ва болаларга буюриш мумкин эмас.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Даволаш вақтида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши хақида маълумотлар йўқ. Одамда яхши ўзлаштира олинадиган дозалар кунига 360 мг гача. Специфик антидоти йўқ. Омепразол оқсиллар билан кучли боғланган ва шунинг учун диализ самара бермайди. Дозани ошириб юбориш ҳолларида даволаш симптоматик ва ҳаётий фаолиятни тутиб турувчи бўлиши керак.

20 мг дан капсулалар блистерларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Акрити Фармрсютикалс Пвт. Лтд.

Район Пуна -412 303, Махараштра, Ҳиндистон

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

“Авиценна Импекс”, МЧЖ

Ўзбекистон, 100090, Тошкент ш., Бобур кўч.-77

Тел. +998-71-281-49-17, E-mail: info@avicennaimpex.uz.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Omeprazol: 20 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
20 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Omep kapsulalari 20 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) narxi 2167 so'm - 10 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Omep kapsulalari 20 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Omep kapsulalari 20 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi Omeprazol hisoblanadi.