Facebook Pixel Code

Papaverin gidroxlorid Uzximfarm in'ektsion eritmasi 2%, 2 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Papaverin gidroxlorid Uzximfarm in'ektsion eritmasi 2%, 2 ml №10 (ampulalar)

1 л эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: папаверин гидрохлориди - 20,0 г.

ёрдамчи моддалар: тетрауксус кислотаси этилендиаминининг динатрий тузи - 0,05 г, метионин - 0,1 г, инъекция учун сув - 1 л гача.

Тиниқ, бироз сарғиш суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Спазмолитик воситалар. Код АТХ: A03AD01.

Папаверин миотроп спазмолитик воситадир. У силлиқ мушакларни қисқариш фаолиятини камайтиради, тонусини пасайтиради ва шу сабабли қон томирларни кенгайтирувчи ва спазмолитик таъсир кўрсатади. Юқори дозаларда юрак мушакларга қўзғалувчанлигини сусайтиради ва юрак ичи ўтказувчанлигини секинлаштиради. Марказий нерв тизимига таъсири кам, юқори дозалардагина бироз седатив таъсир кўрсатади.

Қорин бўшлиғи аъзолари (пилороспазм, холецистит, спастик колит, сийдик йўллари спазмлари), периферик қон томирлар (эндартериит), бош мия қон томирлар, юрак қон томирлар (стенокардия) силлиқ мушакларини спазмлари, бронх спазмлари (спастик бронхит) бартараф этиш учун, бронхиал астмада (мажмуавий даволаш таркибида), ёрдамчи дори восита сифатида премедикация учун қўлланади.

Тери остига, мушак ичига ва вена ичига қўлланилади. Кўпинча тинчлантирувчи ва бошқа спазмолитиклар (фенобарбитал, келлин, сальсолин, теобромин, эуфиллин ва бошқ.) билан биргаликда қўлланади. Тери остига, мушак ичига ва вена ичига 1-2 мл 2% ли эритма юборилади.

Вена ичига жуда секин юбориш керак!

Катталар учун юқори дозалар тери остига, мушак ичига ва вена ичига:

бир марталик доза - 0,1 г; суткалик доза 0,3 г ташкил қилади.

Қайта қабул қилинганда баъзан қабзият, уйқучанлик ҳоллари бўлиши мумкин. Вена ичига тез юборилганда, атриовентрикуляр блокада ривожланиши, қоринча экстрасистолияси ва фибрилляциясини чақириши мумкин.

  • Юқори сезувчанлик.
  • Атриовентрикуляр ўтказувчанлик бузилиши.
  • Глаукома.
  • Жигар етишмовчилигини оғир даражаси.
  • Кекса ёши (гипертермия ривожланиш хавфи).
  • Болалар ёшида (6 ойгача) қўллаш мумкин эмас.

Барбитуратлар билан мажмуада қўлланганда папавериннинг смазмолитик таъсири кучаяди. Трициклик антидепрессантлар, прокаинамид, резерпин, хинидин билан бир вақтда қўлланганда папавериннинг гипотензив самараси кучаяди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган.

Чақишда самародорлиги пасаяши ҳисобга олиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ишлатилмасин.

Симптомлари: кўришни бузилиши (диплопия), ҳолсизлик, артериал қон босимини пасаяши.

Даволаш: артериал қон босимини ўшлаб туриш.

Ампулаларда 2% ли эритма 2 мл №5, №10.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича.

2 йил.

С.Қ.Исломбеков номидаги «Ўзкимёфарм» АЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: 256-60-59.

Tavsifnomalar
Brend:
INN:
Dozalash:

Papaverin: 20 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
2 ml
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
6 oydan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

6 oydan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Papaverin gidroxlorid Uzximfarm in'ektsion eritmasi 2%, 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Papaverin gidroxlorid Uzximfarm in'ektsion eritmasi 2%, 2 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Papaverin hisoblanadi.

Papaverin gidroxlorid Uzximfarm in'ektsion eritmasi 2%, 2 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi “O‘zximfarm” hisoblanadi.