Facebook Pixel Code

Papaverin gidroxloridi (Papaverinum hydrochloridum) Dalhimfarm in'ektsiya uchun eritmasi 20 mg/ml, 2 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 7000 so'm gacha 15600 so'm
Retsept bo'yicha
58 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Papaverin gidroxloridi (Papaverinum hydrochloridum) Dalhimfarm in'ektsiya uchun eritmasi 20 mg/ml, 2 ml №10 (ampulalar)

фаол модда: папаверин гидрохлориди 20 мг/мл;

ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати (трилон Б, этилендиамин-тетрасирка кислотасининг динатрийли тузи), метионин, инъекция учун сув.

Тиниқ, кучсиз бўялган суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Спазмолитик восита. АТХ коди: A03AD01.

Спазмолитик восита, гипотензив таъсир кўрсатади.

Фосфодиэстеразани ингибирлайди, хужайрада циклик аденозинмонофосфатни тўпланиши ва кальций миқдорини камайишини чақиради; ички аъзолар (меъда-ичак йўллари ва сийдик-таносил тизими) ва томирларнинг силлиқ мушакларининг тонусини пасайтиради ва бўшаштиради. Юқори дозаларда юрак мушагининг қўзғалувчанлигини пасайтиради ва юрак ички ўтказувчанлигини секинлаштиради.

Марказий нерв тизимига таъсири кучсиз намоён бўлади (юқори дозаларда седатив самара кўрсатади).

Фармакокинетикаси

Биокираолишлилиги ўртача 54%. Плазма оқсиллари билан боғланиши 90%. Организмда тақсимланиб гистогематик тўсиқлар орқали киради. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 0,5-2 соатни ташкил қилади (24 соатгача узайиши мумкин). Метаболитлар кўринишида буйрак орқали чиқарилади. Гемодиализда организмдан тўлиқ чиқариб ташланади.

Силлиқ мушаклар спазми: қорин бўшлиғи аъзолари (холецистит, пилороспазм, спастик колит); буйрак санчиғи; оёқларнинг периферик томирлари (эндартериит); бош мия томирлари.

Премедикацияда ёрдамчи дори воситаси сифатида қўлланади.

Тери остига, мушак ичига 20 мг/мл эритма суткада 2-4 марта 1-2 мл; вена ичига секин дастлаб натрий хлоридининг 0,9% ли10-20 мл эритмасида суюлтириб 20 мг юборилади.

6 ойдан 1 ёшгача бўлган болаларга максимал бир марталик дозаси 1 мг, 1 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга максимал бир марталик доза тана вазнига 0.2 мг/кг ни ташкил қилади.

Юрак қон томир тизими томонидан: атриовентрикуляр блокада, қоринчалар экстрасистолияси, артериал босимни пасайиши.

Қон яратиш тизими томонидан: эозинофилия.

Жигар томонидан: “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан: қабзият.

Марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик.

Аллергик реакциялар: тери қичишиши, тери тошмаси, эшакеми кузатилиш мумкин.

Юқори сезувчанлик, атриовентрикуляр блокада, глаукома, оғир даражали жигар етишмовчилиги, кексалик ёши (гипертермия ривожланиши хавфи), болалар (6 ойгача) да қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Бош мия жароҳатидан кейинги ҳолат, сурункали буйрак етишмовчилиги, буйрак усти безлари фаолиятини етишмовчилиги, гипотиреоз, простата бези гиперплазияси, қоринчалар усти тахикардияси, шок ҳолатларида эҳтиёткорлик билан қўлланилади.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Папаверин леводопанинг паркинсонизмга қарши самарасини ва метилдопанинг гипотензив самарасини пасайтиради.

Барбитуратлар билан мажмуада папавериннинг спазмолитик таъсири кучаяди.

Трициклик антидепрессантлар, прокаинамид, резерпин, хинидин билан бирга қўллашда папавериннинг гипотензив самараси кучайиши мумкин.

Вена ичига секин, шифокор назорати остида юбориш керак. Даволаш даврида этанол қабул қилишни инкор қилиш керак. Тамаки чекишда вазодилатацияловчи таъсири пасаяди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препарат фақат кутилаётган фойда потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолларда қўллашга тавсия қилинади.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш вақтида транспорт воситалари ва потенциал хафли механизмларни бошқаришдан воз кечиш керак, чунки препарат уйқучанликни чақириши мумкин.

Симптомлари: диплопия, ҳолсизлик, артериал босимни пасайиши, уйқучанлик.

Даволаш: симптоматик (артериал босимни тутиб туриш).

Инъекция учун эритма 20 мг/мл.

2 мл ёки 10 мл дан нейтрал шиша ампулаларда.

10 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.

5 ампуладан (2 мл ампулалар учун) ЭП-73 маркали поливинилхлорид плёнка ва лакланган босма алюмин фольгали ёки фольгасиз контур уяли ўрамда.

2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.

Синдириш нуқтаси бўлган ампулаларни ишлатишда ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификаторини жойлаштирилмайди.

Б рўйхати. Ёруғликдан ҳимояланган жойда.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

2 йил. Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Рецепт бўйича.

«ДАЛЬХИМФАРМ» ОАЖ, 680001, Россия Федерацияси, Хабаровск ўлкаси, Хабаровск кўчаси, Ташкентская кўч.

Tavsifnomalar
Brend:
INN:
Dozalash:

Papaverin: 20 mg/ampula

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
2 ml
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
6 oydan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

Papaverin gidroxloridi (Papaverinum hydrochloridum) Dalhimfarm in'ektsiya uchun eritmasi 20 mg/ml, 2 ml №10 (ampulalar) narxi 700 so'm - 1 шт.

6 oydan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Papaverin gidroxloridi (Papaverinum hydrochloridum) Dalhimfarm in'ektsiya uchun eritmasi 20 mg/ml, 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Papaverin gidroxloridi (Papaverinum hydrochloridum) Dalhimfarm in'ektsiya uchun eritmasi 20 mg/ml, 2 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Papaverin hisoblanadi.