Папаверин Ирбитский ХФЗ таблетки по 40 мг №10 (блистер)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3 000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Папаверин Ирбитский ХФЗ таблетки по 40 мг №10 (блистер)
1 таблетка сақлайди:
фаол модда: 40 мг папаверин гидрохлориди
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, стеарин кислотаси, сахароза (қанд) - 350 мг вазнли таблеткани олингунча.
Оқ рангли, яссицилиндрик, фаска ва рискали таблеткалар.
Таблеткалар.
Спазмолитик восита. АТХ коди: А03АD01.
Папаверин гидрохлориди силлиқ мушакларнинг тонусини пасайтиради ва шу боисдан томирларни кенгайтирувчи ва спазмолитик таъсир кўрсатади. Фосфодиэстераза ферментининг ингибитори бўлиб, хужайра ичида циклик 3,5-аденозиномонофосфатни тўпланишини ва кальцийнинг миқдорини камайишини чақиради, бу силлиқ мушакларнинг қисқарувчанлигини бузилишига ва уларни бўшашишига олиб келади.
Папаверин гидрохлоридининг марказий нерв тизимига таъсири кучсиз ифодаланган, фақат катта дозалардагина у бироз седатив самара кўрсатади. Катта дозаларда юрак мушагининг қўзғалувчанлигини пасайтиради ва юрак ички ўтказувчанлигини секинлаштиради.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши - юқори. Гистогематик тўсиқлар орқали ўтади.
Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври - 0,5-2 соат.
Буйраклар орқали (метаболитлари кўринишида) чиқарилади.
Папаверин гидрохлориди қон томирлари, қорин бўшлиғи аъзоларининг ва бронхларнинг силлиқ мушакларини спазмлари билан боғлиқ функционал бузилишлари ва оғриқларини олдини олиш ва даволаш учун қўлланади.
Периферик қон томирларининг спазмларида (эндартериит ва бошқалар), бош мия томирларининг спазмларида, стенокардияда (мажмуавий даволаш таркибида), бронхоспазмда, қорин бўшлиғи аъзоларининг силлиқ мушакларини спазмларида (пилороспазм, спастик колит, холецистит, ўт-тош касаллигининг хуружлари), сийдик йўлларининг спазмларида, буйрак санчиғида қўлланади.
Ичга, катталар 40-80 мг дан суткада 3-4 марта; болалар суткада 2-4 марта; 1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар - 5 мг дан қабулга, 3-4 ёш - 5-10 мг, 5-6 ёш - 10 мг дан, 7-9 ёш - 10-15 мг дан, 10-14 ёш - 15-20 мг дан қабул қиладилар.
Катталар учун юқори дозалари: бир марталик доза - 200 мг, суткалик доза - 600 мг.
1 ёшли болалар учун юқори дозалари: бир марталик 5 мг, суткалик 10 мг; 2 ёшда - бир марталик - 10 мг, суткалик - 20 мг, 3-4 ёш - бир марталик - 15 мг, суткалик - 30 мг; 5-6 ёш - бир марталик - 20 мг, суткалик - 40 мг; 7-9 ёш - бир марталик - 30 мг, суткалик - 60 мг; 10-14 ёш - бир марталик доза - 50-60 мг, суткалик - 100-120 мг.
10 мг дан кичикроқ дозалар дорихонанинг ишлаб-чиқариш бўлимида тайёрланади.
Аллергик реакциялар, қисман ёки тўлиқ атриовентрикуляр блокада, юрак қоринчалари экстрасистолияси, артериал босимни пасайиши, қабзият, уйқучанлик, «жигар» трансаминазаларининг фаоллигини ошиши, эозинофилия бўлиши мумкин.
Препаратга юқори сезувчанлик, AV-блокада, глаукома, оғир жигар етишмовчилиги, кексалар (гипертермияни ривожланиш хавфи туфайли), 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан (кичик дозаларда) - бош-мия жароҳатидан кейинги ҳолат, сурункали буйрак етишмовчилиги, буйрак усти безлари фаолиятининг етишмовчилиги, гипотиреоз, простата безининг гиперплазияси, қоринча устки тахикардияси, шок ҳолатлари.
Леводопанинг паркинсонизмга қарши самарасини ва метилдопанинг гипотензив самарасини пасайтиради. Барбитуратлар билан мажмуада қўлланганда папавериннинг спазмолитик таъсири кучаяди. Трициклик антидепрессантлар, прокаинамид, резерпин, хинидин сульфати билан бирга қўлланганида гипотензив самараси кучайиши мумкин.
Даволаш даврида алкогольни қабул қилиш истисно этилиши керак.
Ҳомиладорлик ва лактацияда препаратнинг хавфсизлиги аниқланмаган.
Қон томирларни кенгайтирувчи таъсири тамаки чекишда пасаяди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: диплопия, ҳолсизлик, АБ ни пасайиши, уйқучанлик.
Даволаш: симптоматик (артериал босимни тутиб туриш).
Таблеткалар 40 мг.
10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва лакланган босма алюмин фольга контур уяли ўрамда.
2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
10 таблеткадан полимер қопламали қоғоз контур уясиз ўрамда.
800 контур уяли ёки 700 контур уясиз ўрамлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга гуруҳ ўрамига жойланади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
5 йил.
Рецептсиз.
«Ирбитский химико-фармацевтический завод» ОАЖ,
623856, Ирбит ш., Свердловск вил., Киров кўч., 172.
Тел. (34355) 3-60-90; факс. 3-60-89, 3-60-73.
Papaverin: 40 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Папаверин Ирбитский ХФЗ таблетки по 40 мг №10 (блистер) narxi har bir paket uchun
Папаверин Ирбитский ХФЗ таблетки по 40 мг №10 (блистер) ning to`liq analoglari:
Папаверин Ирбитский ХФЗ таблетки по 40 мг №10 (блистер) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Папаверин Ирбитский ХФЗ таблетки по 40 мг №10 (блистер) ning asosiy faol moddasi Papaverin hisoblanadi.
Папаверин Ирбитский ХФЗ таблетки по 40 мг №10 (блистер) ishlab chiqaruvchisi Irbitskiy XFZ hisoblanadi.