Facebook Pixel Code

Paratsetamol lafz tabletkalari 500 mg №10 (blister)


Uchun ko‘rsatma Paratsetamol lafz tabletkalari 500 mg №10 (blister)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: парацетамол - 200 мг ёки 500 мг;

ёрдамчи моддалар: повидон, натрий кроскармеллоза, стеарин кислотаси, картошка крахмали.

Оқ ёки оч сарғиш тусли оқ рангли, ясси цилиндрик, рискали ва фаскали таблекталар.

Таблеткалар.

Бошқа анальгетиклар ва иситмани туширувчи восита. Анилидлар. АТХ коди: N02ВЕ01.

Кўпгина оғриқ синдромларда ва иситма ҳолатларида ўртача анальгетик ва иситмани туширувчи восита сифатида симптоматик даволаш:

  • бош оғриғида (шу жумладан мигрень ва зўриқишдаги бош оғриқлари), тиш оғриғи, томоқда оғриқ, белдаги оғриқлар, мушак оғриқлари, ревматик оғриқлар (оғир бўлмаган атритлар), оғриқли хайз кўришлар;
  • “шамоллаш” касалликларида ва грипп фонида тана ҳароратини ошишида қўлланилади.

Препарат перорал қабул қилиш учун мўлжалланган.

Катталар ва 12 ёшдан катта ўсмирлар: 400-500 мг (200 мг ли 2 таблетка ёки 500 мг ли 1 таблетка) зарурати бўлса ҳар 4-6 соатда. Қабул қилишлар орасидаги интервал камида 4 соат. Парацетамолни максимал суткалик дозаси 4 г дан ошмаслиги лозим.

6-12 ёшдаги болаларга парацетамол дозаси ёшга ва тана вазнига қараб ҳисобланади. Бир марталик доза тана вазнига 10-15 мг/кг ни ташкил қилади, максимал суткалик доза тана вазнига 60 мг/кг. Одатда 250-500 мг дозада (½-1 таблетка 500 мг дан) зарурати бўлса, кунига 3-4 марта қўлланилади. Препаратни ҳар 4 соатдан олдин ва суткада 4 мартадан кўп қўллаш мумкин эмас. Препаратни шифокорнинг маслаҳатисиз 3 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас. Парацетамолни таблетка шаклини қаттиқ дори шаклини ютишни қийинлиги туфайли 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш учун тавсия этилмайди.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилаксия, ўта юқори сезувчанликнинг тери реакциялари, шу жумладан тери тошмаси, ангионевротик шиш, Стивенс-Джонсон синдроми/токсик эпидермал некролиз.

Қон яратиш аъзолари томонидан бузилишлар: анемия, метгемоглобинемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз.

Нафас тизими томонидан бузилишлар: аспиринга ва бошқа НЯҚПларга сезувчанлиги бўлган пациентларда бронхоспазм.

Жигар томонидан бузилишлар: жигарни кўчириб ўтказилишини талаб этадиган ёки летал ҳолат билан якунланган жигар фаолиятини бузилиш, шу жумладан ўткир жигар етишмовчилиги.

Ножўя реакциялар келиб чиққан ҳолатларда, шу жумладан ушбу илова-варақа кўрсатилмаган дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

  • парацетамолга юқори сезувчанлик;
  • 6 ёшгача бўлган болалар.

Парацетамол сақловчи бошқа дори воситалари, шамоллаш касалликлари ва гриппни даволаш учун мажмуавий воситалар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Хавфсиз гипербилирубинемияда (шу жумладан Жильбер синдроми), вирусли гепатитда, жигарни алкоголли шикастланишда, ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Парацетамолни ва бошқа анальгетиклар ва бошқа яллиғланишга қарши воситаларни узоқ муддат биргаликда қўллаш буйракни токсик шикастланишини ривожланиш хавфини ва буйрак етишмовчилигини бошланишини оширади.

Парацетамолни юқори дозаларда ва салицилатларни бир вақтда узоқ муддат буюриш буйрак ёки сийдик қопини ракини ривожланиши хавфини оширади.

Қон яратишни сусайтирувчи воситалар, препаратни токсиклиги намоён бўлишини кучайтиради. Узоқ муддат давомида қабул қилинганда парацетамол билвосита антикоагулянтларни (варфарин ва бошқа кумаринлар) самарасини кучайтиради, бу қон кетишлар хавфини оширади, парацетамолни бир марталик дозаси аҳамиятли самара кўрсатмайди. Жигар ферментларининг активаторлари (барбитуратлар, фенитоин, карбамазепин, рифампицин, зидовудин, дифенин, фенитоин, этанол, флумецинол, фенилбутазон ва трициклик антидепрессантлар) парацетамолни жигарга токсик таъсирини хавфини оширади.

Метаклопрамид ва доперамид парацетамолни сўрилиш тезлигини оширади, колестирамин эса камайтиради. Этанол ўткир панкреатитни ривожланишига олиб келади. Препарат урикозурик препаратларни фаоллигини камайтириши мумкин.

Агар Сиз ўртача даражадаги оғирликда артрит билан хасталанган бўлсангиз ёки оғриқни қолдирувчи воситаларни доимий қўллашга мухтож бўлсангиз, парацетамолни фақат шифокор маслаҳатдан кейин қўллаш мумкин.

Препаратни шифокор кўрсатмасисиз 3 кундан ортиқ қўллаш тавсия этилмайди. Оғриқ синдроми ёки иситма 3 кундан ортиқ сақланса, даволашни тўхтатиш зарур ва даволовчи шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Парацетамолни қабул қилгандан кейин, жигарни жиддий шикастланиши, шу жумладан, жигарни кўчириб ўтказишни талаб этадиган ёки летал ҳолат билан якунланган ўткир жигар етишмовчилиги ҳолатлари ҳақида хабарлар мавжуд.

Тавсия этилган дозадан оширмасин! Жигарни токсик шикастланишидан сақланиш мақсадида даволаш вақтида алкогольни қабул қилиш мумкин эмас!

Парацетамол сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Тавсия этилган дозалардан ошиши ҳолатида, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг, хатто агар Сиз ўзингизни яхши хис қилсангиз ҳам, чунки жигарни кечиккан жиддий шикастланиши хавфи мавжуд!

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган шахсларда, буйрак ва жигар етишмовчилигида эҳтиёткорик билан қўллаш лозим. Парацетамолни дозасини ошириб юборлиши хавфи жигарни алкоголли касалликларини цирротик шаклли бўлмаган шаклли пациентларда юқори бўлади.

Парацетамолни қабул қилгандан кейин анафилаксия ва ўта юқори сезувчанликнинг бошқа реакцияларини кам ҳолларидаги ҳолатлари ҳақида хабар берилган. Аллергик реакцияларни биринчи белгилари (юз, оғиз, томоқ шиши, нафас олишни қийинлашиши, қичишиш ёки тошма) пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Болаларда қўлланиши. Таблеткалар 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Жигар ва буйрак фаолияти бузилиши бўлган шахсларда, шунингдек кекса ёшдаги шахсларда қўлланилиши. Дозага ва қабул қилишлар тез-тезлигига махсус тузатиш киритиш талаб этилмайди. Парацетамолни суткада 2,5 г максимал (500 мг дан 5 таблетка ёки 200 мг дан 12 таблетка) дозадан ошириш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик. Агар она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлсагина препаратни буюриш мумкин.

Эмизиш даврида қўлланилиши. Парацетамол жуда кам миқдорда кўкрак сутига ўтади. Препаратни эмизшни даврида қўллаш мумкин.

Лаборатор кўрсаткичларига таъсири. Парацетамол билан даволаниш вақтида қон плазмасида глюкоза даражасини ошиши ва гликемик профилини аниқлаш натижаларини ўзгартириш мумкин.

Қонда сийдик кислотасини ва қанд миқдорини аниқлаш таҳлилини ўтказишда ушбу препаратни қўллаш ҳақида шифокорга хабар беринг. Овқат хазм қилиш йўналишини бузилиши, кистозли фиброз, ОИТВ-инфекциялари, оч қолиш, озиб кетиш оқибатида глутатионни танқислиги парацетамолни катта бўлмаган (5 г ва ундан ортиқ) дозани ошириб юборишларида ҳам жигарни оғир шикастланишларини ривожланиши хавфини оширади.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Парацетамол автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Тавсия этилган дозалардан ошиш ҳолатида, хаттоки Сиз ўзингизни яхши ҳис қилсангиз ҳам, шифокорга дарҳол мурожаат қилинг, чунки жигарни кечиккан жиддий шикастланишлари хавфи мавжуд.

Парацетамол билан дозани ошириб юборилиши асосан кекса ёшдаги шахсларда ва ёш болаларда хавфли ҳисобланади. Дозани ошириб юборилиши летал ҳолатга олиб келиши мумкин!

Парацетамолни 10 г ва ундан ортиқ дозаларда қабул қилганда катталарда жигарни шикастланиши келиб чиқиши мумкин. Қуйидаги хавф омиллари мавжуд бўлган пациентларда парацетамолни 5 г дан ортиқ қабул қилиш жигарни шикастланишларига олиб келиши мумкин:

  • карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин, примидон, рифампицин, тешик далачой, жигар ферментларини фаоллаштирувчи бошқа воситаларни узоқ муддат қабул қилиш;
  • алкоголни кўп миқдорда доимий қабул қилиш;
  • глутатион танқислиги (овқатлашни бузилиши, муовисцидоз, ОИВ-инфекцияси, оч қолиш, озиб кетиш).

Парацетамол билан ўткир захарланишни биринчи 24 соатдаги белгилари: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, кўп терлаш, тери қопламларини оқариши. Жигарни шикастланиши фақат дозани ошириб юбьорилгандан кейин 12-48 соатдан сўнг намоён бўилиши мумкин. Глюкоза алмашинувини бузилиши ва метаболик ацидоз бўлиши мумкин. Оғир заҳарланишда жигар етишмовчилиги энцефалопатия, қон кетиш, гипогликемия, бош мия шиши ва летал ҳолатгача авж олиши мумкин. Ўткир буйрак етишмовчилиги белдаги кучли оғриқлар, сийдикда қон ва оқсилни мавжудлиги (хира сийдик) билан намоён бўлиши мумкин ва хатто жигарни оғир шикастланишлари йўқлигида ҳам ривожланиши мумкин. Аритмия ва панкератит бўлиши мумкин.

Даволаш: дозани ошириб юборилганда тез тиббий ёрдам зарур! Дозани ошириб юборилишини эрта симптомлари йўқ бўлса ҳам, пациентни дарҳол шифохонага етказиш зарур. Агар парацетамолни хаддан зиёд дозаси 1 соат чегарасида қабул қилинган бўлса, беморга фаоллаштирилган кўмир (20-30 г сув билан) бериш лозим.

Қабул қилгандан кейин 24 соат давомида пациентга, шифохонага ётишгача хар соатда ацетилцистенни 4 г дозада бериб туриш зарур (биринчи 8 соатда қўллаган афзал). Ацетилцистеин йўқ бўлса, худди шу дозада метионин қўллаш мумкин.

10 таблеткадан (200 мг ёки 500 мг дозали таблетка учун) қоғоз ва картон асосли мажмуавий материалли контур-уясиз ўрамда. 1 контур-уясиз ўрамлар илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.

10 таблеткадан (200 мг ёки 500 мг дозали таблетка учун) ПВХ плёнкали ва алюмин фольгали контур-уяли ўрамда. 2 ёки 5 контур-уяли ўрамлар илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.

Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақласин.

3 йил.

Рецептсиз.

Lafz, Узбекистан.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
500 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Paratsetamol lafz tabletkalari 500 mg №10 (blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Paratsetamol lafz tabletkalari 500 mg №10 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Paratsetamol lafz tabletkalari 500 mg №10 (blister) ning asosiy faol moddasi Paratsetamol hisoblanadi.

Paratsetamol lafz tabletkalari 500 mg №10 (blister) ishlab chiqaruvchisi Lafz hisoblanadi.