Paratsetamol (Paracetamolum) Dalchimpharm tabletkalari 500 mg №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1000 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Paratsetamol (Paracetamolum) Dalchimpharm tabletkalari 500 mg №10 (1 blister)
фаол модда: парацетамол 200 мг ёки 500 мг;
ёрдамчи моддалар: повидон (қуйи молекуляр тиббий поливинилпирролидон) 12600±2700 - 5,36 мг ёки 13,4 мг, картошка крахмали - 10,7 мг ёки 26,75 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) - 2,2 мг ёки 5,5 мг, кальций стеарати - 1,74 мг ёки 4,35 мг.
Оқ ёки оч сарғиш тусли оқ, думалоқ, яссицилиндрик шаклли, фаскали ва рискали таблеткалар.
Таблеткалар.
Нонаркотик анальгетик восита. АТХ коди: N02ВЕ01.
Нонаркотик анальгетик, оғриқ ва терморегуляция марказларига таъсир қилиб, асосан марказий нерв тизимида циклооксигеназа 1 ва циклооксигеназа 2 ни блоклайди. Яллиғланган тўқималарда ҳужайра пероксидазалари парацетамолнинг циклооксигеназага бўлган таъсирини нейтраллайди, бу яллиғланишга қарши самарасини деярли тўлиқ йўқлигини тушунтиради. Периферик тўқималарда простагландинлар синтезига блокловчи таъсирини йўқлиги унинг сув-туз алмашинувига (натрий ва сувни тутилиши) ва меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига салбий таъсири йўқлиги билан ифодаланади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши юқори, плазмада максимал концентрацияга эришиш вақти 0,5-2 соат; плазмадаги максимал концентрацияси 5-20 мкг/мл. Плазма оқсиллари билан боғланиши 15% ни ташкил этади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади.
Жигарда учта асосий йўллар орқали (90-95%) метаболизмга учрайди: 80% глюкурон кислотаси ва сульфатлар билан конъюгация реакциясига киришиб фаол бўлмаган метаболитлар ҳосил қилади; 17% эса гидроксил гуруҳини қўшилиш реакциясига учраб 8 та фаол метаболитларни ҳосил қилади улар глутатион билан конъюгацияланиб фаол бўлмаган метаболитларни ҳосил қилади. Глутатион етишмовчилигида ушбу метаболитлар гепатоцитларнинг фермент тизимини блоклаши ва уларни некрозини чақириши мумкин. Шунингдек, препаратнинг метаболизмида CYP2E1 изоферменти иштирок этади. Ярим чиқарилиш даври 1-4 соатни ташкил қилади. Метаболитлар асосан конъюгатлар кўринишида буйрак орқали, фақат 3% ўзгармаган ҳолатда чиқарилади. Кекса пациентларда препаратнинг клиренси пасаяди ва ярим чиқарилиш даври ошади.
Инфекцион касалликлар фонидаги иситма синдроми; оғриқ синдроми (кучсиз ва ўртача яққолликда намоён бўлган); артралгия, миалгия, невралгия, мигрень, тиш ва бош оғриғи, альгодисменореяда қўлланилади.
Ичга, кўп миқдордаги суюқлик билан, овқат қабул қилингандан кейин 1-2 соатдан сўнг буюрилади.
Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга бир марталик доза 500 мг; максимал бир марталик доза 1 г га тенг. Буюришлар сони суткада 4 мартагача. Максимал суткалик доза 4 г ташкил қилади. Иситма синдромида максимал қўллаш давомийлиги 3 кун, оғриқ синдромида 5 кунни ташкил қилади.
6 ёшдан ошган болаларга бир марталик доза 200 мг. Буюришлар сони суткада 4 мартагача.
Ҳар бир қабул қилишлар орасидаги интервал камида 4 соат.
24 соат давомида 8 та таблеткадан ортиқ қабул қилманг.
Агар симптомлар сақланса, шифокорга мурожаат этинг.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, ангионевротик шиш.
Қон яратилишини бузилишлари (анемия, тромбоцитопения, метгемоглобинемия) бўлиши мумкин.
Эҳтиёткорлик чоралари
Кўрсатилган дозани оширманг! Агар Сиз тавсия этилган дозадан юқори дозани қабул қилган бўлсангиз, хатто ўзингизни яхши хис қилсангиз ҳам, тиббий ёрдамга мурожаат қилинг. Парацетамолнинг дозасини ошириб юбориш, жигар етишмовчилигини чақириши мумкин. Жигар ва буйрак фаолиятини бузилиш эҳтимолини ошиши туфайли, препаратни 3-5 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
Парацетамолга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанликда, 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Буйрак ёки жигар етишмовчилиги, хавфсиз гипербилирубинемия (шу жумладан Жильбер синдроми), вирусли гепатит, жигарнинг алкоголи шикастланишлари, алкоголизм, ҳомиладорлик, эмизиш даври, кекса ёшдаги пациентлар, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Урикозурик дори воситаларининг самарасини пасайтиради.
Парацетамолни юқори дозаларда бирга қўлланганда антикоагулянт дори воситаларини самарасини оширади (жигарда прокоагулянт омилларини синтезини камайиши).
Жигарнинг микросомал ферментлари индукторлари (фентоин, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар), этанол ва гепатотоксик дори воситалари гидроксилланган фаол метаболитларни ишлаб чиқарилишини оширади, бу хатто дозани бироз ошириб юборилганда ҳам оғир интоксикацияни ривожланишига олиб келиши мумкин.
Барбитуратларни узоқ вақт давомида қўллаш парацетамолнинг самарасини камайтиради.
Этанол ўткир панкреатитни ривожланишига олиб келади.
Жигарнинг микросомал ферментлари ингибиторлари (шу жумладан циметидин) гепатотоксик таъсир хавфини пасайтиради.
Парацетамол ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни бирга узоқ вақт давомида қўллаш “анальгетик” нефропатияни ва буйрак капилляр некрозини ривожланишини, буйрак етишмовчилигининг терминал босқичини бошланиш хавфини оширади.
Парацетамолни юқори дозаларда ва салицилатларни бир вақтда узоқ вақт давомида қўллаш буйрак ёки қовуқ ракини ривожланиш хавфини оширади.
Дифлунисал парацетамолнинг плазмадаги концентрациясини 50% га оширади гепатотоксикликни ривожланиш хавфи ошади.
Миелотоксик дори воситалари препаратнинг гематотоксик кўринишларини кучайтиради.
Жигарнинг алкоголли касаллиги бўлган беморларда жигарнинг шикастланишларини ривожланиш хавфи ошади.
Плазмада глюкоза ва сийдик кислотасини миқдорий жиҳатдан аниқлашда лаборатор текширувларни кўрсаткичларни ўзгартиради.
Узоқ муддат қўллаш вақтида қонниг периферик манзараси ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш лозим.
Парацетамолни этанол билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.
Препаратни бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Транспорт воситалари механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: қабул қилингандан кейин биринчи 24 соат давомида тери қопламаларини оқариши, кўнгил айниши, қусиш, анорексия, абдоминал оғриқ; глюкоза метаболизмини бузилиши, метаболик ацидоз. Дозани ошириб юборилгандан кейин 12-48 соатдан кейин жигар фаолиятини бузилиши симптомлари пайдо бўлиши мумкин. Оғир ҳолларда энцефалопатия билан авж олиб борувчи жигар етишмовчилиги, кома, ўлим; тубуляр некроз билан кечувчи ўткир буйрак етишмовчилиги; аритмия, панкреатит ривожланади. Гепатотоксик самара катталарда 10 г ва ундан ортиқ қабул қилинганда намоён бўлади.
Даволаш: препаратни қабул қилишни тўхтатиш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш.
Кейинги даволовчи чораларни даволаш муассаси шаротида ўтказиш лозим: дозани ошириб юборилгандан кейин 8-9 соат давомида SH-гуруҳи донаторлари ва глутатион метионин синтезини ўтмишдошини ва ацетилцистеинни 8 соат давомида юбориш лозим. Қўшимча терапевтик чора-тадбирларни ўтказиш (кейинчалик метионинни юбориш, ацетилцистеинни вена ичига юбориш) зарурати, қонда парацетамолнинг концентрациясига, шунингдек уни қабул қилгандан кейин ўтган вақтга қараб белгиланади.
Таблеткалар 200 мг ва 500 мг.
10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва босма лакланган алюмин фольгали контур-уяли ўрамда ёки полиэтилен қопламали қоғозда ёки контур уясиз ўрамли дори воситалари учун қоғоз асосли тайёрланган контур уясиз ўрамда.
Контур уясиз ўрамлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга гуруҳли ўрамга жойланади.
1 ёки 2, ёки 3 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
“ДАЛЬХИМФАРМ” ОАЖ, 680001, Россия Федерацияси, Хабаровский ўлкаси, Хабаровск ш., Ташкентская кўч.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Paratsetamol (Paracetamolum) Dalchimpharm tabletkalari 500 mg №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Paratsetamol (Paracetamolum) Dalchimpharm tabletkalari 500 mg №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Paratsetamol (Paracetamolum) Dalchimpharm tabletkalari 500 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Paratsetamol (Paracetamolum) Dalchimpharm tabletkalari 500 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Paratsetamol hisoblanadi.