Paratsetamol (Paracetamolum) Navbahor Sanoat tabletkalari 0,5 g №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1000 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Paratsetamol (Paracetamolum) Navbahor Sanoat tabletkalari 0,5 g №10 (1 blister)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: парацетамол 0,5 г;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, кальций стеарати ёки магний стеарати ёки стеарин кислотаси.
Оқ ёки оч-сариқ ёки пушти тусли оқ рангли таблеткалар.
Таблетка.
Анальгетик-антипиретиклар. АТХ коди: N02BE01.
Оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирга эга. Таъсир механизми турли хил простагландинлар синтезини ингибиция қилиш қобилияти билан боғлиқ.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганида парацетамол яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-90 минутдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан кучсиз боғланади, организмнинг деярли ҳамма тўқималарига киради, йўлдошга осон ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Жигарда жигарнинг микросомал ферментлари томонидан, асосан глюкурон кислотаси билан ва камроқ даражада сульфатлар билан коньюгацияланиш орқали метаболизмга учрайди. Метаболитлари фармакологик фаол эмас, аммо тўпланганида жигарнинг некрозига олиб келиши мумкин. Парацетамол асосан буйраклар орқали коньюгатлар кўринишида ва қисман (5%) ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1,5-3 соат оралиғида ўзгариб туради. Жигар функцияси бузилганида Т1/2 ошади, бу парацетамолнинг метаболитларини организмда тўпланишига олиб келади.
Турли сабабли кучсиз ва ўртача жадалликдаги оғриқ синдроми (бош оғриғи, мигрень, тиш оғриғи, невралгия, миалгия, альгодисменорея ва бошқалар) ва инфекцион-яллиғланиш касалликларидаги юқори ҳароратда қўлланилади.
Ичга кўп миқдордаги суюқлик билан 0,5 г-1 г дан суткада 2-3 марта, камида 4 соатлик интервал билан қўлланади. Катталар ва 15 ёшдан ошган болалар учун максимал бир марталик доза 1 г ни, суткалик 4 г ни ташкил қилади.
Жигар ёки буйрак фаолиятини бузилишлари, Жильбер синдроми бўлган пациентларда ва кекса беморларда препаратни қабул қилишлар орасидаги интервал камида 8 соатни ташкил қилиши ва суткалик доза камайтирилиши лозим.
Болаларга тана вазнининг 10-15 мг/кг дан суткада 3-4 марта (кўпи билан 3 кун) буюрилади.
Қабул қилишлар давомийлиги оғриқни қолдирувчи сифатида буюрилганида кўпи билан 5 кун ва иситмани туширувчи сифатида буюрилганида - 3 кун.
Кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ, терини қизариши, терида нуқтали тошмалар кўринишидаги аллергик реакциялар. Квинке шиши, хансираш, кўп терлаш, артериал қон босимини пасайиши (хатто шок ҳолатигача) кўринишидаги гиперреактив ҳолатлар таърифланган. Қон манзараси ўзгариши мумкин тромбоцитопения, лейкопения, баъзида агранулоцитоз, панцитопения, метгемоглобинемия, анемия. Аллергик реакцияларга мойил шахсларда бронхоспазм кузатилиши мумкин («аспиринли» астма). Одатдаги дозаларни жуда узоқ муддат қабул қилиш ёки жуда катта дозаларни қабул қилиш, жигар ва буйракларнинг оғир шикастланишига олиб келиши мумкин.
Жигар, буйраклар, ўпка ва юрак функциясининг яққол бузилишлари. Оғир анемия. Парацетамолга ўта юқори сезувчанлик. Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа ферментининг наслий танқислиги (гемолитик анемия ривожланишини хавфи). Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.
Жильбер синдромида (конституционал гипербилирубинемия), сурункали фаол алкоголизмда эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Жигар микросомал ферментларини индукция қилувчи дорилар барбитуратлар ва айрим тутқаноққа қарши воситалар (фенобарбитал, фенитоин, карбомазепин, бензонал), алкогол, рифампицин билан бир вақтда буюрилганида препаратнинг жигарга заҳарли таъсири кучаяди. Фенотиазинлар қўшилганида ҳаддан зиёд гипотермия, азидотимидин билан эса нейропения ривожланиши мумкин.
Препарат хлорамфениколнинг заҳарлигини кучайтиради, узоқ муддат қабул қилинганида билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.
Перорал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида парацетамолнинг организмдан чиқиши тезлашади ва унинг анальгетик таъсири камайиши мумкин.
Урикозурик воситалар билан бир вақтда қўлланганида уларнинг самарадорлиги пасаяди.
Фаоллаштирилган кўмир билан бир вақтда қўлланганида парацетамолнинг биокираолишлиги пасаяди.
Жигар ва буйраклар функциясининг енгил ва ўртача даражали бузилишларида, Жильберт синдромида ва чақалоқларда (алоҳида дозалар орасидаги интервални узайтириш ёки дозани камайтириш тавсия қилинади) эҳтиёткорлик билан буюрилади. Парацетамол йўлдош орқали ўтади ва сут билан чиқарилади. Шунинг учун ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни буюришда, фойда ва мумкин бўлган хавфни синчиклаб баҳолаш, препаратни узоқ вақт давомида ва катта дозаларда қабул қилишга йўл қўймаслик керак (айниқса ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида). Кекса одамларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади. Парацетамол қўлланганида переферик қон манзарасини жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
6 г дан ортиқ препаратни ичга қабул қилиш ҳатто жигар комасигача бўлган жигарнинг оғир шикастланишини чақириши мумкин.
Симптомлари:
1-босқич (1-суткаларда) кўнгил айниши, қусиш, кўп терлаш, уйқучанлик.
2-босқич (2-суткаларда) субъектив ҳолатни яхшиланиши, қорин соҳасидаги ўртача оғриқлар, жигарни катталашиши, зардобидаги трансаминазалар ва билирубин концентрациясини ошиши, протромбин вақтини узайиши.
3-босқич (3-суткаларда) беморнинг ҳолатини ёмонлашиши, зардобда трансаминазалар концентрациясини кескин ошиши, сариқлик, қон ивишини бузилиши, гипокалиемия, жигар комаси.
Даволаш: меъдани ювиш керак. Парацетамол билан заҳарланиш белгиларида дарҳол шифокорни чақириш керак.
0,5 г дан таблеткалар.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
Navbahor Sanoat, Ўзбекистон Республикаси.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Paratsetamol (Paracetamolum) Navbahor Sanoat tabletkalari 0,5 g №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Paratsetamol (Paracetamolum) Navbahor Sanoat tabletkalari 0,5 g №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Paratsetamol (Paracetamolum) Navbahor Sanoat tabletkalari 0,5 g №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Paratsetamol hisoblanadi.
Paratsetamol (Paracetamolum) Navbahor Sanoat tabletkalari 0,5 g №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Navbahor Sanoat hisoblanadi.