Paratsetamol (Paracetamolum) O'simlik Farma tabletkalari 0,5 g №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1000 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Paratsetamol (Paracetamolum) O'simlik Farma tabletkalari 0,5 g №10 (1 blister)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: парацетамол - 0,5 г;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, кальций стеарат ёки магний стеарат ёки стеарин кислотаси.
Оқ ёки оч-сариқ ёки пушти тусли оқ рангли таблеткалар.
Таблетка.
Анальгетик-антипиретик. АТХ коди: N02BE01.
Оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирга эга. Таъсир механизми турли хил простагландинлар синтезини сусайтириш қобилияти билан боғлиқ.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганида парацетамол яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-90 минутдан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан кучсиз боғланади, организмнинг деярлик ҳамма тўқималарига киради, йўлдошга осон ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Жигарда жигарнинг микросомал ферментлари томонидан, асосан глюкурон кислотаси билан ва камроқ даражада сульфатлар билан коньюгацияланиш орқали метаболизмга учрайди. Метаболитлари фармакологик фаол эмас, аммо тўпланганида жигарнинг некрозига олиб келиши мумкин. Парацетамол асосан буйраклар орқали коньюгатлар кўринишида ва қисман (5%) ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1,5-3 соат оралиғида ўзгариб туради. Жигар функцияси бузилганида Т1/2 ошади, бу парацетамолнинг метаболитларини организмда тўпланишига олиб келади.
Турли сабабли кучсиз ва ўртача жадалликдаги оғриқ синдроми (бош оғриғи, мигрень, тиш оғриғи, невралгия, миалгия, альгодисменорея ва бошқалар) ва инфекцион-яллиғланиш касалликларидаги юқори ҳароратда қўлланилади.
Ичга, овқатдан кейин, оз миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Катталар ва тана вазни 60 кг дан ортиқ бўлган ўсмирлар учун бир марталик доза 0,4-0,6 г (бир марталик максимал доза - 1 г). Буюришлар сони-суткада 4 мартагача. Қисқа вақт қабул қилинганида максимал суткалик доза - 4 г, 3-4 кундан ортиқ қабул қилинганида - 2,5 г. Даволашнинг максимал давомийлиги- 5-7 кунни ташкил қилади. 6-12 ёшли болалар учун бир марталик доза - 0,20-0,40 г; 3-6 ёшли - 0,10-0,20 г; 1-2 ёшли - 0,10 г; 3 ойликдан - 1 ёшгача - 0,05 г; 3 ойликкача - 0,02-0,04 г ни ташкил қилади. Препарат суткада 3-4 марта буюрилади; ҳар бир қабул қилиш орасидаги интервал - камида 4 соат. Болаларни даволашнинг максимал давомийлиги 3 кунни ташкил қилади.
Кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ, терини қизариши, терида нуқтали тошмалар кўринишидаги аллергик реакциялар. Квинке шиши, хансираш, кўп терлаш, артериал қон босимини пасайиши (хатто шок ҳолатигача) кўринишидаги гиперреактив ҳолатлар таърифланган. Қон манзараси ўзгариши мумкин - тромбоцитопения, лейкопения, баъзида агранулоцитоз, панцитопения, метгемоглобинемия, анемия. Аллергик реакцияларга мойил шахсларда бронхоспазм кузатилиши мумкин («аспиринли» астма). Одатдаги дозаларни жуда узоқ муддат қабул қилиш ёки жуда катта дозаларни қабул қилиш, жигар ва буйракларнинг оғир шикастланишига олиб келиши мумкин.
Жигар, буйраклар, ўпка ва юрак функциясининг яққол бузилишлари. Оғир анемия. Парацетамолга ўта юқори сезувчанлик. Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа ферментининг наслий танқислиги (гемолитик анемия ривожланишини хавфи). Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.
Жильбер синдромида (конституционал гипербилирубинемия), сурункали фаол алкоголизмда эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Жигар микросомал ферментларини индукция қилувчи дорилар - барбитуратлар ва айрим тутқаноққа қарши воситалар (фенобарбитал, фенитоин, карбомазепин, бензонал), алкогол, рифампицин билан бир вақтда буюрилганида препаратнинг жигарга заҳарли таъсири кучаяди. Фенотиазинлар қўшилганида ҳаддан зиёд гипотермия, азидотимидин билан эса- нейропения ривожланиши мумкин.
Препарат хлорамфениколнинг заҳарлигини кучайтиради, узоқ муддат қабул қилинганида билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.
Перорал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида парацетамолнинг организмдан чиқиши тезлашади ва унинг анальгетик таъсири камайиши мумкин.
Урикозурик воситалар билан бир вақтда қўлланганида уларнинг самарадорлиги пасаяди.
Фаоллаштирилган кўмир билан бир вақтда қўлланганида парацетамолнинг биокираолишлиги пасаяди.
Жигар ва буйраклар функциянинг енгил ва ўртача даражали бузилишларида, Жильберт синдромида ва чақалоқларда (алоҳида дозалар орасидаги интервални узайтириш ёки дозани камайтириш тавсия қилинади) эҳтиёткорлик билан буюрилади. Парацетамол йўлдош орқали ўтади ва сут билан чиқарилади. Шунинг учун ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни буюришда, фойда ва мумкин бўлган хавфни синчиклаб баҳолаш, препаратни узоқ вақт давомида ва катта дозаларда қабул қилишга йўл қўймаслик керак (айниқса ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида). Кекса одамларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади. Парацетамол қўлланганида переферик қон манзарасини жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
6 г дан ортиқ препаратни ичга қабул қилиш ҳатто жигар комасигача бўлган жигарнинг оғир шикастланишини чақириши мумкин.
Симптомлари:
1-босқич (1-суткаларда) - кўнгил айниши, қусиш, терлаш, ўйқучанлик.
2-босқич (2-суткаларда) - субъектив ҳолатни яхшиланиши, қорин соҳасидаги ўртача оғриқлар, жигарни катталашиши, зардобидаги трансаминазалар ва билирубин концентрациясини ошиши, протромбин вақтини узайиши.
3-босқич (3-суткаларда) - беморнинг ҳолатини ёмонлашиши, зардобда трансаминазалар концентрациясини кескин ошиши, сариқлик, қон ивишини бузилиши, гипокалиемия, жигар комаси.
Даволаш: меъдани ювиш керак. Парацетамол билан заҳарланиш белгиларида дарҳол шифокорни чақириш керак.
Таблеткалар 0,5 г дан.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Рецептсиз.
3 йил.
HERBAL PHARM, OOO, Узбекистан.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Paratsetamol: 500 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Paratsetamol (Paracetamolum) O'simlik Farma tabletkalari 0,5 g №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Paratsetamol (Paracetamolum) O'simlik Farma tabletkalari 0,5 g №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Paratsetamol (Paracetamolum) O'simlik Farma tabletkalari 0,5 g №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Paratsetamol (Paracetamolum) O'simlik Farma tabletkalari 0,5 g №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Paratsetamol hisoblanadi.