Facebook Pixel Code

Piratam tabletkalari 10 mg / 12,5 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Piratam tabletkalari 10 mg / 12,5 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: эналаприл малеати - 10 мг, гидрохлортиазид - 12,5 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати, лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, желатинланган крахмал, тальк, магний стеарати.

Оқ ёки деярли оқ рангли, сариқ тусли енгил «мармамлик»га эга, бир томонда фаска ва рискали ясси цилиндрик таблеткалар.

Таблеткалар.

Антигипотензив восита. АТХ коди: C09BA02.

Фармакодинамикаси

Мажмуавий антигипертензив препарат.

Эналаприл - ангиотензин I ни ангиотензин II га айлантрувчи фермент (ААФ) фаоллигини сусайтиради, қонда алдостерон концентрациясини камайтиради, ренинни чиқарилишини оширади, калликреин-кинин тизими функциясини яхшилайди, простагландинлар ва эндотелиал сусайтирувчи омил чиқарилишини рағбатлантиради, симпатик нерв тизимини сусайтиради. Биргаликда, бу таъсирлар спазмни бартараф этади ва периферик артерияларни кенгайтиради, умумий периферик қон томир қаршилигини, систолик ва диастолик қон босимини, миокардга олдинги ва кейинги юкни камайтиради.

Артерияларни веналарга нисбатан кўпроқ даражада кенгайтиради, шу билан бирга юрак уришининг рефлекс ортиши кузатилмайди. Гипотензив таъсир қон плазмасида рениннинг юқори концентрацияси билан нормал ёки камайтирилганидан кўра кўпроқ намоён бўлади. Терапевтик доирадаги қон босимини пасайиши мия қон айланишига таъсир қилмайди. Ишемик миокарднинг қон билан таъминланишини яхшилайди. Буйрак қон оқимини оширади, гломеруляр фильтрация тезлиги эса ўзгартирмайди. Гломеруляр фильтрация дастлаб камайган беморларда унинг тезлиги одатда оширади.

Эналаприлнинг максимал таъсири 6-8 соатдан кейин ривожланади ва 24 соатгача давом етади.

Гидрохлоротиазид - ўрта қувватли тиазид диуретик. Буйракнинг мия қаватида, унинг ҳудудига таъсир қилмасдан кечадиган, натрий ионларининг Генле ҳалқасининг кортикал сегменти даражасида натрий ионларининг реасорбциясини камайтиради. Проксимал бўлимдаги бириктирилган каналчаларда карбоангидразни блоклайди, буйраклар томонидан калий, бикарбонат ва фосфат ионларининг чиқарилишини кучайтиради. Кислота-асос ҳолатига деярли таъсир қилмайди. Магний ионларининг ажралиб чиқишини оширади. Танадаги кальций ионларини ушлаб туради. Диуретик таъсир 1-2 соатдан кейин ривожланади, 4 соатдан кейин максимумга етади, 10-12 соат давом етади. Таъсир гломеруляр фильтрация тезлиги пасайганда камаяди ва унинг қиймати 30 мл/мин дан кам бўлганда тўхтайди. Қон томир деворларининг реактивлигидаги ўзгаришлар, қон айланишини камайиши туфайли артериал босимни (АБ) пасайтиради.

Эналаприл ва гидрохлоротиазид мажмуасини қўллаш ҳар бир компонентнинг алоҳида монотерапияси билан солиштирганда қон босимининг сезиларли даражада пасайишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Эналаприл

Ичга қабул қилингандан сўнг сўрилиш 60% ни ташкил қилади. Овқат ҳазм қилишга таъсир қилмайди. Жигарда парчаланиб фаол метаболит эналаприлатни ҳосил қилади, бу эналаприлга қараганда самарали ААФ ингибитори ҳисобланади. Эналаприлнинг Cmax га ўтиш вақти 1 соат, эналаприлатники 3-4 соат. Эналаприлат гистогематик тўсиқларга осонлик билан кириб боради, ГЭБ дан ташқари оз миқдорда йўлдош тўсиғига кириб, кўкрак сутидан ажралади. Эналаприлатни плазма оқсиллари билан боғланиши 50-60% ни ташкил этади.

Эналаприл ва эналаприлатнинг буйрак клиренси мос равишда 0,005 мл/с (18 л/соат) и 0,00225-0,00264 мл/с (8,1-9,5 л/соат)ни ташкил қилади. Т1/2 эналаприлат-11 соат. У асосан буйраклар орқали - 60% (20% - эналаприл ва 40% - эналаприлат шаклида), ичак орқали-33% (6% - эналаприл ва 27% - эналаприлат шаклида) чиқарилади. Гемодиализ (даражаси 38-62 мл/мин) ва перитонеал диализ ёрдамида олиб ташланади, 4 соатлик гемодиализдан сўнг эналаприлатнинг зардобдаги концентрацияси 45-57% га камаяди.

Буйрак функцияси бузилган беморларда эналаприлнинг чиқарилиши секинлашиши мумкин. Жигар етишмовчилиги бор беморларда эналаприлнинг метаболизми унинг фармакодинамик таъсирини ўзгартирмасдан секинлашиши мумкин. Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда эналаприлатнинг сўрилиши ва метаболизми секинлашади ва Vd ҳам пасаяди.

Гидрохлоротиазид

Гидрохлоротиазид асосан ўн икки бармоқли ичакда ва ингичка ичакнинг проксимал қисмида сўрилади. Абсорбция 70 % ни ташкил қилади ва озиқ-овқат билан қабул қилинганда 10 % га ошади. Қон зардобида Cмах га 1,5-5 соатдан кейин эришилади. Биологик мавжудлиги - 70 %, Vd - тахминан 3 л/кг. Плазма оқсиллари билан боғланиши -40%. Терапевтик доза оралиғида ўртача АUC қиймати дозанинг ўсишига бевосита мутаносиб равишда ортади, кунига 1 марта буюриш билан кумуляция аҳамиятсиз. Йўлдош тўсиғи орқали ва она сутига ўтади. Амниотик суюқликда тўпланади. Киндик венаси қонидаги гидрохлоротиазиднинг зардобдаги концентрацияси, онанинг қонидаги билан деярли бир хил бўлади. Амниотик суюқликдаги концентрация, киндик венаси зардобидаги концентрациясидан (19 марта) юқори. Гидрохлоротиазид жигарда парчаланмайди. Гидрохлоротиазид асосан сийдик билан-95% ўзгаришсиз ва 4% га яқини проксимал нефронда гломеруляр филтрлаш ва фаол найсимон секреция йўли билан 2-амино-4-хлоро-м-бензенедисульфонамид гидролизати сифатида чиқарилади. Соғлом кўнгиллиларда ва артериал гипертензия билан оғриган беморларда гидрохлоротиазиднинг буйрак клиренси тахминан 5,58 мл/с (335 мл/мин) ни ташкил қилади. Гидрохлоротиазид икки фазали чиқарилиш профилига эга. Т1/2 бошланғич босқичда 2 соат, якуний босқичда (қабул қилинганидан 10-12 соатдан кейин) - тахминан 10 соат.

Кекса беморларда гидрохлоротиазид эналаприлнинг фармакокинетикасига салбий таъсир кўрсатмайди, лекин эналаприлатнинг зардобдаги консентрацияси юқори бўлади. Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларга гидрохлоротиазид буюрилганда унинг сўрилиши касаллик даражасига мутаносиб равишда 20-70% га камайиши аниқланган. Т1/2 гидрохлоротиазиди 28,9 соатгача ошади. Буйрак клиренси 0,17-3,12 мл/с (10-187 мл/мин), ўртача қийматлари 1,28 мл/с (77 мл/мин) ни ташкил қилади.

Aртериал гипертензия; сурункали юрак етишмовчилигида қўлланилади.

Ичга, овқатдан олдин, овқатланиш вақтида ёки кейин чайнамасдан сув билан бирга кунига 1 - 2 та таблетка 1 марта қабул қилинади.

Гломеруляр фильтрацияси 30 мл/мин га пасайган беморларда, кунига 5 - 10 мг эналаприлга қайта ҳисобланган индивидуал дозани танлаш талаб қилинади.

Ножўя таъсирлари одатда кучсиз ва ўткинчи характерга эга бўлиб, препаратни бекор қилишни талаб этмайди;

Юрак - қон томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда - артериал гипотензия, шу жумладан ортостатик, ҳушдан кетиш, стенокардия, миокард инфаркти, церебрал инсульт, тахикардия, юрак ритмининг бузилиши, юрак уриши.

Марказий нерв тизими ва рухият томонидан: жуда кам ҳолларда - бош оғриғи, бош айланиши, юқори чарчоқлик, астения; депрессия, онгни ҳиралашиши, уйқуни бузилиши, сочларни тўкилиши, импотенция;

Сезги аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда - кўришни бузилиши, таъм билишни бузилиши, қулоқларда шовқин;

Меъда-ичак йўллари, жигар ва меъда ости бези томонидан: жуда кам ҳолларда - кўнгил айниши, диарея, жигар трансаминазалари, билирубиннинг фаоллигини ошиши, иштаҳани йўқолиши, қабзият, панкреатит, гепатит, сариқлик, глоссит, оғизни қуриши;

Нафас тизими томонидан: йўтал, жуда кам ҳолларда - бронхоспазм, ўпка инфильтратлари, ҳансираш;

Аллергик, токсико-аллергик ва иммунопатологик реакциялар: жуда кам ҳолларда - ангионевротик шиш, тери тошмаси, қичима, эшакеми;

Артралгия ёки артрит, миалгия, қалтираш, серозит, васкулит, фотосенсибилизация, тери тошмалари, лейкоцитоз, эозинофилия, ЭЧТ ошиши, антинуклеар антителолар пайдо бўлиши каби қизил югурикни эслатувчи симптомлар мажмуасини ривожланиш ҳоллари таърифланган;

Қон ҳосил қилиш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда - гемоглобин ва гематокрит даражасини бироз пасайиши; нейтропения, тромбоцитопения, агранулоцитоз;

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: протеинурия, қонда креатинин ва қолдиқ азот концентрациясини қайтувчи ошиши;

Сув-электролит мувозанати томонидан: кам ҳолларда - гиперкалиемия, гипернатриемия;

Бошқалар: псориазни эслатувчи тери тошмаси, фотосенсибилизация, алопеция, мушаклар тиришиши.

  • препарат таркибий қисмларига юқори сезувчанлик;
  • сулфонамидларга юқори сезувчанлик;
  • анурия;
  • буйрак функциясини бузилишида (креатинин клиренси (КК) < 30 мл/мин);
  • туғма ёки идиопатик ангионевротик шиш;
  • ААФ ингибиторларини қўллаш билан боғлик бўлган ангионевротик шишда;
  • бирламчи гиперальдостеронизм;
  • алдисон касаллигида;
  • порфирияда;
  • хомиладорлик ва лактация даврида;
  • 18 ёшгача бўлган болаларда ва ўсмирларда (ҳавфсизлик ва самарадорлиги ўрнатилмаган) қўллаш мумкин эмас.

Эхтиёткорлик билан:

  • икки томонлама буйрак артерияси стенози;
  • ягона бурак артерияси стенози;
  • буйрак функцияси бузилиши (КК 30-75 мл/мин);
  • аорта тешиги ўткир стенози;
  • идиопатик гипертрофик субаорта стенози;
  • ЮИК;
  • цереброваскуляр касалликлари (шунингдек, мия қон томир етишмовчилиги);
  • сурункали юрак етишмовчилиги;
  • оғир аутоиммун тизимли бириктирувчи тўқима касалликлари (шу жумладан, ТҚЮ, склеродермия);
  • суяк кўмигида қон яратилишини сусайиши;
  • қандли диабет;
  • гиперкалиемия;
  • буйрак трансплантациясидан кейинги ҳолат;
  • жигар ва/ёки буйрак функцияси бузилиши;
  • қон ҳажми пасайиши билан бирга келувчи ҳолатларда (диуретик даволаш натижасида; туз истеъмол қилишни чеклашда; диарея; қусишда);
  • кекса ёшдаги беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Препаратни диуретиклар, бошқа антигипертензив препаратлар, периферик вазодилятаторлар, нитратлар, умумий наркоз воситалари билан бир вақтда қабул қилиш, гипотензив таъсирини кучайишига ва артериал гипертензия ривожланиши ҳавфини ошишига олиб келади.

Циметидин эналаприлнинг таъсирини узайтиради. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бир вақтда қўлланганида (шу жумладан ацетилсалицил кислотаси билан), эналаприлнинг гипотензив таъсирини пасайиши ва буйраклар функциясини бузилиш ҳавфи кўчайиши мумкин.

Калий тежовчи диуретиклар (спиронолактон, амилорид, триамтерен) ёки калий препаратлари билан - гиперкалиемия ривожланиши мумкин (калийнинг қондаги даражасини тез-тез назорат қилиш лозим), литий препаратлари билан - литийнинг организмдан чиқарилишини секинлашиши билан боғлиқ бўлган унинг ножўя таъсирини ошиши мумкин (қондаги литийнинг миқдорини мунтазам аниқлаш керак), алкогол билан (спиртли ичимликлар) - артериал гипотензия ривожланиши ҳавфини оширувчи таъсирларини ўзаро кучайиши юз беради, теофиллин сақловчи препаратлар билан - уларнинг самараси камаяди.

Реноваскуляр гипертония, яққол юрак етишмовчилиги (айниқса диуретикларни қабул қилаётган), буйракларнинг функцияси бузилган (даволашнинг биринчи ҳафталарида буйраклар функциясини мунтазам назорат қилиш кўрсатилган), ренин даражасини ошиши билан бирга кечувчи артериал гипертонияси, юрак ишемияси бўлган пациентларда, цереброваскуляр касалликларда, гипонатриемияда, яқинда юқори дозада диуретикларни олган ёки олаётган пациентларда, гемодиализдаги пациентларда, шунингдек айланаётган қон ҳажмини аҳамиятли камайиши ҳолларида ёки турли сабабли электролит бузилишларида, қандли диабети бўлган пациентларда препарат буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Санаб ўтилган тоифадаги пациентларда препарат билан даволашни, камида 2 соат давомида доимий кузатиш шароитида бошлаш керак, даволаш давом эттирилганида мунтазам назорат камида биринчи 2 ҳафтаси давомида, шунингдек препарат ёки диуретикларнинг дозаси оширилганида зарур. Иложи борича эналаприл қабул қилишдан 2-3 кун олдин диуретикларни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Юрак етишмовчилиги бўлган беморларни эналаприл билан даволашда калий тежовчи диуретикларни ва диуретикларни юқори дозада қўллашдан сақланиш керак. Ҳаддан ташқари гипотензия ривожланган ҳолларда пациентни ётқизиш ва зарурати бўлганида вена ичига (в/и) натрий хлоридининг изотоник эритмасини юбориш керак. Ўткинчи гипотензия препарат билан даволашни давом эттиришга, артериал босим турғунланганидан кейин, монелик қилмайди. Қайта яққол гипотензия пайдо бўлган ҳолларда препаратнинг дозасини камайтириш ёки уни бекор қилиш керак.

Жарроҳлик операциялари вақтида эналаприлни бошқа умумий наркоз воситалари билан бирга қўшилиши оқибатида, артериал гипотензия ривожланганида қўшимча ҳажмда суюқлик юбориш керак.

Натрий хлориди (ош тузи) овқат билан кўп истеъмол қилинганида эналаприлнинг самараси пасайиши мумкин.

Қалқонсимон бези олди безлари функциясини текшириш олдидан препаратни бекор қилиш лозим.

Препаратни қабул қилаётган беморларда артериал гипотония ривожланиши хавфи туфайли спиртли ичимликларни қабул қилиш мумкин эмас.

Узоқ муддатли даволаш жараёнида периферик қон манзарасини назорат қилиш кўрсатилган.

Агар эналаприл билан даволаш даврида ҳомиладорлик юз берса, иложи борича тезроқ препаратни бекор қилиш ва ҳомиладорликка монелик қилмайдиган бошқа гипотензив препаратга ўтиш керак.

Даволаниш бошида автомобилни ҳайдаш ёки бошқа юқори диққатни талаб қиладиган ишларни бажаришдан, (артериал босимни ҳаддан ташқари тушиб кетиши ва бош айланиши сабабли) сақланиш керак.

Симптомлар: брадикардия ёки бошқа юрак ритми бузилишлари, бош айланиши, йўтал, диурезларнинг ортиши билан қон босимининг кескин пасайиши, натижада гипокалемия, гипохлоремия, гипонатриемия, тиришишлар, безовталик ҳисси, ҳушдан кетиш (шу жумладан кома), ўткир буйрак етишмовчилиги, кислота-таянч ҳолатининг ва қоннинг сув-электролит мувозанати бузилиши.

Даволаш: беморнинг танасини пастки қисмини юқорига кўтарилган ҳолатга келтириш керак. Енгил ҳолларда ичга, оғир ҳолларда в/и натрий хлориди ёки плазма ўрнини босувчиларни, зарурати бўлганда - ангиотензин II ни юбориш керак. Препаратни чиқарилишини тезлаштириш учун гемодиализ қилиш мумкин.

Таблеткалар №10, №20 (2х10), №30 (3х10) ёки №60 (6х10) контур уяли ўрамларда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг.

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«REMEDY GROUP» МЧЖ ҚК

Ўзбекистон Республикаси, 100069, Тошкент ш., Олмазор тумани, Янги Олмазор кучаси 51. Тел: (+998 71) 248-02-05.

«Zefer Pharma», Ltd., Буюк Британия учун.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Enalapril: 10 mg/tabletkalar, Gidroxlortiyazid: 12.5 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Eriydigan tabletkalar
Paketdagi miqdor:
20
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Piratam tabletkalari 10 mg / 12,5 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Piratam tabletkalari 10 mg / 12,5 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.