Facebook Pixel Code

Piridoksin gidroxloridi (Pyridoxini hydrochloridum) Borisov ZTP in'ektsiya uchun eritmasi 50 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 9000 so'm gacha 9400 so'm
Retsept bo'yicha
16 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Piridoksin gidroxloridi (Pyridoxini hydrochloridum) Borisov ZTP in'ektsiya uchun eritmasi 50 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 50,0 мг пиридоксин гидрохлориди (100% моддага хисоблаганда);

ёрдамчи моддалар - инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Витаминлар. АТХ коди: А11НА02..

Фармакодинамикаси

Пиридоксин гидрохлориди сувда эрувчи витаминлар (витамин В6) гуруҳига киради.

В6 витаминининг танқислигини тўлдиради, аминокислоталар, нейромедиаторлдар алмашинувига бошқарувчи таъсир кўрсатади.

В6 витамини марказий ва периферик нерв тизимининг нормал фаолияти учун зарур.

Пиридоксин трансаминазалар ва декарбоксилазалар коферменти ҳисобланади, улар аминокислоталар ва нейромедиаторларнинг алмашинувини таъминлайди.

Мушакларда (шу жумладан миокардда ҳам) пиридоксин гликогеннинг парчаланишини фаоллаштиради ва гипоксия шароитларида энергия алмашинувини оптималлаштиради. Триптофандан никотин кислотасининг (РР витамини) синтезини таъминлайди. Глутамин кислотаси, метионин, цистеиннинг алмашинувини бошқаради.

Нерв тизимида пиридоксин нейромедиаторлар: норадреналин, дофамин, глицин, ГАМК ва серотонин синтезида иштирок этади. Бунда у кўрсатилган медиаторлар балансини тормозловчи медиаторлар - ГАМК, глицин, шунингдек серотонин устунлиги томонига ўзгартиради. Шундай қилиб, пиридоксин марказий нерв тизимининг (МНТ) қўзғалувчанлигини бошқарилишида иштирок этади. Пиридоксин антиноцицептив тизимини фаоллаштиради ва оғриқни қолдирувчи воситаларнинг таъсирини кучайтиради.

Липид алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради.

Гем ва гемоглобиннинг синтезини рағбатлантиради, суяк кўмигининг темирни боғловчи оқсили (сидерофилин) синтезини оширади, В12 витамини ва фолат кислотасининг алмашинувини бошқаради. Тромбоцитлар юзасидаги лизин қолдиқлари ва фибриноген билан боғланиб, қон ивиши ва тромбоцитлар агрегациясини секинлашишини чақиради, қоннинг оқувчанлигини ва тўқималарнинг қон билан таъминланишини яхшилайди.

Пиридоксин гормон-рецептор мажмуасининг хужайра ядроси билан ўзаро таъсирини ўзгартириб, стероид гормонлар: эстрогенлар, андрогенлар, гестагенлар, глюкокортикостероид гормонларнинг таъсирини модификациялайди.

Пиридоксиннинг алоҳида танқислиги жуда кам, асосан махсус сунъий овқатланишда бўлган болаларда учрайди (диарея, тиришишлар, анемия билан намоён бўлади, периферик невропатия ривожланиши мумкин).

Фармакокинетикаси

Парентерал юборилганида пиридоксин альбумин ва эритроцитларнинг гемоглобини билан боғланган ҳолда ташилади. Барча тўқималарга яхши киради, асосан жигарда, камроқ даражада мушаклар ва марказий нерв тизимида (МНТ) тўпланади. Йўлдош орқали ўтади, кўкрак сутига чиқарилади.

Пиридоксин ўзаро бир-бирига ўтиш қобилиятига эга бўлган 3 витамерлар:пиридоксин, пиридоксаль ва пиридоксамин хосил бўлиши билан жигарда метаболизмга учрайди.

Пиридоксальфосфат қон плазмаси оқсиллари билан 90% га боғланади. Яримчиқарилиш даври 25-33 кунни ташкил қилади. Буйраклар орқали нофаол пиридокс кислотаси шаклида чиқарилади.

  • В6 витаминининг гипо-, авитаминози;
  • ҳомиладорлар токсикози, токсик гепатитлар, алкоголизмдаги абстинент сидромини мажмуавий даволаш таркибида;
  • гипохром сидероахрестик (сидеробласт) анемия;
  • болалардаги пиридоксинга қарам тиришиш синдроми;
  • туберкулезга қарши препаратларнинг нейротоксик самараларини олдини олиш ва даволаш;
  • марказий нерв тизими касалликларини (Литтл касаллиги, кичик хорея, невралгия, невритлар) мажмуавий даволаш таркибида;
  • Меньер касаллиги, денгиз ва хаво касаллиги;
  • себореясимон ва носебореяли дерматит, нейродерматит, псориаз, экксудатив диатез.

Пиридоксин вена ичига, мушак ичига ёки тери остига буюрилади (агарда ичга қабул қилиш мумкин бўлмаса, масалан, қусишда ва ичакда сўрилиши бузилганида).

В6 гипо- ва авитаминозида катталарга даволовчи дозалари 50-100 мг (1-2 мл 5% эритма) кунига 1-2 қабулдани ташкил қилади. Катталар учун даволаш курси - 1 ой.

Болаларга - суткада 20 мг дан (0,5 мл 5% эритма), даволаш курси 2 ҳафта.

Паркинсонизмда суткада 100 мг (2 мл 5% эритма) мушак ичига буюрилади. Даволаш курси - 20-25 инъекция. 2-3 ойдан кейин даволаш курси, суткада 50-100 мг дозадан бошлаб ёки дозани ҳар куни 50 мг га ошириб, уни суткада 300-400 мг гача етказиб, 12-15 кун давомидаги хар кунлик инъекциялар кўринишида такрорланади.

Анемияларни даволаш учун 100 мг дан мушак ичига ҳафтада 2 марта буюрилади. Бир вақтда фолат кислотаси, цианокобаламин, рибофлавинни қабул қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Пиридоксинга боғлиқ тиришиш синдромини даволаш учун катталарга - вена ичига ёки мушак ичига 30-600 мг; болаларга - 10-100 мг ҳар куни.

Инволюцион ёши депрессияларида - мушак ичига суткада 200 мг дан.

Туберкулёзин ИКГИ (изоникотин кислотасининг гидразиди) ва унинг ҳосилалари билан даволашда юборилган ҳар 1 г ИКГИ га 100 мг пиридоксин буюриш керак (марказий нерв тизими фаолиятини бузилишларини олдини олиш учун).

  • диспепсия, эпигастрал сохасида оғриқ;
  • парестезиялар, увишиш, қўл-оёқларда босилиш хиссини пайдо бўлиши (“пайпоқлар” ва “қўлқоплар” симптоми);
  • тери тошмаси, қичишиш, эшакеми каби аллергик реакциялар, аллергик шок;
  • таъсирланиш, гиперемия, шиш каби юбориш жойидаги махаллий реакциялар;
  • лактацияни пасайиши (баъзида бу даволовчи самара сифатида ишлатилади).
  • пиридоксинга ўта юқори сезувчанлик;
  • оғир жигар етишмовчилиги.

Эҳтиёткорлик билан меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги (меъда ширасинингг кислоталилигини мумкин бўлган ошиши туфайли).

Изониазид, гидралазин, циклоспорин ва D-пенициллинамининг нейротоксик таъсирини сусайтиради.

Пиридоксин меъда-ичак йўлларида ва жигарда леводопанинг метаболизми жараёнларини тезлаштиради, бу унинг МНТ киришига тўсқинлик қилади ва леводопанинг паркинсонизмга қарши фаоллигини сусайтиради.

Темирни ўзлаштирилишига ва уни тикланган шаклда деполанишига ёрдам беради.

Билвосита антикоагулянтлар (фениндион, варфарин, неодикумарин) ва гепариннинг самарасини кучайтиради.

Метамизол, ацетилсалицил кислотаси, трамадол ва нефопамнинг оғриқни қолдирувчи таъсирини кучайтиради.

Пиридоксин гидрохлоридининг эритмасини фармацевтик номутаносиблик туфайли В1 ва В12 витаминлари билан бир шприцда юбориш мумкин эмас.

Пиридоксинни меъда ва ўникки бармоқли ичак яраси (меъда ширасининг нордонлигини ошиши мумкинлиги учун), юрак ишемик касаллиги бўлган пациентларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки препаратни қабул қилиш бу касалликларнинг кечишини ёмонлашишини қўзғатиши мумкин.

Жигарни оғир шикастланишларида пиридоксин катта дозаларда унинг фаолиятини ёмонлашишини чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Пиридоксин йўлдош орқали ўтади ва кўкрак сутига чиқарилади.

Препарат ҳомиладорлик даврида ҳомиладорлар токсикозида буюрилади.

Ҳомиладорлик даврида пиридоксинга физиологик талаб нормасини (суткада 2-2,3 мг) ошириш тавсия этилмайди.

Препарат эмизиш даврида буюрилганида лактацияни пасайиши мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат педиатрия амалиётида янги туғилган чақалоқлардаги туғма пиридоксинга қарам тиришиш синдромини мажмуавий даволашда қўлланади.

Дори воситасини автомобилни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: пиридоксин катта дозаларда (суткада 200-2000 мг ва кўпроқ) юборилганида дозани ошириб юборилиши пайдо бўлади. Оёқ-қўл панжаларининг увишишини ривожланиши, уларда босилиш туйғусини пайдо бўлиши характерли.

Даволаш: симптоматик даволаш (нерв-мушак ўтказилишини яхшилаш учун неостигмин ёки галантаминнинг кичик дозаларини юбориш). Специфик антидоти йўқ.

1,0 мл дан нейтрал шиши ампулаларда ёки шприцли тўлдирилган стерил ампулаларда.

Ҳар бир ампулага этикетка ёки ёзув қоғозидан бўлган этикетка ёпиштирилади ёки бевосита ампулага матн шиша ашёлар учун хаворанг босма бўёқ билан туширилади.

5 ёки 10 ампуладан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольга контур уяли ўрамга жойланади.

5 ампуладан 2 контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги тасдиқланган қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига ёки хром-эрзацдан бўлган қутига жойланади. Ҳар бир қутига ампула скарификатори қўйилади. Ўйиқлари, ҳалқалари ёки нуқталари бўлган ампулаларга жойланганида скарификатор қўйилмайди.

Контур учли ўрамларни (картон қутига жойламасдан) қутига ёки гофрирланган картондан бўлган қутига жойлашга йўл қўйилади.

10 ампуладан гофрирланган киритмали хром-эрзацли қутига ёки картон қутига жойланади. Ҳар бир қутига ампулани очиш учун пичоқча ёки ампула скарификатори қўйилади. Ўйиқлари, ҳалқалари ва нуқталари бўлган ампулаларга жойланганида скарификаторлар ёки ампула пичоқчалари қўйилмайди.

Қутига этикетка ёки ёзув қоғозидан бўлган этикетка-бандерол ёпиштирилади.

Ампулали ёки контур уяли қутилар давлат ва рус тилларидаги тасдиқланган қўллаш бўйича йўриқномалари билан бирга картон ёки гофрирланган картондан бўлган қутига жойланади. Йўриқномалар қутилар ва ўрамлар сони бўйича қўйилади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Борисовский завод медицинских препаратов, ОАО, Беларусь.

Tavsifnomalar
Dozalash:

Vitamin b6: 50 mg/ml

Chiqarish shakli:
Раствор
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
1 ml
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Belarus
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Piridoksin gidroxloridi (Pyridoxini hydrochloridum) Borisov ZTP in'ektsiya uchun eritmasi 50 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar) narxi 900 so'm - 1 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Piridoksin gidroxloridi (Pyridoxini hydrochloridum) Borisov ZTP in'ektsiya uchun eritmasi 50 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.

Piridoksin gidroxloridi (Pyridoxini hydrochloridum) Borisov ZTP in'ektsiya uchun eritmasi 50 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Vitamin b6 hisoblanadi.