Piridoksin gidroxloridi Uzhimfarm D/in eritmasi. 5% 1 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Piridoksin gidroxloridi Uzhimfarm D/in eritmasi. 5% 1 ml №10 (ampulalar)
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: пиридоксин гидрохлориди - 50,0 г;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 л гача.
Тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.
Инъекция учун эритма.
Витамин. АТХ коди: А11НА02.
Фармакодинамикаси
Пиридоксин гидрохлориди сувда эрувчи витаминлар (витамин В6) гуруҳига киради.
В6 витаминининг танқислигини тўлдиради, аминокислоталар, нейромедиаторлар алмашинувига бошқарувчи таъсир кўрсатади.
В6 витамини марказий ва периферик нерв тизимининг нормал фаолияти учун зарур.
Пиридоксин трансаминазалар ва декарбоксилазалар коферменти ҳисобланади, улар аминокислоталар ва нейромедиаторларнинг алмашинувини таъминлайди.
Мушакларда (шу жумладан миокардда ҳам) пиридоксин гликогеннинг парчаланишини фаоллаштиради ва гипоксия шароитларида энергия алмашинувини оптималлаштиради. Триптофандан никотин кислотасининг (РР витамини) синтезини таъминлайди. Глутамин кислотаси, метионин, цистеиннинг алмашинувини бошқаради.
Нерв тизимида пиридоксин нейромедиаторлар: норадреналин, дофамин, глицин, ГАМК ва серотонин синтезида иштирок этади. Бунда у кўрсатилган медиаторлар балансини тормозловчи медиаторлар - ГАМК, глицин, шунингдек серотонин устунлиги томонига ўзгартиради. Шундай қилиб, пиридоксин марказий нерв тизимининг (МНТ) қўзғалувчанлигини бошқарилишида иштирок этади.
Гем ва гемоглобиннинг синтезини рағбатлантиради, суяк кўмигининг темирни боғловчи оқсили (сидерофилин) синтезини оширади, В12 витамини ва фолат кислотасининг алмашинувини бошқаради. Тромбоцитлар юзасидаги лизин қолдиқлари ва фибриноген билан боғланиб, қон ивиши ва тромбоцитлар агрегациясини секинлашишини чақиради, қоннинг оқувчанлигини ва тўқималарнинг қон билан таъминланишини яхшилайди.
Пиридоксин гормон-рецептор мажмуасининг хужайра ядроси билан ўзаро таъсирини ўзгартириб, стероид гормонлар: эстрогенлар, андрогенлар, гестагенлар, глюкокортикостероид гормонларнинг таъсирини модификациялайди.
Пиридоксиннинг алоҳида танқислиги жуда кам, асосан махсус сунъий овқатланишда бўлган болаларда учрайди (диарея, тиришишлар, анемия билан намоён бўлади, периферик невропатия ривожланиши мумкин).
Фармакокинетикаси
Парентерал юборилганида пиридоксин альбумин ва эритроцитларнинг гемоглобини билан боғланган ҳолда ташилади. Барча тўқималарга яхши киради, асосан жигарда, камроқ даражада мушаклар ва марказий нерв тизимида (МНТ) тўпланади. Йўлдош орқали ўтади, кўкрак сутига чиқарилади.
Пиридоксальфосфат қон плазмаси оқсиллари билан 90% га боғланади. Ярим чиқарилиш даври 25-33 кунни ташкил қилади. Буйрак орқали нофаол пиридокс кислотаси шаклида чиқарилади.
- В6 витаминининг гипо-, авитаминози;
- ҳомиладорлар токсикози, токсик гепатитлар, алкоголизмдаги абстинент сидромини мажмуавий даволаш таркибида;
- гипохром сидероахрестик (сидеробласт) анемия;
- болалардаги пиридоксинга қарам тиришиш синдроми;
- туберкулезга қарши препаратларнинг нейротоксик самараларини олдини олиш ва даволаш;
- марказий нерв тизими касалликларини (Литтл касаллиги, кичик хорея, невралгия, невритлар) мажмуавий даволаш таркибида;
- Меньер касаллиги, денгиз ва ҳаво касаллиги;
- себореясимон ва носебореяли дерматит, нейродермит, псориаз, эксудатив диатез.
Пиридоксин вена ичига, мушак ичига ёки тери остига буюрилади (агар ичга қабул қилиш мумкин бўлмаса, масалан, қусишда ва ичакда сўрилиши бузилганида).
В6 гипо- ва авитаминозида катталарга даволовчи дозалари 50-100 мг (1-2 мл 5% эритма) кунига 1-2 қабулни ташкил қилади. Катталар учун даволаш курси - 1 ой.
Болаларга - суткада 20 мг дан (0,5 мл 5% эритма), даволаш курси 2 ҳафта.
Паркинсонизмда суткада 100 мг (2 мл 5% эритма) мушак ичига буюрилади. Даволаш курси - 20-25 инъекция. 2-3 ойдан кейин даволаш курси, суткада 50-100 мг дозадан бошлаб ёки дозани ҳар куни 50 мг га ошириб, уни суткада 300-400 мг гача етказиб, 12-15 кун давомидаги хар кунлик инъекциялар кўринишида такрорланади.
Анемияларни даволаш учун 100 мг дан мушак ичига ҳафтада 2 марта буюрилади. Бир вақтда фолат кислотаси, цианокобаламин, рибофлавинни қабул қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Пиридоксинга боғлиқ тиришиш синдромини даволаш учун катталарга - вена ичига ёки мушак ичига 30-600 мг; болаларга - 10-100 мг ҳар куни.
Инволюцион ёши депрессияларида - мушак ичига суткада 200 мг дан.
- диспепсия, эпигастрал сохасида оғриқ;
- парестезиялар, увишиш, қўл-оёқларда босилиш ҳиссини пайдо бўлиши (“пайпоқлар” ва “қўлқоплар” симптоми);
- тери тошмаси, қичишиш, эшакеми каби аллергик реакциялар, анафилактик шок;
- таъсирланиш, гиперемия, шиш каби юбориш жойидаги махаллий реакциялар;
- лактацияни пасайиши (баъзида бу даволовчи самара сифатида ишлатилади) кузатилиши мумкин.
- пиридоксинга ўта юқори сезувчанлик;
- оғир жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги (меъда ширасининг кислоталилигини мумкин бўлган ошиши туфайли).
Изониазид, гидралазин, циклосерин ва D-пенициллинаминнинг нейротоксик таъсирини сусайтиради.
Пиридоксин меъда-ичак йўлларида ва жигарда леводопанинг метаболизми жараёнларини тезлаштиради, бу унинг МНТ киришига тўсқинлик қилади ва леводопанинг паркинсонизмга қарши фаоллигини сусайтиради.
Темирни ўзлаштирилишига ва уни тикланган шаклда деполанишига ёрдам беради.
Билвосита антикоагулянтлар (фениндион, варфарин, неодикумарин) ва гепариннинг самарасини кучайтиради.
Метамизол, ацетилсалицил кислотаси, трамадол ва нефопамнинг оғриқни қолдирувчи таъсирини кучайтиради.
Пиридоксинни меъда ва ўникки бармоқли ичак яраси (меъда ширасининг нордонлигини ошиши мумкинлиги учун), юрак ишемик касаллиги бўлган пациентларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки препаратни қабул қилиш бу касалликларнинг кечишини ёмонлашишини қўзғатиши мумкин.
Жигарни оғир шикастланишларида пиридоксин катта дозаларда унинг фаолиятини ёмонлашишини чақириши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Пиридоксин йўлдош орқали ўтади ва кўкрак сутига чиқарилади.
Препарат ҳомиладорлик даврида ҳомиладорлар токсикозида буюрилади.
Ҳомиладорлик даврида пиридоксинга физиологик талаб нормасини (суткада 2-2,3 мг) ошириш тавсия этилмайди.
Препарат эмизиш даврида буюрилганида лактацияни пасайиши мумкин.
Педиатрияда қўлланиши
Препарат педиатрия амалиётида янги туғилган чақалоқлардаги туғма пиридоксинга қарам тиришиш синдромини мажмуавий даволашда қўлланади.
Дори воситасини автомобилни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: пиридоксин катта дозаларда (суткада 200-2000 мг ва кўпроқ) юборилганида дозани ошириб юборилиши пайдо бўлади. Оёқ-қўл панжаларининг увишишини ривожланиши, уларда босилиш туйғусини пайдо бўлиши характерли.
Даволаш: симптоматик даволаш (нерв-мушак ўтказилишини яхшилаш учун неостигмин ёки галантаминнинг кичик дозаларини юбориш). Специфик антидоти йўқ.
1,0 мл дан нейтрал шиша ампулаларда.
5 ампуладан поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамга жойланади.
2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Узхимфарм, Ўзбекистон Республикаси.
Vitamin b6: 50 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Piridoksin gidroxloridi Uzhimfarm D/in eritmasi. 5% 1 ml №10 (ampulalar) narxi 510 so'm - 1 шт.
Piridoksin gidroxloridi Uzhimfarm D/in eritmasi. 5% 1 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Piridoksin gidroxloridi Uzhimfarm D/in eritmasi. 5% 1 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Piridoksin gidroxloridi Uzhimfarm D/in eritmasi. 5% 1 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Vitamin b6 hisoblanadi.
Piridoksin gidroxloridi Uzhimfarm D/in eritmasi. 5% 1 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi “O‘zximfarm” hisoblanadi.