Facebook Pixel Code

Povidon-yod vaginal suppozitorlari 200 mg №14 (7 blister x 2 sham)

dagi narxlar
dan 33600 so'm gacha 49800 so'm
Без рецепта
56 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Povidon-yod vaginal suppozitorlari 200 mg №14 (7 blister x 2 sham)

1 суппозиторий сақлайди:

Фаол модда: повидон-йод - 200 мг.

Ёрдамчи модда: макрогол 1000.

Цилиндроконус шаклли, жигарранг рангли, ўзига хос ҳидли суппозиторийлар. Кесими юзасида ғоваклар ва коваклар, ва воронкасимон чуқурчалар бўлишига рухсат этилади.

Вагинал суппозиторийлар.

Гинекологик касалликларни даволаш учун антисептиклар ва микробларга қарши препаратлар. Код АТХ: G01AX11.

Препарат антисептик, дезинфекцияловчи, замбуруғларга ва протозойларга қарши таъсир кўрсатади. Микробларга қарши кенг таъсир доирасига эга. Грамммусбат ва граммманфий бактериялар, Gardnerella vaginalis, микоплазмалар, Treponema pallidum, хламидиялар, замбуруғлар (масалан, Candida тури), вируслар, содда ҳайвонлар (шу жумладан трихомонадалар) ва спораларга нисбатан фаол.

Фаол модда - йод- поливинилпирролидон йод комплекси шаклида намоён бўлган. Айнан шу бирикмадан элементар йод аста-секин ва бир меъёрда ажралади, бу эса фаол эркин йоднинг доимий концентрациясини таъминлайди. Фаол йоднинг концентрацияси 0,1-1% ташкил қилади.

Таъсир механизми: бактерия деворининг оқсиллари ёки фермент оқсиллари билан йодаминларни ҳосил қилади ва, уларнинг таъсирини блоклаб, микроорганизмларга бактерицид таъсир кўрсатади.

Йодни аста-секин ажралиб чиқиши ҳисобига, препарат узоқ муддат таъсир қилади.

Йод поливинилпирролидон билан комплексда маҳаллий ножўя таъсирини ахамиятли йўқотади ва шунинг учун тер и ва яра юзаси шиллиқ қаватларига суртилганда яхши ўзлаштирилади.

Фармакокинетик хусусиятлари

Қиннинг шиллиқ қавати билан контакт бўлганида йод аста-секин ва бир меъёрда ажралади (комплекснинг фақат 30% йодидларга айланади). Қўлланган жойда юпқа бўялган қатлам ҳосил бўлади, у йоднинг ҳамма миқдори ажралиб чиққунича сақланиб қолади.

Йодни сўрилишида тарқалиш ҳажми 38% ни ташкил қилади, ярим чиқарилиш даври 2 кунни ташкил қилади. Буйраклар орқали чиқарилади.

Қалқонсимон безнинг фаолияти меъёрида бўлган беморларда йоднинг юқори сўрилиши, унинг гормонал фаолиятининг ҳеч қандай аҳамиятли ўзгаришларини чақирмайди.

Йод йўлдош тўсиғидан ўтади ва она сутига ўтади. Повидонни сўрилиши ва чиқарилиши унинг молекуляр оғирлигига боғлиқ.

  • аралаш инфекциялар, носпецифик инфекциялар томонидан чақирилган вагинит;
  • замбуруғли инфекциялар (Candida Albicans), шу жумладан антибиотик ёки стероид препаратлардан кейинги терапия;
  • трихомонадали кольпит (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Интравагинал. Суппозиторийни унинг контури бўйлаб плёнкани олдиндан кесиб ўрамдан чиқарилади.

Повидон-Йодин суппозиторий уйқудан олдин ётган ҳолатда, иложи борича чуқур қилиб, кунига 1 марта қин ичига киритилади.

Тавсия этиладиган даволаш давомийлиги 14 кунни ташкил этади. Зарур ҳолатларда курс уч ҳафтагача узайтирилиши мумкин. Суппозиторийдан фойдаланишни тўсатдан тўхтатиш мумкин эмас, даволаниш ҳайз кўриш фазасига боғлиқ бўлмаган ҳолда давом эттирилиши мумкин. Тампондан фойдаланилмасин.

Маҳаллий реакциялар: таъсирланиш, гиперемия, ачишиш ва қичишиш ҳисси, айниқса даволашни бошида; тери тошмаси.

Тизимли реакциялар: аллергик реакциялар: қичишиш, қизариш, пўрсилдоқлар, ёйилган ўткир тери реакциялари, анафилактик реакциялар;

мойил шахсларда узоқ муддат қўлланганида - йод билан индукцияланган гипертиреозни чақириши мумкин.

Повидон-Йодин суппозиторийлари спермицид самарага эга, шунинг учун ҳомиладорликни режалаштирилганда қўллаш тавсия этилмайди.

  • йодга ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • гипертиреоз ва қалқонсимон безининг фаолиятини бошқа яққол бузилишлари;
  • қалқонсимон безининг аденомаси;
  • герпетик шаклдаги Дюринг дерматити;
  • гипотиреозни радиоактив йод билан даволашдан олдин ва ундан кейинги ҳолатларда (бутунлай соғайиб кетгунча) қўллаш;
  • қалқонсимон без фаолиятини бузилиши (тугунчали коллоид бўқоқ, эндемик бўқоқ, Хашимато тиреоидити, гипертиреоз); қалқонсимон без аденомаси;
  • ҳомиладорликнинг I уч ойлиги;
  • 16 ёшгача бўлган болалар.

Препаратни водород пероксиди, фермент препаратлари, жароҳатларга ишлов бериш учун қўлланиладиган кумуш ва тауролидин сақловчи, шунингдек антисептик ва дезинфекцияловчи препаратлар билан бирга қўллаш ўзаро самараларни пасайишига олиб келади.

Препарат симоб сақловчи дезинфекцияловчи дори воситалари, оксидловчилар, ишқорий тузлар ва нордон реакцияли моддалар билан номутаносиб.

Литий прпаратлари қабул қилаётган беморларда Повидон-Йодин суппозиторийларини мунтазам равишда қўллашдан сақланиш лозим.

Литий карбонатини йод сақловчи препаратлар билан биргаликда қўллаш оғир гипотиреозни чақириши мумкин. Йод сақловчи препаратлар каби литий ҳам қалқонсимон без касаллиги бўлган ёки уни ўтказган шахсларда Т3 ва Т4 даражасига кучлироқ таъсир қилади.

Литий билан даволанаётган пациентларда Повидон-Йодиндан эҳтиёткорлик билан ва қисқа курсларда фойдаланиш лозим.

Эҳтиёткорлик билан: сурункали буйрак етишмовчилиги.

Препаратни қўллаш қалқонсимон безининг йодни ютиш хусусиятини пасайтириши мумкин, бу айрим текширишлар ва муолажаларнинг (қалқонсимон безининг сцинтиграфияси, оқсилга боғланган йодни аниқлаш, радиофаол йодни қўллаш билан диагностик муолажалар) натижаларига таъсир қилиши ёки қалқонсимон безининг касалликларини йод препаратлари билан даволашга ҳалақит бериши мумкин. Препаратни қўллаш тўхтатилганидан кейин камида 1-4 ҳафталик интервалга амал қилиш керак.

Препаратнинг оксидловчи таъсири турли диагностик синамаларнинг сохта-мусбат натижаларига олиб келиши мумкин (масалан, аҳлат ва сийдикда толуидин ва гваякли қатронлар билан гемоглобин ва глюкозани аниқлаш).

Қон борлигида бактерицид таъсир камаяди.

Жинсий шерикка инфекцияни юқиш ҳолларида ва инфекцияни юқиш қайта имкониятини истисно қилиш учун иккала шерикни даволаш мажбурийдир.

Юқори сезувчанликнинг биринчи симптомлари пайдо бўлганида, препаратни қўллашни бекор қилиш керак.

Препарат текстил ёки бошқа материаллардан илиқ совунли сув билан енгил йўқотилади. Қийин йўқотиладиган доғларга аммиак ёки тиосульфат натрий эритмаси билан ишлов бериш керак.

Даволаниш вақтида гигиеник прокладка қўллаш тавсия этилади. Трихомонадали кольпитни даволашда нитроимидазол ҳосилалари (метронидазол, тинидазол, орнидазол, секнидазол ва бошқалар) тизимли қўлланилиши фонида Повидон-Йодин маҳаллий даволаш восита сифатида ишлатилиши мумкин.

Жигар ва буйрак фаолияти бузилиши бўлган шахсларда қўлланилиши: Жигар ва буйрак фаолияти бузилиши бўлган шахсларда мунтазам қўлланилганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиниши лозим.

Педиатрияда ишлатилиши

Препаратни 16 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизикли аёлларда

Йод сақловчи препаратлардан давомли (> 1ҳафта) фойдаланиш хомиладорликнинг биринчи уч ойлигидан сўнг одам хомиласи учун исботланган хавф мавжуд. Повидон-Йодин йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва қалқонсимон безда ўзгариш ҳамда хомилада ва чақалоқда бўқоқ чақириш мумкин. Йод кўкрак сути билан ажралади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида агар мутлақ зарурат бўлмаса, Повидон-Йодинни ишлатиш тавсия этилмайди. Кейинчалик янги туғилган чақалоқларда қалқонсимон без фаолиятини текшириш тавсия этилади.

Автомобиль ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни қўллаш автотранспортни ҳайдаш ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Повидон-Йодиннинг катта миқдорини (7 г/кг) беҳосдан ютиб юборилганда қуйидаги белгилар кузатилади: эпигастрал соҳада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш ва ич кетиши, полидипсия, спастик колит, гипертония, тахикардия, цианоз, бош оғриғи, бош айланиши, делирий, коллапс ва бош айланиши.

Даволаш: крахмалнинг сувдаги ёки сутдаги эритмасини ичга қабул қилиш. Меъдани 5% ли натрий тиосульфат эритмаси билан ювиш.

Мумкин бўлган гипертиреозни истисно қилиш учун қалқонсимон без фаолиятининг синчков клиник мониторингини ўтказиш зарур.

Қин шамчалари 200 мг. 7 суппозиторийдан ПВХ/ПЭ плёнка контур уяли ўрамда. №7 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

3 йил.

Рецептсиз.

"ФАРМАПРИМ" МЧЖ

Кринилор кўч., 5, Порумбень қ., Криулень райони,

Молдова Республикаси, MD-4829

www.farmaprim.md

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Povidon-yod: 200 mg/shamlar

Chiqarish shakli:
Shamlar
Paketdagi miqdor:
14
Og'irligi:
200 mg
Qo'llash tartibi:
Vaginal
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Moldova
Kimlarga mumkin
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Povidon-yod vaginal suppozitorlari 200 mg №14 (7 blister x 2 sham) narxi 4800 so'm - 2 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Povidon-yod vaginal suppozitorlari 200 mg №14 (7 blister x 2 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Moldova.

Povidon-yod vaginal suppozitorlari 200 mg №14 (7 blister x 2 sham) ning asosiy faol moddasi Povidon-yod hisoblanadi.