Prednizolon (Prednisolonum) Belmedpreparaty tashqi foydalanish uchun malham 5 mg/g x 10 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3780 so'm)
Uchun ko‘rsatma Prednizolon (Prednisolonum) Belmedpreparaty tashqi foydalanish uchun malham 5 mg/g x 10 g (naycha)
Бир туба қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: преднизолон - 50 мг;
ёрдамчи моддалар: глицерин, оқ вазелин, стеарин кислотаси, эмульгатор №1, метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, тозаланган сув.
Оқ рангли суртма.
Сиртга қўллаш учун суртма 5 мг/г.
Кортикостероидлар. Касалликларни маҳаллий даволаш учун кортикостероидлар. Суст фаолликка эга кортикостероидлар (I гуруҳ). АТХ коди: D07AA03.
Преднизолон - синтетик глюкокортикостероид, маҳаллий қўллаш учун препаратдир.
Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, шишга қарши таъсир кўрсатади. Яллиғланиш медиторлари (гистамин, простагландинлар, лейкотриенлар, липосомал ферментлар) ни ажралиб чиқишини тормозлайди. Тери яллиғланиш реакциясини сусайтиради, вазодилатацияни ва яллиғланиш ўчоғида қон томирларнинг ошган ўтказувчанлигини камайтиради, суртилган жойда қичишиш ва оғриқни камайтиради.
Терининг микробсиз этиологияли яллиғланиш ва аллергик касалликлари: эшакеми, экзема, аллергик ва себореяли дерматитлар, псориаз, қизил югурик, эритродермияни комплекс даволаш таркибида қўлланади.
Суртма терининг шикастланган соҳаларига юпқа қилиб, суткада 1-3 марта, бироз ишқалаб суртилади. Даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг характери ва даволашнинг самарадорлигига боғлиқ бўлиб, одатда 6-14 суткани ташкил қилади. Препаратни 14 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Препаратни 1 ёшдан катта болаларга буюрилганида даволашнинг умумий давомийлигини 3-7 суткагача чеклаш ва кортикостероидни сўрилишини кучайишига олиб келувчи чораларни (иситувчи, фиксация қилувчи ва окклюзион боғловлар) инкор этиш керак.
Препарат, айниқса препаратнинг компонентларига шахсий ўзлаштираолмаслиги бўлган беморларда қўлланганида, препарат суртилган соҳаларда гиперемия, шиш, қичишиш, эшакеми, тошма, стероидли хуснбузарлар, пурпура, телеангиоэктазиялар, ачишиш, таъсирланиш ва терини қуриши пайдо бўлиши мумкин. Узоқ муддатли даволашда, шунингдек терининг иккиламчи зарарланишлари, атрофик ўзгаришлар, гипертрихоз ривожланиши мумкин. Суртма узоқ вақт давомида, айниқса катта шикастланиш соҳаларида қўлланганида, преднизолоннинг резорбтив таъсирини кўриниши сифатида гиперкортицизм ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш керак.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, Кушинг синдроми, сувчечак, вакцинация даври, оддий герпес, жароҳатли ёки ярали шикастланишлар, терининг бактериал, вирусли ва замбуруғли касалликлари, тери туберкулези, сифилиснинг теридаги кўринишлари, тери ўсмалари, оддий хуснбузарлар, пушти хуснбузарлар, 1 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Преднизолон суртма шаклида маҳаллий қўлланганда дориларнинг ўзаро таъсири таърифланмаган. Даволаниш даврида сувчечакка қарши вакцинацияни ёки иммунизациянинг бошқа турларини, айниқса препаратни тери юзасининг катта майдонларида узоқ муддат қўлланганда ўтказиш мумкин эмас.
Препаратни керакли терапевтик самарага эришиш учун зарур бўлган жуда кичик дозаларда ва минимал қисқа муддатларга буюриш лозим. Анамнезида психозга ишора бўлган ҳолларда юқори дозаларни шифокрнинг қатъий назорати остида буюрилади. Препаратни узоқ муддат қўлланганда, уни кескин бекор қилиш хавфлидир. Касаллик зўрайиши ва беморнинг умумий ҳолати ёмонлашиши мумкин. Шунинг учун препаратни аста-секин бекор қилинади. Даволаш жараёнида окулистнинг назорати, артериал босим назорати зарур. Даволашни шифокор кузатуви остида ўтказиш лозим. Ножўя реакцияларни ривожланишини камайтириш мақсадида кортикостероидлар (КС) ва ностероид препаратларни навбатма-навбат қўллаш керак. КС билан ишлов бериладиган тери қопламасининг максимал рухсат берилган майдони тана юзасининг 20% дан ошмаслиги керак. КС ни қисқа курсларда ва профилактика учун эмас, балки фақат даволаш учун қўллаш лозим. Преднизолонни буюриш учун глюкокортикостероидлар (ГКС) нинг сутькалик секретор ритмини, буйрак усти бези гормонларини ажралиб чиқиш ритмини ҳисобга олиш лозим: эрталаб катта дозалар буюрилади, кундузи - ўртача, кечқурун - кичик дозалар буюрилади. Оддий ва пушти ҳуснбузарларда қўлланганда касаллик зўрайиши мумкин. Препаратни кўриш аъзоларининг шиллиқ қаватларига тушишига йўл қўймаслик лозим. Иммун танқислик ҳолатларида (шу жумладан ОИТС ёки ОИТВ-инфекцияланган беморларда) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Бир ёшли ва ундан катта болаларда умумий даволаш давомийлигини чеклаш ва дори воситасини резорбцияси ва сўрилишини кучайишига олиб келувчи чора-тадбирларни истисно этиш лозим. Болаларда буйрак усти бези пўстлоғининг фаолиятини сусайиши тезроқ ривожланиши мумкин. Препаратни узоқ вақт давомида қўлланганда болаларда тана вазни, бўй, плазмадаги кортизолнинг миқдорини кузатиш керак.
Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладор аёлларда қўллаш мумкин эмас. Эмизикли оналарга даволаниш даврида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.
Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Бу дори воситаси автомобилни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни талаб этувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Доза ошириб юборилганда ножўя реакцияларнинг кўринишлари кучайиши мумкин. Преднизолонни узоқ муддат давомида катта миқдорларда қўлланганда гиперкортицизм симптомлари пайдо бўлиши мумкин. Симптомлари: бош оғриғи, юрак етишмовчилиги, эшакеми, тошма, кучли қичишиш.
Даволаш симптоматик. Препаратни қўллашни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. Оғир ҳолларда шошилинч тиббий ёрдам зарур.
10 г дан тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади
8 °С дан 15 °С гача ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
“Белмедпрепараты”, РУК
Беларусь Республикаси, 220007, Минск ш.,
Фабрициус кўч, 30. т/ф.: (+375 17) 220 37 16,
e-mail: medic@belmedpreparaty.com
Prednizolon: 5 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Prednizolon (Prednisolonum) Belmedpreparaty tashqi foydalanish uchun malham 5 mg/g x 10 g (naycha) narxi har bir paket uchun
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Prednizolon (Prednisolonum) Belmedpreparaty tashqi foydalanish uchun malham 5 mg/g x 10 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Prednizolon (Prednisolonum) Belmedpreparaty tashqi foydalanish uchun malham 5 mg/g x 10 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.
Prednizolon (Prednisolonum) Belmedpreparaty tashqi foydalanish uchun malham 5 mg/g x 10 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Prednizolon hisoblanadi.