Prednizolon (Prednizolon) Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 30 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 11000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Prednizolon (Prednizolon) Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 30 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar)
1 ампула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: преднизолон натрий фосфати - 30 мг;
ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, натрий гидрофосфати, натрий дигидрофосфати, натрий эдитати, инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз эритма.
Инъекция учун эритма.
Глюкокортикостероид. АТХ коди: Н02АВ06.
Преднизолон - синтетик глюкокортикостероид препарат, гидрокортизоннинг дегидратацияланган аналоги. Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, иммунодепрессив таъсир кўрсатади, бета-адренорецепторларни эндоген катехоламинларга сезувчанлигини оширади. Глюкокортикостероидларнинг (ГКС) цитоплазматик рецепторлари (ГКС рецепторлари ҳамма тўқималарда мавжуд, улар айниқса жигарда кўп) билан оқсиллар ҳосил бўлишини (шу жумладан ҳаёт учун муҳим жараёнларни бошқарувчи ферментларни) индукция қилувчи мажмуани ҳосил қилиб ўзаро таъсир кўрсатади.
Оқсиллар алмашинуви: плазмада глобулинларнинг миқдорини камайтиради, жигар ва буйракларда альбуминнинг синтезини оширади (қон плазмасида альбумин/глобулин коэффицентини ошиши билан), мушак тўқимасида оқсил синтезини пасайтиради ва катаболизмни кучайтиради.
Липидлар алмашинуви: юқори ёғ кислоталари ва триглицеридларнинг синтезини оширади, ёғни қайта тақсимлайди (ёғни тўпланиши асосан елка капори, юз, қоринда ошади), гиперхолестеринемия ривожланишига олиб келади.
Углеводлар алмашинуви: меъда-ичак йўлларидан углеводларни сўрилишини оширади; глюкозо-6-фосфатаза фаоллигини оширади (жигардан қонга глюкозани тушишини оширади); фосфоенолпируваткарбоксилазанинг фаоллигини ва аминотрансферазаларнинг синтезини оширади (глюконеогенезни фаоллашиши); гипергликемияни ривожланишига олиб келади.
Сув-электролит алмашинуви: организмда натрий ва сувни тутиб қолади, калийни чиқарилишини рағбатлантиради (минералокортикоид фаоллик), меъда-ичак йўлларидан кальцийни сўрилишини пасайтиради, суяк тўқимасининг минерализациясини пасайтиради.
Яллиғланишга қарши самараси эозинофиллар ва семиз ҳужайраларидан яллиғланиш медиаторларининг чиқишини сусайиши; липокортинларнинг ҳосил бўлишини индукция қилиниши ва гиалурон кислотасини ишлаб чиқарувчи семиз ҳужайраларнинг сонини камайиши; капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайиши; ҳужайра мембраналари (айниқса лизосомол) ва органеллалар мембранасини барқарорланиши билан боғлиқ.
Яллиғланиш жараёнининг барча босқичларига таъсир кўрсатади: арахидон кислотаси даражасида простагландинларнинг синтезини (липокортин фосфалипаза А2 ни ва орахидон кислотасининг ажралиб чиқишини сусайтиради ва яллиғланиш, аллергия ва бошқалар жараёнига ёрдам берувчи эндоперикислар, лейкотриентарнинг биосинтезини ингибиция қилади), “яллиғланишга қарши цитокинлар” (интерлейкин-1, ўсма некрози омили альфа ва бошқалар) синтезини ингибиция қилади; турли шикастловчи омилларнинг таъсирига ҳужайра мембранасининг чидамлилигини оширади.
Иммунодепрессив самараси лимфоид тўқимасининг инволюцияси чақирган лимфоцитларнинг пролиферациясини сусайиши (айниқса Т-лимфоцитлар), В-лимфоцитларнинг миграциясини сусайтирилиши ва Т- ва В-лимфоцитларнинг ўзаро таъсири, лимфоцитлар ва макрофаглардан цитокининларнинг ажралиб чиқишини тормозланиши (интерлейкин-1,2; гамма-интерферон) ва антителаларнинг ҳосил бўлишини пасайиши билан боғлиқ.
Аллергияга қарши самараси аллергия медиаторларининг синтези ва секрециясини камайиши, сенсибилизацияланган семиз ҳужайралар ва базофиллардан гистамин ва бошқа биологик фаол моддаларнинг ажралиб чиқишини тормозланиши, айланиб юрувчи базофиллар, Т- ва В-лимфоцитлар, семиз ҳужайраларнинг сони камайиши; лимфоид ва бириктирувчи тўқималарнинг ривожланишини сусайтирилиши, аллергия медиаторларига эффектор ҳужайраларнинг сезувчанлигини пасайиши, антителалар ҳосил бўлишини сусайиши, организмнинг иммун жавобини ўзгариши билан боғлиқ.
Нафас йўлларининг обструктив касалликларида таъсири асосан яллиғланиш жараёнларининг тормозланиши, шиллиқ қаватларининг шишиши олини олиши ёки яққоллигини камайиши, бронхлар эпителийсининг шиллиқ ости қаватини эозинофил инфильтрациясини ва бронхларнинг шиллиқ қаватида айланиб юрувчи иммун мажмуаларнинг тўпланишини камайиши, шунингдек шиллиқ қаватнинг эрозияланиши ва десквамациясини тормозланиши билан боғлиқ.
Майда ва ўрта калибрли бронхларнинг бета-адренорецепторларини эндоген катехоламинлар ва экзоген симпатомиметикларга сезувчанлиги оширади, шиллиқни ишлаб чиқарилишини камайиши ҳисобига қовушқоқлигини камайтиради.
Адренокортикотроп гормонининг (АКТГ) синтези ва секрециясини сусайтиради ва иккиламчи - эндоген ГКС синтезини сусайтиради.
Яллиғланиш жараёни давомида бириктирувчи тўқиманинг реакциясини тормозлайди ва чандиқ тўқимасининг ривожланиши имкониятини пасайтиради.
Фармакокинетикаси
Преднизолон 90% плазма оқсиллари билан боғланади: транскортин (кортикостероидларни боғловчи глобулин) ва альбуминлар билан преднизолон жигарда, қисман буйраклар ва бошқа тўқималарда асосан глюкурон ва сульфат кислоталари билан конъюгация йўли билан метаболизмга учрайди.
Ўт ва калавалар фильтрацияси йўли билан сийдик билан чиқарилади ва 80-90% найчаларда қайта сўрилади. Дозанинг 20% ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали чиқарилади. Вена ичига юборилгандан кейин плазмадан ярим чиқарилиш даври - 2-3,5 соат ташкил қилади.
Шок (куйиш, жароҳат, операцион, токсик, кардиоген) бошқа даволашнинг самарасизлигида.
Аллергик реакциялар (ўткир, оғир шакллари), гемотрансфузион шок, анафилактик шок, анафилактоид реакциялар.
Бош мия шиши (шу жумладан бош мия ўсмаси ёки жарроҳлик аралашуви, нур билан даволаш ёки бош мия жароҳати фонидаги).
Бронхиал астма (оғир шакли), астматик статус.
Бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари (тизимли қизил югурик, ревматоид артрит).
Буйрак усти безлари пўстлоғининг ўткир етишмовчилиги.
Тиреотоксик криз.
Ўткир гепатит, жигар комаси.
Яллиғланиш кўрсаткичларини камайтириш ва чандиқли торайишларни олдини олиш (куйдирувчи суюқликлар билан заҳарланишда) учун қўлланади.
Препаратнинг дозаси ва даволашнинг давомийлиги кўрсатмалар ва касалликнинг оғирлик даражасига қараб шифокор томонидан шахсий равишда танланади.
Вена ичига (в/и) ёки мушак ичига (м/и) - суткада 4-60 мг ташкил қилади.
В/и, шокда - 30-90 (150-300 гача) мг ташкил қилади. Агарда в/и юбориш қийин бўлса, м/и чуқур юбориш мумкин (сўрилиши секинроқ бўлади). Зарурати бўлган ҳолда 30-60 мг в/и ёки м/и такрор юбориш мумкин. Агарда анамнезида психоз қайд қилинган бўлса юқори дозаларини буюриш мумкин эмас.
2 ойликдан 12 ойликкача бўлган болаларга: - 2-3 мг/кг, 1 дан 14 ёшгача - 1-2 мг/кг м/и; в/и секин юборилади (3 минут давомида). Зарурати бўлганида шу дозани 20-30 минутдан кейин такрорлаш мумкин.
Болалар ўсишини тўхташ хавфига нисбатан аниқса мойил ҳисобланадилар (“Махсус кўрсатмалар” ва “Ножўя таъсирлари” бўлимларига қаранг). Дозани даволашга клиник жавобни тутиб турувчи ва ножўя самаралари энг кам бўлган энг кичик дозага аста-секин камайтириш керак.
Ўткир ҳолат бартараф қилинганидан кейин дозани аста-секин камайтириш билан ичга Преднизолон таблеткалари буюрилади.
Препарат узоқ муддат қўллаганида суткалик дозани аста-секин камайтириш керак.
Узоқ муддатли даволашни тўсатдан тўхтатиш мумкин эмас!
Нохуш ножўя реакцияларнинг (ННР) ривожланиш тез-тезлиги ва яққоллиги қўллашнинг давомийлиги, қўлланаётган дозанинг катталиги ва преднизолонни буюришнинг циркад ритмига риоя қилиш имкониятига боғлиқ.
НПР ривожланиш тез-тезлигининг таснифи:
- жуда тез-тез (>1/10);
- тез-тез (>1/100, <1/10);
- тез-тез эмас (>1/1000, <1/100);
- кам ҳолларда (>1/10000, <1/1000);
- жуда кам ҳолларда (<1/10000);
- тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш имкони йўқ).
Эндокрин тизими томонидан бузилишлар
Жуда тез-тез: буйрак усти безлар пўстлоғининг етишмовчилиги натижасида “бекор қилиш” синдроми (бош оғриғи, кўнгил айниши, бош айланиши, анорексия, ҳолсизлик, эмоционал холатни ўзгариши, апатия ва стресс ҳолатларига ноадекват реакция (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг)), инсулинга паст сезувчанлик билан “стероид” қандли диабет, қандли диабети бўлган пациентларда қонда глюкозанинг концентрациясини ошиши; ўсиш гормонининг секрециясини бузилиши натижасида болаларда ўсишни кечикиши.
Тез-тез: минералокортикоид самараси натижасида гипокалемия, туғиш ёшидаги аёлларда аменорея, иштаҳани ошиши ёки камайиши, тана вазнини ошиши.
Кам ҳолларда: қалқонсимон бези фаолиятини ўзгариши.
Жуда кам ҳолларда: кетоацидоз ва гиперосмоляр кома, яширин гиперпаратиреоз кўринишлари, порфирия ривожланишини тезлашиши, ўсманинг лизиси синдроми (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Тез-тезлиги номаълум: кальцийни кўп чиқарилиши, гипокальциемия, манфий азот мувозанати (оқсилларни кўп парчаланиши), буйрак усти безлари пўстлоғининг етишмовчилиги (гипоталамусни ингибиция қилинишидан то буйрак ути бези пўстлоғининг ҳақиқий атрофиясигача) (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг), Иценко-Кушинга синдроми (ойсимон юз, гипофизар тур семизлик, гирсутизм, артериал босимни ошиши, дисменорея, мушак кучсизлиги, стриялар) (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг), холестерин, триглицеридлар ва липопротеинлар концентрациясини ошиши, глюкозага толерантликни бузилиши.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг кандидози, колит, илеит, дивертикулитда меъда-ичак йўллари аъзоларини тешилишини хавфи.
Тез-тез эмас: ацетилсалицил кислотаси ва ностероид яллиғланишга қарши бошқа препаратлар (НЯҚВ) билан даволанаётган пациентларда пептик яралар, меъда-ичакдан қон кетиши (0,5%).
Жуда кам ҳолларда: катта дозаларда узоқ муддатли даволашдан кейин панкреатит.
Тез-тезлиги номаълум: кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, ҳиқичоқ.
Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез: артериал гипертензия (натрийни тутиб қолиниши натижасида, бу суюқликни тутиб қолинишига олиб келади), сурункали юрак етишмовчилигини оғирлашиши (натрийни тутиб қолиниши натижасида).
Жуда кам ҳолларда: юракнинг минутлик ҳажмини камайиши хавфини ошиши билан кардиомиопатия, гипокалемия натижасида аритмия, ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Тез-тезлиги номаълум: брадикардия (юрак тўхтагунигача). Ўткир ва нимўткир миокард инфаркти бўлган беморларда - некроз ўчоғини тарқалиши, чандиқ тўқимасининг шаклланишини секинлашиши, бу юрак мушагини ёрилишига олиб келиши мумкин.
Руҳиятни бузилиши
Тез-тез: эйфория, депрессия, “стероид психоз”.
Тез-тез эмас: уйқусизлик, кайфиятни ўзгаришлари, шахсни ўзгариши, маниакал синдром (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг) ва галлюцинациялар.
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: когнитив фаолиятни бузилишлари (масалан, хотирани сусайиши), эпидурал липоматоз.
Жуда кам ҳолларда: яширин тутқаноқ кўринишлари, бош миянинг сохта ўсмалари (бош оғриғи, ноаниқ кўриш ва кўришни бузилиши каби симптомлар билан хавфсиз бош суяги ички гипертензияси).
Тез-тезлиги номаълум: делирий, дезориентация, параноя, бош суяги ички босимини ошиши, асабийлик ёки хавотирлик, бош айланиши, вертиго, тиришишлар.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар
Жуда кам ҳолларда: хориоретинопатия.
Тез-тезлиги номаълум: кўзнинг иккиламчи бактериал, замбуруғли ёки вирусли инфекцияларини ривожланишга мойиллик, шох парданинг трофик ўзгаришлари, кўз ички босимини ошиши, орқа субкапсулар катаракта, глаукома, экзофтальм.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар
Жуда тез-тез: юқори дозалар билан даволашда миопатия (10%).
Тез-тез эмас: суяк тўқимасининг томирсиз антисептик некрози.
Жуда кам ҳолларда: тендинопатиялар, айниқса ахиллов пайи ва соннинг тўртбошли мушаги пайининг (“Ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
Тез-тезлиги номаълум: бел оғриғи, ҳаракатчанликни камайиши, ўткир оғриқ каби мувофиқ симптомлар билан остеопороз, умуртқанинг компрессион синишлари ва умуртқанинг баландлигини камайиши, узун суякларни синишлари (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг), суякларни патологик синишлари, елка ва сон суяги бошчасининг асептик некрози, мушак массасини камайиши (атрофия).
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар
Тез-тез: тери ва шиллиқ қаватларини шикастловчи замбуруғли инфекциялар, стриялар, хуснбузар тошма, экхимозлар, юз эритемаси, атрофия, гирсутизм, яранинг битишини бузилиши, кўп терлаш, телеангиэктазиялар ва терини юпқалашиши.
Жуда кам ҳолларда: эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми.
Тез-тезлиги номаълум: гипер- ёки гипопигментация.
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Жуда тез-тез: мавжуд касалликни ниқобланиши ёки оғирлашишига олиб келувчи иммуносупрессор ва яллиғланишга қарши самара (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Тез-тез эмас: аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, маҳаллий аллергик реакциялар).
Тез-тезлиги номаълум: анафилактик шок.
Инфекцион ва паразитар касалликлар
Жуда тез-тез: инфекцияга юқори мойиллик, мавжуд инфекцияни оғирлашиши, преднизолоннинг иммуносупрессор ва яллиғланишга қарши самараси натижасида яширин инфекцияни фаоллашиши ва инфекция симптомларини ниқобланиши (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар
Жуда тез-тез: эозинофиллар ва лимфацитларнинг миқдорини камайиши.
Тез-тез: лейкоцитлар ва тромбоцитларнинг миқдорини ошиши.
Кам ҳолларда: қоннинг ивишини ошиши оқибатида тромбоз хавфи.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар
Жуда тез-тез: ўпка раки бўлган пациентда ўпка абсцесси (12%).
Тез-тез: туберкулезни ривожланишини юқори хавфи.
Тез-тез эмас: нафас мушакларини шикастловчи миопатия.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тез: тунги полиурия.
Тез-тез эмас: кальций ва фосфатнинг экскрециясини ошиши натижасида сийдик тошларини пайдо бўлиши.
Тез-тезлиги номаълум: лейкоцитурия.
Лаборатор ва инструментал маълумотлар
Кам ҳолларда: “жигар” трансаминазалари ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар
Тез-тезлиги номаълум: юбориш жойда ачишиш, увишиш, оғриқ, санчиқ, юбориш жойида инфекция, атроф тўқималарининг некрози, инфекция жойида чандиқ ҳосил бўлиши; мушак ичига юборишда тери ва тери ости клетчаткасининг атрофияси (айниқса дельтасимон мушакка юбориш хавфли), вена ичига юборишда “оқиб келишлар”.
Преднизолон ва бошқа стероидларга ёки ҳар қандай ёрдамчи моддасига (таркибига қаранг) юқори сезувчанлик; тизимли микозлар; лактацияда қўллаш мумкин эмас.
Болаларда ўсиш даврида ГКС фақат мутлоқ кўрсатмалар ва даволовчи шифокорнинг алоҳида синчиков кузатуви остида қўлланиши керак.
Эҳтиёткорлик билан препаратни қуйидаги касалликлар ва ҳолатларда эҳтиёткорлик билан буюриш керак:
- меъда-ичак йўлларининг касалликлари - меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, эзофагит, гастрит, ўткир ёки яширин пептик яра, яқинда шакллантирилган ичак анастомози, периферик ёки абсцесс ҳосил хавфи бўлган ярали колит, дивертикулит;
- паразитлар ва вирусли, замбуруғли ёки бактериал инфекцион касалликлар (ҳозирги вақтдаги ёки яқинда ўтказилган, шу жумладан бемор билан мулоқат) - оддий герпес, ўраб олуувчи герпес (виремик босқичи), сувчечак, қизамиқ; амебиаз, стронгилоидоз; тизимли микоз; фаол ёки яширин туберкулез. Оғир инфекцион касалликаларда қўллашни фақат специфик микробларга қарши даволаш фонида амалга оширишга йўл қўйилади;
- эмлашдан олдиниги ва кейинги давр (эмлашдан 8 ҳафта олдин ва эмлашдан 2 ҳафта кейин), БЦЖ эмлашдан кейинги лимфаденит;
- иммунтанқислик ҳолатлари (шу жумладан ОИТС ёки ОИТВ - инфекцияланиш);
- юрак-қон томир тизимининг касалликлари, шу жумладан яқинда ўтказилган миокард инфаркти (ўткир ёки нимўткир миокард инфаркти бўлган беморларда некроз ўчоғини тарқалиши, чандиқ тўқимасининг шаклланишини секинлашиши ва бунинг натижасида юрак мушагининг ёрилиши), оғир даражали сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, гиперлипидемия, калийни чақирувчи диуретиклар билан йўлдош даволаш;
- эндокрин касалликлари - қондаги диабет (шу жумладан карбонсувларга толерантликни бузилиши), тиреотоксикоз, гипотиреоз, гиперпаратиреоз, Иценко-Кушинг касаллиги, семизлик (III-IV д.);
- оғир даражали сурункали буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, нефроуролитиаз;
- гипоальбуминемия ва унинг пайдо бўлишига мойил ҳолатлар;
- тизимли остеопароз, gravis миастенияси, ўткир психоз, полиомиелит (бульбар энцефалит шаклидан ташқари), очиқ ва ёпиқ бурчакли глаукома, лимфатик ўсмалар, яширин тутқаноқ;
- ҳомиладорликда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Преднизолон вена ичига юбориладиган бошқа препаратлар билан фармацевтик номутаносиблиги бўлиши мумкин - уни бошқа препаратлардан алоҳида юбориш тавсия қилинади (вена ичига оқим билан, ёки иккинчи эритма сифатида бошқа томчилагич орқали). Преднизолон эритмаси гепарин билан аралаштириганида чўкма ҳосил бўлади.
Преднизолонни бир вақтда қўллаш: жигарнинг микросомал ферментларининг индукторлари (барбитуратлар, фенитоин, теофиллин, рифампицин, эфедрин) билан бирга қўллаш унинг концентрациясини пасайишига олиб келади;
диуретиклар (айниқса “тиазид” ва карбоангидраза ингибиторлари) ва амфотерацин В билан - организмдан калийнинг чиқарилишини кучайиши ва юрак етишмовчилиги ривожланиши хавфини ошишга олиб келиши мумкин; карбоангидраза ингибиторлари ва “ҳалқали” диуретиклар остепароз ривожланиши хавфини ошириш мумкин;
фторхинолонлар билан - пайларнинг узилиши хавфини ошиши;
натрий сақловчи препаратлар билан - шишлар ривожланиши ва артерал босимни ошиши;
юрак гликозидлари - юрак гликозидларининг токсиклигини оширади (пайдо бўлган гипокалемия сабабли аритмияларнинг ривожланишини хавфи ошади);
билвосита антикоагулянтлар билан - уларнинг таъсирини сусайтиради (баъзида кучайтиради) (дозани тўғрилаш талаб қилинади);
антикоагулянтлар ва тромболитиклар билан - меъда-ичак йўўларидаги яралардан қон кетишининг хавфи ошади;
этанол ва ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) билан - меъда-ичак йўлларида эрозив-ярали шикастланишларни пайдо бўлиши ва қон кетишини ривожланиши хавфи кучаяди (артритларни даволашда НЯВП билан мажмуада терапевтик самарани қўллаши сабабли, глюкокортикостероидларнинг дозасини камайтириш мумкин);
индометацин билан - преднизолонинг ножўя самараларининг ривожланишинг хавфи ошади (преднизолонни альбуминлар билан бағидон индометацин томонидан сиқиб чиқарилиши);
парацетамол билан - гепатотоксиклигининг ривожланишини хавфи ошади (жигарнинг гипросомол ферментларини индукцияси ва парацетамолнинг токсик метаболитини ҳосил бўлиши);
ацетилсалицил кислотаси билан - унинг чиқарилишини тезлаштиради ва қондаги концентрациясини пасайтиради (преднизолон бекор қилинганида қонда салицитлатларнинг концентрацияси ошади ва ножўя кўринишларининг ривожланишини хавфи ошади), меъда-ичакдан қон кетиши ва яраларнинг ҳосил бўлишини хавфи ошади;
инсулин ва перорал гипогликемик препаратлар, гипотензив воситалар билан - уларнинг самарадорлиги пасаяди;
D витамини билан - унинг ичакда кальций (Са2+) номларининг сўрилишига таъсири пасаяди;
соматотроп гормони билан - унинг самарадорлиги пасаяди, празиквантел билан эса - унинг концентрацияси камаяди;
М-холинблокаторлар (шу жумладан антигистамин препаратлар ва трициклик антидепрессантлар) ва нитратлар билан - кўз ички босимини ошишига ёрдам беради;
нерв-мушак ўтказувчанлигининг блокаторлари (масалан, панкуроний бромид) - нерв-мушак ўтказувчанлигини блокланиш самарадорлигини пасайиши; узоқ муддат бир вақтда қўлланганида миопатиянинг юқори хавфи;
изониазид ва мексилетин билан - уларнинг метаболизмни оширади (айниқса “секин” ацелаторларда), бу уларнинг плазмасидаги концентрациясини камайишга олиб келади;
кветиапин билан - қон зардобида кветиапиннинг концентрациясини камайиши;
метотрексат, чучукмия препаратлари билан - преднизолоннинг ножўя самараларини хавфи ошади.
Кортикоторпин преднизолоннинг таъсирини кучайтиради.
Эргокальциферол ва паратиреоид гормони преднизолон чақирадиган остеопатия ривожланишига тўсқинлик қилади.
Циклоспорин ва кетоконазол преднизолоннинг метаболизимини секинлаштириб, айрим ҳолларда унинг токсиклигини ошириши мумкин.
Андрогенлар ва стероид анаболик препаратлар билан преднизолонни бир вақтда қўллаш периферик шишилар ва гирсутизм ривожланишига, хусунбузар пайдо бўлишига ёрдам беради.
Эстрогенлар ва эстроген сақловчи контрацептивлар жигарда преднизолоннинг метаболизмини пасайтиради, бу глюкокортикостероидларнинг ножўя самараларини ривожланиши хавфини оширади.
Митотан ва буйрак усти безлари фаолиятининг бошқа ингибиторлари преднизолоннинг дозасини оширишга сабаб бўлиши мумкин.
Вирусларга қарши тирик вакциналар билан бир вақтда ва эмлашнинг бошқа турлари фонида қўллашда, вирусларнинг фаоллигини ва инфекцияни ривожланиш хавфи ошади.
Иммунодепрессантлар инфекциялар ва лимфомалар ёки Эпштейн-Барр вируси билан боғлиқ лимфопролифератив бузилишларнинг ривожланиши хавфини оширади.
Антипсихотик воситалар (нейролептиклар) ва азатиоприн преднизолон буюрилганида катарактанинг ривожланиши хавфини оширади.
Антитиреоид препаратлар билан бир вақтда қўллашда, преднизолоннинг клиренси пасаяди, тиреоид гормонлар билан бир вақтда қўллашда эса ошади.
Преднизолон билан даволаш вақтида (айниқса узоқ муддатли) офтальмолог кузатувида бўлиш, артериал босимни, сув-электролит мувозанатини, шунингдек периферик қон манзарасини ва қондаги глюкозанинг концентрациясини назорат қилиш керак. Гепоталамо-гипофизар буйрак усти безлари тизимининг (ГГБУБ) (буйрак усти безлари пўстлоғининг етишмовчилиги) сусайишини, Иценко-Кушинг синдроми, гипергликемия ва глюкозурияни аниқлаш мақсадида пациентларни кузатиш керак. Ножўя кўринишларини камайтириш мақсадида антацидларни буюриш, шунингдек организмга калийни тушишини ошириш (парҳез, калий препаратлари) керак. Овқат оқсиллар, витаминларга бой, ёғлар, карбонсувлар ва ош тузининг миқдори чекланган бўлиши керак.
Препаратнинг таъсири гипотиреоз ва жигар циррози бўлган пациентларда кучаяди.
Препарат мавжуд бўлган эмоционал беқарорлик ёки руҳий бузилишларни кучайтириши мумкин. Анамнезида психозларга кўрсатмалар бўлганида Преднизолонни юқори дозаларда шифокорнинг қатъий назорати остида буюрилади.
Ўткир ва нимўткир миокард инфарктида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак - некроз ўчоғини тарқалиши, чандиқли тўқимани шаклланишини секинлашиши ва юрак мушагини ёрилиши мумкин.
Тутиб турувчи даволаш вақтидаги стресс вазиятларда (масалан жарроҳлик операциялари, жароҳат ёки инфекион касалликлар) глюкокортикостероидларга эҳтиёжни ошиши сабабли препаратнинг дозасини тўғрилаш керак.
Стресс вазиятларида буйрак усти безлари пўстлоғининг нисбий етишмовчилиги ривожланиши мумкинлиги сабабли, Преднизолон билан узоқ муддатли даволаш тўхтатилганидан кейин бир йил давомида беморларни синчиклаб кузатиш керак.
Тўсатдан тўхтатишда, айниқса юқори дозаларда даволашдан кейин “бекор қилиш” синдроми (анорексия, кўнгил айниши, тормозланиш, тарқалган мушак-скелет оғриқлари, умумий ҳолсизлик), шунингдек Преднизолон Никомед буюрилишига сабаб бўлган касалликнинг зўрайиши мумкин.
Преднизолон Никомед билан даволаш вақтида унинг самарадорлигини (иммун жавоб) пасайиши сабабли, эмлашни ўтказиш керак эмас.
Интеркуррент инфекциялар, септик ҳолатлар ва туберкулёзда Преднизолонни буюриш билан бир вақтда микробларга қарши воситалар билан даволашни ўтказиш керак.
Ҳар қандай мавжуд инфекцион касаллик ёки унга шубҳа бўлганида, преднизолонни эҳтиёткорлик билан буюриш керак (“Ножўя таъсири” бўлимига қаранг).
Пациентлар даволаш даврида вирусли инфекцияси бўлган беморлар билан мулоқатдан сақланишлари ва мулоқатда бўлган ҳолларда дарҳол шифокорга мурожаат қилишлари керак.
Преднизолон билан узоқ муддатли даволашда болаларда ўсиш ва ривожланиш динамикасини синчиклаб кузатиш керак.
Кучсиз минералокортикоид самараси оқибатида буйрак усти безларининг етишмовчилигида Преднизолонни ўринбосар даволаш учун минералокортикоидлар билан мажмуада қўлланади.
Преднизолон глюконеогенезни кучайтиради. Глюкокортикостреоридларнинг юқори дозалари билан даволанаётган пациентларнинг тахминан 20% да инсулинга паст сезувчан ва глюкоза учун паст буйрак бўсағаси билан хавфсиз “стероид” қандли диабет ривожланади. Даволаш бекор қилинганида ушбу ҳолат қайтувчи. Қандли диабети бўлган беморларда қондаги глюкозанинг миқдорини назорат қилиш ва зарурати бўлганида даволашни тўғрилаш керак.
Преднизолон билан узоқ муддатли даволаш кальций ва фосфатнинг метаболизмга таъсир қилади ва остеопороз хавфини оширади. Гюкокортикостероидлар чақирган суяк тўқимасининг йўқотилишини кальций ва D3 витаминини буюриш билан олдини олиш мумкин. Суяк-бўғим тизимини рентгенологик назорати кўрсатилган (умуртқа поғонаси, кафтнинг сурати).
Буйраклар ва сийдик чиқариш йўлларининг яширин инфекцион касалликлари бўлган беморларда Преднизолон лейкоцитурияни чақириши мумкин, бу диагности аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Преднизолон 11- ва 17-оксикетокортикостероидларнинг метаболитлари миқдорини оширади. Глюкокортикостероидлар билан иммуносупрессор даволашни ўтказиш вақтида тирик вирусли ёки бакериал вакциналар билан эмлаш мумкин эмас.
Пасайган иммун реакция тирик кучсизлантирилган вакцинага инфекцион касаллкни чақиришига йўл қўйиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик вақтида (айниқса I уч ойлигида) фақат ҳаётий кўрсатмалар бўйича қўлланади. Ҳомиладорлик даврида узоқ муддат қўллашда ҳомиланинг ўсишини бузилиш эҳтимоли инкор этилмайди. Ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўлланган ҳолда ҳомилада буйрак усти безлари пўстлоғининг атрофиясини пайдо бўлиш хавфи мавжуд, бу янги туғилган чақалоқда ўрин босар даволашни амалга оширишни талаб қилиши мумкин.
Дори препаратининг тавсия қилинган дозаларида глицерол формолнинг тератоген самарасининг хавфи инкор этиш мумкин эмас. Глюкортикостероидлар она сутига кириши сабабли, препаратни эмизиш даврида қўллашнинг зарурати бўлган ҳолда, эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Даволаш вақтида пациентлар транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилишлари тавсия қилинади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозага боғлиқ ножўя кўринишларини кучайиши мумкин. Преднизолон дозасини камайтириш керак.
Даволаш - симптоматик.
1 мл №3 (1х3) ампулаларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Radiks, OOO, Узбекистан.
Prednizolon: 30 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Prednizolon (Prednizolon) Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 30 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Prednizolon (Prednizolon) Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 30 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Prednizolon (Prednizolon) Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 30 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Prednizolon hisoblanadi.
Prednizolon (Prednizolon) Radiks in'ektsiya uchun eritmasi 30 mg/ml, 1 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Radiks hisoblanadi.