Facebook Pixel Code

Proginov tabletkalari 2 mg №21 (blister)

dagi narxlar
dan 205000 so'm gacha 290000 so'm
Retsept bo'yicha
49 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Proginov tabletkalari 2 mg №21 (blister)

Қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: эстрадиол валерат - 2,0 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати - 46,25 мг, маккажўхори крахмали - 26,2 мг, повидон 25000 - 3 мг, тальк - 2,4 мг, магний стеарати - 0,15 мг, сахароза - 33,54 мг, повидон 700000 - 0,323 мг, макрогол 6000 - 3,719 мг, кальций карбонати - 14,572 мг, тальк - 7,104 мг, глицерол 85% - 0,205 мг, титан диоксиди Е171 - 0,411 мг, индигокармин Е132 - 0,051 мг, монтагликолли мум - 0,075 мг.

Хаво рангли қобиқ билан қопланган думалоқ таблеткалар.

Кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Табиий ва яримсинтетик эстрогенлар, соддалар. АТХ коди: G03CA03.

Прогинова препарати одамнинг табиий 17β-эстрадиолининг ўтмишдоши, эстрадиол валератини (эстроген) сақлайди.

Прогинова препаратини қўллаш вақтида овуляция сусаймайди ва препаратни қабул қилиш гормонларни эндоген ишлаб чиқарилишига деярли таъсир кўрсатмайди.

Климактерик жараённи бошланиши билан тухумдонларда эстрогенларни ишлаб чиқарилиши аста-секин тўхтайди, бу бирдан қизиб кетиш ҳисси, уйқуни бузилиши, кучли терлаш, қин шиллиқ қаватини қуриши, диспареуния ва сийдикни тутаолмаслик симптомлари билан кечувчи урогенитал йўлларнинг атрофик ўзгаришларнинг сабаби бўлган терморегуляция жараёнини бузилишига олиб келиши мумкин. Кам ҳолатларда специфик симптомлардан стенокардия, юрак уришини тезлашиши, асабийлик ҳолдан тойиш ва фикрни жамлаш қобилиятини сусайиши, хотирани сусайиши, либидони камайиши, мушак ва бўғимларда оғриқ каби унчалик ўзига хос бўлмаган симптомлар ҳам климактерик синдромининг симптомлари ҳисобланади. Гормон ўрнини босувчи даволаш (ГЎБД) аёлларда менопауза даврида эстрадиол етишмовчилигининг бу симптомларини кўпчилигини сезиларли камайтиради.

Прогинова препаратида бўлгани каби, эстрогеннинг мувофиқ дозаси бўлган ГЎБД суяклар резорбциясини сусайтиради ва постменопаузал даврида суяк тўқимасининг массасини йўқотилишини секинлаштиради. ГЎБД тўхтатилганида суяк тўқимасининг массаси, яқинда кузатилган постменопаузал даврда аниқланган тезлик билан хил тезликда камаяди. ГЎБД суяк тўқимасининг массасини менопаузал даврни бошланишидан олдин қайд этилган даражагача тиклашини исботловчи ишончли маълумотлар йўқ. ГЎБД шунингдек терида коллаген миқдорига ва терининг зичлигига ижобий таъсир кўрсатади ва ажинларни ҳосил бўлиш жараёнини кечиктиради.

ГЎБД липид профилини ўзгартиради, бунда умумий холестеринни ва ПЗЛП холестерини миқдорини камайтиради ва ЮЗЛП холестерини ва триглицеридлар даражасини оширади. Прогестагенни даволаш схемасига киритилиши метаболизм жараёнларига озгина даражада таъсир қилиши мумкин.

Бачадони олиб ташланмаган аёлларга эстроген билан ўринбосар даволаш тартибига, Прогинова препаратида сақланувчи прогестагенни ҳар бир циклда камида 10 кун киритилиши тавсия этилади. Бу эндометрий гиперплазиясини ривожланиш хавфини ва аденокарциномани мавжуд ривожланиш хавфини пасайтиради. Эстрогенли гормон ўрнини босувчи даволаш тартибига прогестогенни киритилиши эстрогеннинг самарадорлигини пасайтирмайди.

Конъюгацияланган от эстрогенлари (КОЭ) ва медроксипрогестерон ацетати (МПА) нинг мажмуасини қўллаб ўтказилган обсервацион тадқиқотларнинг натижалари, шунингдек аёллар соғлиғини ҳимоя қилиш инициативаси (WHI) шиори остида ўтказилган тадқиқотлар, постменапауза даврида ГЎБД қабул қилган аёлларда йўғон ичак раки билан касалланиш даражасини пасайишини тахмин қилишга имкон беради. WHI шиори остида ўтказилган тадқиқотлар вақтида, конъюгацияланган от эстрогенлари билан монотерапия ўтказилганда ушбу патологияни ривожланиш хавфини камайиши аниқланмаган. Бу ГЎБД учун бошқа препаратларга ҳам тааллуқлими, ёки йўқлиги номаълум.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Эстрадиол валерати тез ва тўлиқ сўрилади. Сўрилиш жараёнида ва жигар орқали биринчи бор ўтишда дори моддасининг мураккаб эфир шакли парчаланади ва эстрадиол ва валерьян кислотаси ҳосил бўлади. Бир вақтнинг ўзида эстрадиол метаболизмга учраб, эстрон, эстриол ва эстрон сўльфати ҳосил бўлади. Эстрадиол валерати перорал қабул қилинганидан кейин фақат тахминан 3% эстрадиол қон оқимига тушади. Овқатланиш эстрадиолнинг кираолишлигига таъсир қилмайди.

Тақсимланиши

Эстрадиолнинг қон зардобидаги максимал концентрацияси тахминан 15 пг/мл (ёки 30 пг/мл) га тенг бўлиб, одатда таблетка қабул қилингандан сўнг 4-9 соатдан кейин эришилади. Таблетка қабул қилингандан сўнг сутка давомида қон зардобидаги эстрадиолнинг даражаси 8 пг/мл (ёки 15 пг/мл) гача камаяди. Эстрадиол қон зардобидаги альбумин ва жинсий стероидларни боғловчи глобулин (SHBG-ЖСБГ) билан боғланади. Тахминан 1-1,5% эстрадиол эркин стероид кўринишида, 30-40% жинсий стероидларни боғловчи глобулин билан боғланган ҳолда қонда айланиб юради. Бир марта вена ичига юборилгандан кейин эстрадиолнинг тахминий тақсимланиш ҳажми тахминан 1 л/кг ни ташкил қилади.

Метаболизми

Экзоген юборилган эстрадиол валератининг метаболизми эндоген эстрадиолнинг биоалмашинуви схемаси бўйича юз беради. Эстрадиол асосан жигарда метаболизмга учрайди, лекин ундан ташқарида, масалан ичакда, буйракда, скелет мушакларида ва нишон-аъзоларда ҳам метаболизмга учрайди. Метаболизм жараёнлари эстроген, эстриол, катехолэстрогенлар, сульфатларни ва эстроген фаолликка эга бўлмаган бу биркмаларнинг глюкурон конъюгатларини ҳосил бўлишини нг ўз ичига олади.

Чиқарилиши

Вена ичига бир марта юборилгандан кейин эстрадиолнинг қон зардобидан умумий клиренсининг тезлиги жуда ўзгарувчан бўлиб, минутига 10 мл/кг дан 30 мл/кг гачани ташкил қилади. Эстрадиолнинг метаболитларини айрим қисми сафро билан чиқиб, энтерожигар циркуляцияси деб номланган жараёндан ўтади. Эстрадиолнинг метаболитлари асосан сийдик билан сульфатлар ва глюкуронидлар кўринишида чиқарилади.

Мувозанатли концентрациялари

Препаратни кўп марта қабул қилинганидан кейин бир марталик доза қўлланганига нисбатан қон зардобида эстрадиолнинг 2 марта юқори даражаси кузатилади. Ўртача эстрадиолнинг концентрацияси 15 дан (ёки 30 пг/мл) (минимал даражаси) 30 гача (ёки 60 пг/мл) (максимал даражаси) гача ўзгариб туради. Эстрон, камроқ эстрогенликка эга метаболити каби қон зардобида 8 марта юқори концентрацияга, эстроген сульфати эса - 150 марта юқори концентрацияга эришади. Препаратни қабул қилиш тугаганидан кейин, эстрадиол ва эстрогеннинг даволаш бошлангунича аниқланган даражалари, кейинги 2-3 кун давомида тезда тикланади.

Табиий менопауза ёки кастрация оқибатида аёллардаги эстрогентанқислиги симптомларида гормон ўрнини босувчи даволаш (ГЎБД).

Постменопауза даврида аёлларда остеорозни олдини олиш.

Таблеткани бутунлигича, оз миқдордаги суюқлик билан ичилади.

Дозалаш тартиби

Прогинова препаратини қабул қилишни қандай бошлаш керак.

Бачадони олиб ташланган аёллар препаратни ҳоҳлаган пайтда қабул қилишни бошлашлари мумкин.

Агар пациент аёлнинг бачадони олиб ташланмаган бўлса, ҳайз кўриши ҳали ҳам давом этаётган бўлса, ҳайз кўриш циклининг биринчи 5 куни давомида Прогинова препарати ва прогестагенни қўллаш билан мажмуавий даволаш тартибини бошлаш керак (Мажмуавий даволаш бўлимига қаранг).

Аменореяси ёки ҳайз кўриши жуда кам бўлган пациент аёллар, шунингдек постменопаузадаги аёллар исталган вақтда, лекин ҳомиладорлик иситисно қилинган ҳолдагина мажмуавий даволашни (Мажмуавий даволаш бўлимига қаранг) бошлашлари мумкин.

ГЎБД учун ишлатиладиган бошқа препарат (циклик, узлуксиз кетма-кет ёки узлуксиз мажмуавий ГЎБД) дан ўтиш.

ГЎБД учун ишлатиладиган бошқа ҳар қандай препаратдан ўтишда Прогинова препаратини қабул қилишдан олдин буюрилган даволаш циклини тугатиш керак.

Дозалаш

Ҳар куни 2 мг Прогинова препаратининг битта мовий рангли таблеткасини қабул қилиш керак.

Қўллаш усули

Ҳар бир ўрам 21 кунлик даволаш курсига мўлжалланган. Препаратни 21 кун қўллангандан сўнг, одатда 7 кун ёки ундан камроқ (циклик ГЎБД) танаффус қилиш мумкин ёки препаратни қабул қилишни ҳар куни давом эттириш мумкин (узлуксиз ГЎБД). Охирги даволаш тартибини танлашда, аввалги ўрам тугагаши билан таблеткаларни дарҳол янги ўрамдан қабул қилиш керак.

Мажмуавий даволаш:

Бачадонни олиб ташланмаган аёллар учун ҳар 4 ҳафтада 10-14 кун давомида тегишли прогестогенни ёндош қўлланиши (узлуксиз-кетма-кет ёки циклик ГЎБД) ёки прогестогенни эстрогеннинг ҳар бир таблеткаси билан бирга ёндош қўллаш тавсия қилинади (узлуксиз-мажмуавий ГЎБД).

Мажмуавий даволашнинг тавсия қилинган тартибига пациент аёл томонидан амал қилинишини олдиндан кўра билиш ва таъминлаш лозим.

Таблетка бутунлигича, кўп бўлмаган суюқлик билан ютилади.

Таблеткани ҳар куни айни бир вақтда қабул қилган афзал.

Ўтказиб юборилган таблеткалар

Қабул қилиш ўтказиб юборилганда ўтказиб юборилган таблеткани иложи борича тезроқ қабул қилиш лозим. Агар одатдаги қабул қилиш вақтидан 24 соатдан ортиқ вақт ўтган бўлса, қўшимча таблеткани қабул қилмаслик керак. Бир нечта таблеткалар ўтказиб юборилганда вагинал қон кетишлари ривожланиши мумкин.

Пациентларнинг ўзига хос тоифаси учун қўшимча маълумот

Болалар ва ўсмирларда қўлланилиши

Прогинова препаратини болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Катта ёшдаги аёлларда қўлланилиши

Катта ёшдаги аёлларда қўлланганда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш заруратини тасдиқловчи маълумотлар олинмаган. Препаратни 65 ёш ва ундан ошган аёлларда қўлланганда Махсус кўрсатмалар ва Эҳтиёткорлик чоралари бўлимига амал қилиш керак.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациент аёлларда қўлланиши

Прогинова препаратини жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациент аёлларда қўлланиши етарли даражада ўрганилмаган. Прогинова препаратини оғир жигар касалликларида қўллаш мумкин эмас (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлимига қаранг).

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациент аёлларда қўлланиши

Прогинова препаратини буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациент аёлларда қўлланиши етарли даражада ўрганилмаган. Мавжуд маълумотлар препаратни бу тоифа беморларда қўлланганда дозани тўғрилаш зарурати йўқлигини кўрсатади. “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг.

Ўринбосар гормонал даволашни қўлланиши билан боғлиқ жиддий нохуш ҳолатлар, шунингдек МАХСУС КЎРСАТМАЛАР бўлимида ҳам таърифланган.

Қуйида жадвалди ўринбосар гормонал даволашни олаётган пациент аёлларда аниқланган, Регулятор фаолият учун чиқарилган Тиббий луғат (MedDRA) га мувофиқ тизим аъзолари синфи бўйича таснифланган нохуш ҳолатлар келтирилган.

Тизим аъзолари синфи Тез-тез (≥1/100, <1/10) Тез-тез эмас (≥1/1.000, <1/100) Кам (<1/1.000)
Иммун тизими томонидан бузилишлар - Аллергик тошмалар -
Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар Тана вазнини ўзгариши (ошиши ёки камайиши) - -
Руҳиятни бузилишлари - Депрессив ҳолатлар Хавотирлик, либидони ошиши ёки камайиши
Нерв тизими томонидан бузилишлар Бош оғриғи Бош айланиши Мигрень
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар - Кўриш қобилия-тини бузилиши Контакт линзалар-ни тақаолмаслик
Юрак томонидан бузилишлар - Юрак уришини тезлашиши -
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Қоринда оғриқ, кўнгил айниши Диспепсия Қорин дам бўлиши, қусиш
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Тошма, қичишиш Тугунли эритема, эшакеми Гирсутизм, акне
Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар - - Мушаклар спазми
Тизим аъзолари синфи Тез-тез (≥1/100 <1/10) Тез-тез эмас (≥1/1000 <1/100) Кам (<1/1000)
Жинсий аъзолар томонидан бузилишлар ва сут безлари Бачадондан/қиндан қон кетишлари, шу жумладан қонли ажралмалар Сут безида оғриқ Дисменорея, жин-сий йўллардан аж-ралмалар. Предменструал синдромга ўхшаш ҳолатлар, Сут безларини катталашиши
Умумий характерга эга асоратлар ва юбориш жойидаги реакциялар - Шиш Толиқиш

Аниқ ноҳуш ҳолатни, унинг симптомларини ва ёндош ҳолатларни таърифлаш учун MedDRA га мувофиқ энг тўғри келадиган атама ишлатилади.

ГЎБД қуйида келтирилган ҳолатлардан бирида қўлланмаслиги керак. ГЎБД ўтказилганда қуйидаги ҳолатларининг бирортаси юз берса, препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даври.

Бачадондан аниқланмаган қон кетишлари.

Тасдиқланган ёки тахмин қилинган сут бези раки ташҳиси.

Тасдиқланган ёки тахмин қилинган гормонга боғлиқ рак олди касаллиги ёки гормонга боғлиқ гормонга боғлиқ хавфли ўсма ташҳиси (масалан, эндометрий раки).

Хозирги вақтдаги ёки анамнездаги (хавфли ёки хавфсиз) жигар ўсмалари.

Жигарнинг оғир касаллигида.

Ўткир артериал тромбоэмболия (масалан, миокард инфаркти, инсульт).

Чуқур веналарнинг зўрайиш босиқчидаги тромбози, хозирги вақтдаги ёки анамнездаги тромбоэмболитик бузилишлар.

Веноз ёки артериал тромбозни юқори ивожланиш хавфи.

Яққол гипертриглицеридемия.

Болалар ва ўсмирлар.

Препаратнинг фаол моддаси ёки ёрдамчи компонентлардан бирига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан қўлланиши

Прогинова препаратини қуйидаги ҳолатларда: артериал гипертензия, туғма гипербилирубинемиялар (Жильбер, Дубин-Джонсон ва Ротор синдромлари), холестатик сариқлик ёки ҳомиладорлик вақтидаги холестатик қичишиш, эндометриоз, бачадон миомаси, қандли диабетда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг.

ГЎБД бошлангандан кейин, гормонал контрацептивларни қўллашни тўхтатиш лозим. Зарурат туғилганда пациенткага ногормонал контрацептивларни тавсия этиш керак.

Бошқа дори препаратлари билан таъсири

Жигар ферментларини индукцияловчи препаратлар (масалан, антиконвульсантлар ва микробларга қарши препаратлар) билан узоқ муддатли даволаш жинсий гормонларни клиренсини ошириши ва уларнинг клиник самарадорлигини пасайтириши мумкин. Худди шундай хусусият - жигар ферментларини индукциялаш хусусияти гидантоинлар, барбитуратлар, примидон, карбамазепин ва рифампицинда аниқланган, бундай хусусиятни борлиги шунингдек окскарбазепин, топирмат, флебамат ва гризеофульфинда ҳам бўлиши тахмин қилинади. Ферментларини максимал индукцияси одатда энг эртаси 2-3 ҳафтадан кейин кузатилади, лекин кейин у, препарат қабул қилиш тўхтатилган кейин яна камида 4 ҳафта сақланиб қолиши мумкин.

Кам ҳолларда айрим антибиотикларни (масалан, пенициллин ва тетрациклин) қабул қилиш фонида эстрадиолнинг даражасини пасайиши кузатилган.

Конъюгатларни кўп миқдорда ҳосил қилувчи моддалар (масалан, парацетамол), сўрилиш жараёнида конъюгация тизимларини рақобатли ингибирлаш йўли билан эстрадиолнинг биокираолишлигини ошириши мумкин.

Айрим ҳолларда глюкозага бўлган толерантликка таъсири туфайли, перорал диабетга қарши препаратлар ёки инсулинга бўлган эҳтиёж ўзгариши мумкин.

Алкоголь билан таъсири

ГЎБД ни ўтказиш вақтида алкоголни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш қонда эстрадиолнинг даражасини ошириши мумкин.

Лаборатор кўрсаткичлар натижаларига таъсири

Жинсий стероид гормонларини қабул қилиш жигар, қалқонсимон бези, буйрак усти бези ва буйрак фаолиятининг биокимёвий кўрсаткичларига, плазмада кортикостероидлар ва липидлар/липопротеинлар фракциясини боғловчи глобулин каби оқсиллар (ташувчилар), миқдори, шунингдек, углеводлар метаболизмининг параметрларига ва коагуляция ва фибринолизин параметрларига таъсир қилиши мумкин.

Қуйида кўрсатилган касалликлар/хавф омиллари бор бўлса ёки зўрайганда ГЎБД ни бошлаш ёки давом эттиришдан олдин препаратнинг фойдаси ва хавфи ўртасидаги нисбатнинг индивидуал таҳлилини ўтказиш тавсия қилинади.

ГЎБД ни ўтказиш вақтида ҳар қандай қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар, шунингдек қуйидаги ҳолатлар аниқланган ҳолларда даволашни дарҳол тўхтатиш керак:

Илк бор юз бераётган мигренга ўхшаш ёки тез-тез учрайдиган ва ғайри-табиий кучли бош оғриқлари ёки бош мия қон томирлари окклюзиясининг яққол белгилари бўлган бошқа симптомлар.

Ҳомиладорлик даврида ёки жинсий стероидларни илгари қўлланганда илк бор юз берган холестатик сариқлик ёки холестатик қичишишни қайталаниши.

Ривожланаётган тромботик касалликнинг симптомлари ёки тромбознинг тахминий ташҳиси.

Қуйида кўрсатилган касалликлар/хавф омиллари бор бўлса ёки зўрайганда ГЎБД ни бошлаш ёки давом эттиришдан олдин препаратнинг фойдаси ва хавфи ўртасидаги нисбатнинг индивидуал таҳлилини, айни пайтда даволашни тўхтатиш заруратини ҳисобга олган ҳолда ўтказиш тавсия қилинади.

Бир нечта хавф омиллари ёки аниқ бир хавф омилининг оғирлик даражаси юқори бўлган аёлларга ГЎБД буюрилганда, буюрилган давони тромбозни ривожланишига бўлган синергик таъсири ошиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим. Пациент аёл учун хавфни бундай ошиши барча хавф омилларининг умумий даражасини ошириши мумкин. Препаратнинг фойда ва хавф нисбатини баҳолашнинг салбий натижаларида ГЎБД ни буюриш мумкин эмас.

Веноз тромбоэмболия

Эпидемиологик ва рандомизацияланган, назоратли тадқиқотларнинг натижалари, гормон ўрнини босувчи даволаш (ГЎБД) веноз тромбоэмболияни (ВТЭ), яъни чуқур веналар тромбози ёки ўпка эмболиясини ривожланишининнг юқори хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин деб тахмин қилишга асос бўла олади. Шу боисдан, шифокорнинг маслаҳати вақтида веноз тромбоэмболияни ривожланиш хавф омили бўлган аёлларга ГЎБД ни буюришда, даволашнинг хавф ва фойда нисбатини синчковлик билан чамалаб кўриш лозим.

ВТЭ ни ривожланишининг умум тан олинган хавф омилларига шахсий ва оилавий анамнез (ВТЭ ни яқин қариндошда нисбатан ёшроқ пайтда бўлиши генетик мойилликни борлиигидан далолат бериши мумкин), шунингдек оғир даражадаги семизлик киради. Юз бериш хавфи ёш ўтгани сайин хам ошиб боради. ВТЭ ни ривожланишида веналарни варикоз кенгайишини тутган ўрни тўғрисидаги масала ханузгача мунозарали бўлиб қолмоқда.

ВТЭ ни ривожланиш хавфи узоқ муддатли иммобилизацияда, жиддий режали ёки посттравматик операциядан ёки оғир жароҳатдан кейин вақтинчалик ошиши мумкин. ГЎБД ни вақтинчалик тўхтатиш мақсадга мувофиқлиги хусусидаги масалани вазиятнинг характери ва иммобилизацияни давомийлигига қараб хал этиш керак.

Артериал тромбоэмболия

Иккита кенг қамровли клиник тадқиқотларнинг натижалари, конъюгацияланган от этрогенлари (КОЭ) ва медроксипрогестерон ацетати (МПА) нинг мажмуасини узлуксиз қўлланиши биринчи йил қўллаш давомида кейинчалик ижобий самарани бўлмаслиги билан, юрак ишемик касаллиги (ЮИК) ни ривожланиш хавфини ошиши боғлиқ бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Бир кенг қамровли клиник тадқиқотнинг рамкасида фақат КОЭ қўлланилганда, тадқиқотнинг умумий популяцияси орасида умумий ижобий самара бўлмагани ҳолда, 50-59 ёшдаги аёллар орасида ЮИК ни ривожланиш ҳолларини потенциал қисқариши аниқланган. КОЭ ни монотерапия кўринишида ёки МПА билан бирга қўллаш билан ўтгазилган иккита кенг қамровли клиник тадқиқотларда иккиламчи натижа сифатида инсультни ривожланиш хавфини 30-40% га ошиши аниқланган. Шунинг учун бу юқори хавфни ГЎБД нинг бошқа препаратларига ёки ичга қабул қилишдан фарқли бўлган бошқа қўллаш усулларига хам тааллуқли бўлиш бўлмаслиги маълум эмас.

Ўт тош касаллиги

Маълумки, эстрогенлар сафронинг литогенлигини оширади. Айрим аёллар эстрогенлар билан даволаниш вақтида ўт тош касаллигини ривожланишига мойил бўладилар.

Деменция

65 ёш ва ундан ошган аёлларга даволаш буюрилганда гормонал терапия ақли заифликни ривожланиш хавфини ошириши мумкинлигини исботловчи, КОЭ ни сақловчи препаратларни қўллаш билан ўтказилган клиник тадқиқотларнинг чекланган маълумотлари мавжуд. Хавф, агар ГЎБД препаратларини қабул қилиш тадқиқотларда кузатилгани каби, илк менопаузада бошланган бўлса, пасайиши мумкин. Бу ГЎБД нинг бошқа препаратларига тааллуқли бўлиш бўлмаслиги маълум эмас.

Ўсмалар

Нисбий хавф эстрогенлар билан монотерапиянинг давомийлигини узайиши билан ошиши мумкин, лекин бўлмаслиги хам ёки пасайган бўлиши хам мумкин. Хавфнинг бу ошиши аёлларда табиий менопаузани кечроқ бошлангандаги счут безлари ракини юз бериш хавфини ошиши билан, шунингдек семизликда ва алкоголни хаддан зиёд истеъмол қилинганда бир хил бўлган. Юқори хавф ГЎБД тўхтатилганидан кейин биринчи бир неча йил давомида одатдаги даражасигача аста-секин пасаяди.

Сут бези ракини ривожланиш хавфини ошиши юзасидан тахминлар 50 дан ортиқ эпидемиологик тадқиқотларнинг натижалари асосида қилинган.

Сут бези ракини сут безидан ташқарида тарқалиши тўғрисида маълумотлар мунозарали бўлиб қолмоқда.

КОЭ ни монотерапия кўринишида ёки МПА билан бирга қўллаб ўтказилган иккита кенг қамровли рандомизацияланган тадқиқотларда ГЎБД тахминан 6 йил қўллангандан кейин, мувофиқ равишда 0,77 (95% ишончли интервал: 0,59-1,01) ёки 1,24 (95% ишончли интервал: 1,01-1,54) га тенг хавфнинг ҳисоб кўрсаткичлари олинган. Аммо бу юқори хавф Прогинова препарати мансуб бўлган ГЎБД нинг бошқа воситаларига хам тааллуқли бўлиш, бўлмаслиги номаълум.

ГЎБД сут безларининг маммографик зичлигини оширади, бу айрим ҳолларда сут бези ракини рентгенологик жиҳатдан аниқланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Сут бези раки

Клиник ва назоратли тадқиқотларнинг натижалари ГЎБД ни бир неча йил давомида қўллаган қўллаган аёлларда сут бези ракини ривожланиш хавфини ошишини аниқлади. йилдан кейин содир бўлиши аниқланади. Бу фактлар анча эрта диагностика билан, мавжуд ўсмани ГЎБД фонида ўсишини тезлашиши ёки иккала омилни бирга қўшилишига боғлиқ бўлиши мумкин.

50 дан ортиқ эпидемиологик тадқиқотларда келтирилган сут бези ракини аниқланишининг умумий нисбий хавфини баҳолаш кўпчилик тадқиқотларда 1-2 диапазонда ўзгариб туради.

Нисбий хавф даволаш давомийлигини узайиши билан ошади ва эстроген билан монотерапияда пасайиши ёки рухсат берилган чегараларда қолиши мумкин.

КОЭ ни алоҳида ёки МПА билан доимий бирга қўллаб ўтказилган иккита кенг қамровли рандомизацияланган тадқиқотлар рамкасида ГЎБД тахминан 6 йил қўллангандан кейин, мувофиқ равишда 0,77 (95% ишончли интервал: 0,59-1,01) ёки 1,24 (95% ишончли интервал: 1,01-1,54) га тенг хавфнинг ҳисоб кўрсаткичлари олинган. Аммо бу юқори хавф ГЎБД нинг бошқа воситаларига ҳам тааллуқли бўлиш, бўлмаслиги номаълум.

Сут бези ракини ривожланиш хавфини бундай ошиши, масалан, табиий менопаузани бошланишини кечикишида, алкоголли ичимликлар истеъмол қилинганда ёки семизликда кузатилади.

ГЎБД ни қўллаш тўхтатилганидан кейин ошган хавф бир неча йиллар давомида йўқолади.

Кўпчилик тадқиқотларнинг натижалари шуни кўрсатадики, ГЎБД ни қўллаётган ёки яқинда қўллаган аёлларда аниқланган ўсмалар, ГЎБД ни қўлламаган аёлларда аниқланган ўсмаларга нисбатан яхшироқ аниқланади. Диагностика қилинган ўсмани сут безидан ташқарида тарқалиши бўйича маълумотлар ишончли эмас.

ГЎБД маммографияда сут безлари тасвирининг зичлигини оширади, бу айрим ҳолларда сут бези ракини рентгенологик жиҳатдан аниқланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Эндометрий раки

Эстрогенлар билан узоқ муддатли монотерапия эндометрийнинг гиперплазияси ёки карциномасини ривожланиш хавфини оширади. Тадқиқотлар, даволаш схемасига прогестеронларни қўшиш, эндометрийнинг гиперплазияси ёки ракини ривожланиш хавфини пасайтиришини тасдиқлади.

Тухумдон раки

Айрим эпидемиологик тадқиқотлар, олиндан гистерэктомия ўтказилган аёлларда эстрогенли ГЎБД ни узоқ муддат (камида 5-10 йил) қўлланиши тухумдон ракини ривожланиши хавфини ошиши билан боғлиқ эканлигини кўрсатди.

Жигардаги ўсмалар

Прогинова препаратида сақланувчи компонентлар каби гормонал моддалар қўлланганидан кейин, кам ҳолларда жигарнинг хавфсиз ўсмалари, яна хам кам ҳолларда жигарнинг хавфли ўсмаларини ривожланиши кузатилган. Айрим ҳолларда бу ўсмалар ҳаёт учун хавф туғдирувчи қорин ичида қон кетишларига олиб келган. Қориннинг юқори қисмида оғриқда, жигар катталашганда ёки қорин ичида қон кетишлари белгилари пайдо бўлганида дифференциал диагностика ўтказишда жигар ўсмасини бор бўлиши эҳтимолини ҳисобга олиш лозим.

Бошқа ҳолатлар

ГЎБД ни қўлланиши ва клиник яққол гипертензияни ривожланиши орасидаги умумий боғлиқлик аниқланмаган. ГЎБД ни қабул қилаётган аёлларда артериал босимни бироз ошиши тўғрисида хабар берилган, бироқ артериал босимни ошишининг клиник аҳамиятли ҳолатлари кам кузатилган. Шундай бўлсада, айрим ҳолларда ГЎБД ни қабул фонида турғун клиник аҳамиятли гипертензия ривожланганда, ГЎБД дан воз кечиш имкониятини кўриб чиқиш керак.

Жигар фаолиятини оғир бўлмаган бузилишларида, шу жумладан Дубин-Джонсон синдроми ёки Ротор синдроми каби гипербилирубинемиянинг турли шаклларида, пациент аёлларни шифокор томонидан синчков кузатуви, шунингдек жигар фаолиятини вақти-вақти билан текшириб туриш талаб этилади. Жигар фаолиятининг кўрсаткичлари ёмонлашганда ГЎБД ни тўхтатиш керак.

Триглицеридлар даражаси ўртача ошган аёлларни ўзига хос тарзда кузатиш лозим. Бундай ҳолларда ГЎБД ни қўллаш, қонда триглицеридлар даражасини янада ошишига сабаб бўлади, бу эса ўткир панкреатитни ривожланиш хавфини оширади.

ГЎБД периферик инсулин резистентликка ва глюкозага толерантлигига таъсир қилиши мумкинлигига қарамай, ГЎБД ўтказилганда қандли диабети бўлган беморларни даволаш учун даволаш схемасини ўзгартириш зарурати одатда туғилмайди. Шундай бўлсада, қандли диабети билан хасталанган аёллар ГЎБД ўтказилганда синчков кузатув остида бўлишлари лозим.

Айрим пациент аёлларда ГЎБД таъсири натижасида эстроген рағбатланишнинг ноҳуш кўринишлари, масалан, бачадондан патологик қон кетиши ривожланиши мумкин. Даволаш фонида бачадондан тез-тез ёки тўхтамайдиган патологик қон кетишлари эндометрийни текшириш учун кўрсатма бўлиб хизмат қилади.

Эстрогенларнинг таъсири остида бачадоннинг фиброз ўсмалари (миомалар) нинг ўлчами ошиши мумкин. Бундай ҳолларда даволашни тўхтатиш керак.

ГЎБД фонида эндометрозни қайталаниши юз берганида даволашни тўхтатиш тавсия қилинади.

Пролактиномани борлигига шубҳа туғилганда даволашни бошлашдан олдин бу касалликни истисно этиш лозим. Пролактинома аниқланган ҳолларда пациент аёл синчков тиббий кузатув остида бўлиши (шу жумладан пролактиннинг концентрациясини вақти-вақти билан баҳолаб туриш) лозим.

Айрим ҳолларда, айниқса анамнезида ҳомиладорлар хлоазмаси бўлган аёлларда хлоазма кузатилиши мумкин. Хлоазмани ҳосил бўлишига мойил бўлган аёлларда ГЎБД ни ўтказиш вақтида, қуёш ёки ультрабинафша нурларидан сақланишлари керак.

Эстрогенлар организмда суюқликни тутилишини чақириши мумкин, шунинг учун юрак ва буйрак патологияси бўлган пациентлар тегишли кузатув остида бўлишлари керак.

Прогинова (эстрадиол валерати) нинг қонда айланиб юрган фаол моддаларининг даражасини ошиши туфайли оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларни синчковлик билан назорат қилиш лозим.

Препарат таркибида лактоза ва сахароза бўлганлиги туфайли, лактоза ва сахарозани ўзлаштира олмасликнинг кам учрайдиган наслий муаммолари бўлган пациентлар препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.

ГЎБД ўтказилганда қуйидаги ҳолатлар юз бериши ёки зўрайиши мумкинлиги аниқланган. Гарчи бу ўзгаришлар ГЎБД билан боғлиқлигини ишонч билан тасдиқлаб бўлмасада, ГЎБД билан даволаш курсини олаётган ва бундай касалликлар аниқланган пациент аёлларни диққат билан кузатиш керак.

Ангионевротик шишнинг наслий шакллари бўлган аёлларда экзоген эстрогенлар ангионевротик шиш симптомларини чақириши ёки оғирлаштириши мумкин.

Прогинова препаратини зудлик билан тўхтатиш сабаблари

Қуйидаги ҳолатлардан биронтаси Сизда намоён бўлса, Сиз зудлик билан даволанишни тўхтатишингиз ва шифокорга мурожаат қилишингиз керак.

  • илк бор юз берган мигрень хуружи (олдин кўришни бузилиши юз берувчи пульсацияли бош оғриғи, кўнгил айниши билан ифодаланувчи хуруж);
  • мавжуд мигренни зўрайиши, ҳар қандай ғайритабий тез-тез ёки ғайритабий оғир бош оғриқлари;
  • кўриш ва эшитишни бехосдан бузилишлари
  • венани яллиғланиши (флебит).

Агар Прогинова препаратини қабул қилиш фонида сизда тромбоз юз берса ёки бунга ўхшаш ҳолат юз берганига шубҳа туғилса, унда Сиз препаратни қабул қилиш зудлик билан тўхтатишингиз ва шифокорга мурожаат қилишингиз лозим.

Тромбознинг эҳтиёткорликка чақирувчи белгилари қуйидагилар бўлиши мумкин

  • қон аралаш йўтал;
  • қўл ёки оёқларда ғайритабий оғриқлар ёки уларни шиши;
  • бехосдан нафас етишмовчилиги;
  • хушдан кетиш.

Ҳомиладорликда ёки сариқлик ривожланганида ҳам Прогиновани қабул қилишни зудлик билан тўхтатиш лозим.

Тиббий кўриклар

Прогинова препаратини қабул қилишни бошлашдан ёки қайтадан бошлашдан олдин пациент аёлнинг касаллик тарихи билан батафсил танишиб чиқиш ва физикал ва гинекологик текширувни ўтказиш керак. Бундай текширувларнинг частотаси ва характери ҳар бир пациент аёлнинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тиббиёт амалиётидаги мавжуд меъёрларга асосланиши лозим ва артериал босимни ўлчаш, сут безлари, қорин бўшлиғи ва чаноқ аъзоларининг ҳолатини баҳолашни, шу жумладан бачадон бўйни эпителийсини цитологик текширувини ўз ичига олиши лозим.

Прогинова контрацептик мақсадда қўлланилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация

ГЎБД ни ҳомиладорлик ёки эмизишда буюрилмайди.

Прогинова препаратини ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Агар Прогинова препаратини қабул қилиш жараёнида ҳомиладорлик юз берса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Жинсий стероидларни контрацепция ва гормон ўрнини босувчи даволаш усули сифатида қўллаш билан ўтказилган кенгайган эпидемиологик тадқиқотлар, ҳомиладорликкача шунга ўхшаш гормонларни қабул қилган аёллардан туғилган болаларда туғма нуқсонларни ривожланиш хавфини ошиши борлигини кўрсатмади. Ҳомиладорлик вақтида ГЎБД препаратларининг тератоген таъсири, уларни беҳосдан қабул қилинганда аниқланмаган.

Жинсий гармонларининг оз миқдори кўкрак сути билан чиқарилади.

Автотранспортни бошқариш ва бошқа мезанизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти

Препаратни автотранспорт воситаларини бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ўткир токсикликни ўрганиш бўйича тадқиқотлар препаратни суткалик терапевтик дозадан кўп марта юқори бўлган миқдорда беҳосдан қабул қилинганда ўткир ножўя самаралар хавфини аниқламаган.

21 қобиқ билан қопланган таблетка сақловчи циклик ўрамлар. 21 қобиқ билан қопланган таблеткадан блистерда. 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутида.

+25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

5 йил.

Рецепт бўйича.

Delpharm Lille SAS, France.

Rue de Toufflers 59390 Lys-Les-Lannoy, France.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Estradiol valerat: 2 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
21
Og'irligi:
2 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Frantsiya

Ko`p so`raladigan savollar

Proginov tabletkalari 2 mg №21 (blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Proginov tabletkalari 2 mg №21 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Frantsiya.

Proginov tabletkalari 2 mg №21 (blister) ning asosiy faol moddasi Estradiol valerat hisoblanadi.

Proginov tabletkalari 2 mg №21 (blister) ishlab chiqaruvchisi Delfarm Lill hisoblanadi.