Facebook Pixel Code

Propofol-Orville in'ektsiya uchun emulsiya 1%, 20 ml №5 (flakon)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Propofol-Orville in'ektsiya uchun emulsiya 1%, 20 ml №5 (flakon)

1 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: пропофол 10,0 мг;

ёрдамчи моддалар: тозаланган соя мойи, тухум лецитини, глицерин, натрий гидрооксиди, инъекция учун сув.

Оқ ёки деярли оқ рангли; қаттиқ заррачаларсиз, фазаларга ажралмайдиган эмульсия.

Инъекция учун эмульсия 1%.

Поингаляцион умумий анестезия учун восита. АТХ коди: N01AX10.

Фармакодинамикаси

Пропофол Орвилле 30-40 секунд давомида таъсирни тез бошланиши билан умумий анестезия учун киска таъсирга эга восита бўлиб хисобланади. Бир марта оким билан юборгандан кейин таъсир давомийлиги қисқа ва метаболизм ва чикариш кобилиятига караб 4-6 минутни ташкил килади.

Анестезиядан чиқиш тез амалга ошади, одатда бош огриги, операциядан кейинги кўнгил айниши ва қусиш билан кечмайди. Тавсия этилган концентрацияларда буйрак усти бези пўстлоғи гормонларининг синтезини сусайтирмайди.

Таъсир механизми ГАМК-рецепторларини ГАМК га (пермиссив таъсир), глицин рецепторларини глицинга сезувчанлигини ошиши МНТ га тормозловчи таъсирларни кучайиши билан боғлик. Анестезияга киритиш вактида, эҳтимол ваголитик фаоллик йўклиги туфайли, айрим ҳолатларда брадикардия ва артериал босимни пасайиши кузатилади. Анестезияни тутиб турганда юрак-қон томир функцияси одатда нормаллашади.

Фармакокинетикаси

Кўпгина пациентларда умумий анестезия 30-60 секунддан кейин кузатилади. Анестезия давомийлиги доза ва ёндош препаратларга караб 10 минутдан 1 соатгачани ташкил килади. Анестезиядан пациент тез ва равшан онг билан уйгонади, кўзларни очиш имконияти 10 минутдан кейин пайдо бўлади. Яхши тақсимланади ва тез чиқарилади, тана вазни 70 кг бўлган катталарда клиренси минутига 1,6 дан 3,4 мл гача ўзгаради. Вена ичига инфузиядан кейин ярим чикарилиш даври 277 дан 403 минутгача.

Вена ичига оқим билан инфузиядан кейин пропофолнинг кинетикаси уч камерали модел кўринишида бўлиши мумкин: таксимланишнинг тезкор даври (ярим чикарилиш даври 24 минут), чикаришнині -фазаси (ярим чикарилиш даври 30-60 минут) ва чикарилишинг секинроқ якуний у-фазаси (ярим чикарилиш даври - 200-300 минут).

Инфузиянинг тавсия этилган тезликлари чегараларида пропофолнинг фармакокинетикаси пропорционал характерга эга. Плазмадаги оқсиллар билан богланиши 97%. Асосан жигарда конъюгация йўли билан, шунингдек жигардан ташкарида метаболизмга учрайди. Нофаол метаболитлари асосан буйраклар орқали (тахминан 88%) чиқарилади. Гистогематик тўсиқлар, шу жумладан йўлдош, ГЭТ оркали яхши ўтади. Оз миқдорда кўкрак сутига чикарилади. Анестезияни одатдаги тартибда тутиб турилганда давомийлиги 5 соатгача бўлган жаррохлик аралашувларидан кейин пропофолни аҳамиятли тўпланиши кузатилмаган.

  • катталар ва 3 ёшдан ошган болаларда умумий анестезия индукцияси ва тутиб туриш;
  • жадал даволаш вақтида ЎСВ да бўлган 16 ёшдан ошган пациентларни седация;
  • жаррохлик ва диагностик муолажаларни ўтказишда катталар ва 3 ёшдан ошган болаларда седациясида қўлланади.

Пропофол Орвилле препаратини фақат стационар шароитда ёки анестезия ёки жадал даволаш бўйича тайёргарликдан ўтган ҳодимлар томонидан тегишли равишда жиҳозланган кундузги стационарларда қўллаш керак. Бурилгандан кейин анестезиолог (ёки зарурати бўлганида жадал даволаш бўлимидаги пациентларни парвариш қилиш бўйича тайёргарликдан ўтган шифокор) тўлиқ уйгонгунча пациентнинг ҳолатини кузатиши керак.

Наркоздан олдин аэроб нафас аппаратлари, интубацион аппаратлар, аспираторлар ва бошкалар каби ўпкани сунъий вентиляцияси учун воситалар кўзда тутилиши керак. Пропофол Орвилле препарати диагностик ёки жаррохлик аралашувини ўтказувчи шахс томонидан буюрилмаслиги керак.

Агар Пропофол-Орвилле препарати онг сақланган ҳолда седация учун, жаррохлик ва диагностик муолажалар учун кўлланилса, пациентлар гипотония, нафас йўллари обструкцияси ва кислород билан десатурациянинг эрта белгилари юзасидан доимо назорат килинишлари керак Тез оқим билан юборишни (бир марта ёки такроран) кекса пациентлар, ҳолсизланган пациентлар ёки ASA таснифи бўйича III ва IV синф хавфи бўлган пациентларда амалга ошириш мумкин эмас, чунки бу юрак ва нафас фаолиятини сусайишига олиб келиши мумкин.

Умумий анестезняга киритиш

Катталар (55 ёшгача)

Анестезияни кузатилишининг клиник белгилари пайдо бўлгунча Пропофол-Орвиллее препаратини титрлаш тавсия этилади (Ўртача соғлом катта одамда ҳар 10 секундда тахминан 40 мг (4 мл])

55 ёшгача бўлган кўпгина катта пациентлар учун Пропофола Орвилле препаратининг Ўртача дозаси 1,5 дан 2,5 мг/кг гачани ташкил қилади. Умумий талаб этиладиган доза қабул килиш тезлигини пасайтириш [20~50 мг/минут (25 мл/минут)] оркали пасайтирилиши мумкин.

55 ёшдан кейин дозага эҳтиёж пасаяди. Пасайтиришда пациентнинг жисмоний ҳолатини ва ёшини эътиборга олиш керак. ASA (Америка анестезиологлар жамияти) таснифи бўйича III ва IV синф хавфи бўлган пациентларда, айниқса гюрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда дозани пастроқ юбориш тезлиги билан (ҳар 10 секундда тахминан 20 мг (2 мл)) 1-1,5 мг/кг гача пасайтириш мумкин. Тез оқим билан юборишни (бир марта ёки такроран) юқорида таърифланган пациентларда, шу жумладан кекса одамларда амалга ошириш мумкин эмас, чунки бу юрак ва нафас фаолиятини сусайишига олиб келиши мумкин.

3 ёшдан ошган болалар

Пропофол-Орвиллее препаратини анестезия кузатилишининг клиник белгилари пайдо бўлгунча секин буюриш керак. Дозага пациентнинг ёши ва/ёки тана вазнига караб тузатиш киритиш керак. 8 ёшдан ошган кўпгина пациентлар учун умумий анестезияга киритиш учун Пропофол-Орвиллее препаратининг зарур бўлган дозаси 2,5 мг/кг ни ташкил қилади. Кичик ёшдаги болаларда, айниқса 1 ойликдан 3 ёшгача доза юқорирок (2,5-4,0 мг/кг) бўлиши мумкин. ASA (Америка анестезиологлар жамияти) таснифи бўйича III ва IV синф хавфи бўлган болалар учун пастроқ доза тавсия этилади.

Умумий анестезияни тутиб туриш Катталар (55 ёшгача)

Анестезия Пропофол-Орвиллее препаратини узлуксиз инфузия ёки такрорий оқим билан инъекциялар йўли билан тутиб турилиши мумкин.

Узлуксиз инфузия

Юборишнинг талаб этиладиган тезлиги пациентлар орасида фарқ қилиши мумкин, ўртача олганда самарани бир маромда ушлаб турувчи доза соатига 4 дан 12 мг/кг гачани ташкил қилади.

Такрорий оким билан инъекциялар

Агар такрорий оким билан инъекцияларни ўз ичига олувчи усул қўлланилса, клиник заруратга қараб 25 мг (2,5 мл) дан 50 мг (5,0 мл) гача дозалар юборилиши мумкин. Кекса пациентлар, ҳолсизланган пациентлар, ASA (Америка анестезиологлар жамияти) таснифи бўйича III ва IV синф хавфи бўлган пациентларда, шунингдек юрак функциясини бузилшии бўлган пациентларда ҳолатнинг огирлик даражаси ва анестезия усулига қараб дозани пасайтириш (бу ўртача соатига 3 дан 6 мг/кг гача) талаб этилади.

Тез оким билан юборишни (бир марта ёки такроран) юқорида таърифланган пациентларда, шу жумладан кекса одамларда амалга ошириш мумкин эмас, чунки бу юрак ва нафас фаолиятини сусайишига олиб келиши мумкин. 3 ёшдан ошган болалар

Юборишнинг талаб этиладиган тезлиги пациентлар орасида фарқ қилиши мумкин, қопикарли анестезияга эришиш учун одатда тезлик соатига 9 дан 15 мг/кг гачани ташкил килади. 3 ёшдан кичик болаларда анестезияни тутиб туриш учун Пропофол Орвиллее препарати тавсия этилмайди.

Жадал даволаш вақтида седация

Катталар

ЎСВ да бўлган ва жадал даволанишдан ўтаётган пациентлару чун седатив восита сифатида кўлланилганда, узлуксиз инфузия усулини қўллашни эътиборга олиб, Пропофол-Орвиллее препаратини қўллаш уч кунгача бўлган даврда чеклаш тавсия этилади.

Инфузия тезлигига седациянинг зарур чукурлига мувофиқ тузатиш киритиш керак, ўртача тавсия этилган соатига 0,3 дан 4,0 мг/кг гача тезлик қониқарли седацияни таъминлайди. Соатига 4,0 мг/кг дан юқори тезликдаги инфузия тавсия этилмайди. Пропофол - Орвиллее препаратини 5% ли вена ичига дектроза билан суюлтириш мумкин ("Дозалаш ва юбориш бўйича эҳтиёткорлик чоралари ва суюлтириш ёки бир юбориш бўйича жадвал"га қаранг).

Кекса пациентлар

Агар Пропофол-Орвилле препарати седация учун қўлланилса, инфузия тезлиги пасайтирилиши керак. ASA (Америка анестезиологлар жамияти) таснифи бўйича III ва IV синф хавфи бўлган пациентлар учун дозани ва дозанинг кучини кейинчалик пасайтириш талаб этилади.

Болалар

Пропофол Орвилле препарати болаларда седация учун тавсия этилмайди, чунки хавфсизлик ва самарадорлик намойиш этилмаган.

Жаррохлик ва диагностик муолажалар учун седация

Катталар (55 ёmrana)

Юбориш тезлиги пациентнинг клиник жавобига караб индивидуал равишда танланиши керак. Кўпгина пациентлар учун седацияни бошлаш учун 1 дан 5 минутгача давомида 0,5 Дан 1 мг/кг гача талаб этилади. Седатив самарани тугиб туришга седатив самарани кутилган даражагача Пропофол-Орвилле препарати инфузиясини титрлаш йўли орқали эришиш мумкин кўпгина пациентларга соатига 1,5 дан 4,5 мг/кг гача талаб этилади. Агар седация чуқурлигини тезда ошириш талаб этилса, инфузияга қўшимча 10 дан 20 мг гача оким билан юборишини кўллаш мумкин.

Кекса пациентлар, ҳолсизланган пациентлар, ASA (Америка анестезиологлар жамияти) таснифи бўйича II ва IV синф хавфи бўлган пациентлар, шунингдек юрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда юбориш тезлиги ва доза 55 ёшдан кичик бўлган пациентлардаги юбориш тезлиги ва дозага нисбатан тахминан 20-30 фоиз пасайтирилиши мумкин.

Болалар

Пропофол Орвилле препарати болаларда седация учун тавсия этилмайди, чунки хавфоизлик ва самарадорлик намойиш этилмаган.

Вена ичига юбориш учун буюрилади. Пропофол-Орвилло ва Пропофол-Орвилле сакловчи хар қандай шприц алоҳида пациентда бир марта қўллаш учун мўлжалланган.

Бошқа ёг эмульсиялари билан боғлиқ белгиланган йўриқномаларга мувофик, ушбу дори воситаси инфузияси даври 12 соатдан ошмаслиги керак. Операциядан кейин ёки 12 соат ўтгандан кейин Пропофол-Орвилле препаратининг ва юбориш учун тўпламнинг дар қандай ишлатилмаган кисми ташлаб юборилиши ва алмаштирилиши керак. Қўллагандан кейин қолган ҳар қандай қисм ташлаб юборилиши керак.

Пропофол Орвилле препарати консервантлар сакламайдиган ва микробларга қарши фаолликка эга бўлмаган ёғ эмульсиясидан иборат, препарат микроорганизмларни тез ўсиши учун ижобий мухит бўлиб хизмат қилиши мумкин, шунинг учун ўрам очилгандан кейин препаратни дарҳол қўллаш керак.

Урам очилгандан кейин эмульсияни стерил шприц ва томчилагичга дарҳол тортиб олиш ва дарҳол препаратни юборишни бошлаш керак.

Инфузиянинг бутун даври давомида Пропофол-Орвилле препарати учун ҳам, инфузион мослама учун ҳам асептикага риоя қилиш керак.

Пропофол-Орвилле препарати линиясига қўшилган хар кандай дори воситалари ёки суюкликлар канюля жойлашган жойга якин юборилиши керак.

Пропофол - Орвипле препаратини микробиологик фильтр орқали юбориш мумкин эмас. Пропофол-Орвилле препаратини инфузия учун суюлтирилмаган ёки факат 5% ли дектроза эритмасида суюлтирилган кўринишда қўллаш мумкин. Аралашмани суюлтириш учун факат 5% ли дектрозанинг вена ичига инфузиясини ва лидокаиннинг инъекцион эритмаларини қўллаш керак. 1/5 (1 мл эритмада 2 мг пропофол)дан ошмаслиги керак бўлган эритмаларни бевосита кабул қилишдан олдин асептик шароитларда тайёрлаш ва тайёрлагандан кейин 16 соат давомида кўллаш керак.

Пропофол-Орвилле препаратини 5% ли дектрозанинг вена ичига инфузияси, 0,9% ли натрий хлоридининг вена ичига инфузияси, 0,18% ли натрий хлоридининг вена ичига инфузияси билан 4% ли дектрозанинг вена ичига инфузияси билан Ү-симон деталь орқали юбориш мумкин. Қўллашдан олдин контейнерни яхшилаб чайқатиш керак.

Атракурий ва мивакурий каби миорелаксантларни оким билан ювилгандан кейин худди шу катетер орқали юбориш мумкин. Электротиришиш ёрдамида даволаганда Пропофол Орвилле препаратини юбориш тавсия этилмайди.

Юқорироқ дозалар одатда ортиқча тана вазнига эга пациентларга буюрилади. Гемодинамик самараларнинг юқори хавфига алоҳида эътибор қаратиш керак.

Энг кўп учрайдиган ножўя самаралар ҳар қандай анестетик/седатив воситанинг гипотензия каби фармакологик жиҳатдан олдиндан билиш мумкин бўлган ножўя самараларидан иборат. Пропофол Орвилле препаратини қабул қилганда ножўя самараларнинг характери, оғирлик даражаси ва тез-тезлиги пациентларнинг холати ва кўрилаётган шошилинч ёки терапевтик муолажалар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Юрак-қон томир тизими: одатда брадикардия ривожланади (жиддий брадикардия кам ҳолатларда кузатилади ва асистолияни авж олиши ҳақида алохида хабар берилган) ва жуда кам холларда ўпка шиши ривожланиши мумкин.

Марказий нерв тизими: ўткир/кечиктирилган тиришиш, тикланиш фазаси вақтида бош огриги, бош айланиши, тортишиш, клоник/миоклоник ҳаракатлар ривожланиши мумкин. Кам холларда хорея, гипертония / дистония, парестезия, тремор, қўзғалиш, алаҳсираш, онгни чалкашиши, толиқиш, эйфория, ригидлик ривожланиши мумкин. Жуда кам холларда операциядан кейинги ҳушдан кетиш ривожланиши мумкин.

Меъда-ичак йўллари: одатда уйғониш босқичида кўнгил айниши ва қусиш ривожланиши мумкин. Кам холларда гиперсаливация, ксеростомия ва сиалофагия ривожланиши мумкин, жуда кам холларда эса панкреатит ривожланиши мумкин.

Пафас тизими: индукция вақтида ўтувчан апноэ, шунингдек кам холларда йўтал ва ҳиқичок ривожланиши мумкин. Жуда кам холларда юқори нафас йўллари обструкцияси, ҳансираш, нафасни пасайиши, томоқда ачишиш, аксириш, тахипноэ, гипервентиляция ва гипоксия ривожланиши мумкин.

Тери: Кам холларда қон қуйилиб келишлари ривожланиши мумкин, кам холларда қизиб кетиш ва тошма пайдо бўлиши мумкин.

Тизимли симптомлар ва юбориш жойи: кам холларда маҳаллий оғриқ, иситма ва таъсирланиш ҳисси ривожланиши мумкин. Айрим ҳолатларда санчиш ривожланиши мумкин. Жуда кам холларда флебит, тошма, қичишиш, қизиб кетиш ва рангсизланиш ривожланиши мумкин.

Суяк-мушак тизими: кам холларда мушакларда оғриқ ривожланади. ЖДБ да седация учун Пропофол препарати соатига 4 мг/кг дан юкори дозаларда юборилганда рабдомиолиз ҳақида жуда кам хабарлар олинган.

Сийдик-таносил тизими: жуда кам холларда сийдикни тутилиши ривожланиши мумкин. Репродуктив тизим: жуда кам холларда жинсий лаззат ва жинсий тормозланиш ривожланиши мумкин.

Иммун тизими: жуда кам холларда анафилаксия, шу жумладан ангионевротик шиш, бронхоспазм, эритема ва гипотензия ривожланиши мумкин.

Пропофол-Орвиллее препаратини ёки ингредиентлардан биронтасига маълум аллергияси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Пропофол-Орвиллее препаратини ерёнғоқ ёки сояга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Пропофол-Орвиллее препаратини 3 ёшдан кичик пациентларда анестезия учун ва педиатрик пациентларда седация учун қўллаш мумкин эмас. Пропофол-Орвиллее препаратини ҳомиладор аёллар ёки ҳомиладор бўлиши мумкин бўлган аёллар, шунингдек лактация давридаги аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик чораларн

Пропофол-Орвиллее препаратини қуйидаги пациентларда эхтиёткорлик билан қўллаш керак:

  • ASA (Америка апестезиологлар жамияти) таснифи бўйича III ва IV синф хавф, ҳолсизланган пациентлар ва кекса пациентлар;
  • қон айланишини ёки нафас бузилишлари бўлган пациентлар ва гиповолемияси бўлган пациентлар;
  • буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар;
  • тутканоги ёки эпилептик анамнези бўлган пациентлар;
  • бош мия ички босими юкори ва артериал босими паст бўлган пациентлар;
  • апамнезида паркотикларга карамлиги бўлган пациентлар;
  • анамнезида дори воситаларига ўта юкори сезувчанлиги бўлган пациентлар;
  • ёғ алмашинувини бузилишлари бўлган пациентлар ёки липид эмульсиялар эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак бўлган бошқа ҳолатлари ("Умумий эхтиёткорлик чоралари" бўлимига каранг).

Наркотик воситалар (морфин, меперидин, фентанил), опиоидлар ва транквилизаторлар (бензодиазепинлар, барбиталлар, хлоралгидрат, дроперидол ва бошкалар) билан мажмуавий даволаш эҳтимол индукция чақирувчи дозани камайтиради. Ушбу препаратлар Пропофол-Орвилле препаратининг анестезия қилувчи самарасини кучайтириши ва систолик, диастолик, ўртача қон босимини ва юракдан отилиб чиқаётган қон хажмини пасайтириши мумкин. Кўшимча анестезия (азот оксиди, опиоидлар) қўлланилганда Пропофол Орвилле препарати инфузияси тезлигини пасайтириш ёки анестезияни тутиб туриш вақтида назорат қилиш керак.

Кучли ингаляцион анестетиклар (изофлуран, энфлуран, галотан) эса Пропофол - Орвилле препаратининг оғриқни қолдирувчи таъсирини ва унинг юрак ва нафас тизимига таъсирини кучайтириши мумкин, шунинг учун Пропофол Орвилле препаратини ушбу ангаляцион анестетиклар билан бир вақтда юбориш тавсия этилмайди. Бошқа вена ичига юбориладиган анестетиклар каби, пациентлар Пропофол Орвилле препаратини қабул қилишдан олдин ва кейин камида 8 соат давомида алкоголни истеъмол қилишдан сақланишлари кераклиги ҳақида огохлантирилишлари керак. Пропофол Орвилле препаратини сукцинилхолин ёки неостигмин билан бир вақтда қабул килиш брадикардия ва юракни тўхташига олиб келиши мумкин. Пропофол препарати каби ёг эмульсиясини пациентга циклоспорин билан бирга юбориш лейкоэнцефалопатия ривожланиши мумкинлиги ҳакида хабар берилган.

Педиатрик пациентларда фентанилии Пропофол-Орвилле препарати билан бир вактда қабул қилганда оғир даражадаги брадикардия ривожланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган.

ЖДБ седация учун Пропофол эмульсияси инфузиясини қўллаш метаболик бузилишларнинг йигиндиси ва ўлимга олиб келиши мумкин бўлган аъзолар тизимида бузилишлар билан боғлиқ бўлган. Қуйидаги мажмуалар ҳақида хабарлар олинган: Метаболик ацидоз, рабдомнолиз, гиперкалиемия, гепатомегалия, буйрак етишмовчилиги, гиперлипидемия, юрак аритмиялари, Бругада типидаги ЭКГ (ST сегментини ошиши ва Т- тўлқинни кенгайиши) ва тез авж олувчи юрак етишмовчилиги одатда инотроп тутиб турувчи даволашга жавоб бермайди. Ушбу ҳосиларнинг мажмуаси Пропофол инфузияси синдроми деб номланган. Синдром кўпинча юқори дозаларда узоқ вақт инфузиялар (соатига > 5 мг/кг > 48 соат давомида) билан ассоциацияланади. Ушбу ҳодисалар кўпинча бошнинг жиддий жароҳатлари бўлган пациентларда ва тавсия этилган дозадан юқори дозаларни қабул килган нафас йўллари инфекцияси бўлган болаларда, жадал даволаш бўлимида седация учун катталарда кузатилган.

Қуйидаги омиллар эхтимол ушбу ҳосилаларни ривожланишининг асосий хавф омиллари бўлиб хисобланади: кислородни тўқималарга етказилишини камайиши, жиддий неврологик шикастланиш ва/ёки сепсис; қуйидаги фармакологик агентларнинг биттаси ёки бир нечтасининг юкори дозалари вазоконстрикторлар, стероидлар, инотроплар ва/ёки пропофол. ЖДБ да қўлланадиган барча седатив ва терапевтик агентларни (шу жумладан Пропофол-Орвилле препаратини) вислородни оптимал етказиб бериш ва гемодинамик кўрсаткичларни тутиб туриш учун титрлаш керак. Даволовчи шифокорларга, агар имкони бўлса, соатига 4 мг/кг дозани оширмасликни ёдда солиш керак. Юқорида кўрсатилган хавф омиллари бўлган пациентларда шифокорлар ушбу ҳосилалар юзасидан диккатли бўлишлари ва юкорида кўрсатилган белгилар пайдо бўлганда 1% ли Пропофол-Орвилле препаратининг дозасини пасайтириш ёки қўллашни тўхтатиш масаласини дарҳол кўриб чикиш керак. Бош мия ички босими ошган (БМИБО) пациентлар даволашнинг ушбу модификациялари даврида бош миянинг перфузион босимини тутиб туриш учун тегишли даво олишлари керак.

Пациентни касалхонадан чиқаришдан олдин Пропофол Орвилле препаратини қўллагандан кейин тўлиқ соғайишни таъминлаш учун адекват давр зарур. Айрим ҳолатларда мушак тонусини ошиши билан кечиши мумкин бўлган операциядан кейинги хушсиз холат фазалари кузатилиши мумкин. Бундан олдин тетиклик даври кузатилиши ёки кузатилмаслиги мумкин. Гарчи онг спонтан равишда қайтсада, ҳушсиз пациентлар синчков кузатув остида бўлишлари керак. Жаррохлик муолажалари учун оқим билан юбориш вақтида ўткир ўпка етишмовчилиги

ёки нафасни сусайиши бўлган пациентларда жуда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Пропофол - Орвилле препаратига ваголитик фаоллик етишмайди ва у брадикардия (айрим ҳолатларда чукур даражадаги), шунингдек асистолия ҳақидаги хабарлар билан боғлиқ. Анестезия индукциясидан олдин ёки тутиб туриш вақтида, айниқса вагус тонуси ошиши мумкин бўлган ҳолатларда ёки Пропофол-Орвилле препарати брадикардия чакириши мумкин бўлган бошқа моддалар билан бирга қўлланилганда вена ичига антихолинергик агент юбориш имкониятини кўриб чикиш керак.

Пациентлар доимо кузатув остида бўлишлари ва ҳар кандай вақтда очиқ нафас йўллари билан ишлаш учун воситалар, ўпканинг сунъий вентиляцияси, кислород билан тўйинтириш ва реанимацияпинг бошка воситаларини мавжуд бўлиши керак. Пропофол - Орвилле препаратини диагностик ёки жаррохлик муолажасини ўтказаётган шахс томонидан буюрилиши мумкин эмас.

Вг алмашинувини бузилишлари бўлган пациентларда ва липид эмульсияларини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак бўлган бошка холатларда тегишли парваришни амалга ошириш керак. Агар Пропофол Орвилле препарати ёғ миқдорини ошиб кетишининг маълум хавфига мойил деб ҳисобланган пациентларга буюрилса, конда липидлар даражасини назорат килиш тавсия этилади. Агар мониторинг ёг организмдан ноадекват равишда чикарилаётганлигини намойиш қилса, Пропофолни юборишга тегишли равишда тузатиш киритиш керак. Агар пациент бир вақтнинг ўзида бошка вена ичига липид қабул килаётган бўлса, Пропофол Орвилле препаратининг таркибидаги липид инфузияси миқдорини эътиборга олиш учун унинг миқдорини камайтириш керак; 1,0 мл Пропофол- Орвилле препарати тахминан 0,1 г ёғ саклайди.

Пропофол-Орвилле препаратининг индукцион фазаси вақтида юзага келиши мумкин бўлган махаллий оғриқни лидоканини бирга юбориш ва елка ва витекубитал чуқурчанинг Йирикроқ веналарини ишлатиш орқали минималлаштириш мумкин.

Пропофол-Орвилле препаратини узоқ вақт қўллаганда, айниқса куйиш, диарея ва/ёки жиддий сепсис каби рух танқислигига мойил пациентларда қўшимча рух заруратини эътиборга олиш керак (EDTA металл ионлари, шу жумладан рух ионларини хелатлайди ва микроблар ўсиши суръатини камайтиради).

Пропофол-Орвилле препарати оғриқ қолдирувчи хусусиятларга эга эмас, шунинг учун Пропофол-Орвилле преператига қўшимча оғриқ қолдирувчи воситалар зарур. Пропофол Орвилле препарати спинал ва эпидурал анестезия, шунингдек кенг қўлланадиган премедикаментлар, нерв-мушакни блокловчи препаратлар, ингаляцион ва оғриқ қолдирувчи воситалар билан бирга қўлланилган.

Агар Пропофол-Орвилле препарати анестезияни тутиб туриш учун суюлтирилмаган кўринишда қўлланилса, инфузия тезлигини назорат килиш учун шприц насослари ёки хажмли инфузион насос каби мосламалардан ҳар доим фойдаланиш тавсия этилади.

Пропофол кимёвий жиҳатдан бошка анестетиклар билан боғлиқ бўлмаган вена ичига юбориладиган анестетик бўлиб ҳисобланади. Пронофол томонидан анестезия индукцияси тез кузатилади ва тутиб туришга ёки узлуксиз инфузия, ёки азот оксиди ёки огриқсизлантиришни таъминлаш учун қўлланадиган опиоидларни қўллаш билан вақти- вақти билан оким билан инъекция ёрдамида эришиш мумкин. Пропофол-Орвиллее инъеция учун препарати 1 мл да 10 мг пропофол сакловчи оқ рангли, сувли ва изотоник вена ичига юбориш учун эмульсиядан иборат.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Пропофол-Орвилле препаратини ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Пропофол Орвилле препарати йўлдош тўсиғидан ўтади ва янги тугилган чакалокларда депрессия билан боғлик бўлиши мумкин. Акушерлик анестезиясида қўллаш мумкин эмас. Пропофол Орвилле препаратини кўкрак сутига кириши хақида хабар берилган, янги туғилган чақалоқларнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Шунинг учун Пропофол Орвилле препарати лактация даврида тавсия этилмайди ва агар зарур бўлса лактацияни тўхтатиш керак.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Пропофол-Орвилле препарати юборилгандан кейин пациент тегишли вақт давомида шифокор кузатуви остида бўлиши керак. Пациентни препаратни қабул қилган куни транспорт воситаларини ва механизмларни бошқармаслиги, алкоголни қабул килишдан ва потенциал хавфли шароитларда ишлашдан сақланиши кераклиги ҳақида огохлантириш керак. Пациент фақат кузатувчи шахс билан бирга уйга жавоб берилиши мумкин.

Кардиореспиратор тизимнинг депрессиясини чакириши мумкин. Нафасни сусайишини ўпкани кислород билан сунъий вентиляцияси йўли билан даволаш керак.

Юрак-қон томир тизими бузилишларида, пациентнинг бошини пастга туширган ҳолатда оёкларини кўтариш керак. Оғир ҳолатларда плазма ўрнини босувчи ва вазопрессор воситаларни юбориш талаб этилиши мумкин.

Инъекцияучун эмульсия 1% 20 мл (флаконларда).

20 мл эмульсия / ампула х 5 ампула қутида тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан.

Куруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2 дан 25 °С гача ҳароратда саклансин; музлатилмасин.

Болалар ололмайдиган жойла саклансин.

Ўрамида кўрсатилган санадан бошлаб.

36 ой.

Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Шифокор рецепти бўйича берилади. Фақат стационар шароитда қўлланилсин.

«Dongkook Pharmaceutical Co., Ltd.»

7, Teheran-ro 108-gil, Gangnam-gu, Seoul, Корея.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Propofol: 10 mg/ml

Chiqarish shakli:
Emulsiya
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
20 ml
Qo'llash tartibi:
Tomir ichiga yuborish
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Koreya
Kimlarga mumkin
Bolalar
16 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha

Ko`p so`raladigan savollar

16 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Propofol-Orville in'ektsiya uchun emulsiya 1%, 20 ml №5 (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Koreya.

Propofol-Orville in'ektsiya uchun emulsiya 1%, 20 ml №5 (flakon) ning asosiy faol moddasi Propofol hisoblanadi.

Propofol-Orville in'ektsiya uchun emulsiya 1%, 20 ml №5 (flakon) ishlab chiqaruvchisi Dongkook Pharmaceutical hisoblanadi.