Facebook Pixel Code

Rinil Xotmiks limonli ta'mli og'iz eritmasi uchun kukun 5 g №5 (paket)

dagi narxlar
dan 25400 so'm gacha 27500 so'm
Retsept bo'yicha
2 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Rinil Xotmiks limonli ta'mli og'iz eritmasi uchun kukun 5 g №5 (paket)

Хар бир бир марталик пакет (саше) қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: парацетамол 750,0 мг; фенилэфрин гидрохлориди 10,0 мг; аскорбин кислотаси (С витамини) 60,0 мг;

ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, вино кислотаси, натрий сахарини, натрий цитрати, сахароза, сувсиз коллоидли кремний диоксиди, Powdarome orange ароматизатори ёки лайм ароматизатори, Супра сариқ шафақи бўёвчиси.

Гранулаланган апельсин ёки лимон хидли оч-сариқ рангли кукун.

Ичга кабул килиш учун эритма тайёрлаш учун кукун (лимон ёки апельсин таъмли).

ЎРК симптомларини бартараф этувчи восита. Анальгетик-антипиретик. АТХ коди: N02ВЕ51.

Мажмуавий препарат.

Парацетамол - анальгетик-антипиретик. Анальгетик, иситмани туширувчи ва кучсиз яллиғ ланишга қарши таъсир кўрсатади.

Фенилэфрин гидрохлориди симпатомиметик, терапевтик дозаларда марказий нерв тизимига яққол рахбатлантирувчи таъсири бўлмаган, асосан альфа-адреномиметик фаолликка эга. Периферик томирларига вазо-констриктор таъсир кўрсатади. Бурун-халқум шиллиқ пардаси шишини камайишига ёрдам беради.

Аскорбин кислотаси организмни инфекцияга бўлган қаршилигини оширади.

Фармакокинетикаси

Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади, организм суюқликларида нисбатан бир текис тақсимланади. Асосан жигарда метаболизмга учраб, бир нечта метаболитларни ҳосил қилади. Терапевтик дозаларда қабул қилинганида организмдан ярим чиқарилиш даври 2-3 соатни ташкил этади. Препаратнинг асосий қисми жигарда конъюгация бўлганидан сўнг чиқарилади. Парацетамолнинг қабул қилинган дозасини 3% дан кўп бўлмаган қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Аскорбин кислотаси меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, плазма оқсиллари билан боғланиши 25% ни ташкил қилади, организм тўқималарига кенг тақсимланади. Жигарда метаболизмга учрайди, сийдик билан ўзгармаган ҳолда оксалат шаклида чиқарилади. Ҳаддан ташқари кўп миқдорда қабул қилинган аскорбин кислотаси ўзгармаган ҳолда сийдик билан тез чиқарилади.

Фенилэфрин меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади ва ичакларда ва жигарда «бирламчи ўтиш» жараёнида моноаминооксидаза таъсири остида метаболизмга учрайди. Фенилэфрин ичга қабул қилинганида препаратнинг биокираолишлиги чекланган. Сийдик билан сульфат кислотасининг конъюгати шаклида деярли тўлиқ чиқарилади.

Тана ҳароратини ошиши, бош оғриғи, ўткир ринит, тумов, аксириш, мушаклар оғриғи билан кечувчи инфекцион-яллигланиш ва шамоллаш касалликларини симптоматик даволаш учун қўлланади.

Катталар: битта пакетд (саше) дан кунига 4 марта. Ўрам ичидагиси бир стакан иссиқ сувда эритилади.

12 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Марказий нерв тизими томонидан: психомотор реакциялар тезлигини пасайиши, тез чарчаш хиссиёти.

Овкат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, кўнгил айниши, эпигастрий соҳасида оғриқлар; препаратда парацетамол мавжудлиги туфайли узоқ вақт катта дозаларда қўлланганида гепатотоксик таъсири намоён бўлиши мумкин.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимини ошиши ва юрак уришини тезлашиши эпизодлари бўлиши мумкин.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийдик тутилиши, парацетамол мавжудлиги туфайли катта дозаларда кабул килинганида нефротоксик таъсири бўлиши мумкин.

Қон яратиш тизими томонидан: парацетамол мавжудлиги туфайли юкори дозаларда узоқ вақт қўлланилишида - кам ҳолларда тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз кузатилиши мумкин.

Фенилэфрин гидрохлоридини моноаминоксидаза ингибиторлари ёки трициклик депрессантлари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас. Қўллаш учун нисбий мумкин бўлмаган, хусусан тизимли қўлланганида, гипертония, барқарор бўлмаган стенокардия, яқинда ўтказилган миокард инфаркти, гипертиреоидоз ва ҳомиладорлик ҳоллардир.

Парацетамолни ушбу дорига ўта юкори сезувчанлиги бўлган беморларда ҳам қўллаш мумкин эмас. Аспиринга аллергияси бўлган одамларда парацетамолга реакция кўрсатмасликлари мумкин; аммо парацетамол қабул қилинганидан сўнг, аспирин таъсирига кўп сонли бўлмаган астматикларда кучсиз бронхоспастик реакциялар кайд этилган.

Гипероксалурияси бўлган беморларда С витаминини қўллаш мумкин эмас.

Барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин, цитовудин ва бошқа жигар микросомал фермент индукторлари билан бир вақтда қўлланганда, парацетамол гепатотоксик таъсирини хавфи ошади.

Жигарнинг заҳарли шикастланишидан сақланиш учун, препаратни алкоголли ичимликлар билан қабул қилиш мумкин эмас. Шикастланган пакетчалардаги дорини ишлатмаслик керак.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ, оғир ҳолларда жигар етишмовчилиги, энцефалопатия ва коматоз ҳолат ривожланади.

Даволаш: меъдани ювиш, биринчи 6 соатда фаоллаштирилган кўмир, SH-гуруҳ донаторларини ва доза ошириб юборилганидан кейин 8-9 соат ўтгач глутатион синтезининг ўтмишдошлари - метионин ва 12 соатдан кейин N-ацетилцистеин юбориш.

5,0 г дан алюмин фольгали бир дозали пакетларда (саше).

5 ёки 10 дан бир дозали пакетлар (саше) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон кутида.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Шифокор рецепти бўйича.

“Аджио Фармацетикалз Лтд”, Хиндистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Fenilefrin: 10 mg/sashe, Paratsetamol: 750 mg/sashe, S vitamini: 60 mg/sashe

Chiqarish shakli:
Kukun
Paketdagi miqdor:
5
Og'irligi:
5 g
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
sashe
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Bolalar
12 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Rinil Xotmiks limonli ta'mli og'iz eritmasi uchun kukun 5 g №5 (paket) narxi 5080 so'm - 1 шт.

12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Rinil Xotmiks limonli ta'mli og'iz eritmasi uchun kukun 5 g №5 (paket) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Rinil Xotmiks limonli ta'mli og'iz eritmasi uchun kukun 5 g №5 (paket) ishlab chiqaruvchisi Adjio hisoblanadi.