Rinoksil Bebi burun tomchilari 0,01%, 10 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 17900 so'm)
Uchun ko‘rsatma Rinoksil Bebi burun tomchilari 0,01%, 10 ml (shisha)
0,01% ли 100 мл эритма сақлайди:
фаол модда: оксиметазолин гидрохлориди - 0,01 г;
ёрдамчи моддалар: бир алмашинган икки сувли натрий фосфати, динатрий эдетати (трилон Б), бензалконий хлориди, пропиленгликоль, тозаланган сув.
Шаффоф, ўзига хос ҳидли, рангсиз ёки оч сариқроқ рангли суюқлик.
Назал томчилари.
Лор аъзолари касалликларини даволаш учун воситалар. АТХ коди: R01AA05.
Оксиметазолин маҳаллий қон томирларни торайтирувчи дори воситаларига мансуб. α-адреномиметик таъсир кўрсатади. Имидазолиннинг ҳосиласи сифатида, кичик концентрацияларда у асосан α2-адреномиметик таъсир кўрсатади, юқори дозаларда α1-адренорецепторларига ҳам таъсир кўрсатади. Препаратнинг қон томирларни торайтирувчи самараси, бурун йўллари, ён бўшлиқлари ва евстахиев найининг шиллиқ қаватини шишини, қизаришини ва бурун бўшлиғида ажралмаларни чиқишини камайиши билан намоён бўлади. Бурун шиллиқ қавати ва ён бўшлиқлари қон томирларининг маҳаллий торайиши, препарат қўлланганидан кейин 5-10 минутдан сўнг пайдо бўлади ва 10-12 соат давомида давом этади.
Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўлланганда тизимли сўрилиши паст.
Ўткир ринит (шу жумладан аллергик), вазомотор ринит, синусит, шамоллаш касалликларида бурун орқали нафас олишни қийинлашиши, евстахиит, ўрта отит, бурун - ҳалқум соҳасида риноскопия ва бошқа муолажаларни ўтказишни енгиллаштириш учун қўлланади.
1 ёшгача бўлган болалар: 4 ҳафталиккача бўлган болаларга Риноксил® Бэбининг 0,01% ли эритмаси ҳар бир бурун бўшлиғига 1 томчидан кунига 2-3 марта буюрилади. Ҳаётининг 5 - ҳафтасидан бошлаб ва 1 ёшгача - ҳар бир бурун бўлиғига 1-2 томчидан кунига 2-3 марта буюрилади.
Шунингдек қуйидаги муолажани ҳам самарадорлиги исботланган: ёшига кўра 0,01% ли эритманинг 1-2 томчиси билан пахтани ҳўллаб ва бўшлиқлари артилади.
Баъзида - бурун қаватларини ачишиш ёки қуриш ҳисси, аксириш. Кам ҳолларда - реактив гиперемия. Кўп марта қўллаш тахикардия ва артериал босимни ошиши каби тизимли симпатомиметик самараларга олиб келади. Жуда кам ҳолларда - безовталаниш, уйқусизлик, чарчоқлик, бош оғриғи, кўнгил айниши кузатилган.
Оксиметазолинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанликда, атрофик ринитда, ёпиқ бурчакли глаукомада, седатив воситалари, моноаминооксидаза ингибиторлари ва трициклик антидепрессантларни ишлатилганда қўлланмайди.
Риноксил® Бэбини бошқа маҳаллий қон томирларни торайтирувчи воситалари, бошқа бурун ичига қўлланадиган препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. МАО ингибиторлари ва трициклик антидепрессантларни бир вақтда қўлланганда артериал босими ошиши мумкин.
Препаратни, тахикардияси, кўз ички босимини ошиши, гипертиреози, қандли диабети, феохромацитомаси бўлган беморларга, МАО ингибиторларини бир вақтда қўлланганда ва уларни қабул қилиш тугагандан кейин 10 кунгача бўлган муддатда эҳтиёткорлик билан буюрилади. Узоқ вақт қўллашдан ва дозани ошириб юборилишидан сақланиш лозим.
Флакондан фақат битта шахс (инфекцияни юқиш хавфи туфайли) фойдаланиши керак.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатиш мумкин эмас.
Дозани аҳамиятли ошириб юборилишида ёки тасодифан ичга қабул қилингандан кейин миоз, кўнгил айниши, қусиш, цианоз, гипертермия, тахикардия, аритмия, қон томир етишмовчилиги, артериал гипертензия, нафас бузилишлари, ўпка шиши, юракни тўхтаб қолиши каби симптомлар аниқланиши мумкин. Бундан ташқари, руҳий бузилишлар, шунингдек марказий нерв тизими фаолиятини бузилишлари ривожланиши мумкин бўлиб, улар уйқучанлик, тана ҳароратини пасайиши, брадикардия, артериал гипотензия, нафасни тўхташи ва комани ривожланиши билан бирга кечади.
Даволаш: Қабул қилишни тўхтатиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.
0,01% назал томчилар 10 мл дан флаконларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
3 йил.
Рецептсиз.
«NIKA PHARM» ШХЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Сайрам 7-тор кўчаси, 48-А уй.
www.nikapharm.uz
Oksimetazolin: 0.1 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Rinoksil Bebi burun tomchilari 0,01%, 10 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Rinoksil Bebi burun tomchilari 0,01%, 10 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Rinoksil Bebi burun tomchilari 0,01%, 10 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Oksimetazolin hisoblanadi.
Rinoksil Bebi burun tomchilari 0,01%, 10 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Nika Pharm hisoblanadi.