Rinomax Hot apelsin xushbo'y kukuni D / vnut. taxminan 22 g №15 (paket-paket)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3000 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Fenilefrin: 10 mg/sashe, Paratsetamol: 325 mg/sashe, S vitamini: 50 mg/sashe, Xlorfeniramin: 20 mg/sashe
Uchun ko‘rsatma Rinomax Hot apelsin xushbo'y kukuni D / vnut. taxminan 22 g №15 (paket-paket)
Бир пакетчада қуйидагилар сақланади:
Фаол моддалар: Парацетамол - 325 мг, фенилэфрин гидрохлориди - 10 мг, хлорфенирамин малеати - 20 мг, аскорбин кислотаси - 50 мг.
Ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, натрий цитрати, сахароза, натрий сахаринати, лимон/апельсин/қора қорағат хушбўйи, сариқ Е110 «қуёш шафақи» бўёвчиси.
Сариқ рангли ўзига хос ҳидли лимон/апельсин/қора қорағат хушбўйили кристаллик кукун. Оқ рангли кристаллар ва енгил сочилучан қумоқларни бўлишига йўл қўйилади.
Лимон таъмли кукун ўзига хос ҳидли лимон ҳидига эга оч-сариқ рангли товланувчи эритма ҳосил бўлгунича 250 мл қайноқ сувда эритилади.
Апельсин таъмли кукун ўзига хос ҳидли апельсин ҳидига эга сариқ рангли товланувчи эритма ҳосил бўлгунича 250 мл қайноқ сувда эритилади.
Қора қорағат таъмли кукун ўзига хос ҳидли қора қорағат ҳидига эга тўқ-пушти рангли товланувчи эритма ҳосил бўлгунича 250 мл қайноқ сувда эритилади.
Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун лимон ёки апельсин, ёки қора қорағат таъмли.
ЎРК белгиларини бартараф қилувчи воситалар. АТХ коди: N02BE51.
Мажмуавий препарат, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлари билан боғлиқ.
Парацетамол - анальгетик-антипиретик, оғриқ ва терморегуляция марказларига таъсир қилади. Анальгезияловчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Бош ва мушак оғриқларини, иситма кўринишларини камайтиради, томоқ оғриғини юмшатади.
Фенилэфрин гидрохлориди - томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади, бурун орқали нафасни енгиллаштиради ва бурун йўллари ва бурунолди бўшлиқларнинг тозаланишга ёрдам беради.
Аскорбин кислотаси - оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини, карбонсувлар алмашинувини бошқарилишида иштирок этади, организмнинг инфекцияларига чидамлилигини оширади.
Юқори ҳарорат, этни увишиши, бош оғриғи, бўғимлар ва мушаклар оғриқлар, буруннинг битиши, томоқ ва бурун бўшлиқларининг оғриғи билан бирга кечувчи инфекцион-яллиғланиш касалликлари (ЎРК, ЎРВИ, грипп).
Бир пакет ичидагиси стаканга солинади, қайноқ сув қуйилади, тўлиқ эриб кетгунча аралаштирилади ва қайноқ холида ичилади.
Катталарга бир пакетчадан ҳар 4-6 соатда, 24 соат давомида 4 пакетчадан ортиқ қабул қилинмасин. Препарат 4 соатдан тез-тез қабул қилинмасин.
12 ёшдан ошган болаларга бир пакетчадан хар 6 соатда буюрилади, 24 соат давомида 3 пакетчадан ортиқ қабул қилинмасин.
12 ёшгача бўлган болаларга шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланилсин.
Препаратни оғриқ қолдирувчи восита сифатида 5 кундан ортиқ ва иситмани туширувчи восита сифатида 3 кундан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди.
Агар шамоллаш ва грипп белгилари сақланса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Парацетамолнинг таъсири билан боғлиқ ножўя таъсирлари: аллергик реакциялар (тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш); кам - тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз кузатилиши мумкин.
Фенилэфриннинг таъсири билан боғлик ножўя таъсирлари: кўнгил айниши, бош оғриғи, артериал босимни бироз кўтарилиши, кам ҳолларда юрак уриши (улар препарат бекор қилинганидан кейин ўтиб кетади) кузатилиши мумкин.
Тавсия этилганидан анча юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида жигар ва буйраклар фаолиятининг бузилишни ҳавфи ошиши мумкин.
Нохуш реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш лозим.
- жигар ва/ёки буйраклар фаолиятининг яққол бузилишлари;
- гипертиреоидизм (тиреотоксикоз);
- юрак касалликлари (аорта оғзининг яққол стенози);
- ўткир миокард инфаркти, тахиаритмия;
- артериал гипертензия;
- трициклик антидепрессантлар, бета-адреноблокаторлар, МАО ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш (шу жумладан улар бекор қилингандан кейинги 14 кунгача бўлган давр);
- бир вақтда бошқа парацетамол сақловчи воситалар ва «шамоллаш», грипп ва буруннинг битиши белгиларини енгиллаштириш учун воситаларни қабул қилиш;
- простата безининг гиперплазияси;
- ёпиқбурчакли глаукома;
- 12 ёшгача бўлган болалар (шифокор кўрсатмасисиз);
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназанинг генетик танқислигида, хавфсиз гипербилирубинемияларда, буйрак ёки жигар етишмовчилигида, қандли диабет ва глюкозанинг сўрилишини наслий бузилишларида (препарат 3,74 г сахароза сақлайди), ҳомиладорлик ва лактация (кўкрак билан эмизиш) даврида, кекса ёшдаги шахсларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.
МАО ингибиторлари, седатив воситалар, этанолнинг самарасини кучайтиради.
Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши ва антипсихотик воситалар ва фенотиазин хосилалари сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзият хавфини оширади.
Глюкокортикостероидлар глаукоманинг ривожланиши хавфини оширади.
Парацетамол диуретик препаратларининг самарадорлигини пасайтиради.
Галотан қоринча аритмияси хавфини оширади.
Гуанетдин фенилэфриннинг альфа-адреностимулловчи, трициклик антидепрессантлар симпатомиметик самарасини кучайтиради.
Бир вақтда барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин, зидовудин ва жигарнинг микросомал ферментларининг бошқа индукторлари қабул қилинганида гепатотоксик таъсирининг ривожланиш хавфи ошади.
Метоклопрамид, домперидон, колестирамин, антикоагулянтлар (варфарин) қабул қилаётган пациентларга препаратни бир вақтда буюриш заруратини шифокор шаҳсий аниқлайди.
Ҳомиладорликда препаратни буюриш заруратини шифокор шахсий ҳал қилади.
Жигарни парацетамол билан токсик шикастланишидан сақланиш учун, препаратни алкогол билан қабул қилишдан сақланиш кераклиги туғрисида пациентларни хабардор қилиш лозим.
Препаратни сурункали алкоголизми бўлган пациентларга буюриш тавсия қилинмайди. Препаратнинг фаол компонентлари седатив таъсир кўрсатмаслиги туфайли, тавсия қилинган дозаларда автомобилни ҳайдаш ва механизмлар билан ишлашга чекланишлар йўқ.
Препаратни буйрак ёки жигар етишмовчилигида, ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Дозани ошириб юборилган холда, хатто агарда сиз ўзингизни яхши сезсангиз ҳам, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг, чунки жигарни жиддий шикастланишининг муддати кечиккан белгиларини пайдо бўлиш хавфи бор.
Дозани ошириб юборилиши, одатда парацетамол билан боғлиқ бўлиши мумкин. Симптомлари: тери қопламаларининг оқариши, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, гепатонекроз, протромбин вақтини ошиши.
Даволаш: кейинги фаоллиштирилган кўмирни буюриш билан меъдани ювиш, симптоматик даволаш. Парацетамол билан захарланганда махсус антидоти N-ацетилцистеиндир.
Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун 22 г дан пакетчаларда.
5, 10, 12, 15, 16, 18, 20, 25 ёки 50 пакетчаларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
«NIKA PHARM» ШХЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Сайрам 7- тор кўчаси, 48-А уй.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Fenilefrin: 10 mg/sashe, Paratsetamol: 325 mg/sashe, S vitamini: 50 mg/sashe, Xlorfeniramin: 20 mg/sashe
Ko`p so`raladigan savollar
Rinomax Hot apelsin xushbo'y kukuni D / vnut. taxminan 22 g №15 (paket-paket) narxi 4000 so'm - 1 шт.
Rinomax Hot apelsin xushbo'y kukuni D / vnut. taxminan 22 g №15 (paket-paket) ning to`liq analoglari:
Rinomax Hot apelsin xushbo'y kukuni D / vnut. taxminan 22 g №15 (paket-paket) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Rinomax Hot apelsin xushbo'y kukuni D / vnut. taxminan 22 g №15 (paket-paket) ishlab chiqaruvchisi Nika Pharm hisoblanadi.