Salbutamol (Salbutamolum) Binnofarm ingalatsiya uchun aerozol 100 mkg / doza, 200 doza 12 ml (tsilindr)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 20000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Salbutamol (Salbutamolum) Binnofarm ingalatsiya uchun aerozol 100 mkg / doza, 200 doza 12 ml (tsilindr)
1 доза препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 0,1208 мг сальбутамол сульфати (100% моддага қайта ҳисобланганда) (1,1 мг сальбутамолга эквивалент);
ёрдамчи моддалар: 0,0625 мг олеил спирти, 2,02 мг этанол (ректификатланган этил спирти), 56,91 мг пропеллент R 134а (1,1,1,2-тетрафторэтан, HFA 134a).
1 баллон препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 0,029 г сальбутамол сульфати (100% моддага қайта ҳисобланганда) (0,024 г сальбутамолга эквивалент);
ёрдамчи моддалар: 0,015 г олеил спирти, 0,485 г этанол (ректификланган этил спирти), 13,659 г пропеллент R 134а (1,1,1,2-тетрафторэтан, HFA 134a) (12,00 мл гача).
Препарат хлорфторуглерод пропеллентларини сақламайди.
Химоя қалпоқчали ингалятор-учлик билан таъминланган, дозаловчи клапан билан алюмин баллонда босим остидаги оқ ёки деярли оқ суспензия кўринишидаги препарат; препарат баллондан чиқишида аэрозоль-оқими кўринишида пуркалади.
Ингаляция учун дозаланган аэрозоль.
Бронхларни кенгайтирувчи селектив β2-адреномиметик восита. АТХ коди: R03АС02.
Сальбутамол β2-адренорецепторларининг селектив агонисти ҳисобланади. Терапевтик дозаларда бронхлар силлиқ мушакларининг β2-адренорецепторларига таъсир кўрсатади, миокарднинг β1-рецепторларига деярли таъсир кўрсатмайди. Бронхларнинг спазмларини олдини олиб ёки бартараф этиб, яққол бронхолитик самара кўрсатади, нафас йўлларининг қаршилигини пасайтиради. Ўпканинг ҳаётий сиғимини оширади.
Тавсия этилган терапевтик дозаларда юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатмайди, артериал босимни ошишини чақирмайди. Шу гуруҳ дори воситаларига нисбатан, камроқ даражада мусбат хроно- ва инотроп таъсир кўрсатади. Коронар артерияларни кенгайишини чақиради. Қатор метаболик самараларга эга: плазмада калийнинг концентрациясини пасайтиради, гликогенолиз ва инсулинни чиқарилишига таъсир қилади, гипергликемик самара (айниқса бронхиал астмаси бўлган пациентларда) ва липолитик самара кўрсатади, ацидозни ривожланиш хавфини оширади.
Ингаляцион шакли қўлланилганидан кейин таъсири тез ривожланади, самараси - 5 минут ўтгач бошланади, максимумига - 30-90 минут дан кейин (максимал самарасининг 75% га 5 минут давомида эришилади) эришилади, давомийлиги - 4-6 соатни ташкил қилади.
Фармакокинетикаси
Ингаляцион юборилганидан кейин сальбутамолнинг дозасини 10-20% қуйи нафас йўлларига етиб боради. Дозанинг қолган қисми ингаляторда қолади ёки халқумнинг шиллиқ қаватида қолади ва кейин ютиб юборилади. Нафас йўлларининг шиллиқ қаватида қолган қисми ўпка тўқимасига ва қонга сўрилади, лекин ўпкада метаболизмга учрамайди.
Сальбутамолнинг плазмада оқсиллари билан боғланиш даражаси тахминан 10% ни ташкил қилади.
Сальбутамол жигарда метаболизмга учрамайди ва асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда ва фенол сульфати шаклида чиқарилади. Ингаляцион қўлланганида ютиб юборилган препаратни қисми меъда-ичак йўлларидан сўрилади ва жигардан “биринчи ўтишида” фаол метаболизмга учрайди ва фенол сульфатига айланади. Ўзгармаган сальбутамол ва конъюгат асосан сийдик билан чиқарилади.
Сальбутамолнинг ярим чиқарилиш даври - 4-6 соат. Буйрак орқали қисман ўзгармаган ҳолда ва қисман 4'-О-сульфатнинг нофаол метаболити (фенолсульфат) ҳолида чиқарилади. Кўп бўлмаган қисми сафро билан (4%), аҳлат билан чиқарилади. Сальбутамолнинг дозасини катта қисми 72 соат давомида чиқарилади.
Бронхиал астма:
- бронхиал астма хуружларини бартараф этиш, шу жумладан оғир кечувчи бронхиал астмаси зўрайишида;
- аллерген таъсири билан боғлиқ ёки жисмоний зўриқиш оқибатида юз берган бронхоспазм ҳуружларини олдини олиш;
- бронхиал астманинг узоқ муддатли турувчи терапиясида компонентлардан бири сифатида қўлланилади.
Нафас йўлларининг қайтар обструкцияси билан кечувчи ўпканинг сурункали обструктив касаллига (ЎСОК), сурункали бронхит.
Сальбутамол ингаляция учун дозаланган аэрозоль 100 мкг/доза фақат ингаляцион юбориш учун мўлжалланган.
Препаратнинг дозасини ёки қўллаш тез-тезлигини ошириш масаласини фақат шифокор ҳал қилиши мумкин.
Препаратни суткада 4 мартадан кўп қўллаш тавсия қилинмайди. Препаратни максимал дозаларда тез-тез қўллашга эҳтиёж ёки дозани тўсатдан ошириб юборилиши касалликни кечишини оғирлашганидан далолат беради.
Катталар (шу жумладан кекса ёшдаги пациентлар)
Мажмуавий таркибидаги даволашда бронхиал астма ва ЎСОК да давомли тутиб турувчи даволаш: тавсия қилинган доза суткада 4 марта 200 мкг гача (2 ингаляция) ни ташкил қилади. Бронхоспазм хуружини бартараф этиш: тавсия қилинган доза 100-200 мкг (1-2 ингаляция) ни ташкил қилади.
Аллергеннинг таъсири билан боғлиқ ёки жисмоний зўриқиш оқибатида юз берган бронхоспазм хуружини олдини олиш: тавсия қилинган доза 200 мкг (2 ингаляция) ни ташкил қилади ва қўзғатувчи омилнинг таъсиридан 10-15 мин олдин буюрилади.
Болалар
Мажмуавий таркибдаги даволашда бронхиал астма ва ЎСОК да давомли тутиб турувчи даволаш: тавсия қилинган доза суткада 4 марта 200 мкг гача (2 ингаляция) ни ташкил қилади.
Аллергеннинг таъсири билан боғлиқ ёки жисмоний зўриқиш оқибатида юз берган бронхоспазм хуружини олдини олиш: тавсия қилинган доза 100-200 мкг (1-2 ингаляция) ни ташкил қилади ва қўзғатувчи омилнинг таъсиридан 10-15 мин олдин буюрилади.
Препаратни қўллаш қоидалари
Биринчи марта қўллаш учун тайёргарлик
Препаратни биринчи марта қўллашдан олдин ингалятор-учликдан ҳимоя қалпоқчасини ечиш керак. Кейин баллонни вертикал ҳаракатлар билан яхшилаб чайқатиш, баллонни ингалятор-учлигини пастга қаратиб айлантириб клапан адекват ишлаётганига ишонч ҳосил қилиш учун ҳавога икки марта пуркаш керак. Препаратни қўллашда бир неча кун давомида танаффус қилинганда баллон яхшилаб силкитилганидан кейин ҳавога бир марта пуркаш керак.
Қўлланилиши
- Ингалятор-учликдан ҳимоя қопқоқчаси очилсин. Ингалятор-учликнинг ички ва ташки юзасини тозалигига ишонч ҳосил қилиш керак.
- Баллонни вертикал ҳаракатлар билан яхшилаб чайқатиш керак.
- Баллонни ингалятор-учлигини пастга қаратиб, баллонни вертикал ҳолатда катта ва ўрта ва кўрсаткич бармоқлари орасида, катта бармоқни ингалятор- учлиги тагига қўйган ҳолда ушлаш керак.
- Максимал чуқур нафас чиқариб, кейин ингалятор- учлигини оғизга тишлар орасига тишламасдан жойлаштириб ва лаблар билан ушлаш керак.
- Оғиз орқали нафас олишни бошлаб, препаратнинг дозасини пуркаш учун баллоннинг юқори қисмига босиш, ва шу билан бирга секин ва чуқур нафас олишни давом эттириш керак.
- Нафасни тутиб туриб, ингалятор-учликни оғиздан олиш ва бармоқни баллоннинг юқори қисмидан олиш керак. Нафасни имкон борича узоқроқ тутиб туришни давом эттириш керак.
- Агар зарурат бўлса, кейинги ингаляцияни: бажариш керак. Бунинг учун баллонни вертикал ҳолатда ушлаб, тахминан 30 секунд кутиш керак. Шундан кейингина ингаляцияни йўриқноманинг 2-6 пунктларида баён этилганидек бажариш керак.
Ингалятор-учликни ҳимоя қалпоқчасини ёпинг.
МУҲИМ
Ҳаракатларни, шошилмасдан 4, 5 ва 6 пунктларга мувофиқ бажариш керак. Дозани пуркашдан олдин, имкони борича нафас олишни секинроқ бошлаш муҳим. Дастлаб бир неча марта препаратни ойна олдида машқ қилинганидан кейин қўллаш керак.
Агар оғизнинг икки чеккасидан “булутча” пайдо бўлса, унда яна 2 пунктдан бошлаш керак.
Тозалаш
Ингалятор-учликни ҳафтада камида бир марта тозалаш керак.
- Ингалятор-учликдан ҳимоя қалпоқчасини ечиш, баллондан эса, ингалятор-учликни ечиш керак.
- Ингалятор-учлик ва ҳимоя қалпоқчаси илиқ оқава сувда яхшилаб ювилсин.
- Ингалятор-учликни ва ҳимоя қалпоқчасининг ичини ва ташқи юзасини яхшилаб қуритиш керак.
- Ингалятор-учликни шток клапани ва баллонга кийдириш, ингалятор-учликнинг очиқ тегишини ҳимоя қалпоқчаси билан ёпиш керак.
Баллон сувга солинмасин.
Ножўя самаралар тез-тезлиги бўйича қуйидаги тоифаларга бўлиниши мумкин: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам (<1/10000).
Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда - дерматит, жуда кам ҳолларда - ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш, тери тошмаси.
Модда алмашинув жараёнлари томонидан: кам ҳолларда - гипокалиемия.
Нерв тизими томонидан: тез-тез -тремор, бош оғриғи, хавотирлик; кам ҳолларда - бош айланиши, уйқучанлик, чарчоқ; жуда кам ҳолларда - гиперфаоллик.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез - тахикардия, юрак уришини ҳис қилиш; кам ҳолларда - тери гиперемияси билан периферик қон томирларни кенгайиши, кўкракда дикомфорт ёки оғриқ; жуда кам ҳолларда - аритмия, шу жумладан юрак олди бўлмасининг хилпиллаши, суправентрикуляр тахикардия, экстрасистолия, артериал босимни пасайиши ва коллапс.
Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда - йўтал, нафас йўлларини таъсирланиши; жуда кам ҳолларда - бронхоспазм (парадоксал ёки препаратга ўта юқори сезувчанлик чақирган).
Меъда-ичак йўллари томонидан: кам ҳолларда - оғиз бўшлиғи ва халқум шиллиқ қаватини қуриши ва таъсирланиши, таъм сезишни ўзгариши, кўнгил айниши, қусиш.
Суяк-мушак тизими томонидан: кам - мушакларни тиришишлари.
- Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.
- 2 ёшгача бўлган болалар.
Эҳтиёткорлик билан
Тахиаритмияда, миокардитда, юрак порокларида, аортал стенозда, юрак ишемик касаллигида, оғир сурункали юрак етишмовчилигида, артериал гипертензияда, тиреотоксикозда, феохромоцитомада, декомпенсацияланган қандли диабетда, глаукомада, тутқаноқ хуружларида, буйрак ёки жигар етишмовчилигида, носелектив β-адреноблока-торлар билан бир вақтда қабул қилинганда, ҳомиладорликда ва эмизиш даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Сальбутамолни ва пропранол каби носелектив β-адренорецепторларининг блокаторларини бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.
Моноаминооксидаза ингибиторларини (ИМАО) қабул қилаётган пациентларда сальбутамолни қўллаш мумкин.
Марказий нерв тизимини рағбатлантирувчи воситаларининг таъсирини кучайтиради.
Теофиллин ва бошқа ксантинларни бир вақтда қўллаш тахиаритмия ривожланиш эҳтимолини оширади; ингаляцион анастезия воситалари, леводопа юрак қоринчалари оғир аритмияларини ривожланиш эҳтимолини оширади. М-холиноблокаторлар билан босимни бир вақтда қўллаш (шу жумладан ингаляцион) кўз ички босимини ошишига олиб келиши мумкин.
Диуретиклар ва глюкокортикостероидлар сальбутамолнинг гипокалиемик таъсирини кучайтиради.
Сальбутамол препаратини қўллаш қоидалари ҳақида пациентларга маслаҳат бериш керак. Препаратни тўғри қўллаш ва йўриқномага риоя қилиш, сальбутамолни бронхларга тушишини таъминлаш учун зарурдир. Даволашни бошида препаратни тиббиёт ҳодими кузатуви остида қўллаш ва кейин ойна олдида машқ қилиш керак.
Бошқа ингаляцион препаратлари билан бўлгани каби, баллон музлатилганида терапевтик самара камайиши мумкин. Шунинг учун қўллашдан олдин баллон хона ҳароратигача иситилиши керак (баллонни қўллар ёрдамида бир неча минут давомида иситиш керак, бошқа усулларни қўллаш мумкин эмас!).
Баллон босим остида, шунинг учун баллонни, хатто у бўш бўлса ҳам қиздириш, синдириш, тешиши ёки ёқиш мумкин эмас.
Ингаляциядан сўнг оғизда нохуш хислар ва томоқда оғриқ юзага келса, оғизни сув билан чайқаш керак. Бронходилататорлар нотурғун ёки оғир кечувчи бронхиал астмани даволашда ягона асосий компонент бўлмаслиги керак.
Агар препаратнинг одатдаги дозасининг таъсири кам самарали ёки кам давомли бўлса (препаратнинг таъсири 3 соатдан ортиқ сақланиши керак), пациент шифокорга мурожаат қилиши керак. Сальбутамолнинг дозасини ёки қўллаш тез-тезлигини ошириш фақат шифокор назорати остида ўтказилиши керак. Кейинги дозаларни қабул қилиш интервалини фақат камдан-кам ҳолларда қисқартириш мумкин ва бу қатъий асосланган бўлиши лозим. Бронхиал астмани даволаш учун қисқа таъсирга эга β2-адренорецепторлар агонистларини ингаляция қилишга эҳтиёжни ошиши, касаллик зўрайганлигидан далолат беради. Бундай ҳолларда пациентни даволаш режасини қайта кўриб чиқиш керак.
Бронхиал астмани зўрайишида сальбутамолни юқори дозаларда қўллаш “рикошет” синдромини чақириши мумкин (ҳар бир кейинги хуруж жадал бўлиб боради). Оғир бўғилиш хуружларида ингаляциялар орасидаги танаффус 20 минутдан кам бўлмаслиги керак.
Даволашни аҳамиятли узайтирилишида, ҳамда бирданига тўхтатилишида асоратлар хавфи ошади. Сальбутамолни узоқ вақт қўллаш базис даволаш учун қўлланиладиган яллиғланишга қарши препаратларни бирга қўллаш билан олиб борилиши керак.
Бронхаил астмани тўсатдан ва жадаллик билан оғирлашиши пациент ҳаёти учун ҳавф солиши мумкин, шунинг учун бундай ҳолларда глюкокортикостероидларни буюриш ёки дозасини оширишни дархол ҳал қилиш керак. Бундай пациентларда ҳар куни нафас чиқаришни юқори чўққисининг мониторингини ўтказиш тавсия қилинади.
Сальбутамолни тиреотоксикози бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
β2-адренорецепторларлари агонистлари билан даволаш, айниқса уларни парентерал юбориш ёки небулайзер ёрдамида қўллаш гипокалиемияга олиб келиши мумкин. Бронхиал астманинг оғир хуружларини даволашда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия қилинади, чунки бундай ҳолларда ксантин ҳосилаларини, глюкокортикостероидларни, диуретикларни бир вақтда қўллаш натижасида, шу жумладан гипоксия натижасида гипокалиемия кучайиши мумкин. Бундай ҳолларда қон зардобидаги калий даражасини назорат қилиш зарур.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладор аёлларда сальбутамолни, фақат пациентка учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина буюриш мумкин.
Сальбутамолни кўкрак сутига кириш эҳтимоли инкор этилмаган, шунинг учун уни эмизикли аёлларга уни фақат она учун кутилаётган фойда бола учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдан ташқари ҳолларида буюриш тавсия қилинмайди. Кўкрак сути таркибидаги сальбутамол янги туғилган чақалоққа салбий таъсир кўрсатиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Автомобил ва/ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Сальбутамол тиришишлар ва бош айланиши каби ножўя таъсир кўрсатиши мумкинлиги сабабли, дастлабки қабул қилишда транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажаришдан воз кечиш ёки юқори эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилишининг симптомлари: жуда кўп учрайдиганлари: гипокалиемия, артериал босимни пасайиши, тахикардия, мушак тремори, кўнгил айниши, қусиш; камроқ учрайдиганлари - қўзғатувчанлик, гипергликемия, респиратор алкалоз, гипоксемия, бош оғриғи, кам учрайдиганлари -галлюцинациялар, тиришишлар, тахиаритмия, юрак қоринчаларини липиллаши, периферик қон томирларни кенгайиши. Сальбутамолнинг дозаси ошириб юборилганида энг яхши антидот кардиоселектив β-адренорецепторлар ҳисобланади. Бироқ β-адренорецепторларининг блокаторларини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (бронхоспазм ривожланиши хавфи бор).
Сальбутамолни юқори дозаларда қўллаш гипокалиемияни чақириши мумкин, шунинг учун дозани ошириб юборилганлигига шубҳа туғилганида, қон зардобида калий даражасини назорат қилиш керак.
Ингаляция учун дозаланган аэрозол 100 мкг/доза. 200 дозадан (12 мл дан) ҳимояли қалпоқчали ингалятор-учлик билан таъминланган, дозаловчи герметикланган клапанли, ички ҳимояси бўлган моноблокли алюмин баллонларда. Ҳар бир баллон ингалятор-учлик ва ҳимоя қалпоқчаси, шунингдек қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароартда сақлансин. Музлатилмасин.
Иситиш тизимидан нарида ва қуёш нури тушишидан сақлансин.
Тушиб кетишдан ва зарбдан ҳимояланган.
3 йил.
Рецепт буйича.
“Биннофарм” ОАЖ.
Манзили: Россия, 124460, Москва, Зеленоград, 4-чи Западный проезд, 3 уй, 1 қур.
Тел/факс: (495) 510-32-88.
Salbutamol: 0.1 mg/doza
Ko`p so`raladigan savollar
4 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Salbutamol (Salbutamolum) Binnofarm ingalatsiya uchun aerozol 100 mkg / doza, 200 doza 12 ml (tsilindr) ning to`liq analoglari:
Salbutamol (Salbutamolum) Binnofarm ingalatsiya uchun aerozol 100 mkg / doza, 200 doza 12 ml (tsilindr) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Salbutamol (Salbutamolum) Binnofarm ingalatsiya uchun aerozol 100 mkg / doza, 200 doza 12 ml (tsilindr) ning asosiy faol moddasi Salbutamol hisoblanadi.
Salbutamol (Salbutamolum) Binnofarm ingalatsiya uchun aerozol 100 mkg / doza, 200 doza 12 ml (tsilindr) ishlab chiqaruvchisi Binnofarm hisoblanadi.