Facebook Pixel Code

Sefecon D bolalar uchun rektal suppozitorlari 50 mg №10 (2 blister x 5 sham)

dagi narxlar
dan 8400 so'm gacha 13700 so'm
Без рецепта
139 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Sefecon D bolalar uchun rektal suppozitorlari 50 mg №10 (2 blister x 5 sham)

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: парацетамол - 50 мг, 100 мг ёки 250 мг.

Суппозиторийлар учун асос: қаттиқ ёғ (витепсол, суппосир) 1,25 г гача вазнли суппозиторийларни олиш учун етарли миқдорда.

Оқ ёки оч-сариқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиторий.

Болалар учун ректал суппозиторийлар.

Анальгетик нонаркотик восита. АТХ коди: N02BE01.

Фармакодинамикаси

Парацетамол оғриқни қолдирувчи ва ҳароратни туширувчи таъсирга эга. Препарат оғриқ ва терморегуляция марказларига таъсир қилиб, марказий нерв тизимида циклооксигеназани блоклайди. Яллиғланган тўқималарда хужайра пероксидазалари парацетамолнинг циклооксигеназага таъсирини нейтраллайди, бу аҳамиятли яллиғланишга қарши самарасини йўқлигини тушунтиради.

Периферик тўқималарда простагландинлар синтезига блокловчи таъсирини йўқлиги унда сув-туз алмашинувига (натрий ва сувни тутилиши) ва меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига салбий таъсирини йўқлигини белгилайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши юқори, меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Максимал концентрацияга эришиш даври 30-60 минут. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Болаларда ва янги туғилган чақалоқларда биокираолишлигининг кўрсаткичи катталардагига ўхшаш. Жигарда метаболизмга учрайди.

Ярим чиқарилиш даври 2-3 соат. 24 соат давомида парацетамолнинг 85-95% буйраклар орқали глюкуронидлар ва сульфатлар кўринишида, 3% - ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Парацетамолнинг элиминациясини тезлигида ва сийдик билан чиқариладиган препаратнинг умумий миқдорида, ёшга боғлиқ бўлган аҳамиятли фарқ йўқ.

3 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларда қуйидагиларда қўлланади:

  • ҳароратни туширувчи восита сифатида ўткир респиратор касалликларда, гриппда, болалар инфекцияларида, поствакцинал реакцияларда ва тана ҳароратини кўтарилиши билан бирга кечувчи бошқа ҳолатларда;
  • оғриқни қолдирувчи восита сифатида кучсиз ва ўртача жадалликка эга оғриқ синдромида, шу жумладан бош ва тиш оғриғида, мушаклар оғриғи, невралгияларда, жароҳатлар ва куйишлардаги оғриқларда қўлланади.

1 ойликдан 3 ойликкача бўлган болаларда вакцинациядан кейинги ҳароратни тушириш учун препаратни бир марта қабул қилиш мумкин, препаратни барча кўрсатмалар бўйича фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик, янги туғилган чақалоқлик даврида (1 ойликкача) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Жигар ва буйрак етишмовчилиги, хавфсиз гипербилирубинемия (шу жумладан Жильбер синдроми), вирусли гепатит, жигарнинг алкоголли шикастланиши, алкоголизм, ҳомиладорлик, лактация даври, глюкозо-6-фосфатдегидро-геназани генетик йўқлиги, бошқа парацетамол сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш.

Ректал буюрилади. Ичак ўз ҳолича бўшалганидан кейин ёки тозаловчи клизмадан сўнг, суппозиторий контур уяли ўрамидан ажратилади ва тўғри ичакка киритилади. Препаратнинг дозаси жадвалга мос равишда, ёши ва тана вазнига қараб ҳисобланади. Бир марталик доза боланинг тана вазнига 10-15 мг/кг ни ташкил қилади, суткада 2-3 марта, ҳар 4-6 соатда қўлланади. Парацетамолнинг максимал суткалик дозаси боланинг тана вазнига 60 мг/кг дан ошмаслиги керак.

Ёши Вазни Бир марталик доза
1-3 ойлик 4-6 кг 50 мг ли 1 суппозиторий
3-12 ойлик 7-10 кг 100 мг ли 1 суппозиторий
1-3 ёш 11-16 кг 100 мг ли 1-2 суппозиторий
3-10 ёш 17-30 кг 250 мг ли 1 суппозиторий
10-12 ёш 31-35 кг 250 мг ли 2 суппозиторий

Даволаш курсининг муддати: ҳароратни туширувчи восита сифатида 3 кун ва оғриқни қолдирувчи восита сифатида 5 кунгача. Зарурати бўлганида шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг курсни узайтириш мумкин.

Аллергик реакциялар (шу жумладан тери тошмаси).

Жигарда микросомал оксидланиш рағбатлантирувчилари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, флумецинол, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар), этанол ва гепатотоксик дори воситалар гидроксидланган фаол метаболитларини ҳосил бўлишини оширади, бу ҳаттоки доза бироз ошириб юборилганида ҳам оғир интоксикация ривожланишига олиб келиши мумкин. Микросомал оксидланиш ингибиторлари (шу жумладан циметидин) гепатотоксик таъсир хавфини пасайтиради. Салицилатлар билан бирга қабул қилинганида парацетамолнинг нефротоксик таъсири ошади. Хлорамфеникол билан бирга қўллаш, хлорамфениколнинг токсик хусусиятларини ошишига олиб келади. Билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради, урикозурик препаратларнинг самарасини пасайтиради.

Иситма 3 кундан ортиқ ва оғриқ синдроми 5 кундан ортиқ давом этса, даволовчи шифокорга мурожаат қилиш керак.

Парацетамолни бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, чунки бу парацетамолнинг дозасини ошириб юборилишига олиб келиши мумкин. Препарат 5-7 кундан ортиқ қўлланганида периферик қон кўрсатгичларини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Парацетамол плазмада глюкоза ва сийдик кислотасининг миқдорини аниқлашдаги текширувларда лаборатория кўрсатгичларини сохталаштиради.

Симптомлари: қабул қилгандан кейинги биринчи 24 соат давомида тери қопламаларини оқариши, кўнгил айниши, қусиш, анорексия, абдоминал оғриқ; глюкозанинг метаболизмини бузилиши, метаболик ацидоз. Жигар фаолиятини бузилишининг симптомлари доза ошириб юборилганидан кейин 12-48 соат ўтгач пайдо бўлиши мумкин. Оғир доза ошириб юборилишида зўрайиб борувчи энцефалопатия билан кечувчи жигар етишмовчилиги, кома, ўлим; тубуляр некроз билан ўткир буйрак етишмовчилиги (шу жумладан жигарнинг оғир шикастланиши йўқлигида); аритмия, панкреатит. Катталарда гепатотоксик самараси 10 г ва кўпроқ қабул қилинганида намоён бўлади.

Даволаш: SH-гуруҳи донаторлари ва глютатион синтезининг ўтмишдоши метионинни доза ошириб юборилганидан кейин 8-9 соат ўтгач ва N-ацетилцистеинни 12 соат ўтгач юбориш. Кейинги даволаш чораларини ўтказиш кераклиги (кейинчалик яна метионинни юбориш, N-ацетилцистеинни вена ичига юбориш) парацетамолнинг қондаги концентрацияси, шунингдек уни қабул қилгандан кейинги ўтган вақтга қараб белгиланади.

Цефекон Д болалар учун ректал суппозиторийлари 50 мг, 100 мг ёки 250 мг дан. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда; икки контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Болалар олаолмайдиган жойда, 20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Рецептсиз.

«НИЖФАРМ» ОАЖ, Россия, 603950, Нижний Новгород ш.,

ГСП-459, Салганская кўч., 7, Тел (831) 278 80 88, Факс (831) 430 72 28,

Интернет: http://www.nizhpharm.ru.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Paratsetamol: 50 mg/shamlar

Chiqarish shakli:
Shamlar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
50 mg
Qo'llash tartibi:
Rektal
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
3 oydan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Sefecon D bolalar uchun rektal suppozitorlari 50 mg №10 (2 blister x 5 sham) narxi 4200 so'm - 5 шт.

3 oydan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Sefecon D bolalar uchun rektal suppozitorlari 50 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning to`liq analoglari:

Sefecon D bolalar uchun rektal suppozitorlari 50 mg №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Sefecon D bolalar uchun rektal suppozitorlari 50 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning asosiy faol moddasi Paratsetamol hisoblanadi.