Serebrolizat mushak ichiga yuborish uchun mikrogen eritmasi, 1 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 17200 so'm)
Glitsin: 0.7 mg/ml, L-alanin: 1.75 mg/ml, L-arginin: 0.4 mg/ml, L-aspartik kislota: 0.9 mg/ml, L-fenilalanin: 0.5 mg/ml, L-gistidin: 0.3 mg/ml, L-glutamin: 3.75 mg/ml, L-izoleisin: 0.9 mg/ampula, L-leytsin: 2 mg/ml, L-lizin: 0.95 mg/ml, L-metionin: 0.65 mg/ml, L-prolin: 0.7 mg/ml, L-serin: 0.5 mg/ml, L-tirozin: 0.13 mg/ml, L-treonin: 0.7 mg/ml, L-valin: 1.35 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Serebrolizat mushak ichiga yuborish uchun mikrogen eritmasi, 1 ml №10 (ampulalar)
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: аминокислоталар ва пептидлар; шу жумладан эркин аминокислоталар: L-Аспарагин кислотаси - 0,90-3,70 мг, L-Треонин - 0,70-2,10 мг, L-Серин - 0,50-2,90 мг, L-Глутамин кислотаси - 3,75-6,25 мг, L-Пролин - 0,70-1,70 мг, Глицин - 0,70-2,10 мг, L-Аланин - 1,75-5,25 мг, L-Валин - 1,35-4,05 мг, L-Метионин - 0,65-1,95 мг, L-Изолейцин - 0,90-2,30 мг, L-Лейцин - 2,00-6,00 мг, L-Тирозин - 0,13-0,63 мг, L-Фенилаланин - 0,50-1,50 мг, L-Гистидин - 0,30-1,30 мг, L-Лизин - 0,95-2,85 мг, L-Аргинин - 0,40-2,90 мг сақловчи йирик қорамол бош миясининг гидролизати.
ёрдамчи модда: фенол - 2,5-3,0 мг.
Ўзига хос ҳидли, тиниқ, сарғиш суюқлик. Фенолнинг енгил хиди бўлишига йўл қўйилади.
Мушак ичига юбориш учун эритма.
Ноотроп восита. АТХ коди: N06BX.
Церебролизат - мия тўқимасининг препарати бўлиб, гематоэнцефалик тўсиқдан ўтадиган ва бевосита нерв ҳужайраларга келиб тушадиган аминокислоталар ва биологик фаол пептидлар сақлайди. Церебролизат бош мия ҳужайраларида метаболик жараёнларни яхшилайди, нейронларда оқсил синтезини фаоллаштиради, мия тўқимасини интоксикацияга, гипоксияга, гипогликемияга чидамлилигини оширади, бош миянинг бошқарув механизмларининг ҳолатини ва биоэлектрик фаоллигини яхшилайди, бош мия гемодинамикасининг заҳирадаги компенсатор имкониятларини оширади. Буларнинг барчаси неврологик танқисликнинг яққоллигини камайишига олиб келади. Марказий нерв тизимида интегратив жараёнларни фаоллаштиради.
Цереброваскуляр етишмовчилик (дисциркулятор энцефалопатия, ишемик инсульт (ўткир фазаси ва реабилитация босқичи), геморрагик инсультдан, бош мияни травматик шикастланишидан кейинги ҳолат (мияни чайқалиши, бош-мия жароҳати, мияда жарроҳлик аралашувидан кейинги ҳолат, посттравматик астеник синдром), турли генезга эга энцефалопатия, миелопатиялар, нейропатиялар, турли (инфекцион токсик, травматик) генезга эга радикулопатия, болалар церебрал фалажи, болалардаги диққатни жамлашни пасайишини даволашда қўлланилади.
Ҳар куни ёки кунора мушак ичига 1-2 мл дан юборилади. Даволаш курси - 20 инъекция.
3-6 ойлик танаффусдан сўнг церебролизат билан даволашни такрорлаш мумкин (шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг).
Нейропедиатрия амалиётида - мушак ичига 1-2 мл дан (тана вазниниг 10 кг га 1 мл гача) 10-15 кун давомида юборилади, курс йилига 2-3 марта такрорланади.
Препаратнинг инъекциялари айрим ҳолларда маҳаллий оғриқ, таъсирланиш, гиперемия чақиради. Аллергик реакциялар, артериал босимни ошиши (ёндош кечувчи артериал гипертензияда) кузатилиши мумкин.
Ўта юқори сезувчанлик, оғир буйрак етишмовчилиги, тутқаноқ хуружи даври, ҳомиладорлик.
Эҳтиёткорлик билан
Аллергик диатез, эмизиш даврида препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Церебролизатни антидепрессантлар билан бир вақтда ишлатилиши уларнинг таъсирини кучайишини чақириши мумкин.
Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорликда қўллаш мумкин эма.
Эмизиш даврида қўллаш зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани хал этиш керак.
Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсирини ўрганиш юзасидан назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ҳозирги вақтида препаратнинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.
Мушак ичига юбориш учун эритма 1 мл дан ампулаларда.
10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампула скарификатори ёки ампулани очиш учун пичоқ билан картон қутига жойланган.
Синдириш ҳалқаси ёки очиш учун нуқтаси бўлган ампулалар жойланганида ампула пичоғи ёки скарификатор қўйилмайди.
Ёруғликдан ҳимояланган, 20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
ФГУП «НПО Микроген»
Россия, 115088, Москва ш., 1-нчи Дубровская кўч., 15 уй,
тел.(495) 710-37-87.
Ишлаб чиқариш майдонининг манзили
Россия, 450014, Бошқирдистон Республикаси, Уфа ш., Новороссийская кўч., 105,
тел.: (347) 229-92-01.
Glitsin: 0.7 mg/ml, L-alanin: 1.75 mg/ml, L-arginin: 0.4 mg/ml, L-aspartik kislota: 0.9 mg/ml, L-fenilalanin: 0.5 mg/ml, L-gistidin: 0.3 mg/ml, L-glutamin: 3.75 mg/ml, L-izoleisin: 0.9 mg/ampula, L-leytsin: 2 mg/ml, L-lizin: 0.95 mg/ml, L-metionin: 0.65 mg/ml, L-prolin: 0.7 mg/ml, L-serin: 0.5 mg/ml, L-tirozin: 0.13 mg/ml, L-treonin: 0.7 mg/ml, L-valin: 1.35 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Serebrolizat mushak ichiga yuborish uchun mikrogen eritmasi, 1 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Serebrolizat mushak ichiga yuborish uchun mikrogen eritmasi, 1 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Serebrolizat mushak ichiga yuborish uchun mikrogen eritmasi, 1 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Mikrogen hisoblanadi.