Brufen Rapid
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Brufen Rapid kapsulalari 200 mg №10 (1 blister)»
1 та капсула куйидагилар сақлайди:
фаол модда: 200 мг ва 400 мг ибупрофен;
ёрдамчи моддалар: тўлдиргичлар: макрогол , гидроксид калий, тозаланган сув;
капсула қобиғи: желатин, қисман сувсизлантирилган суюк сорбитол, изопропил спирти, соя лецитини, ўрта занжир триглицеридлари, тозаланган сув.
Бруфен Рапид 200 мг
Хира-сариқ рангли, чўзинчоқ, 8,5 миним., шаффоф тўлдиргичли тиниқ юмшоқ желатинли капсулалар.
Бруфен Рапид 400 мг
Хира-сариқ рангли, чўзинчок, 14 миним., шаффоф тўлдиргичли тиниқ юмшоқ желатинли капсулалар.
Юмшоқ желатинли капсулалар.
Пропион кислотаси ҳосилалари. АТХ коди: M01AE01.
Ибупрофен ностероидли яллиғланишга карши препарат (НЯКП) фенилпропион кислотаси ҳосиласи бўлиб, у простагландинлар синтезини сусайтириш орқали ўз самарадорлигини намоён қилган.
Одамларда ибупрофен яллигланиш огриклари, шишиш ва иситмалашни камайтиради. Бундан ташқари, ибупрофен тромбоцитлар агрегациясини қайталанувчан сусайтиради.
Экспериментал маълумотлар шундан далолат берадики, препаратлар бир вақтда юборилганда ибупрофен аспирин (ацетилсалицил кислотаси) кичик дозаларининг тромбоцитлар агрегациясига таъсирини рақобатли сусайтириши мумкин. Айрим фармакодинамик тадқиқотларда ибупрофен 400 мг дозада бир марта қабул қилинганда, дарҳол бўшатиладиган (81 мг) аспирин (ацетилсалицил кислотаси) қабул қилингандан сўнг 30 дақиқа давомида аспириннинг (ацетилсалицил кислотасининг) тромбоксан пайдо бўлишига ёки тромбоцитлар агрегациясига таъсири пасайиши кузатилган.
Гарчи ушбу маълумотларнинг клиник вазиятга экстраполяцияси юзасидан ноаниклик мавжуд бўлсада, ибупрофеннинг мунтазам узоқ вақт қабул қилиниши аспирин (ацетилсалицил кислотаси) кичик дозаларининг кардиопротектор таъсирини камайтириши мумкинлиги эҳтимолини истисно қилиб бўлмайди. Ибупрофен мунтазам равишда қўлланилмаган ҳолатда клиник ахамиятли таъсир этиш эҳтимоли кам ("Дориларнинг ўзаро таъсири" бўлимга каранг).
Фармакокинетикаси
Ибупрофен юборилгандан сўнг тез сўрилади ва бутун организм бўйлаб тез тақсимланади. Чикарилиши тез юз беради ва бутунлай буйраклар оркали амалга оширилади.
Оч қоринга ичга қабул қилинганидан сўнг 45 дакикадан кейин плазмада максимал концентрацияларига эришилади. Овкатланиш билан бирга қабул қилинганида чўкки даражалар 1-2 соатдан кейин кузатилади. Қайд этилган муддатлар дори шаклига караб Ўзгариб туриши мумкин.
Ибупрофеннинг ярим чиқарилиш даври тахминан 2 соатии ташкил этади.
Чекланган тадқиқотларда ибупрофен она сутида жуда паст концентрацияларда аникланган.
Кучсиз ва ўртача даражали огрикларни, шу жумладан ревматик ва мушах оғриқларини, белдаги оғрикни, невралгияни, мигренни, бош оғриғини, тиш оғриғини, дисменореяни, нонтмалашни енгиллатиш ҳамда шамоллаш ва грипп симптомларини енгиллатиш учун тавсия этилади.
Қисқа вақт давомида фақат ичга қабул қилиш учун мўлжалланган. Симптомларни назорат қилиш учун керакли энг қисқа давр ичида энг самарали кичик дозадан фойдаланилган ҳолда нохуш таъсирларни минималлаштириш мумкин.
12 ёшдан катта ешдаги болалар ва ўсмирлар, катта ёшдаги ва кекса ёшдаги пациентлар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар учун: агар ушбу дори препаратини 3 кундан кўпроқ вақт қабул қилиш талаб этилса ёки симптомнар ёмонлашиб борса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
18 ёш ва ундан катта ёшдаги пациентлар учун: минимал самарали доза симптомларни енгиллатиш учун керакли энг қисқа вақт ичида қабул килиниши керак. Агар препаратни 10 кундан кўпроқ вақт қабул қилиш талаб этилса ёки симптомлар ёмонлашиб борса ёхуд сақланиб қолса, пациент фармацевтга ёки шифокорга мурожаат қилиши керак. Заруриятга қараб, бир кунда уч мартагача 1 ёки 2 та капсула қабул қилиниши керак.
Капсула устидан сув ичиб юборилиши керак. Энг камида 4 соат дозалар ўртасида танаффус қилиш ва 24 соат давомида 1200 мг (6 та капсула) дозадан кўп қабул қилмаслик керак.
12 ёшдан кичик ёшдаги болаларга препарат қўлланилиши тақиқланган.
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари қайд этилган бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
- носпецифик аллергик реакциялар ва анафилаксия;
- нафас йўллари реактивлиги, шу жумладан астма, астма зўрайиши, бронхоспазм ёки нафас сиқилиши ёхуд;
- турли хил терн реакциялари, масалан, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шишиш ва камроқ ҳолатларда эксфолиатив ва буллёзли дерматозлар (шу жумладан, эпидермал некролиз ва мультиформли эритема).
Қуйидаги ножўя таъсирлар рўйхати ибупрофен рецептурасиз дозаларда қабул қилинганида ёки қисқа вақтли қўлланилишида бошдан кечирилган реакцияларга тегишлидир. Сурункали ҳолатларда ёки узоқ вақт даволанишда қўшимча ножўя таъсирлар пайдо бўлиши мумкин.
Клипик тадқиқотлар шундан далолат берадики, ибупрофеннинг айниқса юқори дозаларда (суткада 2400 мг) кўлланилиши артеркал тромботик ҳолатлар (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) ривожланиш хавфи бироз ошиши билан боглик бўлиши мумкин ("Махсус кўрсатмалар" бўлимга қаранг).
- ибупрофенга ёки таркибий моддаларидан исталган бирига юқори сезувчанлик;
- бундан олдин аспирин ёки бошқа ностероидли яллиғланишга қарши препаратлар қабул қилинганида ўта юқори сезувчанлик (масалан, астма, ринит, Квинке шишиши ёки эшакеми) кузатилган пациентларга ибупрофен қўлланилиши мумкин эмас;
- ҳозирда фаол ёки олдин мавжуд бўлган ярали касаллик (иккита ёки ундан кўпроқ тасдиқланган яра ёки кон кетиш ҳолатлари);
- анамнезда олдинги НЯКП ёрдамида даволаш билан боғлиқ меъда-ичак йўллари юқори бўлимларида қон кетишлар ёки перфорациялар мавжудлиги;
- огир даражали жигар етишмовчилиги, буйрах етишмовчилиги ёки оғир даражали юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар;
- ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Ацетилсалицил кислотаси
Ибупрофен ва аспирин (ацетилсалицил кислотаси) бир вақтда қабул қилиниши, одатда, тавсия этилмайди (агар шифокор аспириннинг пастроқ (бир кунда 75 мг дан юкори бўлмаган) дозаларини қабул қилишни тавсия этмаган бўлса), чунки бундай биргаликда қабул қилиш нохуш реакциялар хавфини ошириши мумкин ("Махсус кўрсатмалар" бўлимига каранг).
Экспериментал маълумотлар шундан далолат берадики, препаратлар бир вақтда қўлланилганда ибупрофен аспирин (ацетилсалицил кислотаси) кичик дозаларининг тромбоцитлар агрегациясига таъсирини рақобатли сусайтириши мумкин. Гарчи ушбу маълумотларнинг клиник вазиятга экстраполяцияси юзасидан ноаниқлик мавжуд бўлсада, ибупрофениннг мунтазам узоқ вақт қабул қилиниши аспирин (ацетилсалицил кислотаси) кичик дозаларининг кардиопротектор таъсирини камайтириши мумкинлиги эҳтимолини истисно қилиб бўлмайди. Ибупрофен мунтазам равишда қўлланилмаган ҳолатда клиник аҳамиятли таъсир этиш эҳтимоли кам ("Фармакодинамика" бўлимига қаранг). Болка НЯКП, шу жумладан циклооксигеназа-2 селектив ингибиторлари нохуш ҳолатлар ривожланиш хавфини ошириши мумкин ("Махсус кўрсатмалар" бўлимига қаранг). Ибупрофен қуйида қайд этилган препаратлар билан биргаликда эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак.
Кортикостероидлар: айниқса, меъда-ичак йўллари томонидан нохуш реакциялар хавфини ошириши мумкин ("Махсус кўрсатмалар" бўлимига каранг).
Антигипертензив ва сийдик ҳайдайдиган препаратлар: НЯКП ушбу препаратлар таъсирини кучсизлантириши мумкин.
Диуретиклар НЯКП нефротоксиклик хавфини ошириши мумкин.
Антикоагулянтлар: НЯКП варфарин каби антикоагулянтлар таъсирини кучайтириши мумкин ("Махсус кўрсатмалар" бўлимига қаранг).
Антиагрегант препаратлар ва серотонинни кайта камраб олувчи селектив ингибиторлар: меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар юқори хавфи пайдо бўлишига олиб келиши мумкин ("Махсус кўрсатмалар" бўлимига қаранг).
Юрак гликозидлари: НЯКП юрак етишмовчилигини огирлаштириши, тугунсимон фильтрация тезлигини пасайтириши ва кон плазмасида гликозид даражасини ошириши мумкин.
Литий: плазмада литий даражаси ошиши эҳтимоли мавжуд.
Метотрексат: плазмада метотрексат даражаси ошиши эҳтимоли мавжуд.
Циклоспорин: нефротоксикликнинг юкори хавфи мавжуд.
Мифепристон: мифепристон қабул қилинганидан сўнг 8-12 кун давомида НЯҚП қўлланилмаслиги керак, чунки НЯКП мифепристон таъсирини пасайтириши мумкин.
Такролимус: НЯҚП такролимус билан бирга қабул қилинганида нефротоксиклик хавфи мавжуд.
Зидовудии: зидовудин ва ибупрофен билан бир вақтда даволанаётган гемофилияли ОИВ- ижобий пациентларда гемартрозлар ва гематомалар юқори хавфи тўғрисида маълумотлар бор.
Хинолон антибиотиклар: ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар маълумотлари шундан далолат берадики, НЯКП хинолон антибиотиклар билан боғлик томир тортишишлар ривожланиш хавфини ошириши мумкин. НЯКП ва хинолонлар қабул қилаётган пациентларда томир тортишишлар ривожланишининг юқори хавфи мавжуд бўлиши мумкин.
Қуйидаги муайян касалликлар бўлган пациентларга буюрилганида эҳтиёткорлик талаб қилинади:
- всептик менингит юқори хавфи туфайли тизимли кизил тери, шунингдек бириктирувчи тўкималарнинг аралаш касалликлари ("Ножўя таъсирлари" бўлимига каранг);
- меъда-ичак йўллари бузилишлари ва ичакларнинг сурункали яллигланиш касалликлари, чунки ушбу ҳолатлар (ярали колит, Крон касаллиги) зўрайиши мумкин ("Ножўя таъсирлари" бўлимига каранг);
- анамнезда гипертония ва/ёки юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар даволанишни бошлашдан олдин эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак.
Шишишлар, гипертония ва/ёки юрак етишмовчилиги пайдо бўлиш хавфи мавжуд, чунки буйраклар функциялари ёмонлашиши ва/ёки суюклих ушланиб қолиши пайдо бўлиши мумкин ("Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг); буйрак етишмовчилиги хавфи мавжуд, чунки буйраклар функциялари ёмонлашиши мумкин ("Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар" ва "Ножўя таъсирлари" бўлимларига қаранг); жигар функциялари бузилишида ҳам эҳтиёткорликка риоя қилиш керак ("Куллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар" ва "Ножўя таъсирлари" бўлимларига қаранг). Симптомларни назорат килиш учун энг қисқа давр ичида энг самарали кичих дозадан фойдаланилган ҳолда нохуш таъсирларни минималлаштириш мумкин (қуйида "меъда- ичак йўллари ва юрак-қон томир тизими хавфларига" қаранг).
Кекса ёшдаги одамлар нохуш реакцияларнинг жиддий оқибатлари, айниқса, ўлим билан якунланиши мумкин бўлган меъда-ичак йўлларидан қон кетиш ва перфорация юқори хавфига мойил бўладилар. Бронхиал астма ёки аллергик касаллиги бўлган пациентларда ёки ушбу касалликлар уларнинг анамнезида бўлган ҳолатларда бронхоспазм қўзғатилиши мумкин.
Бир неча НЯКП, шу жумлалая циклооксигеназа-2 специфик ингибиторлари бир вақтда қўлланилишидан сақланиш керак ("Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Юрак-қон томир ва цереброваскуляр тизимга таъсири Клиник тадқиқотлар шундан далолат берадики, ибупрофеннинг айниқса юкори дозаларда (кунига 2400 мг) қўлланилиши артериал тромботик ҳолатлар (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) ривожланиш хавфи бироз ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Умуман, эпидемиологик тадкикотлар ибупрофеннинг паст дозада (кунига ≤1200 мг) қўлланилиши артериал тромботик асоратлар ривожланиш хавфи ошиши билан боғликлигини тасдикламайди.
Назорат килинмайдиган гипертензия, тургун юрак етишмовчилиги (NYHА ІІ-ІІІ даражали), ташхисланган юрак ишемик касаллиги, периферик артериялар касалликлари ва/ёки цереброваскуляр касалликлар бўлган пациентлар барча ҳолатлар пухта кўриб чиқилгандан кейингина ибупрофен билан даволанишлари ва ибупрофеннинг юқори дозалари (кунига 2400 мг) қўлланилишидан сакланишлари керак.
Шунингдек, юрак-қон томир касалликлари хавф омиллари бўлган пациентларни (масалан, гипертензия, гиперлипидемия, қандли диабет бўлган пациентлар, чекувчи пациентларни)
узоқ вақт даволашни бошлашдан олдин, айниқса, агар ибупрофеннинг юқори дозалари (кунига 2400 мг) талаб қилинса, барча муолажаларни пухта ўйлаб кўриш керак.
Препарат циклооксигеназа/простагландин синтезини сусайтириши, аёлларда овуляцияга таъсир этган ҳолда фертиллик бузилишини қўзғатиши мумкинлигининг айрим далил- исботлари мавжуд. Даволаш тўхтатилганда ушбу ҳолат қайтарилувчан ҳисобланади.
Меъда-ичак йўлларидан қон кетиш, ўлим билан якунланиши мумкин бўлган яра ёки перфорация пайдо бўлиши даволаш давомида ҳар қандай вақтда барча НЯКП қабул қилинганида анамнезда меъда-ичак йўллари жиддий касалликлари (шу жумладан, ярали колит, Крон касаллиги) мавжуд бўлган ёки мавжуд бўлмаган ҳолда огоҳлантирувчи симптомларсиз ёки симптомлар билан кузатилган.
Меъда-ичак йўлларидан қон кетиш, яра ёки перфорация пайдо бўлиш хавфи ярали касалликни бошдан кечирган пациентлар учун НЯКП дозалари оширилганида, айниқса, қон кетиш ёки перфорация шаклидаги асоратларда ("Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар" бўлимига қаранг) ва кекса ёшда кучаяди. Бундай пациентлар даволанишни энг кичик дозадан бошлашлари керак. Анамнезда меъда-ичак йўллари токсиклигига эга пациентлар, айниқса кекса ёшдаги пациентлар, айниқса, даволашнинг дастлабки боскичларида қорин бўшлиги томонидан (биринчи навбатда, меъда-ичак йўлларидан қон кетишда) барча гайриоддий симптомлар тўгрисида маълум қилишлари керак.
Ошқозон токсиклиги ёки қон кетишлар ривожланиш хавфини ошириши мумкин бўлган бирга кўлланиладиган кортикостероидлар ёки антикоагулянтлар, масалан варфарин, серотонинни кайта камраб олувчи селектив ингибиторлар ёки аспирин каби антиагрегант препаратлар қабул қилаётган пациентларга нисбатан эҳтиёткорлик намойиш қилиниши керак ("Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
Ибупрофенни қабул қилиш вақтида пациентларда меъда-ичак йўлларидан қон кетиш ёки ярали касалликлар ривожланганида даволаш дарҳол бекор қилиниши керак.
Дерматологик реакциялар
Жуда кам ҳолларда учрайдиган жиддий тери реакциялари (улардан айримлари ўлим билан якунланган), шу жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва НЯКП қўлланилиши билан боғлиқ токсикли эпидермал некролиз тўғрисидаги маълум килинган ("Ножўя таъсирлари бўлимга қаранг). Эҳтимол, пациентлар кўп жиҳатдан бундай реакциялар хавфига даволашнинг эрта босқичларида мойил бўладилар; аксарият ҳолатларда бундай реакциялар даволацининг биринчи ойи давомида пайдо бўлган. Тери тошмалари, шиллиқ қават шикастланиши ёки ўта юқори сезувчанликнинг ҳар қандай бошқа аломатлари биринчи пайдо бўлган ҳолатнинг ўзида ибупрофон қабул килишни тўхтатиш керак.
Фруктозага чидамсизлик каби кам учрайдиган ирсий касалликлари бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул килмасликлари керак, чунки ушбу препаратда сахароза сақланади. 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда сувсизланиш холатларида буйраклар функциялари бузилиш хавфи мавжуд бўлади.
Симптомлар пайдо бўлган ҳолатдаги кўрсатмалар
12-18 ёш болалар учун: агар симптомлар ёмонлашса, 3 кундан кўпроқ вақт давомида сакланиб қолса ёки янги симптомлар пайдо бўлса шифокорга мурожаат қилинг.
Катта ёшдаги пациентлар учун: агар симптомлар ёмонлашса, 10 кундан кўпрок вакт давомида сақланиб қолса ёки янги симптомлар пайдо бўлса фармацевтга ёки шифокорга мурожаат қилинг.
Ушбу препаратни қабул қилишдан олдин илова қилинаётган варақни ўқиб чиқинг.
Препаратни қабул қилманг, агар:
- Сизда қачондир ошқозон яраси, перфорацияси ёки қон кетиш юз берган бўлса,
- Сизда ибупрофенга (ёки ушбу препаратнинг бошқа таркибий моддаларига), аспирин ёки шунга ўхшаш бошка оғриқсизлантирувчи препаратларга аллергия бўлса;
- Сиз 75 мг дан юқори суткалик дозада бошқа оғриқсизлантирувчи НЯКП ёки аспирин қабул қилаётган бўлсангиз;
- Сиз ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида бўлсангиз.
Препаратни қабул қилишдан олдин фармацевт ёки шифокор билан маслаҳатлашинг, агар:
- Сизда астма, диабет, юқори даражали холестерии, юқори қон босими бўлса, инсультни бошдан кечирган бўлсангиз, юрак, жигар, буйраклар ёки ичаклар билан боғлиқ муаммолар бўлса;
- Сиз чексангиз;
- Сиз ҳомиладор бўлсангиз.
Ҳомиладорлик ва кўкракдан эмизиш даврида қўлланилиши, фертиллик
Хомиладорлик
Гарчи ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар тератоген таъсирни намоён қилмаган бўлсада, агар бунинг имкони бўлса, ҳомиладорликнинг биринчи 6 ойи давомида ибупрофен қўлланилишидан сақланиш керак.
Ҳомиладорликнинг III уч ойлигида ибупрофен қўлланилиши мумкин эмас, чунки тургун Ўпка гипертензияси билан ҳомиланинг артериал окими вақтидан олдин беркилиб қолиш хавфи мавжуд. Онада ҳам, болада ҳам қон кетишларга юқори мойиллик ҳолатида туғишлар бошланиши кейинга қолдирилиши, туғишлар давомийлиги эса узайтирилиши мумкин ("Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар" бўлимига қаранг).
Лактация даври
Чекланган тадқиқотларда ибупрофен она сутида жуда паст концентрацияларда аникланган, шу туфайли унинг эмизикли болага нохуш таъсир этиш эҳтимоли кам.
Аёллар фертиллиги юзасидан маълумотлар олиш учун "Махсус кўрсатмалар" бўлимига қаранг.
Автотранспорт воситасини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Препарат тавсия этиладиган дозаларда ва даволаш давомийлигида автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир этмайди.
Болаларда 400 мг/кг дан кўпроқ доза қабул қилиниши қуйида қайд этилган симптомларни пайдо қилиши мумкин. Катта ёшдаги пациентларда дозага реакциялар камроқ ифодаланган. Доза ошириб юборилган ҳолатда ярим чиқарилиш даври 1,5-3 соатии тапкил этади.
Симптомлари
Клиник аҳамиятли миқдорда НЯКП қабул қилган аксарият пациентларда кўнгил айниши, қайт қилиш, эпигастрияда оғриқлар ёки диарея (камроқ) ривожланади. Қулоқдаги шовқин, бош огриши ва меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар ҳам кузатилиши мумкин. Жиддийроқ юкумли касалланишларда марказий нерв тизимига токсик таъсир кузатилиб, у бош айланиши, бош огриши, нафас етишмовчилиги, нафас сикилиши, серуйкулик шаклида, баъзан қаттиқ ҳаяжонланиш ва дезориентация ёки оғир даражали бехушлик ҳолати шаклида намоён бўлади. Баъзида пациентларда томир тортишишлар ривожланади. Жиддийроқ юкумли касалланишларда, эҳтимол, қон қуюлишни айлантирувчи омиллар ҳаракатига таъсири туфайли гипотензия, гиперкалиемия ва метаболик ацидоз пайдо бўлиши, шунингдек протромбин вақти халқаро меъёрлаштирилган нисбат ошиши мумкин. Ўткир буйрак етишмовчилиги ва жигар шикастланиши пайдо бўлиши мумкин. Астма бўлган пациентларда астма зўрайиши мумкин.
Даволаш
Нафас йўллари ўтказувчанлиги таъминланишини ҳамда юрак ва мухим кўрсаткичлар мониторингини ўз ичига оладиган баркарор ҳолатгача симптоматик ва қувватловчи даволаш талаб килинади. Агар пациент препаратнинг потенциал токсик миқдорини қабул килгандан сўнг 1 соат давомида ёрдам учун мурожаат килган бўлса, активлаштирилган кўмир қабул қилиш имконияти кўриб чиқилиши керак. Тез-тез на узок вактли томир тортишишларида вена ичига диазепам ёки лоразепам билан даволаш буюрилиши керак. Астмада бронходилататорлар қўлланилиши керек.
Блистерда 10 тадан капсула. 1 тадан блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картондан тайёрланган қутига жойлаштирилади.
Сақлаш шароити 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.
Рецептсиз берилади.
«Geltec Private Limited», Ҳиндистон.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Brufen Rapid kapsulalari 200 mg №10 (1 blister) | 16000 so'm |
Brufen Rapid kapsulalari 400 mg №10 (1 dona blister) | 16600 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent