Dermazol Plus
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Dermazol Plus (Dermazole Plus) shampun 50 ml (shisha)»
Шампуннинг ҳар бир мл қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 20 мг кетоконазол; 10 мг рух пиритионига эквивалент бўлган рух пиритионининг сувдаги 48% ли суспензияси;
ёрдамчи моддалар: динатрий монолаурил эфир сульфосукцинати, кокодиэтаноламид, макрогол 120 метилглюкоза диолеати, натрий лаурил эфир сульфати, пропиленгликоль, концентрацияланган водород хлориди кислотаси, натрий хлориди, натрий гидроксиди, бутилланган гидрокситолуол (E321), понсо 4R супра (E124), имидомочевина, Al 012514 ароматизатори, алоэ вера кукуни ва тозаланган сув.
Узига хос ҳидга эга пушти рангли қовушқоқ суюқлик.
Шампунь.
Сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар. АТХ коди: D01AC.
Фармакодинамикаси
Шампуннинг фармакологик хусусиятлари унинг таркибига кирувчи фаол субстанциялар: кетоконазол ва рух пиритиони характеристикаларига боғлиқ.
Кетоконазол имидазол диоксаланнинг синтетик ҳосиласи бўлиб, дерматофитларга (Epidermophyton spp., Microsporum spp., Trichophyton spp.), турли штаммлардаги ачитқилар ва ачитқисимон замбуруғларига (Candida spp., Malassezia furfur Pitysporum ovale) нисбатан замбуруғларга қарши ва фунгистатик фаолликни таъминлайди.
Сиртга қўлланилганида рух пиритиони суспензияси микробларга қарши ва замбуруғларга қарши фаолликни намоён қилади; стрептококклар, стафилококклар, замбуруғлар ва касаллик келтириб чиқарувчи организмларга қарши самаралидир. Рух пиритиони препаратнинг себореяга қарши таъсирини белгилайди ва қазғоқ билан курашади. Кетоконазол сақловчи шампунь одатда қазғоқ, себореяли дерматит ва рангбаранг темиратки билан кечадиган кепакланиш ва қичишишни камайтиради.
Алоэ вера кукуни сочларга намлантирувчи таъсир кўрсатади, витаминлар ва микроэлементлар билан бойишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Шампунь фармакокинетикасига доир махсус тадқиқотлар ўтказилмаган бўлиб, бироқ ташқи қўлланилганида кетоконазол ва рух пиритиони умумий қон айланиши тизимига деярли ўтмайди ва мувофиқ равишда тизимли таъсирга эга эмас.
- казғоқ;
- себореяли дерматит;
- бош терисида рангбаранг маҳаллий темиратки каби кепакланиш ва қичишиш билан кечувчи бош териси замбуруғли касалликларини даволаш ва олдини олишда қўлланилади.
Ишлатилишидан олдин яхшилаб аралаштириш лозим.
Шампунни нам сочларга ва бош терисига 3-5 минутга суртинг, сўнгра сув билан ювиб ташланг.
Кўрсатма | Даволаш | Профилактика қилиш |
Қазғоқ | 2-4 ҳафта давомида ҳафтада 2 марта | Ҳафтада 1 марта ёки 2 ҳафтада 1 марта |
Себореяли дерматит | ||
Рангбаранг темиратки | 5 кун давомида ҳар куни | Ёзги даврдан олдин 3 кун давомида ҳар куни (бир марталик даволаш курси) |
Катталар учун тавсия этиладиган қўллаш схемаси:
Тери ва тери ости клетчаткалари томонидан: терини қизариши, ачишиши, қичишиш, акне, контакт дерматит, терини таъсирланиши, тошмалар, суртиш жойида пустулёз тошма, эшакеми, ксероз, терини юқори даражада кепакланиши, дискомфорт ҳисси, ўта юқори сезувчанлик, тери қопламасини ўзгариши.
Тери ҳосилалари томонидан: соч структурасини ўзгариши, сочнинг ўта қуруқлиги ёки ёғлилиги, соч тўкилиши (аллопеция), соч рангини ўзгариши (одатда сочлари кимёвий шикастланган ёки оқарган пациентларда), тирноқлар рангини йўқолиши.
Табиатан жингалак бўлган сочларни тўғриланиши ҳолатлари учраган.
Нерв тизими томонидан: таъмни бузилиши (дисгевзия), парестезия, ўта юқори сезувчанлик.
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилактоид реакциялар, ангиоэдема.
Кўриш аъзолари томонидан: кўз шиллиқ қаватларини ачишиши, қовоқларни шиши, ҳаддан ташқари кўп кўз ёши ажралиши.
Инфекциялар ва инвазиялар: фолликулит.
Кетоконазол, рух пиритиони ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дермазол плюс препарати сиртга қўллаш учун глюкокортикостероидлар билан узоқ вақт даволанган пациентларга буюрилганида, 2-3 ҳафта давомида ишлатишни аста-секин тўхтатиб борган ҳолда (препарат қўлланилишини бекор қилиш синдроми юзага келишини олдини олиш учун) даволашни давом эттириш мумкин.
Сезиларли тизимли сўрилиши камлигини эътиборга олган ҳолда, бошқа тиббий препаратлар билан ўзаро таъсири эҳтимоли кам.
Глюкокортикостероидларни сақлайдиган дерматологик препаратлар билан бир вақтда фойдаланиш тавсия этилмайди.
Препарат фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган.
Шампундан фойдаланилганда уни кўзларга ва кўзларнинг шиллиқ қаватларига тушишидан эҳтиёт бўлинг.
Кўзларга тушганида сув билан яхшилаб ювиш лозим.
Себореяли дерматит ва қазғоқ кўпинча сочларни юқори даражада йўқотилиши билан кечади, у айрим ҳолларда шампундан фойдаланишнинг бошланишида бир мунча муддат давом этиши мумкин.
Препарат бутилланган гидрокситолуол (Е321) сақлайди, у маҳаллий тери реакцияларини (масалан, контакт дерматитни) ёки кўзлар ва шиллиқ қаватларнинг ачишишини келтириб чиқариши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат она ҳолатининг кутиладиган яхшиланиши ҳомила/бола учун потенциал хавфдан юқори бўлганидагина ушбу препаратдан фойдаланиш мумкин.
Болалар
Препаратни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.
Автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
ДермазолТМ плюс шампунь автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Ушбу шампунь фақат сиртга қўллашга мўлжалланганлиги ва кетоконазол умумий қон айланиши тизимига деярли ўтмаслиги туфайли, мувофиқ равишда, дозани ошириб юборилиши симптомларининг ривожланиши эҳтимоли кам. Шампунь тасодифан ютиб юборилганда, тутиб турувчи ва клиник чоралардан фойдаланинг. Аспирацияни олдини олиш учун қусишни келтириб чиқарманг ва меъдани ювишни амалга оширманг.
50 мл ёки 100 мл дан флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, қуёш нуридан ҳимояланган жойда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Dermazol Plus (Dermazole Plus) shampun 50 ml (shisha) | 46000 so'm |
Dermazole Plyus shampun 100 ml (flakon) | 65000 so'm |