Facebook Pixel Code

Doleks Gel

Tovarlar: 1
Doleks Gel  tashqi foydalanish uchun 30 g (naycha)
Lincoln Parenteral (Hindiston)
dan 15000 so'm
Без рецепта
в 5 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 15000 so'm (5 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Doleks Gel tashqi foydalanish uchun 30 g (naycha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Doleks Gel tashqi foydalanish uchun 30 g (naycha)»

Ҳар бир туба сақлайди:

ёаол моддалар: зиғир мойи (таркибида a-зиғир кислотаси устунлик қилади) 3,00% в/в, диклофенак диэтиламин 1,16% в/в (1,00% в/в диклофенак натрий миқдорига тўғри келади), метил салицилат БФ 10,00% в/в, ментол 5,00% в/в;

ёрдамчи моддалар: бензил спирти, карбомер 940, триэтаноламин, пропиленгликоль, полиоксил 40 гидрогенланган канакунжут мойи (Акризол к-140), изопропил спирти, метилгидроксибензоат, пропилгидроксибензоат, суюқ тозаланган парафин, юмшоқ оқ парафин, тозаланган сув.

Оқ ёки деярли оқ рангли, ўзига хос ҳидли гомоген гель.

Сиртга қўллаш учун гель.

Ревматизмга қарши, яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи сиртга қўллаш учун восита.

Долекс гель яққол яллиғланишга қарши, анальгетик ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатувчи ностероид тузилишга эга бўлган модда диклофенак натрий сақлайди.

Диклофенакнинг экспериментал шароитларда аниқланган асосий таъсир механизми, простагландинларнинг биосинтезини тормозланиши ҳисобланади. Простагландинлар яллиғланиш, оғриқ ва иситманинг генезида муҳим роль ўйнайди. Ревматик касалликларда диклофенакнинг яллиғланишга қарши ва анальгетик хусусиятлари, тинч ҳолатдаги ва ҳаракатдаги оғриқ, бўғимларнинг эрталабки танглиги ва шиши каби симптомлар ва шикоятларнинг яққоллигини аҳамиятли камайиши билан ифодаланувчи клиник самарасини, шунингдек фаолиятини яхшиланишини таъминлайди. In vitro диклофенак натрий, пациентларни даволашда эришиладиган концентрацияларига эквивалент концентрацияларда тоғай тўқимасининг протеогликанларининг биосинтезини бостирмайди.

Постравматик ва операциядан кейинги яллиғланиш кўринишларида диклофенак тез оғриқни йўқотади (ҳам спонтан, ҳам ҳаракатда пайдо бўлувчи), яллиғланиш шиши ва операциядан кейин жароҳатни шишини камайтиради.

Долекс гель - бу маҳаллий таъсир қилувчи оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши гель, скелет-мушак шикастланишлари билан боғлиқ бўлган оғриқлар, шишлар ва яллиғланишларда кўрсатилган: чўзилиш, тенденит, бурсит, қўллар, бўйин, елкалардаги оғриқлар, ишиалгия, бўғимларни қийин ҳаракатланиши, белда оғриқ ва лямбаго.

Долекс гель шикастланган жойларга кунига 3-4 марта қўйилади, дори массаси бутунлай сингиб кетгунича ишқалаб уқаланади.

Тошма, қичишиш ва қизариш каби ножўя таъсирлари бўлиши мумкин. Препаратни қўллаш тўхтатилганидан кейин одатда ножўя таъсирлари йўқолади. Агар симптомлари сақланса, илтимос, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Долекс гелини диклофенакка, аспиринга, бошқа ностероид яллиғланишга қарши дориларга ва препаратнинг бошқа ингредиентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Диклофенакни маҳаллий қўллашда препаратнинг тизимли сўрилиши пастлиги сабабли ўзаро таъсирни пайдо бўлиш эҳтимоли жуда паст. Препаратни бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Диклофенак фотосенсибилизация чақирувчи воситаларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Диклофенакни маҳаллий қўллашда уни ички қабул қилишга нисбатан тизимли ножўя самаралари ривожланиши эҳтимоли кам, аммо Долекс гелни узоқ вақт давомида терининг нисбатан катта юзаларига суртишда эҳтимоли ортади.

Долекс гелни шикастланган, яллиғланган ёки инфекцияланган ва очиқ яраларга тушишини олдини олиб, фақат терининг интакт сохаларига юбориш тавсия этилади. Уни кўз ва бошқа шиллиқ қаватларига тушишига йўл қўйилмайди. Препаратни ичга қабул қилиш мумкин эмас.

Бирон бир тери тошмаси пайдо бўлишида препарат билан даволашни тўхтатиш керак. Долекс гелни намликни ўтказмайдиган окклюзион боғлов остида қўллаш мумкин эмас. Пайларни чўзилиши ҳолларида шикастланган соҳага бинтли боғлам қўйиш мумкин.

Долекс гель очиқ яраларда қўлланмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг. Ҳомиладор ёки эмизикли аёлларда препаратни қўллашни клиник тажрибаси чекланганлиги сабабли уни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди. Миометриянинг қисқарувчанлик қобилиятига таъсири ва кучсиз туғруқ фаолияти ва/ёки артериал йўлни муддатидан олдин ёпилиши эҳтимоли сабабли бу айниқса ҳомиладорликнинг III уч ойлигига таалуқли.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ҳомидорлик дааври, ҳомилани ривожланиши, туғруқ даври ва постнатал ривожланишга салбий таъсирининг тасдиқлари аниқланмаган.

Эмизиш даврида препаратни қўллашни ўта зарурати бўлганида кутилган фойда потенциал хавфдан юқори бўлганида, препаратни кўкрак соҳасига ёки терининг катта юзасига суртиш, узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Компоненларининг паст тизимли сўрилиши сабабли дозани оширилиб юборилиш эҳтимоли кам. Бехосдан ичга қабул қилинганида тез меъдани ювиш ва адсорбент қабул қилиш керак. Даволаш симптоматик, НЯҚВ билан заҳарланишда қўлланадиган умумий қувватлантирувчи воситалар қўлланади.

Долекс гель 30 ва 50 г дан тюбикларда чиқарилади.

Долекс гель шарикли аппликатори бўлган флаконда 40 г дан.

Салқин, қоронғу ва қуруқ жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

Shayana Healthcare Pvt. Ltd., Ҳиндистон.

Doleks Gel narxi dan boshlanadi 15000.00
Nomi Narxi so'm
Doleks Gel tashqi foydalanish uchun 30 g (naycha) 15000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish