Facebook Pixel Code

Drotaverin

Tovarlar: 5
dagi narxlar
dan 4 450 so'm (2 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Дротаверин раствор д/ин. 40 мг / 2 мл по 2 мл №5 (ампулы)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Дротаверин раствор д/ин. 40 мг / 2 мл по 2 мл №5 (ампулы)»

фаол модда: дротаверин гидрохлориди - 20 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий метабисульфити, 96% ли этил спирти, инъекция учун сув 1 мл гача.

Яшил-сариқ рангли, тиниқ эритма.

Инъекция учун эритма.

Спазмолитик восита. АТХ коди: A03AD02.

Миотроп спазмолитик. Кимёвий тузилиши ва фармакологик хусусиятлари бўйича папаверинга яқин, аммо кучлироқ ва давомли таъсирга эга. Силлик мушак хужайраларига кальций ионларини келиб тушишини сусайтиради (фосфодиэстеразани ингибиция килади, бу хужайра ичида цАМФнинг йигилишига олиб келади). Ички аъзоларнинг силлик мушакларини ва ичак перисталтикасини сусайтиради ва қон томирларини кенгайтиради. Вегетатив нерв тизими ва марказий нерв тизимига таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Парентерал мушак ичига юборилганда дротавериннинг қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври (11/2) 10-12 соатни ташкил этади, модданинг амалда тўлик элиминацияси 72 соат давомида кузатилади. Марказий нерв тизими, ёғ тўкимаси. миокард, буйрак ва ўпкада юкори концентрацияларда, энг паст концентрациялари жигарда ва меъдада тўпланади. Плазма оксиллар билан боғланиши 95-98% ни ташкил қилади. Сийдик ва сафро оркали эса глюкурон кислотаси билан конъюгат кўринишида (89-99%). оз кисми сульфат коньюгатлар шаклида чикарилади. Парентерал юборилганда препаратниниг таъсири 2-4 минутдан кейин намоён қилади. Максимал самараси 30 минутдан кейин бошланади.

Сурункали гастродуоденит, сурункали холецистит, холелитиазда, постхолецистэктомик синдромида, меъда ва 12 бармоқ ичак яра касалликларида, кардио ва пилорспазмда, спастик колитдаги силлик мушаклар спазми; периферик артериал кон томирлар спазмида, бош мия кон томирларини спазмида, буйрак санчигида, альгодименорея, туғруқларда қисқарган бачадонни кучсизланишида ва бачадон бўйнининг спазмини бартараф этиш учун ҳамда инструментал текширишларни ўтказишда қўлланилади.

Катталарда мушак ичига (м/и) ва вена ичига (в/и) кўлланади.

Одатда м/и юборилганда суткалик доза 1-3 марта 40-240 мг (2-12 мл) ни ташкил қилади.

Жигар ёки буйрак санчикларида препаратнинг 20-40 мл (40-80 мг) ни в/и секин юбориш тавсия килинади.

Физиологик тугрукларда бачадоннинг бўйнини очилиш фазасини кискартириш учун тортиб олиш даврининг бошида м/и 40 мг юборилади. Агар бу доза самарасиз бўлса, 2 соатдан кейин яна 40 мг препарат юборилади.

Бош айланиши, юрак уриши, артериал босимни пасайиши, кизиб кетиш хисси, кўп терлаш. тери аллергик реакциялари.

В/и юборилганда коллапс, AV-блокада, аритмиялар, нафас марказини сусайиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Препаратнинг компонентларига юкори индивидуал сезувчанлик, яққол жигар, буйрак, юрак етишмовчилиги, ІІ-ІІІ даражадаги AV блокада, кардиоген шок, артериал гипотензияда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан коронар артерияларнинг огир атеросклерози, простата безининг гиперплазияси, глаукома, ҳомиладорлик ва лактация даврида, 6 ёшгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Бошка спазмолитикларнинг самарасини кучайтиради, трициклик антидепресантлар, хинидин, новокаинамиднинг таъсири оқибатидаги артериал гипотензияни кучайтиради.

Морфиннинг спазмоген фаоллигини ва леводопанинг паркинсонизмга қарши таъсирини камайтиради.

Фенобарбитал спазмини ишончли бартараф этиш имконини оширади.

Парентерал юборилгандан (айниқса в/и) кейин автотранспортни бошкариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашдан 1 соат мобайнида сакланиш лозим, в/и юборилганда бемор горизонтал холатда бўлиши керак.

Симптомлар: AV блокада, юракни тўхтаб қолиши, нафас марказининг фалажи.

Даволаш: симптоматик

40 мг/2 мл инъекция учун эритма ампулаларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда саклансин.

Болалар ололмайдиган жойда саклансин.

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«RADIKS» МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, 100054, Тошкент ш. Лутфий кўч., 50 Тел: (+99871) 273-43-98, факс: (+99871) 273-80-58.

Drotaverin narxi dan boshlanadi 4 450 so'm
Nomi Narxi so'm
Дротаверин раствор д/ин. 40 мг / 2 мл по 2 мл №5 (ампулы) 4 450 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish