Entenorm
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Entenorm kapsulalari №20 (shisha)»
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 2 миллиард Lactobacillus acidophilus тирик хужайралари 9,0 мг, Lactobacillus rhamnosus 5,0 мг, Йогурт культураси (Streptococcus thermophilus ва Lactobacillus delbrueckii ssp.bulgaricus) 20,0 мг;
ёрдамчи моддалар: қуруқ сут зардоби, лактоза, магний стеарати, аскорбин кислотаси.
Капсула қобиғи сақлайди: желатин.
Оқ ёки сарғиш-оқ рангли кукун (тўқроқ гранулалар бўлишига йўл қўйилади) билан тўлдирилган оч-сариқ рангли қаттиқ желатин капсулалар.
Капсулалар.
Эубиотиклар. Ичак микрофлорасини бошқарувчи воситалар. АТХ коди: A07FA51.
Меъда-ичак йўллари фаолиятини нормаллаштиради. Препаратнинг сут кислотали бактериялари одамнинг нормал ичак микрофлораси таркибига киради ва иммунитетни рағбатлантириш, витаминларни ҳосил бўлиши, организмнинг детоксикацион ва овқат ҳазм қилиш фаолиятини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Препаратнинг микробларга қарши фаоллиги стафилококклар, протей, энтеропатоген ичак таёқчасига нисбатан яққол бўлади ва уларни сут кислотаси, лактоцинлар, водород пероксиди, лизоцим ва бошларни ишлаб чиқариш қобилияти билан боғлиқ. Сут кислотали бактериялар ичак ичидагисининг рН пасайтиради, патоген ва шартли-патоген микрофлорани ўсиши ва ривожланишини олдини олади.
Энтенорм катталар ва болаларда турли этиологияли дисбактериозларни (асосан антибиотикларни қабул қилиш ва химиотерапия чақирган) олдини олиш учун; ўткир ва сурункали гастроэнтероколитларда ва колитларда, диареяда, метеоризмда; антибиотико-, химио- ва нур билан даволаш вақтида ва даволагандан кейин; аллергик касалликларни мажмуавий даволаш таркибида буюрилади.
Катталарга ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга кунига 1 капсуладан овқатланиш вақтида буюрилади.
Даволаш учун: 1 ёшгача бўлган болаларга кунига ½ капсула овқатланиш вақтида (капсуланинг ичидагиси овқат ёки суюқликнинг оз миқдори билан аралаширилади);
1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга: 1-2 капсула овқатланиш вақтида;
3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 1 капсуладан кунига 3 марта овқатланиш вақтида буюрилади, даволаш давомийлиги 20-30 кун;
Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга: 1-2 капсуладан кунига 3 марта овқатланиш вақтида буюрилади, даволаш давомийлиги 25-30 кун. Зарурати бўлганида препаратни қабул қилишни такрорлаш мумкин.
Желатин капсулалари ва препаратнинг таркибига кирувчи компонентларга шахсий юқори сезувчанлик.
Қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилган ножўя кўринишлар пайдо бўлган ҳолларда, пациент шифокорга мурожаат этиши керак.
Аниқланмаган.
Сульфаниламидлар, антибиотиклар, метронидазол ва бошқа антибактериал препаратлар билан мажмуавий даволашда қўлланади.
Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун лактоза-галактозани наслий ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларда Энтенормни қўллаш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат эҳтиёткорликнинг алоҳида чораларига риоя қилишни талаб этмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари кузатилмаган.
20 капсула полиэтилен флаконда.
2-10 °С ҳароратда совутгичда сақлансин.
Визуал кўрикда бирон-бир нуқсон аниқланган ҳолатларда препаратни қўллашга йўл қўйилмайди.
3 йил.
Рецептсиз берилади.
“Аверси-Рационал” МЧЖ (Грузия).
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Entenorm kapsulalari №20 (shisha) | 86000 so'm |