Enterol 250
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Enterol og'iz orqali yuborish uchun eritma uchun dozalangan kukun, 250 mg № 10 (paketlar)»
Бир пакет қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: буларди Сахаромицетларининг CNCM-I745 лиофилизация қилинган ачитқилари 250,0 мг, лактоза моногидрати 32,5 мг;
ёрдамчи моддалар: фруктоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, “Тутти-фрутти” таъм қўшимчаси (мальтодекстрин, сорбитол, ванилин, изоамилацетат, метилбутират, “Апельсин” ҳушбўйи, “Лимон” ҳушбўйи, концентрацияланган олма шарбати).
Оч-жигарранг рангли, мева ҳидли кукун.
Перорал қўллаш учун эритма тайёрлаш учун дозаланган кукун.
Диареяга қарши воситалар. АТХ коди: A07FA02.
Фармакодинамикаси
Энтерол® 250 - микробларга қарши ва диареяга қарши таъсирга эга биологик табиатли препаратдир. Saccharomyces boulardii аскоспор ачитқиларнинг патоген бўлмаган штаммлари бўлганлиги ва бактерияларга қарши препаратларга генетик чидамли бўлганлиги туфайли, ичак касалликларида кенг қўлланила бошлади, чунки улар меъда-ичак йўлларидан ўтиб, уларда колония ҳосил қилмайди, ичакда доимий даражада сақланиб турувчи аҳамиятли концентрацияларга тез эришади, нормал резидент микрофлорага таъсир қилмайди ва овқат-ҳазм қилиш йўлларидан ташқарига чиқмайди.
Saccharomyces boulardii нинг антибиотикларга ва кўпгина бошқа препаратларга чидамлилигини, шунингдек уларнинг замбуруғларга қарши препаратларга сезгирлигини таъкидлаш керак. Saccharomyces boulardii нинг антибиотикларга генетик чидамлилиги ичак йўлларининг нормал биоценозини ҳимоя қилиш учун антибиотиклар билан бир вақтда қўллаш имконини беради.
Saccharomyces boulardii нинг асосий таъсир механизми:
- бевосита антагонизм (микробларга қарши таъсири), носпецифик иммун ҳимоясини кучайтириш, шунингдек IgA ва қолган иммуноглобулинларнинг секретор компонентларини ишлаб чиқарилишини ошиши ҳисобига Saccharomyces boulardii нинг Clostridium dificile, Clostridium pneumoniae, Staphylococcus aureus, Pseudomonas aeruginosa, Candida krusei, Candida pseudotropical, Salmonella typhi, Ecsherichia coli, Shigella dysenteriae, Proteus, а так же, Enthamoeba hystolitica, Lambliae каби ичак микрофлорасини издан чиқарувчи патоген ва шартли-патоген микроорганизмлар ва замбуруғларнинг ўсишини сусайтириш қобилияти билан характерланади;
- антитоксик таъсири С-протеин билан бириккан рецепторлар орқали энтероцитларга таъсир этувчи нейтрализация қилувчи омил синтези билан боғлиқ;
- антисекретор таъсири энтероцитларда цАМФ даражасини камайиши билан боғлиқ, бу ичак бўшлиғига сув ва туз секрециясини камайишига олиб келади;
- ферментатив таъсири ингичка ичакнинг дисахаридазалари (лактаза, сахараза, мальтаза) фаоллигини ошиши билан боғлиқ;
- спермин ва спермидин ажралиб чиқиши ҳисобига ингичка ичак шиллиқ қаватига нисбатан трофик самараси.
Saccharomyces boulardii нинг антибиотикларга генетик чидамлилиги ичак йўлларининг нормал биоценозини ҳимоя қилиш учун антибиотиклар билан бир вақтда қўллаш имконини беради.
Ачитқиларнинг тирик шакли, Saccharomyces boulardii нинг фармакокинетикаси ҳайвонлар ва одамларда ўтказилган in vitro ва in vivo шароитдаги турли тадқиқотлар жараёнида аниқланган. Олинган маълумотлар асосида Энтерол® 250 ичак микрофлорасини тиклайди ва яққол этиопатогенетик диареяга қарши таъсирга эга эканлигини таъкидлаш мумкин.
Фармакокинетикаси
Препарат қабул қилингандан кейин йўғон ичакда Saccharomyces boulardii нинг юқори концентрациясига эришилади, у 24 соат давомида тутиб турилади. Saccharomyces boulardii тизимли қон оқими ва мезентериал лимфатик тугунларга кирмайди. Даволаш тугаганидан кейин Saccharomyces boulardii ахлат билан 3-5 кун давомида тўлиқ чиқарилади.
катталар ва болаларда бактериал этиологияли ўткир ва сурункали диарея;
вирусли этиологияли ўткир диарея;
ичак дисбактериози;
саёҳатчилар диареясини олдини олиш ва даволаш;
ОИТС билан ассоциацияланган диарея;
антибиотикларни қабул қилиш чақирган колит ва диареяни олдини олиш ва даволаш;
таъсирланган йўғон ичак синдроми;
сохтамембраноз колит ва Clostridium difficile билан боғлиқ касалликлар;
давомли энтерал озиқлантириш билан боғлиқ диареяда қўлланади.
Янги туғилган чақалоқлар: шифокор кузатуви остида кунига кўпи билан 1 пакетча. Пакетча ичидагиси бевосита қўллашдан олдин бир стакан илиқ сутда ёки илиқ сувда эритилади ёки болага овқат билан берилади.
6 ёшгача бўлган болалар: 1 пакетча кунига 1-2 марта.
Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар: 1-2 пакетчадан кунига 2 марта.
Тавсия этилган даволаш курси
- ўткир диарея 3-5 сутка;
- сурункали диарея синдроми, таъсирланган йўғон ичак синдромини даволаш 10-14 сутка;
- антибиотик билан ассоциацияланган диарея ва сохтамембраноз колитни олдини олиш ва даволаш антибиотиклар билан даволаш курси давомида суткада 2 марта 2 пакетча дозада антибиотиклар билан бирга буюрилади.
Кам ҳолларда: марказий веноз катетери бўлган госпитализация қилинган пациентларда фунгемия.
Жуда кам ҳолларда: метеоризм, препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик туфайли қичишиш кўринишидаги аллергик реакция.
- препаратнинг компонентларидан биронтасига ўта юқори сезувчанлик (аллергия);
- марказий веноз катетери бўлган пациентлар;
- галактоземия, лактоза етишмовчилиги, глюкоза ва галактоза мальабсорбцияси синдроми қўллаш мумкин эмас.
Перорал ёки парентерал буюрилган замбуруғларга қарши воситалар билан бир вақтда қабул қилинмасин.
Энтерол® 250 ни жуда иссиқ (50 °C дан юқори) ёки жуда совуқ овқат ёки суюқлик билан аралаштириш мумкин эмас. Алкоголь билан бирга қабул қилинмасин.
Агар 2 кун давомида диарея тўхтамаса, препаратни кейинчалик қўллаш юзасидан шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Сув-туз мувозанатини тиклаш учун эритмаларни қўллаш зарур. Регидратацион эритманинг хажми йўқотилган хажмга эквивалент бўлиши керак, яъни 1 кг тана вазнига 50-100 мл. Ўткир ёки давомли диарея, қусиш ёки овқатланишдан сақланиш ҳолатларида сув мувозанатини тиклаш усулларини таналаш керак - перорал ёки парентерал.
Капсула ва пакетчаларнинг бутунлигини бузилишларида марказий веноз катетери бўлган пациентларда қўллаганда колонизация натижаси туфайли фунгемия хавфи пайдо бўлади. Марказий веноз катетери бўлган беморларда гематоген замбуруғли инфекция пайдо бўлиши ҳақида хабар берилган (ушбу ҳолатда Saccharomyces boulardii қўлланилмаган). Кўпинча бунинг оқибати бўлиб гипертермия ҳисобланади, қон синамаларида Saccharomyces мавжудлиги аниқланган. Ушбу симптомлар замбуруғларга қарши даволаш ва катетерни олиб ташлангандан кейин ўтиб кетади.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Энтерол® 250 ни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин.
Дори воситасини автотранспортни бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қолиятига таъсирининг ўзига хослиги
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Saccharomyces boulardii тизимли қон оқимига сўрилмайди, шунинг учун дозани ошириб юборилиши учун сабаб йўқ.
Дозани ошириб юборилган ҳолатларда бирон-бир чоралар талаб этилмайди.
765,0 мг препарат алюмин фольга/полиэтилен плёнка/босма қоғозли иккиланган пакетларга жойланади. 10 пакетдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.
3 йил.
Рецептсиз.
Биокодекс, 7 авеню Гальени, 94250 Жантилли - Франция.
Қайд этиш гувоҳномасининг эгасининг номи ва манзили
Биокодекс, Франция.
Қадоқловчи-корхонанинг номи ва манзили
Биокодекс, Франция.
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100179, Олмазор тумани, Чимбой мавзеси 5 А,
тел: +998712292709.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Enterol kapsulalari 250 mg №10 (flakon) | 66500 so'm |
Enterol og'iz orqali yuborish uchun eritma uchun dozalangan kukun, 250 mg № 10 (paketlar) | 158000 so'm |