Facebook Pixel Code

Ersafurimer

Tovarlar: 1
Ersafurimer 200 mg № 30 kapsulalar (3 blister x 10 kapsula)
Merrymed Farm (O`zbekiston)
dan 32000 so'm
Без рецепта
в 11 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 32000 so'm (11 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Ersafurimer 200 mg № 30 kapsulalar (3 blister x 10 kapsula)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Ersafurimer 200 mg № 30 kapsulalar (3 blister x 10 kapsula)»

фаол модда: нифуроксазид - 200 мг.

ёрдамич моддалар: маккажўхори крахмали, сахароза, магний стеарати.

№ 0 ёки № 1 ўлчамли, қаттиқ желатин капсулалар. Капсулалар ранги: корпуси ва копкоги сарик рангли, ёки корпуси тўқ сариқ, капқоғи қизғиш-жигарранг, ёки корпуси ва қопқоғи оқ рангли. Капсула ичидагиси сариқ рангли кукун.

Капсулалар.

Антибактериал сантенк восита. АТХ коди: А07AX03.

Бошка нитрофуранлар каби, Эрсафуример микроорганизмлар ҳужайраларидаги айрим оксидланиш-қайтарилиш фермент реакцияларини блоклайди. Терапевтик дозаларда бактериостатик таъсир, юқори дозаларда бактерицид таъсир кўрсатади. Саmpylobacter jejuni, Echerichia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Clostridium perfringens, Vibrio cholerae, патоген Vibrions ва Vibrio parahaemolytique, Staphylococcus spp. нисбатан юқори фаолликка эга.

Citrobacter spp., Enterobacter cloacae, Proteus indologenes Эрсафуример га кучсиз сезгир.

Klebsiella spp., Proteus mirabilis, Providencia spp., Pseudomonas spp Эрсафуример га чидамли.

Сапрофит флорага таъсир қилмайди (дисбактериоз чакирмайди). Препаратга микроорганизмларнинг чидамлилиги ривожланмайди.

Фармакокинетикаси

Эрсафуример меъда ичак йўлларидан деярли сўрилмайди, кабул килинган дозанинг 99% ичакда колади ва у ерда ўзининг микробларга карши таъсирини кўрсатади. Эрсафуример ичак орқали чикарилади: 20% ўзгармаган ҳолатда, Эрсафуример нинг қолган қисми кимёвий жиҳатдан ўзгарган ҳолатда чиқарилади.

Умумий ҳолат ёмонлашмай, тана ҳарорати ошмай, интоксикациясиз кечувчи ўткир бактериал диарея (диареянинг адекват огирлик даражасига караб ичга суюқликни ва электролитларни қабул қилиш йўли билан ёки зарурати бўлса, вена ичига юбориш билан адекват регидратацияга қўшимча равишда) қўлланилади.

Препарат фақат катталар ёки 6 ёшдан ошган болалар томонидан ичга кабул килиш учун мўлжалланган.

Катталарга: суткада 4 капсула (800 мг) дан 2-4 марта қабул килиш учун бўлинган ҳолда буюрилади.

6 ёшдан ошган болалар: суткада 3-4 капсула (600-800 мг) дан 2-4 марта қабул қилиш учун бўлинган ҳолда буюрилади.

Даволаш курсининг давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми.

Квинке шиши, анафилактик шок воз бериши мумкин.

  • нитрофуран ҳосилаларига ёки препаратнинг бошка хар кандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик;
  • 6 ёшгача бўлган болалар;
  • хомиладорлик;
  • фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактоза малабсорбция синдроми ёки сахароза ва изомалтаза етишмовчилиги (препарат таркибида сахароза мавжудлиги сабабли)да қўллаш мумкин эмас.

Маълумотлар йўк.

Тизимли шикастланиш белгилари билан кечувчи бактериал диареяда (умумий ҳолатни ёмонлашуви, тана ҳароратини ошиши, интоксикация ёки инфекция симптомларда) тизимли диффузияси яхши бўлган антибактериал препаратларни қўллаш лозим.

Якқол давомли диарея, огир қусиш ёки овқатдан бош тортиш холатида регидратация учун суюклик ва электролитиларии вена ичига юбориш масаласини кўриб чикиш лозим. Агар даволаш фонида диарея 2 кундан ортиқ сақланса, даволашни қайта кўриб чикиш лозим ва ичга суюклик хамда электролитларни қабул қилиш ёки уларни вена ичига юбориш зарурати ҳақидаги масалани кўриб чиқиш лозим.

Юборилаётган суюқликнинг ҳажми ва уни юбориш усули (ичга, в/и) диареянинг яқоллик даражасига, ёшга ва беморнинг клиник ҳолатига мувофиқ бўлиши лозим.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Хомиладорлик даври: ҳайвонларда ўтказилган тадкикотларда нифуроксазиднинг тератоген таъсир кўрсатиши аникланмаган. Аммо, эҳтиёт чораси сифатида, ҳомиладорлик даврида нифуроксазидни қабул қилиш тавсия этилмайди (ҳомиладорлик даврида қўллаш бўйича клиник тажрибанинг етарли эмаслиги сабабли).

Лактация даври: эмизиш даври вактида препарат билан қиска даволаш курси пайтида эмизишни давом эттириш мумкин.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат транспорт воситаларини бошкариш ёки бошка потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир килмайди.

Маълумотлар йўк.

7, 10 ёки 14 та капсуладан ПВХ/алюмин фольга контур-уяли ўрамларда.

1.2 ёки 3 контур-уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўрикномаси билан бирга картон кутига жойланган.

Курук, ёругликдан химояланган, 25 °С дан юқори бўлмаган хароратда саклансин, Болалар ололмайдиган жойда сакансин.

3 йил.

Яроклилих муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин.

Рецептсиз.

«MERRYMED FARM» МЧЖ

Ўзбекстон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол ҚФЙ, Шербулоқ кўчаси 1 уй, Тел: (0369) 224-67-22.

Ersafurimer narxi dan boshlanadi 32000.00
Nomi Narxi so'm
Ersafurimer 200 mg № 30 kapsulalar (3 blister x 10 kapsula) 32000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish