Ferveks
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Ferveks limon ta'mi bilan og'iz eritmasi uchun shakar kukuni bilan 13,1 g №8 (paketlar)»
1 пакетча (13,10 г) қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: парацетамол - 0,500 г, аскорбин кислотаси - 0,200 г, фенирамин малеати - 0,025 г;
ёрдамчи моддалар: сахароза, сувсиз лимон кислотаси, акация, натрий сахарини Е954, Antilles* хушбўйи (*Antilles хушбўйи таркиби: мальтодекстрин, α-пинен, β-пинен, лимонен, γ-терпинен, линалол, нерол, α-терпинеол, гераниол, акация).
Оч-сарғиш рангли гранулаланган кукун.
Ичга қабул қилиш учун эритмани тайёрлаш учун лимонли, қандли кукун.
Анальгетикларантипиретиклар. Парацетамол психолептиклардан ташқари, бошқа препаратлар билан мажмуада. АТХ коди: N02BE51.
Фармакодинамикаси
Фервекснинг самараси 3 фармакологик ҳусусиятларга боғлиқ:
Н1-гистамин рецепторлари блокатори фенирамин малеатининг, антигистамин таъсирига боғлиқ. Инфекцияларнинг маҳаллий экссудатив кўринишларининг яққоллиги, кўзлардаги ва бурундаги қичишиш камаяди, кўз ёши оқиши, ринорея, аксириш ҳуружлари бартараф этилади.
Парацетамолнинг оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирига боғлиқ. Иситма ва оғриқ (бош оғриғи, миалгия) камаяди.
Организм томонидан йўқотилган аскорбин кислотасининг компенсациясига боғлиқ. Организмнинг инфекцияларга қаршилиги ошади.
Фармакокинетикаси
Перорал қабул қилинганида парацетамолни сўрилиши тез ва тўлиқ юз беради. Плазмадаги чўққи концентрацияларга қабул қилингандан сўнг 30-60 минут ўтгач эришилади.
Парацетамол барча тўқималарга тез тарқалади. Қон, сўлак ва плазмадаги концентрациялари бир хил бўлади. Плазма оқсиллари билан кучсиз боғланади. Парацетамол асосан жигарда метаболизмга учрайди ва сийдик билан чиқарилади. Қабул қилинган дозанинг 90% буйраклар орқали 24 соат давомида, асосан глюкуронидли конъюгатлар (60-89%, шунингдек сульфатли конъюгатлар (20-30%) шаклида чиқарилади. 5% дан камроқ қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ярим чиқарилиш шакли - 2 соат.
Парацетамолнинг аҳамиятсиз қисми цитохром Р450 иштирокида глютатион билан бирикма ҳосил қилувчи метаболитга айланади ва сийдик билан чиқарилади. Доза ошириб юборилганда бу метаболитнинг миқдори ошади.
Оғир даражадаги буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) парацетамол ва унинг метаболитларини организмдан чиқарилиши секинлашади.
Кекса ёшдаги шахсларда конъюгация бўлган хусусияти ўзгармайди.
Аскорбин кислотаси меъда-ичак йўлларида осон сўрилади. Агар унинг организмга тушиши, керакли миқдоридан юқори бўлса, ортиқчаси сийдик орқали чиқарилади.
Фенирамин малеати меъдаичак йўлларида яхши сўрилади. Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври 1-1,5 соатни ташкил қилади. Тўқималарга яқинлиги туфайли, асосан буйрак орқали чиқарилади.
Катталарда (15 ёш ва ундан катталарда) шамоллаш, ринит, ринофарингит ва гриппни даволаш учун:
- бурундан тиниқ ажралма келиши ва кўз ёши оқишида;
- аксиришда;
- бош оғриғи ва/ёки иситмада қўлланилади.
Ичга 1 пакетчадан суткада 2-3 марта буюрилади. Пакетча таркибидаги модда етарли миқдордаги иссиқ ёки совуқ сувда эритилади. Препаратни қабул қилишлар орасидаги интервал камида 4 соат бўлиши лозим. Даволашнинг максимал давомийлиги 5 кунни ташкил қилади.
Гриппни даволаш учун препаратни иссиқ сувда эритиш ва кечқурун қабул қилиш афзалроқ.
Оғир буйрак етишмовчилиги ҳолларида (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) препаратни қабул қилишлар орасидаги интервал камида 8 соатни ташкил қилиши лозим.
Фенирамин билан боғлиқ:
Нейровегетатив самаралар:
- седатив самара ёки уйқучанлик, айниқса даволашни бошида;
- антихолинергик самаралар: шиллиқ пардаларни қуриши, қабзият, аккомодацияни бузилиши, мидриаз, кучли юрак уриши, сийдик тутилиши ҳавфи;
- ортостатик гипотензия;
- мувозанатни бузилиши, вертиго, хотирани ва диққатни жамлашни пасайиши, кўпроқ кекса ёшдагиларда учрайди;
- ҳаракат координациясини бузилиши, қалтираш;
- онгни чалкашиши, галлюцинация;
- камроқ ҳолларда қўзғалувчанлик тури бўйича самаралар: ажитация, неврозлик, уйқусизлик бўлиши мумкин.
Юқори сезувчанлик реакциялари (кам):
- эритема, қичишиш, экзема, пурпура, эшакеми;
- шиш, камроқ Квинке шиши;
- анафилактик шок бўлиши мумкин.
Гематологик самаралар:
- лейкоцитопения, нейтропения, тромбоцитопения, гемолитик анемия бўлиши мумкин.
Парацетамол билан боғлиқ:
- анафилактик шок, Квинке шиши, эритема, эшакеми ва тери тошмаси каби, юқори сезувчанликнинг реакциялари кам учрайдиган;
- тромбоцитопения, лейкоцитопения ва нейтропениянинг жуда кам ҳоллари бўлиши мумкин.
- препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликда;
- гепатоцеллюляр етишмовчиликда;
- ёпиқ бурчакли глаукома хавфида;
- простата бези фаолиятини бузилиши билан боғлиқ сийдик тутилиши хавфида;
- фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза, галактозани мальабсорбцияси синдроми ёки сахаразаизомальтаза етишмовчилиги билан касалланган шахслар учун таркибида қанд борлиги сабабли;
- 15 ёшдан кичик бўлган болаларда;
- ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Мумкин бўлмаган мажмуалар:
Алкоголь Н1антигистаминнинг седатив самарасини кучайтиради. Диққатни сусайиши транспорт воситаларини бошқаришда ва механизмлар билан ишлашда хавф туғдириши мумкин. Алкоголь ичимликларидан ва алкоголь сақловчи дори воситаларини қабул қилишдан сақланинг.
Эътиборга олиш керак бўлган мажмуалар:
- Седатив таъсирга эга дори воситалари (морфин ҳосилалари (оғриқ қолдирувчи, йўталга қарши воситалар ва ўринбосар даволаш препаратлари), нейролептиклар, барбитуратлар, бензодиазепинлар, бензодиазепиндан ташқари анксиолитиклар (масалан, мепробамат), уйқу чақирувчи воситалар, седатив антидепрессантлар (амитриптилин, доксепин, мианзерин, миртазапин, тримипрамин), седатив таъсирга эга Н1рецепторларининг блокаторлари, марказий таъсирга эга антигипертензив препаратлар, баклофен ва талидомид МНТ га сусайтирувчи таъсир кўрсатади.
- Атропин таъсирига эга дори воситалари (имипрамин антидепрессантлар, атропин таъсирига эга Н1рецепторларининг блокаторлари, антихолинергик паркинсонга қарши препаратлар, спазмолитик атропинлар, дизопирамид, фенотиазин нейролептиклар ва клозапин) сийдик тутилиши, қабзият ва оғизни қуриши каби ножўя таъсирларни ривожланиш хавфини оширади.
Яққол ёки давомли иситмада, суперинфекция белгилари пайдо бўлганида ёки 5 кун давомида даволанганда симптомларнинг ўзгармаслигида даволашни қайта кўриб чиқиш керак.
Руҳий қарамлик хавфи фақат тавсия қилинганидан ортиқ дозаларни қабул қилганда ёки узоқ муддатли даволашда юз бериши мумкин.
Дозани ошириб юборилиш хавфини олдини олиш учун бошқа дори воситалари парацетамол сақламаслигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Тана вазни 50 кг дан ортиқ катталар учун парацетамолнинг максимал суткалик дозаси 4 г дан ошмаслиги керак.
Алкоголь ичимликларини истеъмол қилиш ёки тинчлантирувчи воситаларни (асосан, барбитуратларни) қабул қилиш антигистаминларнинг седатив таъсирини кучайтиради, шунинг учун даволаниш вақтида уларни қабул қилишдан сақланиш керак.
Ҳар бир пакетча 11,5 г қанд сақлайди, қандли диабет ҳолларида ёки қанднинг паст миқдори бўлган парҳезга амал қилинганда кундалик рационда, бу ҳисобга олиниши керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланганда хавфсизлиги бўйича маълумотлар етарли эмаслиги сабабли қўллаш мумкин эмас.
Дори воситасини транспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги
Уйқучанлик юзага келишининг хавфи туфайли, пациентлар юқори диққатни, тез психомотор ва ҳаракат реакциясини талаб қилувчи барча фаолият турларидан сақланишлари керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Фенирамин билан боғлиқ дозани ошириб юборилиши тиришишлар (айниқса болаларда), онгни бузилиши, комани чақириши мумкин.
Кекса ёшдаги шахсларда ва кўпинча кичкина болаларда ҳаёт учун хавфли бўлган парацетамол билан боғлиқ заҳарланиш хавфи мавжуд.
Симптомлари: одатда биринчи суткаларда пайдо бўлувчи кўнгил айниши, қусиш, анорексия, рангсизлик, қоринда оғриқ бўлиши мумкин. Парацетамолни катталарда бир марта қабулда 10 г дан ортиқ қабул қилиниши ва болаларда бир қабулда тана вазнига 150 мг/кг қабул қилиниши гепатоцеллюляр етишмовчилигига, метаболик ацидозга, энцефалопатияга ва ўлимга олиб келувчи гепатоцитларнинг некрозини чақириши мумкин. Доза ошириб юборилганидан сўнг 12-48 соатдан кейин жигар трансаминаза, лактатдегидрогеназа ва билирубиннинг даражасини ошиши, шунингдек протромбин даражасини камайиши кузатилиши мумкин.
Даволаш: заҳарланиш симптомлари пайдо бўлиши билан дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
Дори воситасини қабул қилингандан сўнг 10 соат давомида госпитализация қилиш, плазмада парацетамолнинг даражасини аниқлаш учун қон тахлили, меъдани ювиш, вена ичига ёки перорал N-ацетилцистеин антидотини қабул қилиш, симптоматик даволаш тавсия қилинади.
13,1 г дан А1/полиэтилен/ қоғоз пакетчада.
8 пакетчадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
УПСА САС
979 авеню де Пирене, 47520 Ле Пассаж, Франция.
Қайд этиш гувоҳномасининг эгаси
УПСА САС
3 рю Жозеф Монье, 92500 РюэйМальмэзон, Франция.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Ferveks malina ta'mi bilan og'iz orqali yuborish uchun eritma uchun shakar kukuni bilan, 12,75 g № 8 (paketlar) | 37000 so'm |
Ferveks limon ta'mi bilan og'iz eritmasi uchun shakar kukuni bilan 13,1 g №8 (paketlar) | 39600 so'm |
Ferveks limon xushbo'yli og'iz eritmasi uchun kukun 4,95 g №8 (paketlar) | 56000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent