Facebook Pixel Code

Flukanol - Seem

Tovarlar: 1
Flukanol-SEEM  infuzion eritmasi 2 mg/ml, 100 ml (flakon)
Samarkand England Eco-Medical (O`zbekiston)
dan 9000 so'm
Retsept bo'yicha
в 2 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 9000 so'm (2 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Flukanol-SEEM infuzion eritmasi 2 mg/ml, 100 ml (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Flukanol-SEEM infuzion eritmasi 2 mg/ml, 100 ml (flakon)»

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: флуконазол - 2 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди - 9 мг, инъекция учун сув 1 мл гача.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш эритма

Замбуруғларга қарши воситалар. Код АТХ: J02АС01.

Фармакодинамикаси

Флуканол-SEEM - бу умумий таъсирга эга бис-триазол тур замбуруғларга қарши препарат. Препаратнииг замбуруғларга қарши таъсир механизми замбуруғ хужайраси мембранасини қуриш учун зарур бўлган эргостерол биосинтезининг специфик тормозланишини чақириши билан боғлик, Флуканол-SEEM Candida ва Cryptococcusneoformans туркум замбуруғлари чақирган тизимли инфекцияларда самарали. Гематоэнцефалик тўсиқдан ўтади,шунинг учун калла суяги ички инфекцняларида хам муваффақиятли қўлланиши мумкин. Histoplasma capsulatum, Blastomyces dermatitidis, Coccidioides immitis қўзғатувчилари чақирган (шу жумладан калла суяги ички инфекцияларида), шунингдек Microsporum ва Trichophyton туркум замбуруглари чақирган инфекцияларда хам самарали.

Фармакокинетикаси

Флуконазолнинг плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 30 соатни ташкил қилади, бу уни даволаш курсини ўтказишда ва терапевтик самарани таъминлашида суткада 1 марта қўллаш имкониятини беради. Қон плазмасидаги фаол модданинг концентрацияси юборилган дозага туғри пропорционал. Қон плазмаси оқсиллари билан флуконазолнинг 11-12% боғланади. Флуконазол хар куни бир марта 4-5 сутка юборилганида 90% пациентларда турғун концентрацияга эришилади.

Флуконазол организмнинг тўқима ва суюқликларига яхши киради. Унинг кукрак сутида, бўғим суюқлигида,сўлак, балғам, қин секрети ва перитонеал суюқлигидаги концентрацияси қондаги концентрацияси билан бир хил. Замбуруғли менигити бўлган пациентларда орқа мия суюқлигидаги концентрацияси қон плазмасидаги даражасининг 90% ни ташкил қилади. Мугуз қавати, эпидермис, дерма ва тер суюқлигида қон плазмадаги концентрациясидан юқори бўлган концентрацияга эришади.

Асосан буйраклар орқали юборилган дозанинг тахминан 80% ўзгармаган холда, 11 % - сийдик билан метаболитлари кўринишида чиқарилади.

  • Тизимли замбуругли инфекциялар.
  • Тизимли кандидоз: кандидемия, диссеминирланган кандидоз (эндокард, қорин бўшлиғи аъзолари, нафас аъзолари, сийдик-жинсий тизими, кўз микозлари);
  • Cryptococcus замбуруғлари чақирган тизимли шикастланишлар, масалан, нафас аъзолари ва ташқи қопламаларнинг (тери ва шиллиқ қаватларининг шикастланиши) микозлари, хамда криптококк менингити.

Флуконазолнинг суткалик дозаси инфекциянингхарактери ва оғирлигига боғлик.

Даволашни муддатдан олдин тўхтатиш қайталанишга олиб келади. ОИТС бўлган беморларда криптококк менингитини, шунингдек қайталанувчи орофарингиал кандидоз, одатда узоқ муддатли даволашни талаб қилади.

Кандидемия, диссеминирланган кандидоз ва бошқа инвазив кандидозларда катталар учун одатдаги доза - биринчи куни 400 мг, сўнгра кунига 200 мг дан. Суткалик дозани клиник манзарага қараб 400 мг гача ошириш мумкин. Курснинг давомийлиги беморнинг холатига боғлик. Криптококк мениигшпда ва бошқа криптококкли зарарланишларда биринчи куни 400 мг буюрилади, сунгра 200-400 мг дан кунига бир марта. Курснинг давомийлиги клиник ва микологик реакцияларга боғлиқ, криптококкли менингитларда эса, камида 6-8 хафтани ташкил қилади.

Балаларга. Болалар учун дозалаш ва даволашнинг давомийлиги катталардаги каби клиник ва микологик самарага қараб шахсий белгиланадн. Болалар учун суткалик доза катталарнинг максимал дозасидан ошмаслиги керак.

Тизимли кандидозлар ёки криптококкли инфекцияларда тавсия қилинадиган доза 7 мг/кг - туйинтириш, кейин тутиб турувчи 3 мг/кг ни ташкил қилади. Криптококкли менингитда доза икки баробар оширилади.

Буйраклар фаолияти сусайган болалар учун суткалик доза катгалар учун бўлган курсатмага мувофиқкамайтирилади.

4 ҳафталикгача бўлган чақалоқларга. Препарат хаётининг биринчи хафтасида катта ёшдаги болалардаги каби дозада (мг/кг) буюрилади, аммо хар 3 кунда, яъни 72 соат оралиқ билан буюрилади. чунки чақалоқларда флуконазол секин чиқарилади. 3-4 хафталик болаларда худди шундай дозада хар 2 кунда, яъни 48 соат оралиқбилан буюрилади. Буйраклар фаолияти меъёрида булган кекса беморларда, одатдаги дозада буюриш мумкин. Буйракларнинг фаолияти сусайган холларда (креатинин клиренси 40 мл/мин дан кам) дозани камайтириш лозим.

Буйраклар фаолияти сусайганида дозани, буйраклар фаолиятининг бузилиш даражасига қараб камайтириш керак (жадвалга қаранг).

Буйраклар фаолияти сусайган беморларни давомли даволашни 50-400 мг зарб дозадан бошлаш лозим. Сўнгра қуллаш тезлиги еки дозанинг

катталигини креатинин клиренсига қараб ўзгартириш керак, хусусан:

Креатинин клиренси (мл/мин): > 50, Тавсия этилган дозаси: 100 %;

Креатинин клиренси (мл/мин): ≤ 50 (диализсиз), авсия этилган дозаси: 50 %;

Креатинин клиренси (мл/мин): мунтазам диализ қилинувчи беморларда, Тавсия этилган дозаси: 100 % - ҳар бир диализдан кейин.

Вена ичига инфузиядан перорал кўллашга ўтишда ёки акс холларда суткалик дозани ўзгартириш керак эмас. Суткалик доза қўллаш усулига боғлиқ эмас. Натрий хлориднинг 0,9% эритмасидаги 100 мл инфузион эритмада 200 мг флуконазол сақланади, бу Na+ ионлари ёки 15 ммоль С1 ни миқдорига жавоб беради. Буни натрий ёки суюқлик юборишни чекланишига мухтож бўлган беморларни даволашда эътиборга олиш керак. Вена ичига инфузия қуйидаги инфузион эритмалар билан тўғри келади: гюкозанинг 20% эритмаси, рингер эритмаси, калий хлоридининг глюкозадаги эритмаси (таркиби 1000 мл инъекция учун сувда 3,8 г калий хлориди, 33,75 г сувсиз глюкоза, 5 г 0,1 N хлорид кислотаси) натрий бикарбонат эритмаси (таркиби: 1000 мл инъекция учун сувда 13 г натрий бикарбонати), натрий хлоридининг изотоник эритмаси.

Яққол номутаносиблик йуқ бўлишига қарамасдан, препаратни бошқа инфузион эритмалар билан аралаштириш тавсия қилинмайди.

Флуканол-SEEM одатда яхши ўзлаштирилади. Бироқ ножўя таъсирларидан кўпинча бош оғриғи, корин оғриғи, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қусиш, жигарнинг токсик шикастланиши, (лаборатория курсаткичларини ўзгариши - ишқорий фосфатаза, билирубин, аминотрансферазлар даражасини ошиши) ва гепатит ривожланиши мумкин. Шунингдек: бош айланиши, тиришишлар; аллопеция, эксфолиатив тери реакциялари; қонда лейкоцитлар (нейтропения, агранулоцитоз), тромбоцитлар миқдорини ўзгариши; аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, юзни шиши, анафилаксия), қонда холестерин, триглицеридлар, калий даражасини ошиши; таъм билиш хиссини ўзгариши кузатилиши мумкин.

Препаратнинг хар қандай компонентларига юқори сезувчанлик. Ҳомилад орлик ва эмизиш даври.

Кумарин тури перорал антикоагулянтлар. Протромбин вақтини узайиши мумкин (ўлчов бўйича 12%), шунинг учун перорал антикоагулянт воситаларини олаётган беморларда протромбин вақтини назорат қилиш лозим.

Сульфанилмочевина тури перорал диабетга қарши препаратлар. Мажмуавий юборилганида флуконазол соғлом кўнгиллиларда ушбу препаратларнинг яримчиқарилиш даврини узайтаради. Шунинг учун гипогликемия бўлиш эхтимолини хисобга олиш керак.

Тиазид диуретиклар. Соғлом кўнгиллиларда гидрохлортиазид флуконазолнинг плазмадаги даражасини тахминан 40% га оширади. Шунинг учун тиазид тури диуретиклари билан мажмуавий қўллашда, ушбу самарасини хисобга олиш керак.

Фенитоин. Фенитоиннинг плазмадаги даражаси сезиларли даражада ошади. Флуконазол билан бирга қўлланганида фенитоиннинг плазмадаги даражасини назорат қилиш керак.

Рифампицин. Узок вақт рифампицин олган беморларни флуконазол билан даволашда, фдуконазолни эгри чизиқости майдон кўрсаткичи 25% га, яримчиқарилиш даври - 20% камайди. Бундай холларда флуконазолнинг дозасини ошириш цмкониятини қайта куриб чиқиш керак.

Циклоспорин. Флуконазолнинг 100 мг суткалик дозаси суяк кумиги трансплантация қилянган беморларда циклоспорин даражасига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Флуконазол 200 мг суткалик дозада буйраги кўчириб ўтказилган беморларда қулланганлиги туғрисидаги айрим хабарларга мувофик, циклоспориннинг даражаси ошган. Шунинг учун циклоспорин флуконазол билан бирга қулланганида, циклоспориннинг плазмадаги даражасини мониторинг қилиш тавсия этилади.

Теофиллин. Плацебо-назорати билан флуконазол кунига 200 мг дан 14 кун давомида ўзаро таъсири текширилганида, теофиллиннинг плазмадаги клиренсини ўртача 18% га камайтиради. Шунинг муносабати билан теофиллинни катта дозаларида даволанган беморларни синчиклаб кузатиш керак ва захарли таъсири аникланганида препаратнинг дозасини дархол камайтириш керак.

Перорал контрацептив препаратлар. Флуконазол кунига 50 мг дозада соғлом аёлларда мажмуавий перорал контрацептив даражасига таъсир кўрсатмайди, кунига 200 мг дозада этинилэстрадиол ва левоноргестрел сўрилишининг эгри чизик; остидаги майдони (AUC) курсаткичини (AUC) 40% ва 24% мос равишда оширади. Ушбу текширишлар асосида флуконазолнинг Кайта юборилгян дозаси мажмуавий перорал контрацептивларнинг самарасига таъсир этмаслиги тахмин қилинади

Терфенадин. Бошқа азол замбуруғларга қарши воситаларни терфенадин билан қабул қилган беморларда жиддий аритмияларни пайдо болишини хисобга олиб, флуконазол ва терфенадин бир вақтда қўлланганида синчиков кузатиш олиб бариш керак.

Зидовудин. Зидовудин даражасини қон плазмасида эгри чизиқ остидаги майдони кўрсаткичини (AUC) 20%-70% ошиши аниқланган. Шундай қилиб, зидовудиннинг плазмадаги даражасини назорат қилиш ва унинг дозасини ўзгартириш керак.

Антипирин. Флуконазол 50 мл дозада антипирин метаболизмига таъсир кўрсатмайди. Суяк кўмиги кўчириб ўтказилган беморларда овқат истеъмол қилиш, циметидин, антацидлар ва танани хамма қисмини нурланиши, флуконазолнинг сўрилишига таъсир кўрсатмайди. Бошқа ўзаро таъсири бўйича юқорида келтирилганлардан ташқари текширишлар ўтказилмаган, шунга қарамасдан шифокор флуконазолни бошқа препаратлар билан потенциал ўзаро таъсирини хисобга олиши керак.

Даволашни экиш ёки бошқа лаборатория кўрсаткичларининг натижаларини олмасдан олдинроқ хам бошлаш мумкин, аммо улар олинганидан кейин фунгицид даволашни мувофиқ тўғрилаш тавсия қилинади. Камдан-кам анафилактик реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Флуконазол билан даволаш вақтида жигар фаолиятининг кўрсаткичлари юқори бўлган беморларда ривожланиши мумкин бўлган жигар касалликларини аниқлаш учун, синчиков шифокор кўригини ўтказиш керак. Оғир гепатогоксик реакциялар холлари кам учрашига ва уларни флуконазол билан даволашга боғлиқлиги тасдикланмаганлигига қарамасдан, жигар касалликларини кўрсатувчи белгилар пайдо бўлганида, флуконазол қабул қилишни тўхтатиш керак. Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтувчи бўлади; белгилари даволаш тугаганидан кейин йўқолади.

Агарда флуконазол билан иммунодепрессив холатдаги беморларни даволаш вақтида терида тошма пайдо бўлса, синчков текширишлар утказиш керак ва тери реакцияларининг ёмонлашишида флуконазол билан даволашни (Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, пуфакли узгаришлар, полиморф эритма пайдо булиш эхтимоли сабабли) тухтатиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптоматик даволаш тавсия қилинади. Жадаллаштирилган диурез препаратни буйраклар орқали чиқарилишини кучайтиради. Уч соатлик гемодиализ препаратнинг плазмадаги концентрациясини тахминан 50% га пасайтиради.

100 мл дан полипропилен флаконда (шиша бутилкада). 1 флакон (шиша бутилка) қуллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Қуруқ, ёруғикдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепти бўйича.

«Samarkand England Eco-Medical» МЧЖ ҚК

Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд ш., Фарход ш.

Тел:+998662307700.

Flukanol - Seem narxi dan boshlanadi 9000.00
Nomi Narxi so'm
Flukanol-SEEM infuzion eritmasi 2 mg/ml, 100 ml (flakon) 9000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish