Facebook Pixel Code

Linkomitsin-LP

Tovarlar: 1
Linkomitsin-lp eritmasi D/in. 300 mg/ml 2 ml № 10 (ampulalar)
Laxisam Pharmaceuticals (O`zbekiston)
dan 14500 so'm
Retsept bo'yicha
в 2 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 14500 so'm (2 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Linkomitsin-lp eritmasi D/in. 300 mg/ml 2 ml № 10 (ampulalar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Linkomitsin-lp eritmasi D/in. 300 mg/ml 2 ml № 10 (ampulalar)»

хар 1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: линкомицин гидрохлориди - 300,00 мг линкомицинга эквивалент;

ёрдамчи моддалар: бензил спирти, этилендиамин тетрасирка кислотасининг динатрийли тузи (Трилон Б), инъекция учун сув.

Рангсиз ёки бироз сарғиш рангли енгил ўзига хос ҳидли тиниқ эритма.

Инъекция учун эритма.

Антибиотиклар (линкозаминлар гуруҳи). АТХ коди: J01FF02.

Streptomyces Lincoliniensis ишлаб чиқарадиган антибиотик. Терапевтик дозаларда бактериостатик таъсир қилади. Юқори концентрацияларда бактериоцид таъсир кўрсатади. Микроб ҳужайрасида оқсил синтезини бостиради.

Асосан гараммусбат кокларга (Stаphylocoсcus spp., шу жумладан Streptococcus pneumoniae); Haemophilus influenzae; Bacillus anthracis, Mycoplasma spp., Bacteroides spp., Corynebacterium diphtheriae, Clostridium perfringens, Clostridium tetani ларга нисбатан фаол.

Пеницициллинга, тетрациклинларга, хлорамфениколга, стрептомицинга, цефалосоринларга чидамли бўлган Staphylococcus spp., га нисбатан самарали (эритромицинга чидамли 30% Staphylococcus spp., линкомицинга кесишган чидамлиликка эга).

Ишқорий муҳитда (рН- 8-8,5) оптимал таъсирга эга бўлади. Линкомицинга чидамлилик секин ривожланади.

Линкомицин ва клиндамицин ўртасида кесишган чидамлилик мавжуд.

Фармакокинетикаси

Парентерал юборилгандан кейин препарат орқа мия суюқлигидан ташқари, организмнинг тўқима ва суюқликларида тез тақсимланади. Суяк тўқимасида, сафрода, сийдикда юқори концентрацияларига эришилади.

Линкомицин йўлдош орқали ўтади, кўкрак сутига чиқади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали эса - бироз ўтади (менингитда ўтказувчанлик ошади). Оқсиллар билан боғланиши концентрациясини ошгани сари пасаяди. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига эришиш вақти: мушак ичига юборилганда - 0,5 соат, вена ичига юборилганда - инфузия охирида.

Жигарда қисман метаболизмга учрайди.

Ярим чиқарилиш даври: нормада 5,4 соатни (4-6 соат) ташкил қилади. Аммо бу давр жигар ва/ёки буйрак фаолиятини бузилишида узайиши мумкин.

Чиқарилиши: препаратни мушак ичига юборилгандан кейин 24 соат давомида ўртача 10-47%, вена ичига юборилгандан кейин - 13-72% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Сезгир микроорганизмлар чақирган (энг аввало стафилококклар ва стрептококклар, айниқса пенициллинга чидамли микроорганизмлар чақирган, шунингдек пенициллинларга нисбатан аллергияда) бактериал инфекциялар: ўткир ва сурункали остеомиелит (линкомицинни суяк тўқимасида тўпланиши туфайли, у ўткир ва сурункали остеомиелитлар ва суяклар, шунингдек бўғимларнинг бошқа инфекцион шикастланишларини даволашда энг самарали препаратлардан биридир), сепсис, ўткир ости септик эндокардит, сурункали пневмония, ўпка абсцесси, плевра эмпиемаси, плеврит, отит, йирингли артрит, операциядан кейинги йирингли асоратлар, жароҳат инфекциялари, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (пиодермия, фурункулез, флегмона, сарамасли яллиғланиш) да қўлланади.

Линкомицин гидрохлориди мушак ичига ва вена ичига қўлланади.

Катталар учун парентерал юборилганда суткалик доза 1,8 г ни, бир марталик - 0,6 г ни ташкил қилади. Инфекцияни оғир кечишида суткалик дозани 2,4 г гача ошириш мумкин. Препаратни 8 соатлик интервал билан суткада 3 марта юборилади. Болаларга ёшидан қатъий назар 10-20 мг/кг суткалик дозада буюрилади.

Линкомицин гидрохлоридини вена ичига минутига 60-80 томчи тезликда фақат томчилаб юборилади. Юборишдан олдин 30% 2 мл антибиотик эритмасини (0,6 г) 250 мл натрий хлоридининг изотоник эритмасида суюлтирилади.

Олдиндан суюлтирмасдан вена ичига юбориш мумкин эмас!

Даволаниш давомийлиги 7-14 кун; остеомиелитда даволаш курси 3 ҳафта ва ундан ортиқ давом этади.

Буйрак-жигар етишмовчилиги бўлган беморларга линкомицинни парентерал 1,8 г дан ортиқ бўлмаган суткалик дозада, юборишлар ўртасида 12 соатлик интервал билан буюрилади.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрияда оғриқлар, диарея, глоссит, стоматит, қон плазмасида жигар трансаминазалари даражасини ва билирубинни транзитор ошиши, узоқ вақт юқори дозаларда қўлланганда сохтамембраноз колит ривожланиши мумкин.

Қон яратиш тизими томонидан: қайтувчан лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, агранулоцитоз, шунингдек кам ҳолларда апластик анемия ва панцитопения кузатилади.

Аллергик реакциялар: эшакеми, эксфолиатив дерматит, Квинке шиши, анафилактик шиш.

Химиотерапевтик таъсири билан боғлиқ самаралар: кандидоз.

Маҳаллий реакциялар: мушак ичига юборилганда маҳаллий таъсирланиши, оғриқ, қаттиқ зичлашиш ва стерил абсцесс ҳосил бўлиши мумкин.

Вена ичига юборилганда тромбофлебит бўлиши мумкин.

Бошқалар: артериал босимни пасайиши, бош айланиши, ҳолсизлик (в/и тез юборилганда).

Препаратни линкомицин ва клиндамицинга юқори сезувчанликда, ҳомиладорликда (ҳаётий кўрсатмалар бўйича уни юбориш зарур бўлган ҳоллардан ташқари), лактация даврида қўллаш зарурати туғилганда, эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш лозим, жигар ва буйракнинг оғир касалликларида қўлланмайди (давомли даволаш курсларида жигар ва буйрак фаолиятини вақти-вақти билан назорат қилиш зарур). Препаратни периферик миорелаксантлар билан бирга парентерал юбориш, миастенияда қўллаш мумкин эмас.

Пенциллинлар, цефалоспоринлар, хлорамфеникол ёки эритромицин билан бир вақтда қўлланганда микробларга қарши таъсирига антагонизм, аминогликозидлар билан - синергизм бўлиши мумкин.

Ингаляцион наркоз воситалари ёки периферик таъсирга эга миорелаксантлар билан бир вақтда қўлланганда нерв - мушак блокадасини, апноэга қадар ривожланишини кучайиши аниқланади.

Фармацевтик ўзаро таъсири: линкомицин, канамицин, новобиоцин, барбитуратлар, теофиллин, кальций глюконати ва магний сульфат билан номутаносиб.

Препарат узоқ вақт қўлланганда буйрак ва жигар фаолиятини мунтазам назорат қилиш лозим. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга фақат ҳаётий кўрсатмаларга кўра буюриш мумкин.

Сохтамембраноз колит ривожланган ҳолларда линкомицинни бекор қилиш ва ванкомицин ёки бацитрацинни буюриш лозим.

Инъекция қилинган жойда зичлашиб қаттиқлашиш ва асептик абсцессни ривожланишидан сақланиш учун препаратни мушак ичига чуқур юбориш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Инфузион эритманинг тавсия қилинган концентрациялари ва/ёки юбориш тезлиги оширилган ҳолларда юрак-қон томир тизими томонидан, хатто юракни тўхташигача бўлган оғир асоратлар аниқланган. Маҳаллий реакциялар: мушак ичига инъекцияларда таъсирланиш, оғриқ, индурация, юборилган жойда асептик абсцесслар, вена ичига юборилганида - тромбофлебит. Бошқалар: суперинфекция ривожланиши мумкин, шу жумладан замбуруғли.

Инъекция учун 30% эритма. 1 мл ва 2 мл дан ампулаларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

“LАХISАМ Рhаrmасеutiсаls” МЧЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Олмазор тумани, Уста Ширин 1-тор кўчи, 254-уй.

Тел/факс: +(99871) 228-14-24, 228-14-33, 228-14-34.

Linkomitsin-LP narxi dan boshlanadi 14500.00
Nomi Narxi so'm
Linkomitsin-lp eritmasi D/in. 300 mg/ml 2 ml № 10 (ampulalar) 14500 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish