Facebook Pixel Code

Магне B6 Форте

Tovarlar: 2
Magne-B6 Forte 50-sonli kapsulalar (shisha)
AS-Sunna Pharmaceutical (O`zbekiston)
dan 22000 so'm
1 %
в 32 dorixonalarda
Magne-B6 Forte tabletkalari 100 mg / 10 mg №40 (2 blister x 20 tabletka)
Xinoin (Vengriya)
dan 134500 so'm
1 %
Без рецепта
в 120 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 22000 so'm gacha 134500 so'm (120 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Magne-B6 Forte tabletkalari 100 mg / 10 mg №40 (2 blister x 20 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Magne-B6 Forte tabletkalari 100 mg / 10 mg №40 (2 blister x 20 tabletka)»

1 таблеткада қуйидагилар сақланади:

таблетка ядроси:

фаол моддалар: магний цитрати - 100 мг магний (Mg++) га тўғри келувчи 618,43 мг, пиридоксин гидрохлориди - 10,00 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза - 50,57 мг, макрогол-6000 - 120,00 мг, магний стеарати - 1,00 мг;

таблетканинг қобиғи: гипромеллоза 6мПа.с - 14,08 мг, макрогол-6000 - 1,17 мг, диоксид титани (Е 171) - 4,75 мг, тальк - қолдиқлар.

Оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган овал иккиёқлама қавариқ таблеткалар.

Таблетка бўлинганда икки қават кўринади: оқ рангли қобиқ ва оқ рангли таблетка массаси.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Минерал препарат (магний препарати). Код АТХ: А11JB.

Фармакодинамикаси

Магний у ҳужайраларнинг нормал фаолият кўрсаткичи учун зарур бўлган ҳаётий муҳим элементдир, кўпгина моддалар алмашинуви рекцияларида иштирок этади.

Хусусан, у нерв импульсларининг ўтказилишини бошқарилишида ва мушакларнинг қисқаришида иштирок этади.

Организмдаги магнийнинг 1/3 қисми суяк тўқималарида тўпланади.

Организмга магний овқат билан бирга тушади. Магний етишмовчилиги овқатланиш тартиби бузилганда (парҳез) ёки магнийга талаб ошганда кузатилади.

Пиридоксин (витамин В6) кўпгина метаболик жараёнларда иштирок этади, у магнийнинг меъда-ичак йўлларидан сўрилишини ва ҳужайраларга киришини яхшилайди.

Қон зардобидаги магний миқдорлари:

  • 12 ва 17 мг/л орасида (1-1,4 мЭкв/л ёки 0,5-0,7 ммоль/л): магнийнинг ўртача даражадаги етишмовчилигини кўрсатади;
  • 12 мг/л дан паст (1 мЭкв/л ёки 0,5 ммоль/л): магнийнинг оғир танқислигини кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Магний тузларининг меъда-ичак йўлларидан сўрилиши тузнинг эрувчанлиги алоҳида роль ўйнайдиган, қисман пассив механизм йўли орқали амалга оширилади.

Бундай сўрилиш даражаси 50% дан ошмайди. Чиқарилиши асосан буйрак орқали содир бўлади.

Юқори таъсирчанлик, уйқуни бироз бузилиши, меъда-ичак спазмлари, юракни тез уриши, кучли толиқиш, мушакларда оғриқ ва спазмлар, мушакларда санчилиш ҳисси каби симптомлар билан кечувчи изоляция қилинган ёки бошқа танқислик ҳолатлари билан боғлиқ бўлган, аниқланган магний танқислигида қўлланади.

Агар бир ой даволанишдан кейин ушбу белгиларни камайиши кузатилмаса, даволашни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмас.

Таблеткаларни бутунлигича, 1 стакан сув билан ичиш лозим.

Катталар учун: 2-3 қабулга бўлинган суткада 3-4 таблетка, овқатланиш вақтида.

6 ёшдан катта болалар учун (тахминан 20 кг вазнли):

суткада 10-30 мг/кг, яъни 6 ёшдан катта болалар учун (тахминан вазни 20 кг) 2-3 қабулга бўлинган ҳолда суткада 2-4 таблетка, овқатланиш вақтида.

Одатда даволаниш давомийлиги бир ойни ташкил қилади.

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

Жуда кам ҳолларда (<0,01%): аллергик реакциялар, жумладан тери реакциялари;

Меъда-ичак тизими томонидан бузилишлар:

Тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар бўйича пайдо бўлиш тез-тезлигини баҳолаш мумкин эмас): диарея, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм.

  • препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;
  • оғир буйрак етишмовчиолиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам);
  • фенилкентонурия;
  • 6 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган);
  • наслий галактоземия, глюкоза ва галактозанинг мальабсорбция синдроми ёки лактаза етишмовчилиги (препарат таркибида лактоза мавжудлиги сабабли);
  • леводопа билан бир вақтда қабул қилиш (“Дориларнинг ўзаро таъсири” га қаранг).

Эҳтиёткорлик билан

Ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги (гипермагниемия ривожланиш хавфи).

Мумкин бўлмаган комбинациялар

Леводопа билан: леводопани фаоллиги пиридоксин ёрдамида ингибиция қилинади (агар бу препаратни ароматик L-аминокислоталарнинг периферик декарбоксилазаси ингибиторлари билан бирга қабул қилиш тўғри келмаса). Агар леводопа L-аминокислоталарнинг периферик декарбоксилазаси ингибиторлари билан бирга қабул қилинмаса, пиридоксинни ҳар қандай миқдорини қабул қилишдан сақланиш керак.

Тавсия этилмайдиган мажмуалар

Фосфат ёки калций тузларини сақловчи препаратларни бир вақтда қўлланганда ичакда магнийни сўрилиши ёмонлашиши мумкин.

Эътиборга олиш керак бўлган мажмуалар

Тетрациклинларни ичга қабул қилиш буюрилганда тетрациклин ва Магне В6® форте препаратларини қабул қилиш орасидаги 3 соатлик интервални сақлаш лозим, чунки магний препаратлари тетрациклинлар сўрилишини камайтиради.

Таблеткалар фақат катталар ва 6 ёшдан катта болалар учун мўлжалланган.

Ўртача даражадаги буйрак етишмовчилигида препаратни гипермагниемияни ривожланиш хавфи туфайли эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак.

Кальций ва магнийнинг бир вақтдаги танқислиги ҳолатида, магний танқислигини кальций препарати ва кальций сақловчи озуқавий қўшимчалар қабул қилишдан аввал тўлдириш тавсия этилади.

Узоқ вақт давомида (бир неча ой ёки айрим ҳолатларда - йиллар) пиридоксинни юқори дозаларда (кунига 200 мг дан кўп) қабул қилиш туфайли увишиш ва проприоцептив сезувчанликнинг бузилиши, оёқ-қўлларнинг дистал қисмларида тремори ва секин-аста ривожланувчи сенсор атаксия (ҳаракат координациясининг бузилиши) каби симптомлар билан кечувчи сенсор аксонал нейропатия ривожланиши мумкин. Бу ўзгаришлар асосан ўткинчи бўлиб, витамин В6 витаминини қабул қилиш бекор қилиш билан ўтиб кетади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик

Етарлича ҳомиладор аёлларда ўтказилган клиник тадқиқотлар препаратнинг ҳомила ривожланишидаги нуқсонлар келиб чиқишига ножўя таъсири ёки фетотоксик таъсирини аниқланмади.

Магне В6® форте препарати ҳомиладорлик вақтида фақат шифокорнинг тавсияси бўйича зарур бўлганда қўлланилиши мумкин.

Эмизиш даври

Магнийнинг она сутига ўтишини эътиборга олиб, препаратни қабул қилиш зарурати вақтида эмизишни тўхтатиш тавсия этилади.

Транспорт воситаларини ва бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди. Алоҳида кўрсатмалар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари

Буйракнинг нормал функциясида магнийнинг ичга қабул қилиш вақтида дозанинг ошириб юборилиши токсик реакцияларнинг пайдо бўлишига олиб келмайди. Аммо буракларнинг етишмовчилиги ҳолатида магний билан заҳарланиш ривожланиши мумкин. Қонда магний концентрациясига боғлиқ дозанинг ошириб юборилиш симптомларини яққоллиги: артериал босимнинг пасайиши; кўнгил айниши, қусиш; марказий нерв тизимининг сусайиши, рефлексларнинг пасайиши; электрокардиограммада ўзгаришлар кузатилиши; нафаснинг сусайиши, кома, юракнинг тўхтаб қолиши ва нафаснинг фалажи; анурик синдром.

Даволаш

Регидратация, кучайтирилган диурез. Буйрак етишмовчилигида гемодиализ ёки перитонеал диализ муҳим.

15 таблеткадан ПВХ-ПЭ-ПВДХ/алюмин фолгали блистерларда.

2 ёки 4 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз берилади.

“Хиноин Завод Фармацевтических и Химических Продуктов” ЁАЖ, Венгрия.

Леваи кўчаси, 5, 2112 Верешедьхаз (2 ишлаб чиқариш), Венгрия.

CHINOIN Pharmaceutical and Chemical Works Private Co Ltd, Hungary.

Levai u. 5., Veresegyhaz (site 2), 2112, Hungary.

Магне B6 Форте narxi dan boshlanadi 22000.00
Nomi Narxi so'm
Magne-B6 Forte 50-sonli kapsulalar (shisha) 22000 so'm
Magne-B6 Forte tabletkalari 100 mg / 10 mg №40 (2 blister x 20 tabletka) 134500 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish