Metigast
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Metigast kapsulalari 140 mg №40 (2 blister x 20 kapsula)»
Ҳар бир Метигаст 40 мг капсуласи қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: симетикон - 40 мг;
ёрдамчи моддалар (капсуланинг таркиби): желатин, глицерин, натрий метилпарагидрокси- бензоат, темир ІІ оксиди.
Ҳар бир Метигает 140 мг капсуласи қуйидагиларни саклайди:
фаол модда: симетикон - 140 мг;
ёрдамчи моддалар (капсуланинг таркиби): желатин, глицерин, сариқ хинолин, сариқ сансет.
Метигаст 40 мг: оч кумуш рангли ярим тиниқ ёпишқоқ эритма сақловчи, оч сариқ рангдан сариқ ранггача бўлган сферик шаклли юмшоқ желатин капсулалар.
Метигаст 140 мг: оч кумуш рангли ярим тиниқ ёпишқоқ эритма сақловчи, оч сариқ рангдан сариқ ранггача бўлган овал шаклли юмшоқ желатин капсулалар.
Капсулалар.
Овқат ҳазм қилиш тизими ва метаболизмга таъсир қилувчи воситалар. Меъда-ичак йўлларининг функционал бузилишларида қўлланадиган бошқа препаратлар. АТХ коди: А03AX13.
Фармакодинамикаси
Метигаст фаол модда сифатида симетикон (юзаки фаол полидиметилсилоксан) сақлайди. Овқат массаларида ва овқат ҳазм қилиш йўлларида мавжуд бўладиган шиллиқда, симетикон газ пуфакчаларининг сирт таранглигини пасайтиради ва натижада улар Сриладилар. Бунда ажралиб чиккан газлар кейинчалик ичакда сўриладиган ёки ичакнинг перистальтикаси ҳисобига таббий йўл билан чикариладилар.
Симетикон фақат физикавий таъсир кўрсатади, у кимёвий реакцияларда иштирок этмайди ва бирор-бир фармакологик ёки физиологик самараларни ривожланишига олиб келмайди.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан сўнг симетикон меъда-ичак йўлларида сўрилмайди ва организмдан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
- меъда-ичак йўлларини, газ ҳосил бўлишини ошиши билан боғлиқ бўлган, бузилишларини, масалан, операциядан кейинги даврда, метеоризмда, функционал диспепсияда ва қоринни дам бўлишини симптоматик даволаш;
- қорин бўшлиғи аъзоларини диагностик текширувдан ўтказишга тайёрлаш учун, масалан рентгенологик, ультратовуш текшируви ёки эндоскопик текширув ўтказиш учун (ёрдамчи восита сифатида) қўлланади.
Дозалаш тартиби
Меъда-ичак йўлларини, газ ҳосил бўлишини ошиши билан боғлиқ бўлган бузилишларини симптоматик даволаш учун қўлланади. Метигаст 40 мг: катталар ва 6 ёш ва ундан катта болалар учун тавсия этилган дозаси
2 капсуладан (80 мг симетикон) суткада 3-4 марта қабул қилишни ташкил этади. Метигаст 140 мг: катталар ва 14 ёшдан ошган болалар учун тавсия этилган дозаси 1-2 капсуладан (140-280 мг симетикон) суткада 3 марта қабул қилишни ташкил этади; умумий суткалик дозаси 3-6 капсулани (420-840 мг симетикон) ташкил этади.
Қорин бўшлиғи аъзоларини диагностик текширувга тайёрлаш
Метигаст 40 мг: катталар ва 6 ёш ва ундан катта болалар текширув ўтказишдан бир кун олдин 2 капсуладан (80 мг симетикон) суткада 3 марта қабул қиладилар, текширув ўтказиладиган кунда эса эрталаб 2 капсула (80 мг симетикон) қабул қиладилар.
Метигаст 140 мг: катталар ва 6 ёш ва ундан катта болалар текширув ўтказишдан бир кун олдин суткада 2-3 капсуладан (280-420 мг симетикон) қабул қиладилар, текширув ўтказиладиган кунда эса эрталаб 1 капсула (140 мг симетикон) қабул қиладилар (агар шифокор томонидан бошқа дозалаш тартиби тавсия этилмаган бўлса).
Болалар
Метигаст капсулалари 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш учун мўлжалланган, ушбу тоифадаги пациентларда Метигаст ичга қабул қилиш учун томчиларни қўллаш афзал.
Қўллаш усули
Капсулаларни ичга овкат вақтида ёки овқатдан кейин, шунингдек зарурат бўлганида уйкудан олдин қабул килинади, уларни бутунлигича ютиш керак (ютишни енгиллатиш учун капсулани етарли миқдордаги суюклик билан, масалан бир стакан сув билан ичиш мумкин).
Даволаш давомийлиги симптомларнинг якколлигига боғлиқ. Зарурат бўлганида препаратни узоқ вақт давомида қўллаш мумкин.
Ҳозирги вақтгача препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган ножўя реакциялар аниқланмаган.
Препаратнинг таркибига кирувчи ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши мумкин.
Шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар
Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида, Миллий фармакологик назорат тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.
Препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Препаратни бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири ҳозирги вақтгача аниқланмаган.
Янги симптомлар ривожланганида ва/ёки меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар доимий равишда мавжуд бўлганида пациент клиник текширувдан ўтиши керак бўлади.
Ёрдамчи моддалар
Метигаст 40 мг 1 капсуласида 1 ммоль (23 мг) дан камроқ натрий сақлайди, яъни деярли "натрий сақламайди". Метигаст 40 мг таркибида, аллергик реакцияларни (шу жумладан кечиккан реакцияларни) чакириши мумкин бўлган натрий метилпарагидроксибензоат сақлайди.
Метигаст 140 мг аллергик реакцияларни чақириши мумкин бўлган сариқ сансет бўёвчисини сақлайди.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Аёлларда ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.
Перорал қабул қилинганида симетикон тизимли қон оқимига ўтмайди, шунинг учун дори воситаси аёлларда ҳомиладорлик ва лактация даврида ишлатилганида салбий таъсири кутилмайди.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошкариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди ёки аҳамиятсиз даражада таъсир кўрсатади.
Дозани ошириб юборилиши тўгрисида хабар берилмаган.
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳавфи деярли йуқ, чунки симетикон кимёвий жиҳатдан инерт ҳисобланади ва бирор-бир физиологик самараларни ривожланишига олиб келмайди. Препарат тавсия этилган дозалардан ортиқ дозаларда қўлланганида ножўя реакциялар кузатилмаган.
Чиқарилиш шакли Капсулалар.
Метигаст 40 ме: 20 капсуладан блистерда. 2 блистер тиббиётда қўлланилишига доир Йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Метигаст 140 мг: 10 капсуладан блистерда. 4 блистер тиббиётда қўлланилишига доир Йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
25 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Рецептсиз.
"Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.", Туркия (15 Теммуз Мах. Джами Йолу Джад. № 50 Гюнешли Багджилар / Истамбул).
"World Medicine llaç San. ve Tic. A.Ş.", Turkey (15 Temmuz Mah. Cami Yolu Cad. No: 50 Güneşli Bağcılar / İstanbul).
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Metigast kapsulalari 140 mg №40 (2 blister x 20 kapsula) | 70000 so'm |
da mavjud emas Toshkent