Milgamma
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Milgamma mushak ichiga yuborish uchun eritma, 2,0 ml № 5 (ampulalar)»
Мушак ичига юбориш учун 2 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 100,0 мг тиамин гидрохлориди, 100,0 мг пиридоксин гидрохлориди, 1,0 мг цианокобаламин, 20,0 мг лидокаин гидрохлориди;
ёрдамчи моддалар: 40,0 мг бензил спирти, 20,0 мг натрий полифосфати, 0,20 мг калий гексацианоферрати, 12,0 мг натрий гидроксиди, инъекция учун сув 2 мл гача.
Кизил рангли тиниқ эритма.
Мушак ичига юбориш учун эритма.
В гуруҳи витаминлари мажмуада. АТХ коди: A11DB.
В гуруҳи нейротроп витаминлари нервлар ва ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив касалликларига ижобий таъсир кўрсатади. Қон оқимини кучайишига ёрдам беради ва нерв тизимининг ишини яхшилайди.
Тиамин кейинчалик углеволарнинг метаболизмида, шунингдек ТПФ (тиамин пирофосфат) ва АТФ (аденозин трифосфат) синтезида иштироки билан Кребс циклида асосий роль ўйнайди.
Пиридоксин протеин метаболизмида, ва қисман, углеводлар ва ёғлар метаболизмида иштирок этади. Иккала витаминларнинг физиологик функцияси, бир-бирининг таъсирини потенциялаши ҳисобига нерв, нерв-мушак ва юрак-қон томир тизимига ижобий таъсири билан ифодаланади. Кенг тарқалган В6 витаминининг танқислиги ҳолатлари бу витаминлар юборилганидан кейин тез бартараф қилинади.
Цианокобаламин миелин қобиғининг синтезида иштирок этади, гемопоэзни рағбатлантиради, периферик нерв тизимини шикастланиши билан боғлиқ бўлган оғриқ туйғуларини камайтиради, фолат кислотасини фаоллашиши орқали нуклеин алмашинувини рағбатлантиради.
Лидокаин - маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита, маҳаллий анастезиянинг барча турларини: терминал, инфильтрацион, ўтказувчи анастезияни чақиради.
Фармакокинетикаси
Мушак ичига юборилганидан кейин тиамин инъекция жойидан тез сўрилади ва қонга тушади (биринчи куни 50 мг доза юборилганидан кейин 15 минут ўтгач 484 нг/мл) ва унинг лейкоцитларда 15%, эритроцитларда 75% ва плазмада 10% миқдори билан организмда нотекис тақсимланади. Организмда витаминнинг аҳамиятли заҳираларининг йўқлиги туфайли, у организмга хар куни тушиши керак. Тиамин гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади ва она сутида аниқланади. Тиамин сийдик билан альфа-фазада 0,15 соат ўтгач, бета-фазада - 1 соат ўтгач ва терминал фазада - 2 кун давомида чиқарилади. Асосий метаболитлари: тиаминкарбон кислотаси, пирамин ва айрим номаълум метаболитларидир. Ҳамма витаминлар орасида тиамин организмда энг кам миқдорларда сақланади. Катта одамнинг организми тахминан 30 мг тиаминни 80% тиамин пирофосфати, 10% тиамин трифосфати кўринишида ва қолган миқдорини тиамин монофосфати кўринишида сақлайди.
Мушак ичига юборилган инъекциядан кейин пиридоксин қон ҳавзасига тез сўрилади ва CH2OH гуруҳининг 5-нчи ҳолатда фосфат кислотасини қолдиғини органик моддалар молекуласига қўшилишидан кейин коэнзим ролини ўйнаб, организмда тақсимланади. Витаминнинг тахминан 80% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Пиридоксин бутун организм бўйлаб тақсимланади ва йўлдош орқали ўтади ва она сутида аниқланади, жигарда тўпланади ва 4-пиридоксин кислотасигача оксидланади, у сўрилганидан кейин максимум 2-5 соат ўтгач сийдик билан чиқарилади. Одам организмида 40-150 мг В6 витамини сақланади ва унинг ҳар кунги чиқарилиши 2,2-2,4% ўрнини қоплаш тезлигида тахминан 1,7-3,6 мг ни ташкил қилади.
Келиб чиқиши турлича бўлган нерв тизимининг касалликлари ва синдромларини: невралгия, неврит, юз нервининг парези, ретробульбар неврит, ганглионитлар (шу жумладан ўраб олувчи темиратки), плексопатия, нейропатия, полинейропатия (диабетик, алкоголли ва бошқ.), тунги мушак тиришишлари, айниқса кекса ёш гуруҳларидаги, умуртқа поғонаси остеохондрозини неврологик кўринишлари: радикулопатия, люмбоишалгия, мушак-тоник синдромларини мажмуавий даволаш таркибида патогенетик ва симптоматик восита сифатида қўлланади.
Инъекция мушак ичига чуқур қилинади.
Яққол оғриқ синдроми ҳолларида қонда препаратнинг юқори даражасига тез эришиш учун даволашни 5-10 кун давомида ҳар куни 2,0 мл дан бошлаш мақсадга мувофиқ. Кейинчалик оғриқ синдроми камайганидан кейин ва касалликнинг енгил шаклларида ёки ичга қабул қилиш учун дори шакли (масалан, Мильгамма® композитум препарати) билан даволашга ёки мумкин даволашни ичга қабул қилиш учун дори шакли (масалан, Мильгамма® композитум препарати) билан давом эттириш билан инъекциялар камайтирилади (ҳафтада 2-3 марта 2-3 ҳафта давомида). Шифокор томонидан даволашни ҳар ҳафтада назорат қилиш тавсия этилади. Ичга қабул қилиш учун дори шакли (масалан, Мильгамма® композитум препарати) билан даволашга ўтишни мумкин бўлган энг қисқа муддатда амалга ошириш тавсия этилади.
Нохуш ножўя реакцияларнинг пайдо бўлишини тез-тезлиги ЖССТ таснифига мувофиқ келтирилган:
Жуда тез-тез | 10 нафар даволанаётганлардан 1 тадан кўпроқ |
Тез-тез | 10 нафар даволанаётганлардан 1 тадан камроқ, лекин 100 нафаридан 1 тадан кўпроқ |
Тез-тез эмас | 100 нафар даволанаётганлардан 1 тадан камроқ, лекин 1000 нафаридан 1 тадан кўпроқ |
Кам ҳолларда | 1000 нафар даволанаётганлардан 1 тадан камроқ, лекин 10000 нафаридан 1 тадан кўпроқ |
Жуда кам ҳолларда | 10000 нафардан 1 тадан камроқ, шу жумладан алоҳида ҳоллар ҳам |
* алоҳида ҳолларда - симптомлари номаълум тез-тезлик билан намоён бўлади.
Иммун тизими томонидан:
Кам ҳолларда: аллергик реакциялар (тери тошмаси, нафасни қийинлашиши, анафилактик шок, Квинке шиши).
Нерв тизими томонидан:
Алоҳида ҳолларда: бош айланиши, онгни чалкашиши.
Юрак-томир тизими томонидан:
Жуда кам: тахикардия.
Алоҳида ҳолларда: брадикардия, аритмия.
Меъда-ичак йўллари томонидан:
Алоҳида ҳолларда: қусиш.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан:
Жуда кам ҳолларда: кўп терлаш, акне, қичишиш, эшакеми.
Суяк-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан:
Алоҳида ҳолларда: тиришишлар.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар:
Алоҳида ҳолларда: препарат юборилган жойда таъсирланиш пайдо бўлиши мумкин.
Тез юборилганида ва доза ошириб юборилганида тизимли реакциялар кузатилиши мумкин. Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самараларидан биронтаси ёмонлашса, ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври («Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши» бўлимига қаранг). Болалар. Декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги. Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Сульфитларни сақловчи эритмаларда тиамин бутунлай парчаланади. Ва оқибатда, тиаминни парчаланишини маҳсулотлари бошқа витаминларнинг таъсирини фаолсизлантиради. Тиамин оксидловчи-қайтарувчи бирикмалар билан номутаносиб, шу жумладан: йодитлар, карбонатлар, ацетатлар, танин каслотаси, аммоний темир цитрати, фенобарбитал, рибофлавин, бензилпенициллин, декстроза, десульфитлар ва бошқ., мис тиаминни парчаланишини тезлаштиради; бундан ташқари тиамин рН қиймати ошганида (3 дан кўпроқ) ўзининг самарадорлигини йўқотади. Пиридоксиннинг терапевтик дозалари бир вақтда қабул қилинганида леводопанинг самарасини сусайтиради (леводопанинг антипаркинсоник таъсири йўқолади). Шунингдек циклосерин, пенициллам, изониазин билан ўзаро таъсири кузатилади. Лидокаин парентерал қўлланганида норэпинефрин қўшимча ишлатилганида, юракка ножўя таъсири кучайиши мумкин. Шунингдек сульфонамидлар билан ўзаро таъсири кузатилади. Цианокобаламин оғир металл тузлари билан номутаносиб. Рибофлавин шунингдек деструктив таъсир кўрсатади, айниқса ёруғлик бир вақтда таъсир қилганида; никотинамид фотолизни тезлаштиради, антиоксидантлар эса ингибирловчи таъсир кўрсатадилар.
Тасодифан вена ичига юборилганида бемор шифокор назорати остида бўлиши ёки симптомларининг оғирлигига қараб, госпитализация қилиниши керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг).
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Транспорт воситаларини ҳайдовчилари ва потенциал хавфли механизмлар билан ишловчи шахслар томонидан препаратни қўллашга нисбатан огоҳлантиришлар бўйича маълумот йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб борилишини даволаш препаратни бекор қилиш ва симптоматик даволашдан иборат.
Мушак ичига юбориш учун эритма.
2 мл дан 1 тур жигарранг ёруғликдан ҳимояловчи гидролитик шиша ампулаларда, ампулаларга этикетка ёпиштирилади, бўёқ билан оқ нуқта қўйилади.
5 ампуладан ПВХ контур уяли ўрамда.
5 ампуладан бўлувчилари бўлган картон тагликда.
10 ампуладан бўлувчилари бўлган картон тагликда. 1, 2, 5 дан ПВХ контур уяли ўрамлар ёки 1, 5 дан картон тагликлар (тагликда 5 ампуладан) ёки 1 картон таглик (тагликда 10 ампуладан) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2-8 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Солюфарм Фармацойтише Эрцойгниссе ГмбХ,
Индустриштрассе 3, 34212 Мельзунген, Германия
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Milgamma mushak ichiga yuborish uchun eritma, 2,0 ml № 5 (ampulalar) | 77500 so'm |
Milgamma mushak ichiga yuborish uchun eritma, 2,0 ml №10 (ampulalar) | 156250 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent