Facebook Pixel Code

Moksitsin

Tovarlar: 1
Moksisin (Moxicin) ko'z tomchilari 0,5%, 5 ml (flakon)
Likvor (Armaniston)
dan 54500 so'm
Retsept bo'yicha
в 160 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 54500 so'm (160 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Moksisin (Moxicin) ko'z tomchilari 0,5%, 5 ml (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Moksisin (Moxicin) ko'z tomchilari 0,5%, 5 ml (flakon)»

5 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: моксифлоксацин гидрохлориди 5,45 мг (5 мг моксифлоксацинга эквивалент);

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, борат кислотаси, бензалконий хлориди, инъекция учун сув.

Сариқ-яшил рангли, тиниқ суюқлик.

Кўз томчилари.

Микробларга қарши восита, фторхинолон. АТХ коди: S01AЕ07.

Фармакодинамикаси

Фторхинолонлар гуруҳига мансуб антибактериал препарат. Бактерицид таъсир кўрсатади. Таъсир механизми бактерияларнинг II ва IV тополимеразаларини ингибиция қилиниши билан боғлиқ, бу микроб хужайрасининг ДНК синтезини бузилишига олиб келади. Моксифлоксацин in vitro шароитда кенг доирали граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар, анаэроблар, кислотага чидамли бактериялар ва Micoplasma, Chlamidia, Legionella каби атипик типдаги бактерияларга нисбатан фаол. Моксифлоксацин β-лактам ва макролид антибиотикларига резистент бактерияларга нисбатан самарали.

Моксифлоксацин қуйидаги микроорганизмларнинг кўпгина штаммларига нисбатан фаол:

Граммусбат микроорганизмлар:

Corynebacterium species, шу жумладан Corynebacterium diphtheria, Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир штаммлари), Streptococcus pneumonia, Streptococcus pyogenes, Streptococcus viridans Group.

Грамманфий микроорганизмлар: Enterobacter cloacae, Haemophilus influenzae, Klebsiella oxytoca, Moraxella catarrhalis, Serratia marcescens.

Анаэроб бактериялар: Proprionibacterium acnes.

Атипик шакллар: Chlamydia pneumoniae.

Фармакокинетикаси

Кўз томчилари ишлатилганида қўллашда қайд қилинган қондаги ўртача статистик Сmax 2,7 нг/мл, фармакокинетик эгри чизиқ остидаги майдон (AUC) 45 нг соат/мл. Моксифлоксацин организмда узоқ вақт айланиб юради. Ярим чиқарилиш даври 13 соатни ташкил қилади.

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган кўзнинг инфекцион касалликлари, бактериал конъюнктивитда қўлланади.

Катталар ва кексаларга: 1 томчидан кунига 3 марта 7 кун давомида инстилляция (томизиш).

Болалар: ушбу тоифадаги пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача) кўзларда оғриқ ва таъсирланиш; тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача) кўзларни қуруқлиги, дискомфорт, гиперемия, нуқтали кератит, қовоқларни шиши, қичишиш, кўз ёши оқиши, конъюнктива остига қон қуйилиши; кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача) шох парда эпителийси нуқсони, конъюнктивит, блефарит, кўриш ўткирлигини пасайиши, кўришни бузилиши, конъюнктива шиши, қовоқларни қизариши, кўзларни толиқиши.

Бошқа аъзолар томонидан: тез-тез эмас бош оғриғи, таъм билишни бузилиши, кам ҳолларда парестезия, ҳиқилдоқда оғриқ, томоқда ёд жисм ҳисси, ринит, қусиш, гемоглобинни пасайиши, аланин-аминотрансфераза, гамма-глютамилтрансфераза фаоллигини ошиши.

Препаратга ва хинолин қатори бошқа химиотерапевтик воситалар ёки препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанликда, янги туғилган чақалоқларда қўллаш мумкин эмас.

Моксифлоксациннинг кўз томчилари шаклини ишлатиш билан махсус текширишлар ўтказилмаган.

Тизимли хинолонларни (шу жумладан моксифлоксацинни) мунтазам қабул қилувчи пациентларда жуда кам ҳолларда биринчи дозадан кейин коллапс, хушдан кетиш, ангионевротик шиш (ҳалқум, томоқ ва юзни шиши), нафас йўлларини обструкцияси, ҳансираш, қичишиш, эшакеми билан бирга кечувчи жиддий анафилактик реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Жиддий анафилактоид реакциялар клиник манзарасига мувофиқ шошилинч симптоматик даволашни талаб қилади.

Ҳар қандай аллергик реакция пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Препарат субконъюнктивал ёки кўзнинг олдинги камерасига юборилмасин. Препарат билан даволаш даврида контанкт линзаларни тақиш тавсия қилинмайди.

Бошқа антимикроб воситалар каби, препаратни узоқ муддат қўллаш чидамли микроорганизмлар, шу жумладан замбуруғларни ошишига олиб келиши мумкин.

Препаратни 2 ёшдан кичик болаларда Chlamydia trachomatis чақирган кўз инфекцияларни даволаш учун қўллаш тавсия этилмайди.

Тизимли сўрилишини камайтириш учун, инстилляциядан кейин дарҳол кўз ёши каналига босиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорларда моксифлоксацинни кўз томчилари шаклида қўллашнинг хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ. Кўз томчилари кўринишида қўлланилганда моксифлоксациннинг тизимли сўрилиши аҳамиятсиз эканлиги туфайли, препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллашга йўл қўйилади. Ҳомиладорларда препаратни қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Эмизиш даврида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки моксифлоксацинни она сутига ўтиши ҳақида тахминлар бор.

Машиналарни ҳайдаш ва ишлатиш қобилиятига таъсири

Аппликациядан кейин кўриш ўткирлигини вақтинча йўқолиши кузатиладиган пациентларга машинани хайдаш ёки мураккаб техника, ускуналар ёки томизишдан кейин дарҳол кўриш ўткирлигини талаб қилувчи мураккаб ускуналар билан ишлаш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Препаратни маҳаллий қўллаганда дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Кўз томчилари 0,5% полиэтилен флакон-томчилагичларда 5 мл дан.

10 ўрамдан картон блокда.

8 °С дан 25 °С гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

2 йил. Флакон очилганидан кейин ичидагиси бир ой давомида ишлатилсин.

Рецепт бўйича берилади.

“Ликвор” ЁАЖ, Арманистон

0089, Ереван, Кочиняна 7/9

Тел.: 37460 378800

E-mail: info@liqvor.com.

Moksitsin narxi dan boshlanadi 54500.00
Nomi Narxi so'm
Moksisin (Moxicin) ko'z tomchilari 0,5%, 5 ml (flakon) 54500 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish