Nasmork total
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Nasmork total (Runny nose Total) tabletkalar №10 (1 blister)»
Ҳар бир таблетка сақлайди:
фаол моддалар: парацетамол 500 мг; кофеин (сувсиз) 30 мг; хлорфенирамин малеати 2 мг;
ёрдамчи моддалар: повидон К-30, метилпарабен, пропилпарабен, микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, натрий крахмал гликоляти, тозаланган тальк, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний икки оксиди, бриллиант кўки бўёвчиси, хинолин сариғи бўёвчиси.
Яшил-сариқ рангли, думалоқ, ясси, қобиқ билан қопланмаган, бир томонида бўлиш чизиғи бўлган таблетка.
Таблеткалар.
Ўткир респиратор касалликлар (ЎРК) ва шамоллаш белгиларини бартараф қилиш учун воситалар. АТХ коди: N02BE51.
Мажмуавий препарат бўлиб, таъсири уни ташкил қилувчи компонентларининг хусусиятларига боғлиқ.
Парацетамол
Оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи таъсир кўрсатади, таъсир механизми асосан марказий нерв тизимида простагландинларни синтезини ингибиция қилиш ва камроқ даражада гипоталамусдаги терморегуляцияга таъсири билан боғлиқ.
Хлорфенирамин малеати
Н1-гистамин рецепторларининг блокатори. Аллергияга қарши таъсир кўрсатади, экссудация ҳолатини камайтиради. Бурун қон томирларини торайтиради, бурун бўшлиғини, бурун-ҳалқум ва бурун ён бўшлиқларини шиллиқ қаватини шишини ва қизаришини бартараф қилади.
Кофеин
Бош миянинг психомотор марказларини рағбатлантиради, оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади, (шу жумладан мигрень), уйқучанлик ва чарчоқликни бартараф қилади, жисмоний ва ақлий иш қобилиятини оширади.
Парацетамол
Меъда-ичак йўлларидан, асосан ингичка ичакдан асаосан пассив транспорт йўли билан тез сўрилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1-4 соатни ташкил қилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Асосан буйраклар орқали чиқарилади.
Хлорфенирамин малеати
Ичга қабул қилинганидан кейин қон плазмасида максимал концентрацияга (Cmax) 1-2,5 соатда эришилади.Т1/2 охирги фазада 16-19 соатни ташкил қилади. Сийдик билан (70-83%) ўзгармаган метаболитлар кўринишида чиқарилади.
Кофеин
Ичакда яхши сўрилади, Т1/2 плазмада 5-10 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали асосан метаболитлар кўринишида чиқарилади.
Юқори ҳарорат, иситма, бош оғриғи, бурун битиши, тумов, аксириш, мушакларда оғриқлар билан кечувчи инфекцион-яллиғланиш касалликлари (ЎРВИ, ринит, шамоллаш, грипп) симптоматик даволаш.
Ичга буюрилади.
Катталарга 1-2 таблеткадан ҳар 4-6 соатда, кунига 6 таблеткадан ошмаслиги керак.
2 ёшдан 6 ёшгача болаларга: 1/4 таблеткадан кунига 3 марта.
6 ёшдан 12 ёшгача болаларга: 1/2 таблеткадан кунига 3 марта.
Даволаш курси 7 кундан ошмаслиги керак.
Агар препаратни қабул қилишни бошлагандан кейин 3 кун давомида симтомларни енгилашиши кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Аммо қуйидагилар бўлиши мумкин:
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, уйқуни бузилиши, юқори қўзғалувчанлик.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимини ошиши, тахикардия, аритмия, брадикардия.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрия соҳасида оғриқ, қабзият, оғизни қуриши, гепатотоксик таъсир.
- жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги;
- глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги;
- тиреотоксикоз, артериал гипертензия ва қон дискразияси;
- бета-блокаторларни, трициклик антидепрессантларни ва МАО ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш;
- ҳомиладорлик ва лактация даври;
- 2 ёшгача бўлган болалар;
- препаратни компонентларига юқори сезувчанлик.
Парацетамол бир вақтда қўлланганида урикозурик воситаларининг самарадорлигини пасайтиради, МАО ингибиторларини, седатив воситалари, этанолнинг самараларини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши дори воситалари, антипсихотик, фенотиазин ҳосилалари сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзият хавфини кучайтиради, ГКС эса - глаукомани ривожланиш хавфини кучайтиради.
Жигар микросомал ферментлари индукторлари, гепатотоксик таъсирга эга бўлган воситалар билан бир вақтда қўлланганида парацетамолнинг гепатотоксик таъсирини кучайиши, антикоагулянтлар билан - протромбин вақтини унчалик катта бўлмаган ёки ўртача ошиши, диазепам билан - диазепамни экскрециясини камайиш, метоклопрамид билан - парацетамолни ва уни қон плазмасидаги концентрациясини ошиш хавфи пайдо бўлади.
Кофеин уйқу чақирувчи ва наркоз учун воситаларининг самарасини пасайтиради, нонаркотик анальгетикларнинг самарасини оширади.
Узоқ вақт қўлланганида жигар, буйрак фаолиятини, қон яратиш тизими ҳолатини (препаратнинг таркибида парацетамол бўлганлиги туфайли) кузатиш зарур.
Кекса ёшдаги шахсларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Даволаш вақтида артериал босимни ва ЭКГ назорат қилиб борилади.
Жигар микросомал рағбатлантирувчилари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) парацетамолнинг гидроксилланган фаол метаболитларини ишлаб чиқарилишини оширади, бу унчалик катта бўлмаган дозани ошириб юборилишларида оғир интоксикацияни ривожланиш эҳтимоли билан боғлиқ.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни қабул қилиш вақтида автотранспортни ҳайдашдан ва юқори психомотор реакция тезлигини ва диққатни жамлашни концентрациясини талаб қиладиган потенциал хавфли механизмларни бошқаришдан сақланиш лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: парацетамолни ҳаддан ташқари юқори дозаларда қабул қилган беморларда беморнинг ҳолати биринчи 3 кун давомида қониқарли бўлиши мумкин ва фақат ундан кейин жигарнинг шикастланиш белгилари пайдо бўлиши мумкин. Дозани ошириб юборилиши натижасида жигар ҳужайраларида ривожланадиган ўзгаришлар шикастланиш ва метаболизмнинг оралиқ токсик моддаларини тўпланишини чақиради.
Даволаш: меъдани ювиш, тузли сурги воситаларини қўллаш. Марказий нерв тизимини шикастланишида ҳолатни назорат қилиш учун ўпканинг сунъий вентиляцияси (ЎСВ) ва кислород билан таъминлаш, шунингдек налоксонни юбориш керак бўлиши мумкин, Ацетилцистеин ёки гепатопротектор таъсир намоён қиладиган метионин парацетамолнинг антидоти бўлиб ҳисобланади.
10 таблеткадан ПВХ ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
“Combitic Global Caplet Pvt. Ltd.”, Ҳиндистон.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Umumiy burun burun 4-sonli tabletkalar (blister) | 4000 so'm |
Nasmork total (Runny nose Total) tabletkalar №10 (1 blister) | 9600 so'm |
Umumiy burun burun 100-sonli tabletkalar (4 blister x 25 tabletka) | 100800 so'm |