Dengiz itshumurt yog'i SD
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Dengiz itshumurt yog'i SD rektal süpozituarlari 500 mg №10 (2 blister x 10 sham)»
бир суппозитория қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: чаканда мойи - 500 мг;
ёрдамчи моддалар:суппозитория учун асос: (А маркали қаттиқ ёғ ёки витепсол, суппосир, ёки глицеридлар ёғ кислотасининг аралашмаси) вазни 2,0 г гача вазнли шамчаларни олиш учун етарли миқдорда.
Оч- сариқдан тўқ-зарғалдоқ рангли, хира ва/ёки ялтироқ юзали, торпедасимон шаклли шамчалар. Кесимида ғовак стержен ва воронкасимон чуқурча бўлишига йўл қўйилади.
Ректал шамчалар.
Колопроктологияда қўлланиладиган восита.
Чаканда мойи - каротин ва каротиноидларнинг, токофероллар йиғиндисининг, хлорофилл бирикмаларининг, олеин, ленолен, пальмитин ва стеарин кислоталари глицеридларининг аралашмаси.
Биологик фаол моддаларнинг мажмуаси, турли этиологияли тўғри ичак шиллиқ қаватининг шикастланишларида репаратив жараёнларида рағбатлантирилади.
Геморрой, анус ёриқлари, тўғри ичак яралари, тўғри ичакдаги реконструктив операциялардан кейинги носпецифик проктитлар ва проктостигмоидитлар, йўғон ичакнинг пастки бўлимлари, шиллиқ қаватини турли шикастланишлари.
Ректал қўлланади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга - 1 шамчадан суткада 1-3 марта 7-10 сутка давомида.
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга 1 шамчадан суткада 1 марта 7-10 сутка давомида.
Маҳаллий реакциялар: ачишишни ҳис қилиш, аллергик реакциялар, узоқ мудддат қўлланганида оғриқлилик.
Препаратга юқори сезувчанлик.
Таърифланмаган.
Педиатрияда қўлланилиши
6 ёшгача бўлган болаларга препарат буюрилмайди.
Хомиладорлик ва лактация даври
Хомиладорлик ва лактация даврида қўллашга чеклашлар йўқ.
Автомобилни ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни қўллаш автомобилни ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши хақида хабар берилмаган.
5 шамчадан ПВХ/ПЭ плёнкали контур уяли ўрамда.
1 ёки 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
ООО «SHARQ DARMON»
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100015,
Бектемир тумани. Х.Байқаро к., 35A
Тел: +99871 295 08 57, Факс: +99871 295 08 57.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Dengiz itshumurt yog'i SD rektal süpozituarlari 500 mg №10 (2 blister x 10 sham) | 12200 so'm |