Pantogam Aktiv
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Pantogam Activ kapsulalari 300 mg №60 (4 blister x 15 kapsula)»
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 300 мг Гопантен кислотаси (D,L-Гопантен кислотаси );
ёрдамчи моддалар: 20,97 мг микрокристалл целлюлоза, 1,53 мг магний стеарати; № 0 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар (капсуланинг таркиби: титан диоксиди 2%, желатин 100% гача).
Оқ рангли № 0 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар.
Капсула ичидаги модда оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли кукун.
Капсулалар.
Ноотроп восита. АТХ коди: N06BX.
Фармакодинамикаси
Пантогам активнинг таъсири унинг структурасида ГАМКБ-рецептор-канал мажмуасига тўғридан-тўғри таъсир қилувчи гамма-аминомой кислотаси (ГАМК) нинг мавжудлиги билан боғлиқ. Пантогам актив гопантен кислотасининг R-шакли ва унинг S-изомерининг тенг миқдорларини рацемик аралашмасидир. Препаратнинг таркибида изомерни бўлиши транспортни ва препаратни ГАМК рецептори билан ўзаро таъсирини яхшилайди. Пантогам актив гопантен кислотасининг биринчи авлод препаратларига нисбатан, яққолроқ ноотроп ва тиришишга қарши таъсирга эга.
Пантогам актив миянинг гипоксияга ва заҳарли моддаларнинг таъсирига чидамлилигини оширади, нейронларда анаболик жараёнларни рағбатлантиради, мўътадил седатив таъсири енгил стимулловчи самараси билан бирга намоён бўлади. Антиастеник енгил ваҳимага қарши таъсирга эга. Мотор қўзғалувчанликни камайтиради, хулқ-атворни тартибга солади. Ақлий ва жисмоний иш қобилиятини фаоллаштиради. Қовуқнинг патологик ошган рефлекси ва детрузор тонусини тормозланишини чақиради.
Фармакокинетикаси
Меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Препарат метаболизмга учрамайди ва 48 соат давомида ўзгармаган ҳолда: қабул қилинган дозанинг 70% - сийдик билан, 30% - аҳлат билан чиқарилади.
- бош мияни органик шикастланишлари (шу жумладан нейроинфекциялар ва бош мия жароҳатларининг оқибатлари) ва невротик бузилишлардаги когнитив бузилишлар;
- бош мия қон томирларининг атеросклеротик ўзгаришлари оқибатидаги цереброваскуляр етишмовчилик;
- экстрапирамид гиперкинезлар (миоклонустутқаноқ, Гентингтон хореяси, гепатолентикуляр дегенерация, Паркинсон касаллиги ва бошқ.), шунингдек нейролептикларни қабул қилиш оқибатида келиб чиққан экстрапирамид синдромини даволаш учун;
- тиришишга қарши воситалар билан бирга тутқаноқни даволашда;
- психоэмоционал зўриқишлар, ақлий ва жисмоний меҳнат қобилиятини сусайиши, диққатни жамлаш ва эслаб қолишни яхшилаш учун;
- сийишни нейроген бузилишлари (поллакиурия, императив қистовлар, сийдикни императив тутиб тураолмаслик, энурез);
- шизофренияда комплекс даволашда қўлланилади.
Ичга, овқатдан кейин 15-20 минут ўтгач 1-3 капсула (0,3-0,9 г) дан кунига 2-3 марта буюрилади, тонгги ва кундузги соатларда қабул қилган афзал. Максимал суткалик доза 8 капсула (2,4 г) ни ташкил этади. Даволаш курси 1-4 ой, баъзан 6-12 ойгача давом этади. 3-6 ойдан сўнг такрорий даволаш курсини ўтказиш мумкин.
Кам ҳолларда аллергик реакциялар (ринит, конъюнктивит, тери тошмалари) бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда препарат бекор қилинади.
Жуда кам ҳолларда марказий нерв тизими (МНТ) томонидан нохуш реакциялар: уйқуни бузилиши ёки уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши, бошда шовқин кузатилади. Бундай ҳолларда препаратнинг дозаси камайтирилади.
Ўта юқори сезувчанлик, буйракнинг ўткир оғир касалликлари, 18 ёшгача бўлган пациентлар (анча эрта ёшдаги пациентларда препаратни ишлатиш бўйича клиник тадқиқотлар йўқ).
Барбитуратларнинг таъсирини узайтиради, тиришишга қарши воситаларнинг таъсирини кучайтиради, карбамазепин, фенобарбитал, нейролептикларнинг ножўя таъсирини олдини олади. Пантогам активнинг самараси глицин, этидронат кислотаси билан бирга қўлланганида кучаяди. Маҳаллий анестетикларнинг (прокаин) таъсирини потенциялайди.
Узоқ муддатли даволашда препаратни бошқа ноотроп воситалар ва МНТ ни рағбатлантирувчи воситалар билан бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ножўя кўринишларининг симптоматикасини кучайиши. Даволаш: фаоллаштирилган кўмир, меъдани ювиш, симптоматик даволаш.
Капсулалар 300 мг. 15 капсуладан поливинилхлорид плёнка ва чоп этилган лакланган алюмин фольга контур уяли ўрамда. 4 контур уяли ўрамдан рус ва давлат тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
3 йил.
Рецепт бўйича берилади.
«ПИК-ФАРМА» МЧЖ, 308519, Белгород вилояти, Белгород тумани,
Северный пос., Берёзовая кўч., 1/19. www.pantogam.ru.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Pantogam Activ kapsulalari 300 mg №60 (4 blister x 15 kapsula) | 140000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent