Facebook Pixel Code

Prozolan

Tovarlar: 1
Prozolan tabletkalari 20 mg №28 (2 blister x 14 tabletka)
Ilko Ilac (Turkiya)
dan 75200 so'm
Retsept bo'yicha
в 45 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 75200 so'm (45 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Prozolan tabletkalari 20 mg №28 (2 blister x 14 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Prozolan tabletkalari 20 mg №28 (2 blister x 14 tabletka)»

Хар таблетка куйидагиларни сақлайди:

фаол модда натрий рабепразол - 20 мг;

ёрдамчи моддалар: маннитол, магний оксиди, гидроксипропил метилцеллюлоза, повидон, маккажўхори крахмали, натрий стеарил фумарат, гипромеллоза фталат, триэтилцитрат, талк, титан диоксиди, гидроксипропил метилцеллюлоза, макрогол, темир ІІ оксиди

Ок қобиқ билан қопланган юмалок таблеткалар.

Ичакда эрувчан кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Н+/K+-АТФ-аза ингибитори. Яра касаллигига карши воситалар. АТХ коди: A02BC04.

Фармакодинамикаси

Рабепразол бензимидазол билан алмашииган протон насос ингибитори хисобланади. Рабепразол меъданинг париетал ҳужайраларида жойлашган Н +/ К + АТФ-кза ферментининг рецепторлари билан қайтмас ковалент бирикиб, меъдада хлорид кисло секрециясининг пасайишига олиб келади. Рабепразол меъда париетал хужайраларида тўпланиб, у ерда фаол метаболит сулфенамидга айланади, бу эса хлорид кислота синтезининг терминал босқичини блоклайди. In vitro шароитида шуни кўрсатдики, рН даражаси 1,2 бўлса, рабепразолнинг ярим парчаланиш 78 секундни ташкил килади. 20 мг рабепразолнинг антисекретор фаолияти препаратни огиз оркали кабул килганидан бир соат ўтгач бошланади. Препаратнинг бошлангич дозасини олганидан сўнг, унинг хлорид кислота ишлаб чикариш бўйича таъсирининг ўртача игибиция килиш самарадорлиги 88% ни ташкил қилади. Рабепразол 20 мг базал ва стимуляция килинган (пептон) секрециясини мос равишда 86% ва 95% ингибиция қилади ва 24 соат ичида рН>3 даражасини 10% дан 65% гача оширади. Рабепразолнинг узок муддатли антисекретор таъсири Н+ / К+ АТФ- азанинг тургун фаолсизлантириши билан боглик.

Фармакокинетикаси

Прозолан секин эрувчан таблетка, меъда оркали ичакларга нисбатан ўзгармаган шаклда ўтади. Препаратни ичкарига киритгандан сўнг унинг плазмадаги максимал концентрацияси (Стая) 2-5 соатдан кейин кузатилади. Прозолан 10-40 мг дозада буюрилганда, унинг Смах ва AUC кўрсаткичлари ўртасида пропорционал богликлик кузатилади. Кунлик 10-40 мг дозада препаратнинг сезиларли даражада тўпланиши бўлмайди, такрорий кўлланилганда унинг фармакокинетикаси ўзгармайди. Прозолашнинг ярим парчаланиши 1-2 соат. Прозолан қабул килишда нисбатан узок фармакодинамик таъсир ва препаратнинг қисқа фармакокинетик крим парчаланиш ўртасидаги фарқ унинг Н+/ К+- АТФза ферментнин тургун фаолсизлантириш билан боглик.

Сўрилиши

Препаратнинг мутлақ биокириаолишлиги 52% ни ташкил килади. Прозоланни ёгли овкатлар билан қабул қилишда унинг Ти қиймати ўзгаради ва ютилиш даври узаяди ва 4 соат ёки ундан кўпни ташкил қилади, аммо Стах ва (AUC) кўрсаткичлари сезиларли даражада ўзгармайди. Шунинг учун препаратни озик-овкат истеъмол килишга боглик бўлмаган холда кабул килиш керак.

Тақсимланиши

Плазма оксиллари билан богланиш 96,3% ин ташкил килади.

Метаболизмы

Прозолан жигарда метаболизмга учрайди. Тиоэфир ва сульфон юкори антисекретор фаолликка эга бўлмаган плазмадаги асосий бирламчи метаболитлардир. In vitro тадкикотлар шуни кўрсатдики, жигарда Рабетол навбати билан цитохром Р450 (СУРЗА) Ba 2019 (CYP2C19) оркали сульфон ва дисметилга айланади. Метаболит тиоэфир прозоланнинг ферментатив бўлмаган парчаланиши натижасида ҳосил бўлади. Ахолининг айрим гурухлари (3-5% кавказликлар ва 15-20% осиёликлар) орасида СҮР2С19 ферменти етишмовчилиги туфайли рабепразол метаболизмининг секинлашиши мумкин.

Чиқарилиши

Прозолан метаболитлар шаклида асосан буйраклар орқали 90% гача, колган кисми эса ичак оркали чикарилади. Прозолан ўзгармаган ҳолда сийдикда ҳам, ичак нажасида ҳам топилмади.

Кекса беморларда фойдаланиши.

7 кун ичида кекса беморларга 20 мг Прозолан буюрилганда, AUC индикатори икки

баравар кўпайган ва Стах 60% га ўсган. Ушбу гуруҳдаги беморларда препаратни бир мартадан буюрилганда тўпланиши кузатилмаган.

Болаларда қаланилиши.

18 ёшгача бўлган беморларда препаратнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Махсус клиник шароитларда фармакокинетикаси.

Клиник тадкикотлар шуни кўрсатдики, буйрак функцияси бузилган, шунингдек гемодиализ мухтож беморларга Прозолании 20 мг дан буюришда фармакокинетик кўрсаткичлар нормал кўрсаткичларга мос келади.

Прозолан 20 мг жигарнинг енгил ва ўртача бузилиши бўлган беморларга бир марта юборилганда, AUC 0-24 индикаторининг икки баравар кўпайиши, ярим парчаланиши узайиши 2-3 баробар ва умумий клириено кўрсаткичининг ярмидан камига пасайиш кузатилди.

Прозоланга 8 кун давомида 20 мг дан бир марта буюрилганда, енгил ва ўртача даражала жигар етишмовчилиги бўлган беморларда АUC 0-00 ва Стах 20% га ошган. Прозоланни огир жигар етишмовчилиги бўлган беморларда қўллаш бўйича клиник маълумотлар нашр этилмаган.

  • Меъда яраси, 12 Ўн икки бармоқли ичак яраси.
  • Гастроэзофагеал рефлюкси, эрозив эзофагит.
  • Золлингер-Эллисон синдромида қўлланилади.

Гастроэзофагеал рефлюкс

Прозоланнинг кунлик дозаси 20 мг, даволаниш муддати 4-8 хафта. Агар клиник таъсири бўлмаса, даволанишни яна 8 ҳафтага узайтириш мумкин.

Золлингер-Эллисон синдроми

Прозоланнинг кунлик тавсия этилган дозаси индивидуалдир. Патологик гиперсекретор холатга караб, Прозоланнинг тавсия этилган индивидуал дозаси 60 мг. Даволашнинг давомийлиги клиник ҳолатга боглик. Баъзи беморлар учун суткалик доза иккига бўлинган дозаларда берилиши мумкин.

Меъда яраси ва 12 бармоқаи ичак яраси

Прозоланнинг кунлик дозаси 20 мг, даволаниш муддати 4-8 хафта. Агар клиник таъсири бўлмаса, даволанишни узайтириш мумкин.

Н. Pilory инфекцияси ва ўн икки бармокли ичак яраси (фаол ёки 5 йиллик анамнез) билан оғриган беморларда 3 препарати: Прозолан, Амоксициллин ва Кларитромицин шаклидаги комбинацияси Н. Pilory ни эрадикацияси кўрсаткичидир. Н. Pilory -ни эрадикацияси ўн икки бармокли ичак ярасининг қайталаниш хавфини камайтиради. Прозолан бутун ҳолда (қопламасини бузмасдан), қабул қилинади. Препаратни кабул килиниши озиқ-овқат истеъмол килиш вактига боглик эмас.

Клиник тадкикотлар давомида рабепразолни қабул қилишда қуйидаги салбий реакциялар кузатилди: бош оғриғи, диарея, қорин огриги, астения, метеоризм, оғизнинг қуриши, тошма. Ушбу даврда кузатилган аксарият ножўя таъсирлар енгил ёки вақтинчалик эди. Клиник тадқиқотлар ва маркетингдан кейинги тадқиқотлар асосида қуйидаги қўшимча самаралар кузатилди.

Ножўя таъсирлар содир бўлиш бўйича таснифланади: тоифаларни ўз ичига олади: тез-тез (21/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (21/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000, жумладан алохида холатлар), содир бўлиш сони маълум эмас (аниқлаш мумкин эмас)

  • Препарат ёки унинг таркибидай қисмларига юкори сезувчанлик.
  • Хомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Прозолан жигарда Р450 (СҮР 450) ферменти билан метаболизимга учрайди.

Тадкикотлар шуни кўрсатдики, рабепразол ушбу тизимда метаболизмга учраган бошка дорилар билан, масалан, варфарин, теофиллин, бир перорал дозада, диазепамни бир вена ичига юборишда ва фенитоинни бир вена ичига юборишда, ножўя таъсирларга эга эмас. Меъда шираси секрециясния ингибиция қилиши туфайли 20 мг рабепразолнинг абсорбцияси меъда ширасининг кислоталигига боғлиқ бўлган бошқа дорилар билан ўзаро таъсирлашиши мумкин. Масалан, кетоконазол биокираолишлигини 30% га камайтиради, дигоксин AUC ва Сих ин мос равнида 19% ва 29% га оширади. Уларни қўллаш вақтида бундай дориларнинг дозасига тузатиш киритиш тавсия этилади.

Рабепразол билан даволанишга симптоматик жавоб меъда ёки ўн икки бармокли ичакнинг Ўсмаси мавжудлигини истисно этмайди, шунинг учун препаратни кабул қилишдан олдин ўсмалар йўклигига ишонч ҳосил қилиш керак. Узок муддатли дори терапиясини олган беморлар (айниқса, бир йилдан ортик) мунтазам текширувдан ўтишлари керак. Бошка протон помпа ингибиторлари ёки алмашииган бензимидазоллар билан ўзаро таъсир килиш хавфини истисно қилиш мумкин эмас. Беморларга таблеткани бутунлай ютиш кераклиги ҳакида огоҳлантириш керак, уларни чайнамасдан ва майдаламасдан ютиш керак. Рабепразол болалар учун тавсия этилмайди, чунки ушбу ёш гурухида препарат билан ишлаш тажрибаси йўк.

Маркетингдан кейин рабепразолдан фойдаланилганда дискразияси ривожланганлигига оид маълумотлар (тромбоцитопения ва нейтропения ҳолати) мавжуд.

Кўпгина ҳолларда, ушбу ҳолатларнинг мукобил сабабларини аниқлашнинг иложи бўлмаганда, улар асоратларни келтириб чикармади ва рабепразол бекор қилингандан сўнг йўк бўлиб кетди.

Жигар етишмовчилиги огир бўлган беморларда рабепразолни қўллаш хакида маълумот йўклиги сабабли, ушбу гурух беморларига препаратни жуда эхтиёткорлик билан буюриш керак.

Рабепразолни атаназава билан биргаликда қўллаш тавсия этилмайди. Рабепразолии ҳам Ўз ичига олган протон помпаси ингибиторлари билан даволаш Salmonella, Campilobacter sa Clostridium difficile инфекциялари каби меъда-ичак инфекциялари хавфини ошириши мумкин.

Протон помпаси ингибиторларния, айникса юкори дозаларда ва узок вакт давомида (>1 йил) фойдаланиш, асосан кексаларда ёки бошка хавф омиллари мавжуд бўлганда сон, билак ва Ўмуртка синиш хавфини бироз ошириши мумкин.

Кузатув тадкикотлари шуни кўрсатадики, протон помпаси ингибитори терапияси синишиниг умумий хавфини 10-40% га ошириши мумкни. Баъзи ҳолларда бу ўсиш бошка хавф омиллари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Остеопороз хавфи остида бўлган беморлар амалдаги клиник кўрсатмаларга мувофик даволаниши ва етарли миқдорда Д витамини ва калцийни истеъмол килиши керак.

Гипомагниемия ППИ (протон помпа ингибиторлари) ни камида уч ой давомида олган беморларда, кўпинча бир йиллик терапиядан сўнг, клиник жиҳатдан ахамиятли гипомагнеземия холатлари кайд этилган. Чарчок, тетания, алахлаш, конвульсиялар, бош айланиши ва юрак коринчаси аритмиклари каби гипомагнемиянинг жиддий намоён бўлиши мумкин, аммо аник симптомларсиз ва сезилмас бўлиши мумкин. Кўпгина беморларда гипомагниемияни даволаш учун ўрнини босувчи даволаш талаб килинган эди ва ППИ ин тўхтатиш керак эди.

ППИ ни узок вакт давомида ёки баъзи дорилар билан биргаликда, масалан, дигоксин ёки гипомагнеземияга олиб келиши мумкин бўлган дорилар (диуретиклар каби) билан огриган беморларга, ППИ даволашни бошлашдан олдин, шунингдек, мунтазам равишда магний микдорини назорат қилиш тавсия этилади.

Рабепразолни метотрексат билан бир вақтда қўллаш

Адабиётга кўра, ППИ ни метотрексат билан бир вактда юбориш (биринчи навбатда юкори дозаларда) метотрексат ва/ёки унинг метаболитинниг концентрациясининг ошишига ва ярим парчаланишнинг кўпайишига олиб келиши мумкин, бу эса метотрексатнинг токсиклигига олиб келиши мумкин. Метотрексатнинг юкори дозалари берилганда, айрим беморларда ППИ ни вактинча тўхтатиш масаласини кўриб чикиш мумкин. В12 витаминни сўрилишини таъсири.

Рабепразол натрий, худди хлорид кислота ишлаб чикаришни тўсиб қўядиган барча дорилар сингари, В12 витаминнин (цианокобаламин) гипо- ва ахлоргидриялар туфайли сўрилишини камайтириши мумкин. Тана вазни паст бўлган ёки В12 витаминини сўрилишининг пасайиши хавфи юкори бўлган беморларда ёки тегишли клиник белгилар мавжуд бўлса, бу узоқ муддатли терапияда хисобга олиниши керак. Тери қизил югирикнинг субўткир формаси (СТКЮ).

Жуда камдан-кам ҳолларда протон насос ингибиторлари тери қизил югирикниг субўткир формасини кўзгатиши мумкин. Зарур бўлса, айникса, қуёш нурлари тушадиган жойларда ва агар улар артралгия билан кечадиган бўлса, у ҳолда бемор дарҳол тиббий ва согликни саклаш хизматига мурожаат килиши ва ППИ ни тўхтатиш масаласини кўриб чикиш керак. Протон помпаси ингибиторлари билан оддиидан даволашдан кейин, бошка протон помпаси ингибиторлари билан рабепрахзол ишлатиш СТҚЮ хавфини ошириши мумкин. Лаборатория тадқиқотларига таъсири Хромограниннинг юкори даражаси (СДА) нейроэндокрин хосилаларини ўрганишга халакит бериши мумкин. Шу максадда рабепразол билан даволашни СдА даражасини баҳолашдан камида 5 кун олдин тўхтатиш керак. Агар биринчи текширувдан сўнг Св. А ва гастрин кийматлари диапазони назорат кийматига кайтмаса, текширув ППИ тўхтаганидан кейни 14 кун ўтгач такрорланиши керак.

Хомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик пайтида рабепразолдан фойдаланиш хавфсизлиги тўгрисида маълумотлар йўк. Прозоланини ҳомиладор аёлларга факат препаратни кабул килишиниг мутлак кўрсаткичи бўлгандагини буюриш мумкин.

Прозоланнинг она сути билан чиқарилиши тўғрисида аниқ маълумот йўк. Аммо, кўпчилик дорилар она сутида бор эканлиги маълум ва рабепразолдан сўнг, эмизишни тўхтатиш ёки препаратия онага қабул килиш тўгрисида карор қабул килинса, чакалок учун мумкин бўлган ножўя таъсирлар хавфини ҳисобга олиш керак.

Автотранспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Натрий рабепразолнинг фармакодинамик хусусиятлари ва унинг клиник тадкикотлардаги похуш ҳолатлари профили ҳайдаш ва бошкариш механизмларига таъсир килиш эҳтимоли пастлигини кўрсатади. Агар уйкучанлик юзага келса, бу каракатлардан бош тортиш керак.

Дори дозасини ошириб юбориш билан боглик патологик ҳолатлар маълум эмас. Прозолании максимал 80 мг дозада қўллашнинг 7 та ҳолати мавжуд, аммо патологик ҳолатлар қайд этилмаган. Прозолании Золлингер-Эллисов синдромида 120 мг суткалик дозада кўллаш ҳоллари маълум. Прозоланнинг дозасини ошириб юборилиши бўлса, симптоматик даволаш амалга оширилади. Прозолан гемодиализ вактида чикарилмайди.

Хар таблетка 20 мг рабепразол натрия саклайди.

14 ичакда эрувчан таблеткадан блистерда.

1 блистердан тиббиётда қўлланилишига доир Пўриқномаси билан бирга картон кутида 14 таблеткадан кутида.

1 блистердан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон кутида 28 таблеткадан кутида.

25 °С дан паст бўлган ҳароратда, ўрамда куруқ ва ёругликдан химояланган жойда саклансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт буйича.

Ilko llac San. ve Tic. A.S.

42050 Selchuklu / Истамбул, Туркия.

Prozolan narxi dan boshlanadi 75200.00
Nomi Narxi so'm
Prozolan tabletkalari 20 mg №28 (2 blister x 14 tabletka) 75200 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish