Facebook Pixel Code

Ursosan

Tovarlar: 3
Ursosan kapsulalari 250 mg №50 (5 blister x 10 kapsula)
Promed (Chexiya Respublikasi)
dan 202800 so'm
Retsept bo'yicha
в 128 dorixonalarda
Ursosan  kapsulalari 250 mg №100 (10 blister x 10 kapsula)
Promed (Chexiya Respublikasi)
dan 395000 so'm
Retsept bo'yicha
в 155 dorixonalarda
Ursosan kapsulalari 250 mg №10 (1 blister)
Promed (Chexiya Respublikasi)
Retsept bo'yicha
dagi narxlar
dan 202800 so'm gacha 395000 so'm (128 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Ursosan kapsulalari 250 mg №50 (5 blister x 10 kapsula)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Ursosan kapsulalari 250 mg №50 (5 blister x 10 kapsula)»

фаол модда: 250 мг урсодеоксихолат кислотаси;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, ўта желатинланган маккажўхори крахмали, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди, титан диоксиди, желатин.

Капсула қобиғи: желатин, титан диоксиди.

Оқ, қаттиқ, тиниқ бўлмаган желатин капсулалар №0.

Капсулалар.

Гепатопротектор, холелитолитик восита. АТХ коди: А05АА02.

Фармакодинамикаси

Гепатопротектор восита бўлиб, сафро ҳайдовчи, холелитолитик, гиполипидемик, гипохолестеринемик ва бироз иммуномодулятор таъсир кўрсатади. Юқори поляр хусусиятга эга бўлиб, урсодеоксихолат кислотаси (УДХК) гепатоцит, холангиоцит ва меъдаичак йўлларининг эпителиоцит мембранасига тизилади, унинг тузилишини барқарорлаштиради ва ҳужайрани токсик сафро кислотасининг тузларини шикастловчи таъсиридан ҳимоялайди, бу билан уларнинг цитотоксик самарасини камайтиради. Аполяр (токсик) сафро кислоталар билан токсик бўлмаган аралаш мицеллаларни ҳосил қилади, бу билиар рефлюксгастритда ва рефлюксэзофагитда меъда рефлюктатининг ҳужайра мембраналарини шикастлаш қобилиятини пасайтиради. Концентрациясини камайтириб ва бикарбонатларга бой бўлган холерезни рағбатлантириб, УДХК жигар ички холестазини самарали бартараф қилади. Холестазда Са2+боғлиқ альфапротеазани фаоллаштиради ва экзоцитозни рағбатлантиради, сурункали жигар касалликлари бўлган беморларда юқори бўлган токсик сафро кислотасининг (хенодезоксихолат, литохолат, дезоксихолат ва бошқалар) концентрациясини камайтиради. Ичакда липофил сафро кислоталарини сўрилишини рақобатли камайтиради, энтергепатик циркуляцияда уларнинг “фракцион” айланишини оширади, холерезни қўзғатади, сафронинг пассажини ва токсик сафро кислоталарини ичак орқали чиқарилишини рағбатлантиради. Ичакда сафронинг сўрилишини сусайиши, жигарда синтезини сусайиши ва сафрога чиқарилишини пасайиши ҳисобига уни холестерин билан тўйинишини камайтиради; сафрода холестериннинг эрувчанлигини ошириб, у билан бирга суюқ кристаллар ҳосил қилади; сафронинг литоген индексини пасайтиради, ундаги сафро кислоталарининг концентрациясини оширади, меъда ва меъда ости бези секрециясини кучайтиради, липазанинг фаоллигини кучайтиради, гипогликемик таъсир кўрсатади. Холестеринли тошларни қисман ёки тўлиқ эришига олиб келади, сафрони холестерин билан тўйинишини камайтиради, бу ўт тошларидан холестеринни мобилизациясига ёрдам беради. Натижада холестеринли ўт тошлари эрийди ва янги конкрементлар хосил бўлишини олдини олади. Препаратнинг иммуномодулятор таъсири гепатоцитларнинг мембраналарига HLA-1 ва холангиоцитларга HLA-2 гистомутаносиб антигенларнинг экспрессиясини сусайтириши, лимфоцитларнинг табиий киллер фаоллигини нормаллаштириши, интерлейкин-2 ни ҳосил бўлиши, эозинофиллар сонини камайиши, иммунокомпетент иммуноглобулинларни (Ig), энг аввало IgM ни, сусайиши билан ифодаланид. Фиброзни авж олиб боришини секинлаштиради. Гепотацитлар, холангиоцитлар ва меъдаичак йўлларидаги эпителиоцитларида апоптоз жараёнларини бошқаради.

Фармакокинетикаси

Урсодеоксихолат кислотаси (УДХК) ингичка ичакда пассив диффузия ҳисобига (тахминан 90%), ёнбош ичакда эса фаол ташилиш йўли билан сўрилади. 50 мг доаси ичга қабул қилинганидан кейин қон зардобидаги максимал концентрацияси (Cmax) 30, 60, 90 минут ўтгач мос равишда 3,8 ммоль/л, 5,5 ммоль/л ва 3,7 ммоль/л ни ташкил қилади. Плазмадаги максимал концентрациясига эришиш вақтига (ТCmax) 13 соатдан сўнг эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши юқори 96-99% гача. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Мунтазам равишда қабул қилинганида УДХК қон зардобидаги асосий сафро кислотаси бўлиб қолади. Жигарда метаболизмга учрайди (жигар орқали “биринчи ўтиш” клиренси) ва таурин ва глицин конъюгатлари ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган конъюгатлари сафрога чиқарилади. Умумий дозанинг тахминан 50-70% сафро билан чиқарилади. Сўрилмаган УДХК нинг озгина қисми йўғон ичакка тушади, у ерда бактериялар томонидан парчаланади (7-дегидроксилланиш); ҳосил бўлган литохол кислотаси йўғон ичакда қисман сўрилади, лекин жигарда сульфат кислотаси билан боғланади ва сульфолитохолилглицин ёки сульфолитохолилтаурин конъюгатлари кўринишида тез чиқарилади.

  • ут тош касаллиги (ЎТК): билиар сладж; операция хавфи юқори бўлган беморларда ва литотрипсиядан кейин беморларда фаолият кўрсатаётган ўт пуфагидаги холестеринли ўт тошларини эритиш. Даволашнинг мувоффақияти фаолият кўрсатаётган ўт пуфаги ва диаметри 2 см дан катта бўлмаган тоза радиотранспарант холестеринли тошларни бўлиши ҳисобланади; холецистэктомиядан кейин тош ҳосил бўлишини қайталанишини олдини олиш;
  • бирламчи билиар цирроз I ва II босқичи;
  • бирламчи склерозланувчи холангит;
  • гепатит (сурункали ва ўткир вирусли, сурункали аутоиммун гепатитнинг атипик шакллари);
  • жигарни алкоголли бўлмаган ёғли касаллиги. Алкоголли бўлмаган стеатогепатит;
  • жигарни токсик шикастланишлари (шунингдек, алкоголли, дорилар оқибатида);
  • билиар диспепсия;
  • сафроли рефлюкс-гастрит ва эзофагит;
  • муковисцидоз;
  • ут-сафро чиқариш йўллари дискинезияси;
  • сурункали описторхоз.
  • препаратнинг фаол моддаси ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик бўлган шахслар;
  • ут пуфаги ва ўт-сафро йўлларининг яллиғланиш касалликларининг ўткир даврида бўлган пациентлар;
  • ут-сафро йўлларининг ўтказмаслиги;
  • жигар циррозининг декомпенсация босқичи;
  • ичакнинг яллиғланиши, Крон касаллиги;
  • буйрак ва жигар фаолиятининг бузилишларида қўллаш мумкин эмас.

Урсосан пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Препарат қабул қилинганида пайдо бўладиган ножўя кўринишлар етарли даражада жиддий ҳисобланмайди. Ўз-ўзидан ўтиб кетувчи диарея пайдо бўлиши, баъзида тери қичиши мумкин. Ўт-тошларини кальцийланишини истисно қилиб бўлмайди. Ҳар қандай ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолда препаратни қабул қилишни тўхтатинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг.

Урсосан препаратининг самарадорлиги, бошқа дори препаратлари, асосан меъданинг кислоталигини пасайтирадиган, алюминий гидроксидини сақловчи антацидлар, шунингдек холестерамин, холестирол сақловчи препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида пасайиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган препаратлар билан бир вақтда қўллаш керак бўлган ҳолларда, уларни Урсосан препаратини қабул қилишдан 2 соат олдин ёки кейин қўллаш тавсия этилади. Урсосан циклоспориннинг ичакдан сўрилишини ошириши мумкин. Шунинг учун бу препаратни бир вақтда қабул қилаётган одамларда циклоспориннинг даражасини назорат қилиш ва унинг дозасига тузатиш киритиш керак. Даволовчи шифокорингиз айни вақтда қабул қилаётган ёки қабул қилишни бошламоқчи бўлган барча дорилар тўғрисида хабардор бўлиши керак. Урсосан билан даволанаётганда ҳар қандай дори препаратини қўллашдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Қўллаш усули: ичга, чайнамасдан ва етарли миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади.

Дозаси ва даволашнинг давомийлиги шахсий белгиланади ва кўрсатмаларга, беморнинг ҳолатини оғирлигига боғлиқ. Ўртача дозалари суткада 8-10 мг/кг 6-12 ой давомида қабул қилинади.

Катталарда ўт тошларини эритиш учун ва ўт-сафрони туриб қолиши сабабли пайдо бўлган ҳолатларни даволаш учун тавсия қилинадиган дозаси пациентнинг вазнига қараб ҳар куни 2 тадан 6 тагача капсулани (суткада 10 мг/кг) ташкил қилади. Одатда бир марта кечқурун қабул қилинади.

Ўт тошлари эриганидан кейин такроран тош ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида даволашни яна бир неча ой худди шу дозада давом эттириш тавсия қилинади.

Холецистэктомиядан сўнг холелитиазни қайталанишини олдини олиш учун суткада 8-10 мг/кг бир неча ой давомида буюрилади.

Ўт чиқариш йўллари дискинезиясининг гипокинетик турида ўртача суткалик доза 10 мг/кг ни ташкил қилади 2 қабулга бўлинади, 2 ҳафтадан 2 ойгача вақт давомида қабул қилинади. Зарурати бўлганида даволаш курси такрорланади.

Билиар рефлюкс-гастритда ва рефлюкс-эзофагитда суткада 250 мг дан уйқудан олдин қабул қилинади. Даволаш курси 10-14 кундан 6 ойгача, зарурати бўлганида 2 йилгача давом этади.

Жигарни турли шикастланишларидаги холестатик синдромни даволашда суткалик доза пациентнинг вазнига боғлиқ. Одатда бу суткада 1 кг тана вазнига 10-15 мг урсодеоксихолат кислотасини, яъни 500-700 мг (2-4 капсулалар) ни ташкил қилади.

Турли генезли гепатитларда (вирусли, токсик, доривор ва бошқалар), сурункали вирусли гепатитда, жигарнинг алкоголли бўлмаган касаллигида, шунингдек алкоголли бўлмаган стеатогепатитда, жигарнинг алкоголли касаллигида ўртача суткалик доза 1015 мг/кг ни ташкил қилади 2-3 қабулга бўлинади. Даволаш давомийлиги 6-12 ой ва ундан кўпроқни ташкил қилади.

Бирламчи билиар циррозда, бирламчи склерозланувчи холангитда, кистоз фиброзда (муковисцидозда) ўртача суткалик доза 1215 мг/кг ни ташкил қилади; зарурати бўлганида ўртача суткалик дозаси 2030 мг/кг гача оширилиши мумкин, 2-3 қабулга бўлинади. Даволаш давомийлиги 6 ойдан бир неча йилгача вақтни ташкил қилади.

Дозалашни қулай бўлиши учун қуйидаги маълумотлардан фойдаланиш мумкин:

Тана вазни Урсодеоксихол кислотаси Капсулалар сони
30 кг гача 250 мг 1
60 кг гача 500 мг 2
80 кг гача 750 мг 3
100 кг гача 1000 мг 4
100 кг дан ортиқ 1250 мг 5

2 ёшдан ошган болалар учун препаратнинг дозасини шифокор индивидуал равишда белгилайди. Одатда кунига 10-20 мг/кг дозада буюрилади.

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари аниқланмаган.

Даволашнинг биринчи 3-ойи вақтида лаборатория назоратини мунтазам равишда ойда 1 марта ўтказиш керак. Ўт тошларининг ҳолати УТТ текшириш ёрдамида 6 ойда 1 марта кузатилади.

Агар билиар санчиқлар тез-тез кузатилса, шунингдек агар ўт пуфагининг экскретор фаолиятини сақланганлиги исботланмаса, препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Дозалаш тартиби мураккаблиги туфайли, 2 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди.

Препарат юқори диққатни, ҳаракат координациясини, тезкор реакцияни/автомобилни ҳайдаш, автоматик станоклар ва бошқаларга хизмат кўрсатиш каби фаолият турларига таъсир кўрсатмайди.

Дозани ошириб юборилишида ёки болани тасодифан препаратни қабул қилган ҳолида шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Препаратни ҳомилага негатив таъсирини исботланмаганлигини ҳисобга олиб, даволашни фертил ёшдаги аёлларга гормонал ҳомилага қарши препаратлар билан бир вақтда буюриш мумкин.

Урсосанни аёлларда ҳомиладорлик даврида қўллаш тўғрисидаги қарорни даволовчи шифокор қабул қилади. Лактация даврида Урсосан, фақат у жуда зарур бўлган ҳолларда қўлланади.

Қуруқ жойда, 15-25 °С ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 4 йил.

Препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўллаш тақиқланади.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Капсулалар 250 мг дан, 10, 50 ёки 100 капсуладан ўрамда.

Фақат шифокор рецепти бўйича берилади.

Ишлаб чиқарувчи: PRO. MED. CS Praha a.s.

Ursosan narxi dan boshlanadi 202800.00
Nomi Narxi so'm
Ursosan kapsulalari 250 mg №50 (5 blister x 10 kapsula) 202800 so'm
Ursosan kapsulalari 250 mg №100 (10 blister x 10 kapsula) 395000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish