Facebook Pixel Code

Sinarta og'iz eritmasi uchun kukun 1,5 g / 3,95 g №30 (paket)

dagi narxlar
dan 127700 so'm gacha 158200 so'm
Retsept bo'yicha
88 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Sinarta og'iz eritmasi uchun kukun 1,5 g / 3,95 g №30 (paket)

1 саше қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1,500 г глюкозамин сульфатига қайта ҳисобланганда, 1,884 г 100% моддага қайта ҳисобланганда глюкозамин сульфат натрийли тузи;

ёрдамчи моддадар: аспартам (Е 951), сорбит (Е 420), сувсиз лимон кислотаси, полиэтиленгликоль (макрогол) 4000.

Чиқарилиш вақтида: оқ ёки деярли оқ рангли, ҳидсиз кристалл кукун; яроқлилик муддати даврида: оқ ёки деярли оқ рангли, ҳидсиз кристалл кукун. Оч-жигарранг рангли доғлар ёки қумоқлар бўлишига йўл қўйилади.

Орал эритма учун кукун.

Ностероид яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши воситалар. АТХ коди: М01АХ05.

Фармакодинамикаси

Фаол ингредиенти одам организмида мавжуд бўлган ва сульфатлар билан бирга синовиал суюқликнинг гиалурон кислотаси ва бўғим тоғайининг асосий субстацияси гликозамингликанлар биосинтези учун ишлатиладиган глюкозамин сульфати аминосахаридининг тузидир.

Глюкозамин сульфатининг таъсир механизми гликозамингликанлар ва шу орқали бўғим протеогликанлари синтезини рағбатлантиришдан иборат. Бундан ташқари глюкозамин яллиғланишга қарши хусусиятлар намоён қилади, асосан метаболик фаоллик, интерлейкин 1 (IL-1) фаоллигини сусайтириш қобилияти ҳисобига бўғим тоғайининг деградация жараёнларини секинлаштиради, бу бир томондан остеоратрит симптомларига таъсир кўрсатишга олиб келади, бошқа томондан эса бўғимларнинг структур бузилишларини секинлаштиради, узоқ муддатли клиник тадқиқотлар натижалари бундан далолат беради.

Остеоратритга нисбатан глюкозамин сульфатининг самарадорлиги даволаш бошланганидан кейин 2-3 хафта ўтгач намоён бўлади.

3 йил давомида узлуксиз ҳар куни даволаш билан ўтказилган клиник тадқиқотлар натижалари бўғимларнинг структур бузилиши симптомлари ва секинлашишини эътиборга олиб унинг самарадорлигини ошишидан далолат беради, бу рентген ёрдамида тасдиқланади.

Глюкозамин сульфати яхши ўзлаштираолишликни намоён қилган. Глюкозамин сульфатининг юрак-қон томир, нафас, вегетатив ёки марказий нерв тизимига бирон-бир аҳамиятли таъсири аниқланмаган.

Фармакокинетикаси

Глюкозамин сульфати дозасининг 90% меъда-ичак йўлларида тез ва тўлиқ сўрилади, биологик тўсиқлардан ўтади ва асосан бўғим тоғайи тўқималарига ўтади. Биокираолишлиги 26%. Ярим чиқарилиш даври 68 соат.

Остеоартрит симптомлари, яъни оғриқ ва функционал чекланишларни даволашда қўлланади.

Ичга қабул қилинади.

Катта пациентлар ва кекса ёшдаги пациентлар: 1500 мг глюкозамин сульфатига эквивалент 1 саше ичидагиси бир стакан сувда эритилади ва суткада 1 марта, яхшиси овқатланиш вақтида қабул қилинади.

Даволаш курси 4-12 хафта ва ундан узоқроқ (зарурати бўлганида).

Шифокор кўрсатмаси бўйича даволашни 2 ой интервал билан бир йилда 2-3 марта, шунингдек касаллик қайталанганида такрорлаш мумкин.

Болалар

Болаларда қўлланилмасин, чунки бундай пациентларда препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринда оғриқ, метеоризм, диспепсия, диарея, қабзият, кўнгил айниши;

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, уйқучанлик, толиқиш, бош айланиши;

Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар;

Кўриш аъзолари томонидан: кўришни бузилиши;

Тери ва унинг структуралари томонидан: эритема, қичишиш, тошма, ангионевротик шиш, эшакеми, сочларни тўкилиши.

Глюкозамин ёки бирон-бир ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик; декомпенсация босқичидаги жигар ва буйрак функциясини бузилиши, қон кетишларга мойилликда қўллаш мумкин эмас. Орал эритма учун кукун аспартам сақлайди ва шунинг учун фенилкетонурияси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Синарта препаратини моллюскларга аллергияси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас, чунки таъсир этувчи модда моллюсклардан олинган. Ҳомиладорлик ва эмизиш даври. 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Кумарин антикоагулянтларининг таъсирини кучайиши аниқланган. Шунинг учун бундай пациентларда коагуляция кўрсаткичларини назорат қилиш мақсадга мувофиқ. Тетрациклинларни меъда-ичак йўлларидан сўрилиши кучайиши мумкин. препарат ностероид яллиғланишга қарши воситалар ва глюкокортикостероидлар билан мутаносиб.

Астмаси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки бундай пациентлар уларнинг касалликлари симптомларини зўрайиши билан кечувчи глюкозаминга аллергик реакциялар ривожланишига мойилроқ бўладилар.

Орал қўллаш учун кукун сорбит сақлайди. Фруктозани кам учрайдиган наслий ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларда бу фармацевтик шаклни қўллаш тавсия этилмайди.

1 саше 6,6 ммоль (151 мг) натрий сақлайди. Буни натрий даражаси назоратланган парҳезга риоя қилаётган пациентларда эътиборга олиш керак.

Даволашни бошида қандли диабети бўлган беморларга қонда қанд даражаси назоратини ўтказиш мақсадга мувофиқ.

Жигар ва буйрак функциясини бузилиши, тромбофлебити бўлган пациентларда фақат шифокор кузатуви остида қўлланилсин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш ҳақидаги маълумотлар йўқ, шунинг учун бу тоифадаги пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқарганда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Препаратни автомобил ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Транспорт воситаларини бошқарганда ва диққатни талаб этувчи ишларни бажарганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Уйқучанлик, толиқиш, бош айланиши ёки кўришни бузилиши пайдо бўлган ҳолларда автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш тақиқланади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари аниқланмаган. Ҳайвонларда ўтказилган ўткир ва сурункали токсиклик тадқиқотларига асосланиб, ҳатто терапевтик дозадан 200 марта юқори дозаларда токсиклик симптомлари юзага келиши эҳтимоли кам. Лекин доза ошириб юборилган ҳолларда ножўя реакциялар кўринишлари кучайиши мумкин, шунинг учун сув-электролит мувозанатини тиклашга қаратилган симптоматик даволашни ўтказиш керак.

3,95 г дан сашеда. 10 ёки 30 сашедан қутида.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«Фармак» ЖАЖ.

Ишлаб чиқарувчининг манзили ва уни фаолият кўрсатиш жойи манзили

Украина, 04080, Киев ш., Фрунзе кўч.,74

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот ҳақида маълумот

“Фармак” ЖАЖ Ўзбекистондаги ваколатхонаси

100000, Тошкент ш., А.Қодирий кўч., 39.

Тел./факс: 235-77-13, 235-67-05.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Glyukozamin: 370 mg/g

Chiqarish shakli:
Kukun
Paketdagi miqdor:
30
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
sashe
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina

Ko`p so`raladigan savollar

Sinarta og'iz eritmasi uchun kukun 1,5 g / 3,95 g №30 (paket) narxi 4257 so'm - 1 шт.

Sinarta og'iz eritmasi uchun kukun 1,5 g / 3,95 g №30 (paket) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Sinarta og'iz eritmasi uchun kukun 1,5 g / 3,95 g №30 (paket) ning asosiy faol moddasi Glyukozamin hisoblanadi.

Sinarta og'iz eritmasi uchun kukun 1,5 g / 3,95 g №30 (paket) ishlab chiqaruvchisi Farmak hisoblanadi.