Sinnarizin Vinx Fuk 25 mg 50-sonli tabletkalar (2 blister x 25 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 5000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Sinnarizin Vinx Fuk 25 mg 50-sonli tabletkalar (2 blister x 25 tabletka)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: циннаризин - 25 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, повидон, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
Оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар.
Таблеткалар.
Вестибуляр бузилишларда қўлланадиган воситалар. АТХ коди: N07CA02.
Фармакодинамикаси
Циннаризин қон томирларнинг силлиқ мушаклар ҳужайраларидаги кальций каналларини блоклаш йўли билан қон томирларнинг қисқаришини сусайтиради. Кальцийга нисбатан бевосита антагонистик таъсиридан ташқари рецептор назорат қилинувчи кальций каналларининг блоклаб, норэпинефрин ва серотонин каби вазоактив моддаларни томирларни қисқартирувчи таъсирини пасайтиради. Кальцийнинг ҳужайрага киришини селектив блокланиши ва артериал босимга ва юрак қисқаришлари тез-тезлигига таъсир қилмасдан вазоконстриктор таъсир қилади.
Циннаризин қўшимча равишда эритроцитларнинг деформацияга қарши қобилиятини кучайтириб ва қоннинг қовушқоқлигини камайтириш йўли билан етарли бўлмаган микроциркуляцияни яхшилаши мумкин. Препарат ҳужайраларнинг гипоксияга чидамлилигини оширади. Циннаризинни вестибуляр тизимини рағбатлантирилишини сусайтирилиши оқибатида, нистагмни сусайтирилиши ва бошқа вегетатив бузилишларини камайишига олиб келади. Циннаризин ёрдамида ўткир бош айланиш хуружларининг пайдо бўлишини олдини олиш ёки камайтириш мумкин.
Фармакокинетикаси
Циннаризинни перорал қабул қилинганидан сўнг, бир соат давомида сўрилади, бироқ унинг биокираолишлиги меъда ширасининг миқдорига қараб ўзгаради.
Препаратни қабул қилгандан сўнг циннаризиннинг қон плазмасидаги максимал концентрациясига 1-3 соатдан кейин эришилади.
Циннаризиннинг қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври 4 соатни ташкил қилади.
Циннаризин жигарда жадал метаболизмга учраб, конъюгация йўли билан глюкуронидларни ҳосил қилади. Ушбу метаболитларининг 1/3 буйрак билан, 2/3 ичак орқали чиқарилади. Циннаризин 91% плазма оқсиллари билан боғланади.
Бош мияда қон айланишини бузилиши:
- бош айланиши, қулоқларда шовқин (тинитус), келиб чиқиши томирли бўлган бош оғриғи, жиззакилик, ҳотирани пасайиши ва ўзни англаш қобилиятини бузилиши каби цереброваскуляр бузилишларни симптоматик даволаш;
- мигренни олдини олиш.
Периферик қон айланишини бузилишлари:
Рейно касаллиги, акроцианоз, ўзгариб турувчи оқсоқлик, трофик бузилишлар, трофик ва варикоз яралар, парестезиялар, оёқ-қўлларнинг тунги спазмлари, оёқ-қўлларни совуқлигини ўз ичига олувчи периферик томирли бузилишларни симптоматик даволаш.
Мувозанатни бузилиши: бош айланиши, қулоқларда, шовқин, нистагм, кўнгил айниши ва қусишни ўз ичига олувчи лабиринт бузилишларни симптоматик даволаш.
Ҳаракат касаллиги: харакат касаллигини олдини олишда қўлланилади.
Бош мия қон айланишини бузилишлари
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 1 таблеткадан суткада 3 марта.
Периферик қон айланишини бузилишлари
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 2-3 таблеткадан суткада 3 марта. Тавсия этилган максимал доза суткада 225 мг (9 таблетка) дан ошмаслиги керак. Чунки бош айланишида самара дозага боғлиқ бўлади, дозалашни аста-секин ошириш лозим.
Мувозанатни бузилишлари
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 1 таблеткадан суткада 3 марта.
Ҳаракат касаллиги
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 1 таблеткадан йўлга чиқишдан ярим соат олдин; қабул қилишни ҳар 6 соатда такрорлаш мумкин;
5-12 ёшдаги болаларга катталарга буюриладиган дозанинг ярми тавсия қилиниши мумкин.
Қўллаш усули
Перорал қўллаш учун мўлжалланган. Овқатдан кейин қабул қилиш мақсадга мувофиқ.
Уйқучанлик ва меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар кузатилиши мумкин. Одатда ушбу симптомлар вақтинчалик ҳисобланади ва оптимал дозага аста-секин эришилганида ўтиб кетади. Баъзи ҳолларда бош оғриғи, оғизни қуриши, тана вазнини ошиши, кўп терлаш ёки аллергик реакциялар каби симптомлар келиб чиқиши мумкин. Жуда кам ҳолларда Вильсон темираткиси ва югуриксимон симптомлар хақида хабар берилган.
Тиббиёт адабиётларида обтурацион сариқликнинг якка ҳолати хақида хабар берилган. Кекса ёшдаги пациентларда узоқ муддат қўллаш вақтида экстрапирамид симптомларни кучайиши ёки пайдо бўлиши, баъзи ҳолларда депрессив ҳолатлар билан биргаликда кузатилган.
Нерв тизими томонидан: уйқучанлик, экстрапирамид бузилишлар, гиперсомния, летаргия, дискинезия, паркинсонизм, тремор.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: меъдада дискомфорт, кўнгил айниши, қусиш, қориннинг юқори қисмида оғриқ, диспепсия.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: холестатик сариқлик.
Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан: гипергидроз, темираткисимон кератоз, шу жумладан қизил ясси темиратки, терининг ним ўткир қизил югуриги.
Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томонидан: мушакларнинг ригидлиги.
Умумий бузилишлар: чарчоқлик.
Лаборатория кўрсаткичлари: тана вазнини ошиши.
Қўшимча ўта юқори сезувчанликнинг реакциялари, бош оғриғи ва оғизни қуриш ҳисси хақида хабар берилган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Таъсир этувчи моддага ёки препаратнинг бошқа ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Алкоголь/МНТ депрессантлари/трициклик антидепрессантлар: улар бир вақтда қўллаш бу воситаларининг ёки циннаризиннинг седатив таъсирини кучайтириши мумкин.
Диагностик муолажалари: ўзининг антигистамин самараси туфайли Циннаризин тери синамасини ўтказилганида, терининг реактивлиги омилларига нисбатан мусбат реакцияларни ниқоблаши мумкин, шунинг учун уларни қўллашни уни ўтказишдан 4 кун олдин тўхтатиш лозим.
Циннаризин эпигастрал соҳада таъсирланишни чақириши мумкин; препаратни овқатдан кейин қабул қилиш меъдани таъсирланиши ҳолатини камайтириши мумкин.
Паркинсонизм касаллиги бўлган пациентларга циннаризин фақат агар даволашнинг афзаллиги, бу касалликнинг кечишини мумкин бўлган ёмонлашиши хавфидан устун бўлган ҳолларда тавсия этилиши мумкин.
Циннаризин уйқучанликни, айниқса даволашни бошида чақириши мумкинлиги сабабли, бир вақтда алкоголни ёки марказий нерв тизими фаолиятини сусайтирувчи воситаларни (МНТ депрессантлари) қабул қилишдан сақланиш лозим.
Порфирияда циннаризинни қўллашдан сақланиш керак.
Циннаризинни жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Агар пациентда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик аниқланган бўлса, ушбу препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Болалар
5 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Хайвонларда ўтказилган тадқиқотларда тератоген самараси аниқланмаган бўлса ҳам, препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия этилмайди.
Циннаризинни кўкрак сути билан чиқарилиши мумкинлигига таълуқли маълумотлар йўқ. Шунинг учун аёллар эмизиш даврида циннаризин билан даволанишдан сақланишлари лозим.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Препаратни қабул қилганда унга сезгир беморларда уйқучанлик келиб чиқиши мумкинлигини ҳисобга олиб (асосан даволашнинг бошида), препаратни қабул қилиш вақтида, транспорт воситаларини бошқариш ва юқори эътиборликни талаб этадиган бошқа ишларни бажаришдан сақланиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: дозани ўткир ошириб юборилишининг якка ҳолларида (90 мг дан 2250 мг гача) онгни уйқучанлик ҳолатидан то ступор ва комагача ўзгариши, қусиш, экстрапирамид симптомлари, артериал гипотензия каби ҳолатлар кузатилган. Кам сонли болаларда тиришишлар кузатилган. Кўпчилик ҳолларда клиник натижа оғир бўлмаган, аммо бошқа дори воситалари, шу жумладан циннаризин билан бир вақтда қўлланганида дозани ошириб юборилишидан кейин летал ҳоллари аниқланган.
Даволаш: махсус антидоти йўқ. Ичга қабул қилинганидан кейинги биринчи соат давомида меъдани ювишни ўтказиш зарур. Кўрсатмалар бўйича фаоллаштирилган кўмирни буюриш мумкин.
50 таблеткадан блистерда; №50, №10х5 блистердан қутида.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
4 йил.
Рецепт бўйича.
Vinh Phuc Pharmaceutical, JSC, Вьетнам.
Cinnarizine: 25 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Sinnarizin Vinx Fuk 25 mg 50-sonli tabletkalar (2 blister x 25 tabletka) narxi 2500 so'm - 25 шт.
Sinnarizin Vinx Fuk 25 mg 50-sonli tabletkalar (2 blister x 25 tabletka) ning to`liq analoglari:
Sinnarizin Vinx Fuk 25 mg 50-sonli tabletkalar (2 blister x 25 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Vetnam.
Sinnarizin Vinx Fuk 25 mg 50-sonli tabletkalar (2 blister x 25 tabletka) ning asosiy faol moddasi Cinnarizine hisoblanadi.
Sinnarizin Vinx Fuk 25 mg 50-sonli tabletkalar (2 blister x 25 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Vinh Phuc hisoblanadi.