Facebook Pixel Code

Sitramon P (Citramon P) Irbitsky HFZ planshetlari №6 (1 blister)

dagi narxlar
dan 1900 so'm gacha 2900 so'm
Без рецепта
81 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
10 ta
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Sitramon P (Citramon P) Irbitsky HFZ planshetlari №6 (1 blister)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: ацетилсалицил кислотаси - 240 мг, парацетамол - 180 мг, кофеин (моногидратга қайта ҳисобланганда) - 30 мг;

ёрдамчи моддалар: какао-кукун - 22,5 мг, лимон кислотаси моногидрати - 5,0 мг, картошка крахмали - 64,2 мг, тальк - 4,9 мг, кальций стеарати - 2,8 мг, полисорбат-80 - 0,6 мг.

Доғлари бўлган оч-жигарранг рангли, яссицилиндрик шаклли, фаска ва рискали, какао ҳидли таблеткалар.

Таблеткалар.

Анальгетик-антипиретик. АТХ коди: N02BA71.

Мажмуавий препаратдир.

Ацетилсалицил кислотаси иситмани туширувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга, оғриқни сусайтиради, айниқса яллиғланиш жараёни томонидан чақирилган, шунингдек тромбоцитлар агрегациясини ва тромб ҳосил бўлишини ўртача сусайтиради, яллиғланиш ўчоғида микроциркуляцияни яхшилайди.

Кофеин орқа миянинг рефлектор қўзғалишини оширади, нафас ва қон томирларни ҳаракатлантирувчи марказларни қўзғатади, скелет мушаклари, бош мия, юрак, буйракларнинг қон томирларини кенгайтиради, тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради; уйқучанлик, чарчоқлик ҳиссини камайтиради. Ушбу мажмуада кофеин кичик дозада деярли марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатмайди, бироқ бош мия қон томирларининг тонусини нормаллашишига ёрдам беради.

Парацетамол оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсирга эга, бу унинг гипоталамусдаги терморегуляция марказига таъсири ва периферик тўқималарда простагландинлар (Pg) синтезини кучсиз ингибиция қилиш хусусияти билан боғлиқ.

Кучсиз ва ўртача ифодаланган оғриқ синдроми (турли генезли): бош оғриғи, мигрень, тиш оғриғи, невралгия, миалгия, артралгия, альгодисменорея. Иситма синдроми: ўткир респиратор касалликлардаги, шу жумладан гриппдаги иситма синдромида қўлланади.

Ичга (овқатланиш вақтида ва овқатдан кейин), 1 таблеткадан ҳар 4 соатда, оғриқ синдромида - 1-2 таблетка; ўртача суткалик доза - 3-4 таблетка, максимал суткалик доза - 8 таблетка. Даволаш курси - кўпи билан 7-10 кун.

Меъда-ичак йўлларига таъсирловчи самарасини камайтириш учун таблеткани сут ёки ишқорий минерал сув билан бирга қабул қилиш керак.

Ацетилсалицил кислотаси, парацетамол ва кофеинга хос бўлган ножўя реакциялар: анорексия, кўнгил айниши, қусиш, гастралгия (тромбоцитлар агрегациясини пасайиши), меъда-ичак йўллари ва ўн икки бармоқ ичакнинг эрозив-ярали шикастланишлари, меъда-ичакдан қон кетишлар; аллергик реакциялар, бронхоспазм, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), буйрак етишмовчилиги, жигар етишмовчилиги, бош айланиши, тахикардия, артериал босимни ошиши кузатилиши мумкин.

Узоқ вақт қўлланганида бош оғриғи, кўришни бузилиши, қулоқларда шовқин, гипокоагуляция, геморрагик синдром (бурундан қон кетиши, милкларни қонаши, пурпура ва бошқалар), буйракларни папиляр некрозли шикастланиши; карлик, болаларда Рейе синдроми (гиперпирексия, метаболик ацидоз, нерв тизими ва руҳият томонидан бузилишлар, жигар фаолиятини бузилишлари).

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланиши (зўрайиш босқичи);
  • меъда-ичак қон кетишлари (шу жумладан анамнездаги);
  • бронхиал астма, қайталанувчи бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари полипози ва ацетилсалицил кислотаси ёки ностероид яллиғланишга қарши воситаларини тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган бирга кечиши;
  • жигар ва/ёки буйрак фаолиятини яққол бузилишлари;
  • геморрагик диатезлар, гипокоагуляция, гемофилия, гипопротромбинемия;
  • ҳомиладорлик (I ва III уч ойлиги);
  • эмизиш даври;
  • кўп қон кетиши билан кечувчи жарроҳлик аралашувлари;
  • глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги;
  • глаукома;
  • яққол артериал гипертензия;
  • портал гипертензия;
  • юрак ишемик касаллигини оғир кечиши;
  • К авитаминози;
  • 15 ёшгача бўлган болалар (вирусли касалликлар фонида гипертермияси ўлган - болаларда Рей синдромининг ривожланишини хавфи);
  • юқори қўзғалувчанлик, уйқуни бузилиши.

Эҳтиёткорлик билан

Енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги, жигар касаллиги, алкоголизм, тутқаноқ ва тиришиш хуружларига мойиллик, кексалар, подагра, ҳомиладорлик (II уч ойлиги).

Гепарин, билвосита антикоагулянтлар, резерпин, стероид гормонлар ва гипогликемик дори воситаларининг таъсирини кучайтиради.

Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, метотрексат билан бир вақтда буюриш ножўя самараларининг ривожланиши хавфини оширади.

Спиринолактон, фуросемид, гипотензив дори воситалари, шунингдек сийдик кислотасини чиқарилишига ёрдам берувчи подаграга қарши дори воситаларининг самарадорлигини камайтиради.

Барбитуратлар, рифампицин, салициламид, тутқаноққа қарши дори воситалари ва микросомал оксидланишнинг бошқа рағбатлантирувчилари, жигарнинг фаолиятига таъсир этувчи парацетамолнинг токсик метаболитларини ҳосил бўлишига олиб келади.

Метоклопрамид парацетамолнинг сўрилишини тезлаштиради.

Парацетамолнинг таъсири остида хлорамфениколнинг чиқарилиш вақти Т1/2 5 марта ошади. Қайта қабул қилинганида парацетамол антикоагулянтларнинг таъсирини (дикумарин ҳосилалари) кучайтириши мумкин. Кофеин эрготаминнинг сўрилишини тезлаштиради.

Препарат ва спирт сақловчи суюқликлар бир вақтда қабул қилинганида жигарнинг токсик шикастланишининг хавфи ошади.

Ацетилсалицил кислотаси қон ивишини секинлаштиради. Агар пациентга жаррохлик аралашуви режалаштирилган бўлса, олдиндан шифокорни препаратни қабул қилиш ҳақида огоҳлантириш керак.

Препаратни узоқ вақт қўлланилганда периферик қон ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.

Салицил кислотаси ва унинг ҳосилаларига, шу жумладан ацетилсалицил кислотасига юқори сезувчанлиги ёки астмоид реакциялари бўлган пациентларга фақат алоҳида эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиб (шошилинч тиббий ёрдам шароитида) буюриш мумкин.

Сийдик кислотасини тўпланишига мойиллиги бўлган пациентларда препаратни қабул қилиш подагра хуружини қўзғатиши мумкин.

Препаратни қабул қилиш вақтида алкоголни қабул қилишдан сақланиш керак (меъда-ичакдан қон кетиши ва жигарнинг заҳарли шикастланишининг хавфи).

Ацетилсалицил кислотаси тератоген таъсирга эга; I уч ойлигида қўлланганида ривожланиш нуқсони - юқори танглайни битмаслигига; III уч ойлигида - туғруқ фаолиятини тормозланишига (Pg синтезини ингибиция қилинишига), ҳомилада артериал тешикни беркилишига олиб келади, бу ўпка қон томирлари гиперплазияси ва кичик қон айланишидаги қон томирларда гипертензияга олиб келади. Кўкрак сути билан чиқарилади, бу тромбоцитлар фаолиятини бузилиши оқибатида болада қон кетиши хавфини оширади.

15 ёшгача бўлган болаларга ацетилсалицил кислотаси сақловчи дори воситаларини буюриш мумкин эмас, чунки вирусли инфекцияда улар Рей синдроми пайдо бўлиши хавфини ошириши мумкин. Рейе симптомлари бўлиб давомли қусиш, ўткир энцефалопатия, жигарни катталашиши ҳисобланади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланади

Ҳомиладорлик (I ва III уч ойлигида) ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг II уч ойлигида препаратни она учун кутилаётган фойда ва ҳомила учун потенциал хавф нисбатини баҳолаб, эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни жамлашни талаб этувчи машиналарга хизмат кўрсаишга таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни жамлашни талаб этувчи машиналар ва механизмларга хизмат кўрсаишга таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Тавсия қилинган дозани ва қўллаш давомийлигини ошириш мумкин эмас!

Симптомлари:

  • енгил интоксикацияларда: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, бош айланиши, қулоқларда шовқин;
  • оғир интоксикацияда: тормозланиш, уйқучанлик, коллапс, тиришишлар, нафасни қийинлашиши; анурия, қон кетишлар.

Даволаш: фаоллаштирилган кўмирни ишлатиб меъдани ювиш, симптоматик даволаш, моддалар алмашинувининг ҳолатига қараб - натрий гидрокарбонати, натрий цитрати ёки натрий лактатини юбориш, бу сийдикнинг ишқорийлашиши ҳисобига ацетилсалицил кислотасининг чиқарилишини кучайтиради.

Таблеткалар.

6 ёки 10 таблеткадан контур уясиз ўрамда ёки 10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

600 (10 таблеткадан) ёки 900 (6 таблеткадан) контур уясиз ўрамлар ёки 1000 (10 таблеткадан) контур уяли ўрамлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Қуруқ жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

4 йил.

Рецептсиз.

«Ирбитский химико-фармацевтический завод» ОАЖ,

623856, Россия, Свердлов вилояти, Ирбит ш., Киров кўч., 172

Тел/факс (34355) 3-60-90

Ишлаб чиқариш майдончаси манзили: 623856, Россия, Свердлов вилояти, Ирбит ш.,

Карл Маркс кўч., 124-а;

623856, Россия, Свердлов вилояти, Ирбит ш., Заводская кўч., 2.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Chiqarish shakli:
Tabletkalari
Paketdagi miqdor:
6
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya

Ko`p so`raladigan savollar

Sitramon P (Citramon P) Irbitsky HFZ planshetlari №6 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Sitramon P (Citramon P) Irbitsky HFZ planshetlari №6 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Sitramon P (Citramon P) Irbitsky HFZ planshetlari №6 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Irbitskiy XFZ hisoblanadi.