Facebook Pixel Code

Somazina og'iz eritmasi 100 mg/ml, 10 ml №6 (paket)

dagi narxlar
dan 248000 so'm gacha 310000 so'm
Retsept bo'yicha
120 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
1 ta
Hajmi:
30 ml
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Somazina og'iz eritmasi 100 mg/ml, 10 ml №6 (paket)

таъсир қилувчи модда: 1 мл эритма натрийли тузи кўринишида 100 мг цитоколин сақлайди;

ёрдамчи моддалар: сорбит (Е 420), глицерин, метилпарабен (Е 218), пропилпарабен (Е 216), глицеринформиль, натрий цитрати, натрий сахарини, пунц 4-R (Е 124), қулупнай эссенцияси 1487-S, калий сорбати, лимон кислотаси (рН 6 гача етказиш), тозаланган сув.

Перорал қўллаш учун эритма.

Психостимулловчи ва ноотроп воситалар. АТX коди: N06ВX06.

Фармакодинамикаси

Цитиколин нейронлар мембраналарининг структур фосфолипидлари биосинтезини рағбатлантиради, бу магниторезонансли сопектроскопия маълумотлари билан тасдиқланган. Цитиколин ион насослари ва рецепторлар каби мембрана механизмларининг фаолиятини яхшилайди, уларни бошқарилишисиз нерв импульсларини нормал ўтказилиши мумкин эмас. Нейронларнинг мембранасига барқарорлаштирувчи таъсири туфайли, цитиколин мия шишини қайта сўрилишига ёрдам берувчи шишга қарши хусусият намоён қилади. Экспериментал тадқиқотлар цитиколинни айрим фосфолипазаларнинг (А1, А2, С ва D) фаолланишини ингибирлашини, эркин радикалларни ҳосил бўлишини камайтириб, мебрана тизимларини бузилишини олдини олишини ва глютатион каби антиоксидант ҳимоя тизимини сақлашини кўрсатади.

Цитиколин нейронлардаги энергия заҳирасини сақлайди, апоптозни ингибирлайди ва ацетилхолин синтезини рағбатлантиради.

Экспериментда цетиколинни, шунингдек бош миянинг фокал ишемиясида профилактик нейропроп таъсири ҳам исботланган. Клиник тадқиқотлар цитиколинни, мияда қон айланишини ўткир бузилиши бўлган пациентларда функционал тузалиш кўрсатгичларини ишончли оширишини кўрсатади, бу нейровизуализация маълумотлари бўйича бош мияни ишемик шикастланишини катталашишини секинлашиши билан мос келади. Бош мия жароҳатлари бўлган пациентларда цитиколин тикланишни тезлаштиради ва посттавматик синдромнинг давомийлиги ва жадаллигини камайтиради. Цитиколин диққат ва онг даражасини яхшилайди, бош миянинг ишемияси билан боғлиқ бўлган амнезия кўринишларини, когнитив ва неврологик бузилишларни камайишига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Цитиколин перорал, мушак ичига ва вена ичига юборилганидан кейин яхши сўрилади. Юқорида қайд этилган йўллар орқали юборилганида қон плазмасида холиннинг даражаси аҳамиятли ошади. Оғиз орқали юборилганидан кейин сўрилиши деярли тўлиқ ва биокираолишлиги амалда вена ичига қўллангандаги билан бир хил.

Юбориш йўлига қараб, препарат ичакда, жигарда холин ва цитидингача метаболизмга учрайди. Юборилганидан кейин бош мия структураларида холин фракциясини структур фосфолипидларга ва цитидин фракциясини цитидин нуклеотидлари ва нуклеин кислоталарига тезда кириши билан кенг тақсимланади. Бош мияга етиб, цитиколин фосфолипидларнинг фракцияларини тузилишида иштирок этиб, ҳужайра цитоплазматик ва митохондриал мембраналарига тизилиб олади.

Дозанинг фақат озгина қисми (3% камроғи) сийдик ва аҳлатда аниқланади. Дозанинг тахминан 12%, СО2 билан нафас орқали чиқарилади. Препаратни сийдик билан чиқарилишида икки босқич ажратилади: биринчи босқич-тахминан 36 соат, унда чиқарилиш тезлиги тез камаяди ва иккинчи босқич, унда чиқарилиш тезлиги анча секинроқ камаяди. СО2 билан чиқарилганида хам шундай босқичлилик кузатилади, нафас билан чиқариладиган СО2 нинг чиқарилиши тезлиги тахминан 15 соат ўтгач тез камаяди, сўнгра у анча секинроқ пасаяди.

Ўткир босқичдаги инсульт ва унинг неврологик асоратлари. Бош мия жароҳатлари ва унинг неврологик асоратлари. Сурункали қон томир ва дегенератив церебрал бузилишлар оқибатидаги когнитив бузилишлар ва хулқни бузилиши.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик. Парасимпатик нерв тизимининг юқори тонуси.

Катталарга: тавсия қилинадиган доза пациентнинг ҳолатини оғирлигига қараб суткада 500 мг (5 мл) 2000 мг (20 мл). Суткалик доза 2-3 марта қабул қилишга тақсимланади.

Препаратни тоза ҳолда ёки олдиндан озгина миқдордаги сувда аралаштириб қабул қилиш мумкин, дозаловчи шприц ёрдамида қабул қилиш керак. Ҳар бир қабул қилишдан кейин дозаловчи шприцни сув билан ювиш тавсия қилинади. Сашедаги препаратни тавсия қилинадиган дозаси, пациентнинг ҳолатини оғирлигига қараб, суткада 1-2 саше (10-20 мл) ни ташкил қилади. Препарат овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади. Даволаш давомийлиги мия шикастланишининг оғирлигига боғлиқ. Даволашнинг тавсия қилинган минимал муддати 45 сутка. Кекса ёшли пациентлар учун дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Жуда кам (<1/10000) (шу жумладан пациентларнинг хабарлари ҳам).

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: кучли бош оғриғи, вертиго, галлюцинациялар.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипертензия, артериал гипотензия.

Нафас тизими томонидан: ҳансираш.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Тери томонидан: гиперемия, аллергик тошмалар, экзантема, пурпура, эшакеми.

Умумий реакциялар: этни увишиши, шиш.

Маълум эмас. Препаратнинг кам заҳарлилигини ҳисобга олиб, терапевтик дозалар таъсодифан оширилганида ҳам, заҳарланишнинг эҳтимоли кам.

Препаратнинг таркибига кирувчи Пунцовый 4-R (Е 124) бўёвчиси аллергик реакциялар чақириши мумкин, ва айниқса ацетилсалицил кислотасига аллергияси бўлган пациентларда бронхиал астмани қўзғатиши мумкин. Препарат сорбитол сақлайди, шунинг учун фруктозани генетик ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Метилпарабен (Е 218) ва пропилпарабен (Е 216) аллергик реакциялар (эҳтимол, секинлашган турини) чақириши мумкин

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёлларда цитиколинни қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ. Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида, фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила ёки бола учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин. Цитихолинни кўкрак сутига ўтиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Болалар

Препаратни болаларда қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ, шунинг учун фақат шифокорнинг тавсиясга кўра буюриш мумкин.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Цитиколин транспорт воситаларини бошқариш ёки мураккаб механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

3 йил.

30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

30 мл дан препарат флаконда; 1 флакон ва дозаловчи шприц картон қутида.

10 мл дан сашеда; 6 ёки 10 саше картон қутида.

Рецепт бўйича.

Феррер Интернасионал, С.А.

Манзили. 08028 Барселона, Испания, Гран Виа Карлос III, 94/ Gran Via Carlos III, 94, 08028 Barcelona, Spain.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Sitikolin: 100 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
6
Ovoz balandligi:
10 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
sashe
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ispaniya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Somazina og'iz eritmasi 100 mg/ml, 10 ml №6 (paket) narxi 41333 so'm - 1 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Somazina og'iz eritmasi 100 mg/ml, 10 ml №6 (paket) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ispaniya.

Somazina og'iz eritmasi 100 mg/ml, 10 ml №6 (paket) ning asosiy faol moddasi Sitikolin hisoblanadi.