Facebook Pixel Code

Sumamoks (Sumamox) qoplangan tabletkalar 500 mg №3 (1 blister)

dagi narxlar
dan 39000 so'm gacha 48900 so'm
Retsept bo'yicha
40 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Sumamoks (Sumamox) qoplangan tabletkalar 500 mg №3 (1 blister)

Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: азитромицин (фаол моддага қайта ҳисобланганда) - 500 мг;

ёрдамчи моддалар: крахмал, кальций фосфати, тальк, магний стеарати, крахмал натрий гликоляти, натрий кроскармеллоза.

Таблеткалар: оқ рангли, капсула шаклидаги (каплеталар), икки томонида рискаси бўлган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Антибиотик, азалид. АТХ коди: J01FА10.

Кенг таъсир доирасига эга антибиотик. Макролид антибиотикларининг янги кичик гуруҳи - азалидларнинг биринчи вакилидир. Асосий таъсир механизми: бактерицид таъсир қилади. Рибосомаларнинг 50 S суббирлиги билан боғланиб, пептидтранслоказани трансляция босқичида сусайтиради, оқсил синтезини сусайтиради, бактерияларнинг ўсишини ва кўпайишини секинлаштиради, юқори концентрацияларда бактерицид таъсир кўрсатади. Ҳужайрадан ташқари ва ҳужайра ички қўзгатувчиларга таъсир қилади. Граммусбат бактерияларга нисбатан фаол: Streptococcus spp. (С, F ва G гурухлари, эритро- мицинга чидамлиларидан ташқари), Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiaе, Streptococcus viridans, Staphylococcus epidermidis, Staphylococcus aureus; грамманфий бактериялар: Haemophilus influenzae, Moraxella catarrhalis, Bordetella parapertussis, Legionella pneumophila, Haemophilus ducreyi, Campylobacter jejuni, Neisseria gonorroeae ва Gardnerella vaginalis; айрим анаэроб микроорганизмлap: Bacteroides bivius, Clostridium perfringens, Peptostreptococcus spp.; шунингдек Chlamydia trachomatis, Chlamydia pneumoniae, Mycoplasma pneumoniae, Mycobaccteria avium complex, Ureaplasma urealyticum, Treponema pallidum, Borrelia burgdoferi.

Эритромицинга чидамли граммусбат бактерияларга нисбатан фаол эмас.

Яллиғланиш ўчоқларида юқори концентрациялари ҳосил қилинганида бактерицид таъсир қилади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши: Азитромицин МИЙ дан тез сўрилади, бу унинг кислотали муҳитда чидамлилиги ва липофиллиги билан боғлиқ. 500 мг азитромицин ичга қабул қилинганидан кейин қон плазмасидаги азитромициннинг максимал концентрациясига 2,5-2,96 соатдан сўнг эришилади ва 0,4 мг/л ни ташкил қилади. Биокиришаолишлиги 37% ни ташкил қилади.

Тақсимланиши: Азитромицин нафас йўлларига, урогенитал йўлларининг аъзолари ва тўқималарига (хусусан простата безига), тери ва юмшоқ тўқималарга яхши ўтади. Тўқималардаги юқори концентрацияси (қон плазмасидагига қараганда 10-50 марта юқори) ва ярим чиқарилиш даврининг давомийлиги азитромицинни қон плазмаси оқсиллари билан паст боғланиши, ҳамда уни эукариотик хужайраларга кириши ва лизосомаларни ўраб турувчи pH паст мухитда тўпланиш қобилияти билан боғлиқ. Бу ўз навбатида катта эҳтимол қилинган тақсимланиш ҳажми (31,1 л/кг) ва юқори плазма клиренсини белгилайди. Азитромицинни асосан лизосомаларда тўпланиш қобилияти ҳужайра ички қўзғатувчиларни чиқариши учун айниқса мухим. Азитромицинни инфекция жойлашган жойларга фагоцитларни олиб бориши исботланган, у ерда у фагоцитоз жараёнида ажралиб чиқади. Инфекция ўчоқларидаги азитромициннинг концентрацияси соғлом тўқималаридагига нисбатан ишончли юқори (ўртача 24-34% га) ва яллиғланиш шишининг даражаси билан ўзаро боғлиқлиги мавжуд. Фагоцитлардаги юқори концентрациясига қарамасдан, азитромицин уларнинг фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатмайди.

Азитромицин охирги дозаси қабул қилинганидан кейин 5-7 кун давомида яллиғланиш ўчоғида бактерицид концентрацияларда сақланади, бу қисқа (3 кунлик ва 5 кунлик) даволаш курсларини ишлаб чиқиш имкониятини берди.

Чиқарилиши: азитромицинни қон плазмасидан чиқарилиши 2 босқичда бўлади: препарат қабул қилинганидан кейин 8 соатдан 24 соатгача интервалда ярим чиқарилиш даври 14-20 соатни ташкил қилади ва 41 соат - 24 соатдан 72 соатгача интервалида, бу препаратни суткада 1 марта қўллаш имкониятини беради.

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион касалликлар:

  • ЛОР аъзоларининг инфекциялари (ангина, синусит, тонзиллит, ўрта отит);
  • скарлатина;
  • нафас йўлларининг инфекциялари (бактериал ва атипик пневмониялар, трахеит, бронхит);
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар);
  • урогенитал йўлларининг инфекциялари (асоратланмаган уретрит ва/ёки цистит);
  • Лайма касаллиги (боррелиоз), бошланғич босқичини даволаш учун (erythema migrans);
  • Helicobacter Pylori билан ассоциацияланган меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг касалликларида қўлланади.

Ичга буюрилади. Азитромицинни албатта овқатдан 1 соат олдин ёки 2 соат кейин қабул қилиш керак. Препарат суткада 1 марта қабул қилинади.

Нафас йўлларининг юқори ва пастки бўлимларининг, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида суткада 500 мг дан 3 кун давомида буюрилади (курс дозаси - 1,5 г).

Асоратланмаган уретрит ва/ёки цервицитда бир марта 1 г буюрилади (250 мг дан 4 капсула).

Лайм касаллигида (боррелиозда), бошланғич босқичини даволаш учун (erythema migrans)

1 г дан (250 мг дан 4 капсула) 1 кун ва 500 мг дан 2-5 кунлари буюрилади (курс дозаси - 3 г).

Helocobacter Pylori билан ассоциацияланган меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг касалликларида суткада 1 г дан (250 мг дан 4 капсула) 3 кун давомида мажмуавий даволаш таркибида буюрилади.

1 доза препаратни қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолда, ўтказиб юборилган дозани иложи борича тезроқ қабул қилиш, кейингисини эса 24 соатлик танаффус билан қабул қилиш керак.

Эҳтиёткорлик билан қўллансин: аритмия (қоринча аритмиялари ва QТ интервалини узайиши мумкин); 16 ёшгача бўлган болалар (таблеткалар, капсулалар).

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: ичга қабул қилганда - диарея (5%), кўнгил айнаши (3%), абдоминал оғриқлар (3%); 1% ва камроқ ҳолларда - диспепсия, метеоризм, қусиш, мелена, холестатик сариқлик, «жигар» трансаминазалари фаоллигини ошиши; бундан ташқари, болаларда - қабзиятлар, иштаҳани пасайиши, гастрит; оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини кандидози;

Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уриши, кўкрак қафасида оғриқ (1% ва камроқ).

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, вертиго, уйқучанлик; болаларда - бош оғриғи (ўрта отитни даволашда), гиперкинезия, хавотирлик, невроз, уйқуни бузилиши (1% ва камроқ).

Сийдик жинсий тизими томонидан: вагинал кандидоз, нефрит (1% ва камроқ).

Аллергик реакциялар: тошма, эшакеми, қичишиш, Квинке шиши; вена ичига юборилганида - бронхоспазм (1% ва камроқ).

Бошқалар: юқори чарчоқлик, фотосенсибилизация; болаларда - конъюнктивит; таъмни ўзгариши (1% ва камроқ).

  • макролидлар гурухи антибиотикларига юқори сезувчанлик;
  • жигар ва буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари;
  • ҳомиладорлик;
  • эмизиш даври (даволаш вақтида тўхтатилади);
  • 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Антацидлар (алюминий ва магний сақловчи), этанол ва овқат азитромициннинг сўрилишини секинлаштиради ва пасайтиради.

Варфарин ва азитромицин (одатдаги дозаларда) бирга буюрилганида протромбин вақтининг ўзгариши аниқланмаган, бироқ макролидлар ва варфаринни ўзаро таъсирида антикоагулянт самарани кучайиши мумкинлигини ҳисобга олиб, пациентларда протромбин вақтини синчиклаб назорат қилиш керак.

Дигоксинни ичак флораси томонидан фаолсизлантирилишини сусайтириши ҳисобига, унинг концентрациясини оширади.

Эрготамин ва дигидроэрготамин: заҳарли таъсири кучайиши (вазоспазм, дизестезия). Триазолам: триазоламнинг клиренсини пасайиши ва фармакологик таъсирини кучайиши. Циклосерин, билвосита антикоагулянтлар, метилпреднизолон, фелодипин, шунингдек микросомал оксидланишга дучор бўладиган дори воситаларининг (карбамазепин, терфенадин, циклоспорин, гексобарбитал, шохкуя алкалоидлари, вальпроат кислотаси, дизопирамид, бромокриптин, фенитоин, перорап гипогликемик воситалар, теофиллин ва бошқа ксантин ҳосилалари) гепатоцитларда азитромицин томонидан микросомал оксидланишни ингибиция қилиши ҳисобига, чиқарилишини секинлаштиради ва плазмадаги концентрациясини оширади.

Азитромициннинг самарадорлигини линкозаминлар сусайтиради, терациклин ва хлорамфеникол эса кучайтиради.

Дозани қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолда, ўтказиб юборилган дозани иложи борича тезроқ қабул қилиш, кейингисини эса 24 соатлик интервал билан қабул қилиш керак. Антацидлар бир вақтда қўлланганида 2 соатлик танаффусга риоя қилиш керак.

Болалар ва 16 ёшдан кичик ўсмирларда азитромицинни буюришни хавфсизлиги охиригича аниқланмаган.

Даволаш бекор қилинганидан кейин ўта юқори сезувчанлик реакциялари айрим пациент­ларда сақланиши мумкин, бу шифокор назорати остида специфик даволашни талаб қилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: кучли кўнгил айниши, эшитишни вақтинча йўқолиши, қусиш, диарея.

Лечение: симптоматик даволаш.

Таблеткалар 500 мг дан, 3 таблеткадан блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қурук, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан паст ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«Оксфорд Лабораториз Пвт. Лтд.», Ҳиндистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Azitromitsin: 500 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
3
Og'irligi:
500 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Sumamoks (Sumamox) qoplangan tabletkalar 500 mg №3 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Sumamoks (Sumamox) qoplangan tabletkalar 500 mg №3 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Sumamoks (Sumamox) qoplangan tabletkalar 500 mg №3 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Azitromitsin hisoblanadi.