Facebook Pixel Code

Sumamox granulalari D / oral. 5 ml dan 100 mg / 5 ml suspenziyalar(shisha)


Uchun ko‘rsatma Sumamox granulalari D / oral. 5 ml dan 100 mg / 5 ml suspenziyalar(shisha)

Тайёрланган суспензиянинг 5 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: азитромицин (фаол моддага қайта ҳисобланганда) - 100 мг ёки 200 мг;

ёрдамчи моддалар: қанд, натрий карбоксиметилцеллюлозаси, натрий цитрати, лимон кислотаси, натрий сахарини, понсо 4R бўёвчиси, коллоид кремний диоксиди, Cherry эссенцияси.

Олча ҳидли, пушти рангли гранулалар.

Ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун гранулалар.

Антибиотик, азалид. АТХ коди: J01FА10.

Кенг таъсир доирасига эга антибиотик. Макролид антибиотиклар кичик гуруҳи азалидларнинг вакилидир. Яллиғланиш ўчоғида юқори концентрациялари ҳосил қилинганида бактерицид таъсир кўрсатади.

Азитромицинга граммусбат кокклар сезгир:

  • Streptococcus pneumoniae, St. pyogenes, St. agalactiaе, C, F ва G гуруҳи стрептококклари, Staphylococcus aureus, Str. viridans;
  • грамманфий бактериялар: Haemophilus influenzae, Moraxella catarrhalis, Bordetella pertussis, B. parapertussis, Legionella pneumophila, Haemophilus ducreyi, Campylobacter jejuni, Neisseria gonorroeae ва Gardnerella vaginalis;
  • айрим анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides bivius, Clostridium perfringens, Peptostreptococcus spp.;
  • шунингдек Chlamydia trachomatis, Mycoplasma pneumoniae, Ureaplasma urealyticum, Treponema pallidum, Borrelia burgdorferi.

Азитромицин эритромицинга чидамли граммусбат бактерияларга нисбатан фаол эмас.

Фармакокинетикаси

Азитромицин МИЙ дан тез сурилади, бу унинг кислотали муҳитда чидамлилиги ва липофиллиги билан боғлиқ. 500 мг азитромицин ичга қабул қилинганидан кейин қон плазмасидаги азитромициннинг максимал концентрациясига 2,5-2,96 соатдан сўнг эришилади ва 0,4 мг/л ни ташкил қилади. Биокираолишлиги 37% ни ташкил қилади.

Азитромицин нафас йўлларига, урогинетал йўлларининг аъзолари ва тўқималарига (хусусан простата безига), тери ва юмшоқ тўқималарга яхши ўтади. Тўқималардаги юқори концентрацияси (қон плазмасидагига қараганда 10-50 марта юқори) ва ярим чиқарилиш даврининг давомийлиги азитромицинни қон плазмаси оқсиллари билан паст боғланиши, шунингдек уни эукариотик ҳужайраларга кириши ва лизосомаларни ўраб турувчи pH паст мухитда тўпланиш қобилияти билан боғлиқ.

Бу ўз навбатида катта эҳтимол қилинган тақсимланиш ҳажми (31,1 л/кг) ва юқори плазма клиренсини белгилайди. Азитромицинни асосан лизосомаларда тўпланиш қобилияти хужайра ички қўзғатувчиларни чиқариши учун айниқса муҳим.

Азитромицинни инфекция жойлашган жойларга фагоцитларни олиб бориши исботланган, у ерда у фагоцитоз жараёнида ажралиб чиқади.

Инфекция ўчоқлари- даги азитромициннинг концентрацияси соғлом тўқималаридагига нисбатан ишончли юқори (ўртача 24-34% га) ва яллиғланиш шишининг даражаси билан ўзаро боғликлиги мавжуд. Фагоцитлардаги юқори концентрациясига қарамасдан, азитромицин уларнинг фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатмайди.

Азитромицин охирги дозаси қабул қилинганидан кейин 5-7 кун давомида яллиғланиш ўчоғида бактерицид концентрацияларда сақланади, бу қисқа (3 кунлик ва 5 кунлик) даволаш курсларини ишлаб чиқиш имкониятини беради. Азитромициннинг қон плазмасидан чиқарилиши 2 босқичда бўлади: препарат кабул қилинганидан кейин 8 соатдан 24 соатгача интервал да ярим чиқарилиш даври 14-20 соатни ташкил қилади ва 41 соат - 24 соатдан 72 соатгача интервалида, бу препаратни суткада 1 марта кўллаш имкониятини беради.

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион касалликлар:

  • юқори нафас йўллари ва ЛОР аъзоларининг инфекциялари (ангина, синусит, тонзиллит, ўрта отит);
  • скарлатина;
  • куйи нафас йўлларининг инфекциялари (бакгериал ва атипик пневмониялар, трахеит, бронхит);
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сарамас, импетиго, иккиламчи инфекция- ланган дерматозлар);
  • урогенитал йўлларининг инфекциялари (асоратланмаган уретрит ва/ёки цистит);
  • Лайма касаллиги (боррелиоз), бошланғич босқичини даволаш учун (erythema migrans);
  • Helicobacter Pylori билан ассоциацияланган меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг касалл иклари (мажмуавий даволаш таркибида).

Препарат ичга, суткада 1 марта овқатдан 1 соат олдин ёки 2 соат кейин қабул қилинади. Флаконда 5 мл да 100 мг/200 мг азитромицин сақловчи 4 доза суспензия олиш учун сув қўшиш кераклигини билдирадиган белги бор.

Флакон ичидагиси бир хил суспензия олингунича яхшилаб чайқатилади. Юқори ва пастки нафас йўлларининг, тери ва юмшоқ тўқималарнинг (сурункали кўчиб юрувчи эритемадан ташқари) инфекцияларида 10 мг/кг тана вазнига доза суткада 1 марта 3 кун давомида буюрилади.

Ушбу дозали суспензия 12 ойликдан ошган болаларда қўллаш учун тавсия қилинади.

Боланинг тана вазнига қараб қуйидаги дозалаш тартиби тавсия қилинади:

Беморнинг тана вазни

5 кг

6 кг

7 кг

8 кг

9 кг

10-14 кг

Суткалик доза (100 мг/5 мл суспензия)

2,5 мл (50 мг)

3 мл (60 мг)

3,5 мл (70 мг)

4 мл (80 мг)

4,5 мл (90 мг)

5 мл

Беморнинг тана вазни

10-14 кг

15-25 кг

26-35 кг

36-45 кг

45 кг дан ортиқ

Суткалик доза (200 мг/5 мл суспензия)

2,5 мл (100 мг)

5 мл (200 мг)

7,5 мл (300 мг)

10 мл (400 мг)

катталар учун доза буюрилади

Сурункали кўчиб юрувчи эритемада - суткада 1 марта 5 кун давомида: 1-нчи куни 20 мг/кг тана вазнига дозада, сўнгра 2-5 кунлари -10 мг/кг дан тана вазнига.

Ишлатиш олдидан суспензияни чайқатиш керак. Бевосита суспензия кабул қилинганидан сўнг болага оғиз бўшлиғида қолган суспензияни чайиб ютиб юбориши учун, бир неча ютим чойни ичириш керак.

Препаратнинг 1 дозасини қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолда, ўтказиб юборилган дозани иложи борича тезроқ қабул қилиш, кейингисини эса 24 соатлик танаффус билан қабул қилиш керак.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: ичга қабул қилганда - диарея (5%), кўнгил айниши (3%), абдоминал оғриқлар (3%); 1% ва камроқ ҳолларда - диспепсия, метеоризм, қусиш, мелена, холестатик сариқлик, «жигар» трансаминазалари фаоллигини ошиши; бундан ташқари, болаларда - қабзиятлар, иштаҳани пасайиши, гастрит; оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини кандидози;

Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уриши, кўкрак қафасида оғриқ (1% ва камроқ).

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, вертиго, уйқучанлик; болаларда - бош оғриғи (ўрта отитни даволашда), гиперкинезия, хавотирлик, невроз, уйқунинг бузил иши (1% ва камроқ).

Сийдик жинсий тизими томонидан: вагинал кандидоз, нефрит (1% ва камроқ). Аллергик реакциялар: тошма, эшакеми, қичишиш, Квинке шиши; вена ичига юборилганида - бронхоспазм (1% ва камроқ).

Бошқалар: юқори чарчоқлик, фотосенсибилизация; болаларда - конъюнктивит; таъмни ўзгариши (1% ва камроқ).

  • Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан бошқа макролидларга ҳам);
  • жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги;
  • лактация даври (даволаниш вақтида тўхтатилади);
  • 12 ойликкача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан - ҳомиладорлик (ҳар қандай препарат ҳомиладорлик даврида ишлатилганида доимо мавжуд бўлган хавфдан.

Уни қўллагандаги фойда анча юқори бўлгандагина қўллаш мумкин, аритмия (қоринча аритмиялари ва QT интервалини узайиши мумкин), жигар ва буйраклар фаолияти яққол бузилган болаларда.

Антацидлар (алюминий ва магний сақловчи), этанол ва овқат азитромициннинг сўрилишини секинлаштиради ва пасайтиради.

Варфарин ва азитромицин (одатдаги дозаларда) бирга буюрилганида протромбин вақтининг ўзгариши аниқланмаган, бироқ макролидлар ва варфариннинг ўзаро таъсирида антикоагулянт самарани кучайиши мумкинлигини ҳисобга олиб, пациентларда протромбин вақтини синчиклаб назорат қилиш керак.

Дигоксин: дигоксин концентрациясини оширади. Эрготамин ва дигидроэрготамин: заҳарли таъсир и кучайиши (вазоспазм, дизестезия).

Триазолам: триазоламнинг клиренсини пасайиши ва фармакологик таъсирини кучайиши.

Циклосерин, билвосита антикоагулянтлар, метилпреднизолон, фелодипин, шунингдек микросомал оксидланишга дучор бўладиган дори воситаларининг (карбамазепин, терфенадин, циклоспорин, гексобарбитал, шохкуя алкалоидлари, вальпроат кислотаси, дизопирамид, бромокриптин, фенитоин, перорал гипогликемик воситалар, теофиллин ва бошқа ксантин ҳосилалари) гепатоцитларда азитромицин томонидан микросомал оксидланишни ингибирланиши ҳисобига, чиқарилишини секинлаштиради ва плазмадаги концентрация сини оширади.

Азитромициннинг самарадорлигини линкозаминлар сусайтиради, тетрациклин ва хлорамфеникол эса кучайтиради.

Гепарин билан фармацевтик номутаносиб.

Антацидлар бир вақтда қўлланганида 2 соатлик танаффусга риоя қилиш керак. Даволаш бекор қилинганидан сўнг ўта юқори сезувчанлик реакциялари айрим пациентларда сақланиши мумкин, бу шифокор кузатуви ости да специфик даволашни талаб қилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: кучли кўнгил айниши, эшитишни вақтинча йўқолиши, қусиш, диарея.

Даволаш: симптоматик даволанади.

40 мл ҳажмли жигар ранг шиша флаконларда қўллаш бўйича йўриқномаси ва дозаловчи қошиқ билан бирга картон қутига жойланган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Тайёрланган суспензиянинг яроқлилик муддати 15-25 °С ҳароратда 5 кун.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«Оксфорд Лабораториз Пвт. Лтд.»

В-306 Кристал Плаза, Нью Линк Роуд, Андхери (Вест), Мумбай 400 053, Ҳиндистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Azitromitsin: 20 mg/ml

Chiqarish shakli:
Granulalar
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Sumamox granulalari D / oral. 5 ml dan 100 mg / 5 ml suspenziyalar(shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Sumamox granulalari D / oral. 5 ml dan 100 mg / 5 ml suspenziyalar(shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Sumamox granulalari D / oral. 5 ml dan 100 mg / 5 ml suspenziyalar(shisha) ning asosiy faol moddasi Azitromitsin hisoblanadi.

Sumamox granulalari D / oral. 5 ml dan 100 mg / 5 ml suspenziyalar(shisha) ishlab chiqaruvchisi Oxford Laboratories hisoblanadi.